09 April 2009
03:00 -
22:45 - Россиядаги элчимиз мардикорларни росмана ҳимоя қилмоқчидек
22:00 - Русларнинг хабарларига кўра Тифлисда 100-150 минг кишилик митинг
21:15 - Алиев-Гул-Обама мносабатларидан келиб чи
22:00 - Русларнинг хабарларига кўра Тифлисда 100-150 минг кишилик митинг
21:15 - Алиев-Гул-Обама мносабатларидан келиб чи
22:45 - Россиядаги элчимиз мардикорларни росмана ҳимоя қилмоқчидек
Бугун мамлакатимизнинг Россия Федерациясидаги элчиси Илҳом Неъматов Астраханга келди. Ўрисларнинг айрим оммавий ахборот воситалари тарқатаётган хабарларга кўра, диплоатимиз Астрахань вилояти губернаторининг таклифи билан келган. У губерния маъмурияти билан турли масалалар қаторида мигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ҳам сўзлашади. Меҳнат муҳожирлари ҳаёти билан танишади, дейди мухбиримиз.
Ўтган кунги хабарларимизда Федерация раҳбарларидан бири билан учрашувда меҳнат мигрантлари ҳуқуқлари ҳақида сўз очган элчининг ҳаракатлари қанчалик жиддий, буни вақт кўрсатади, дейилганди. Бироқ аввалги дипломатлардан фарқли ўлароқ бундай ташаббус билан чиқишнинг ўзиёқ олқишга сазовор.
22:00 - Русларнинг хабарларига кўра Тифлисда 100-150 минг кишилик митинг
Рус интернет-сайтларидаги хабарларда бугун президент Саакашвилининг истеъфосини талаб қилган 100 мингдан ортиқ киши Тифлис марказида, парламент биноси олдидаги майдонда тўплаган. Мухолифатнинг ҳамма лидерлари қатнашган митингда қабул қилинган резолюцияда Саакашвилига ўз ихтиёри билан кетишга 24 соат вақт берилган. У йўқ деса, нима қилишни мухолифат эртага ҳал қилади.
Ғарб хабар агентликлари ҳозирча жим.
21:15 - Алиев-Гул-Обама мносабатларидан келиб чиқиб Ўзбекистонга назар ташланса
АҚШ президенти Барак Обаманинг арманилар Озорбайжон ҳудудларининг 20 фоизини ишғол қилиб турганларига кўз юмиб, айни замонда, Туркиядан Арманистон билан чегараларни очишни талаб қилишидан ғазабланган Озорбайжон президенти Илҳом Алиев Истанбулдаги “Маданиятлар Иттифоқи” Форумига боришдан намойишкорона воз кечганди.
Туркия матбуотидан маълум бўлишича, Барак Обама вазиятни юмшатиш учун Илҳом Алиевга телефон қилибди. Икки президентнинг ўртасида нима гап бўлгани айтилмаса ҳам, кўриниб турибдики, Озорбайжон ўзи билан ҳисобашиш кераклигини ҳатто АҚШга уқдирибди. Шундан кейин Алиев Туркия президенти Абдуллоҳ Гулга телефон қилиб, ундан арманилар Озорбайжон тупроқларидан чиқиб кетмагунча Арманистон билан чегаралар очилмаслиги ҳақида ваъда олибди. Хуллас, Озорбайжон тарафи дипломатик ўйин қилиб, уни ютибди.
Ҳатто мухолифатнинг асосий кучи бўлмиш “Мусават” Партиясининг “Янги Мусават” газетаси бу масалада Илҳом Алиевни қўллаб-қувватлашини билдирибди.
Ўз мамлакатимиз Ўзбекистонга қарсак, бу ердаги кўпчилик сиёсатчилар ёки сиёсатчиликка даъво қилаётганлар қанчалик ночор ва ҳатто ножиддийлигини кўрамиз.
Президент Ислом Каримнинг пала-партиш ишларига қаранг. У аввал Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг ташаббусчиси бўлди, аммо бу ташкилот Тоҳир Йўлдошнинг жангчиларига қарши курашда ҳеч қандай ёрдам бермаган эди, бу ташкилотдан чиқди. Бир неча йилдан кейин, Ислом Карим бош эгиб бу ташкилотга қайтиб келди. ГУАМга кирди, кейин чиқди. Хонобод авиабазасини америкликлардан олиб қўйди. Еваросиё Иқтисодий Ҳамжамиятига кирди, кейин аъзоликни тўхтатиб қўйди.
Хуллас, Ислом Карим ҳам ўзича турли дипломатик ўйинлар қилмоқда, аммо у билан ҳеч кимнинг иши йўқ. На биров унга телефон қилади, на биров уни бирон жойга таклиф қилади. Ҳатто ишонган тоғи Россиянинг янги президенти Дмитрий Медведев ҳам номзодлиги пайтидаёқ МДҲнинг сал кам ҳамма президентлари билан кўришиб чиққандан кейингина у билан учрашди.
“Бирлик” Партиясини олайлик. У ўзининг Андижон воқеаларининг бир йиллигига бағишланган баёнотида, диктаторларни санкциялар ва дунёдан изоляция қилиш йўли билан мағлубиятга учратиб бўлмаслигини, мамлакатда демократияни ривожлантириш учун Ўзбекистонни Ғарб дунёсига интеграция қилиш самаралироқ бўлишини билдириб, Ғарбни шундай қилишга чақирди. Ва ҳамма нарса унинг айтганидек бўлди. Дарвоқе, Ислом Карим ҳам сиёсатни “Бирлик”дан ўрганса бўлмасмикан?
Минг афсуски, мухолифатчиликка даъво қилаётганлар ичида ҳам “Бирлик”дан ўрнак олиш қобилиятига эга бўлган, замонавий сиёсатчиликни тушунадиган бошқа одам йўқ. Мана мисоллар.
Миллий Нажот Қўмитаси туздик дея дунёга жар солганди бир гуруҳ 53-54-чилар. Нега улар шарманда бўлганларини тан олишмайди, нега “Бирлик”дан ўрганиб ақлли ишлар қилишмайди?
Деҳқончилик нималигини билмайдиган, деҳқонларни фақат киноларда кўриб юрган иккита опа-сингил бутун бошли деҳқонлар партиясини тузишганини эълон қилишди. Кейин унга яна иккита одам – Санжар Умар ва Толиб Ёқубни қўшиб коалицияга айлантиришди. Қани энди у одамлар, қани энду у коалиция? Ваҳоланки, уларнинг аҳволи шундай бўлишини “Бирлик” аввалдан башорат қилган эди.
Ўзи нима қилаётганини ҳам тушунмайдиган, сиёсий позициясини белгилаб берувчи бир ҳужжат эълон қилишга ҳам қодир бўлмаган, ва шу сабабдан, ҳақли равишда, хунаслар ёқи қўполроқ қилиб айтсак “уч харфлилар” лақабини олган, ичида бир маҳаллар “Бирлик”ни Ислом Каримга сотганлар ҳам бор бўлган бир тўда “Бирдамлик” ҳаракати туздик дейишига нима дейсиз? “Бирлик”нинг бу ҳаракат ҳақидаги башорати ҳақли бўлиб чиқишини кутишмоқчими улар?
Ҳозир Ўзбекистон учун критик давр бошланмоқда. Ўзбекистон дунёдаги сиёсий жараёнларининг четига чиқариб ташланди. Дунёда ўзимизга яраша жой олишимиз, тўғрироғи, тарихий жойимизни қайтариб олиш учун қаттиқ ҳаракат қилишимиз, ноординар қадамлар отишимиз лозим. Ҳозирча буни тушунадиган бирдан бир ташкилот “Бирлик” Партияси бўлиб қолмоқда. Демак, умид “Бирлик”да.
17:40 - Россия отступает перед США устами Министра иностранных дел
Основанием для такого вывода может послужить следующее сообщение официального русского новостного агентства, в котором Россия уже не претендует на верховентсво в странах бывшего Советского Союза, а только просит равноправия для себя.
Лавров: страны бывшего СССР не должны выбирать между Россией и США
Россия и США не должны ставить страны бывшего СССР перед однозначным выбором союзника, не должно быть «скрытой повестки дня», считает глава МИД России Сергей Лавров.
«Недопустимо пытаться ставить страны постсоветского пространства перед ложным выбором - либо вы с нами, либо вы против нас, иначе все это приведет к целой борьбе за сферы влияния, которую пытаются приписать российской внешней политике. Мы не занимаемся этим. Мы занимаемся развитием равных взаимовыгодных отношений со всеми», - сказал Лавров.
Кроме того, Россия рассчитывает, что новая администрация США пересмотрит позицию по Договору о сокращении обычных вооружений в Европе (ДОВСЕ) и проблема адаптации его к новым условиям будет решена.
«Мы заинтересованы в том, чтобы тупик, в котором ДОВСЕ оказался из-за отказа стран НАТО адаптировать соглашение о его адаптации, был преодолен, но для это требуются не только двусторонние усилия, но и диалог с участием всех стран», - сказал министр. // РИА «Новости»
17:00 - Даниядаги баъзи доиралар Ислом дунёсидан ўч олишмоқчи
Швециянинг HD ахборот агентилигига асосланиб, швециялик мухбиримизнинг билдиришича, Данияда Мухаммад пайғамбарни карикатурара қилган расмлар қайтадан босилмоқда. Муаллифи даниялик Курт Вестергаард бўлган карикатуралар энди сотишга ҳам чиқарилар экан. Масалан, Даниянинг “Матбуот эркинлиги учун жамияти” пайғамбарнинг салласида бомба билан чизилган расмларини 1000 нусҳада чоп этган ва донасини 2000 кронадан сотиш ниятида эканлигини билдирган.
Ҳеч шубҳасиз, бу акция Туркиянинг Дания Бош вазири Андерс Фог Расмуссенни НАТО Бош котиблигига тайинлаш вақтида қилган қаршиликларидан ўч олиш мақсадида қилинмоқда. Маълумки, бир қатор Ислом мамлакатлари ҳам Андерс Фог Расмуссенни карикатураларни қораламасликда айблаб, унинг номзодига қарши муносабатлар билдиришганди.
16:00 - Яна бир Нурчилар гуруҳи устидан маҳкама ҳукм ўқиди
2 апрелдаги хабаримизда Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Мирзажонов раислигида ўтган маҳкама Нурчилар диний оқимига мансубликда айбланган “Етти иқлим” газетасининг икки ходими ва бир маҳаллий имом устидан ҳукм ўқишни 6 апрелга белгилаганини билдиргандик. Ҳозир маълум бўлишича, белгиланган кун ҳукм ўқилган.
Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244-моддаси 2-қисми (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа таъқиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан айбланган “Етти иқлим” газетаси мухбири Даврон Тожиев 8 йил, газета тарқатувчи Шавкат Исмоилов 8 йилга озодликдан маҳрум этилган. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 244-моддаси 2-қисми (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа таъқиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш), 223-моддаси (Қонунга хилов равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) айбланган наманганлик имом Мамадали Шаҳобиддинов 12 йилга озодликдан маҳрум этилган. Уларнинг ҳаммасига жазони умумий тартибдаги колонияда ўташ белгиланибди.
Аввалги суд мажлисларида давлат айбловчиси Давронга 9 йил, Шавкатга 7 йил, Мамадали Шаҳобиддиновга эса 14 йил озодликдан маҳрум қилиш сўраган эди. Ажабланарлиси, Шавкат Исмоиловга давлат айбловчиси сўраганидан бир йил кўпроқ жазо муддати белигаланган. Даврон Тожиев ва Мамадали Шаҳобиддиновларга эса, сўралганидан камроқ жазо берилган, дейди мухбиримиз. Маҳкама ишини кузатиб борган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари фикрича, тергов ва суд жараёни қатор процессуал нормаларга хилоф равишда ўтган.
10:00 - Ўзбекистонда одам савдоси борки, одам савдоси бўйича комиссия бор, аммо хабар йўқ бўлса ҳам хабар агентлиги борлиги қизиқ
Расмий ЎзА агентлиги кеча Одам савдосига қарши курашиш бўйича Идоралароро комиссиянинг навбатаги мажлиси бўлгани, унда Андижон ва Бухоро вилоятлари ҳудудий ташкилотларининг фаолияти юзасидан ўтказилган текшириш натижалари муҳокама қилинганини хабар берди.
“Одам савдоси бугунги кунда бутун жаҳон ҳамжамияти учун долзарб муаммо бўлиб тургани, қамрови табора кенгайиб бораётгани” алоҳида урғуланган хабарда, Ўзбекистонда бу муаммо қайси шаклда ўртага чиқаётгани айтилмайди, ҳеч қандай факт ва рақамлар келтирилмайди. Йиғилишда қабул қилинган қарорлар қайси йўналишда эканлигига имо-ишора ҳам йўқ.
Бу хабарга хабарчиликнинг эмас, хабарсизчиликнинг мисоли сифатидагина қараш мумкин, дейди мухбиримиз.
ЎзАнинг фаолияти ҳақида яна шуларни гапириш мумкин. Аввалари ҳам билдирганимиздек, дунёнинг хабар агентликлари кеча-кундуз тўхтамасдан ишлаб кунига юзлаб хабар тарқатишса, ЎзА ҳафтанинг 5 куни (ва шанбада ярим кун) ишлайди, кечаси бекилади. Кунига хабарчиликдан узоқ бўлган, юқорида тилга олингани каби, 15-16 та “хабар” тарқатади.
“Ҳаракат” сайти ЎзА устидан кулиши натижа бермади дейиш ҳам хато бўларди. Натижа бор. Шу кунларда бу қўштирноқ ичидаги хабар агентлиги бир кунда тарқатадиган хабрлари сонини 13-14 га туширди. Мақсад “Ҳаракат” агентлигига тенглашиш бўлса ажаб эмас.
9:00 - Гуржистон мухолифати Саакашвили истеъфо этмагунча митинг қилмоқчи
Бугун тушдан кейин бошланадиган мухолифатнинг намойишлари Саакашвили президентлик лавозимини ўз ихтиёри билан тарк этмагунча ёки янги президент сайлови тайниланмагунча давом этиши ангча олдин эълон қилинган.
Қизиғи шундаки, Михаил Саакашвилига қарши чиқаётганларнинг сал кам ҳаммаси – унинг собиқ сафдошлари. Булар:
Нино Бурджанадзе, собиқ парламент раиси, ҳозир “Демократик Ҳаракат – Бирлашган Гуржистон” ҳаракатининг раиси,
Ираклий Аласания, Гуржистоннинг БМТдаги собиқ вакили, ҳозир “Гуржистон учун Альянс” ҳаракатининг раиси,
Саломе Зурабишвили, собиқ Ташқи ишлар вазири, “Гуржистон Йўли” партиясининг раиси. Асли гуржи бўлган бу аёл Франциянинг Гуржистондаги элчиси бўлган. “Атиргул инқилоби” натижасида Саакашвили ҳокимиятга келгач, у Франция президенти Жак Ширакка шахсан мурожаат қилиб, унинг розилигини олгандан кейин, дарҳол Саломе Зурабишвилига Гуржистон ватандошлиги берган ва уни Ташқи ишлар вазири этиб тайинлаганди.
Зураба Ногаидели, собиқ Бош вазир, “Адолатли Грузия учун ҳаракат” ташкилотининг раиси,
Окруашвили, собиқ Мудофаа вазири, "Бирлашган Гуржистон учун” партиясининг раиси, сиёсий қочқин сифатида Парижда яшайди.
Митинг-намойишларда, юқоридагилардан ташқари, Гуржистоннинг биринчи президенти Звиад Гамсахурдиянинг ўғли Констатнитин Гамсахурдия раислигидаги “Озодлик” партияси ва бир қатор майда гуруҳлар ҳам иштирок этишмоқчи.
Бир-биридан фарқини ҳеч ким тушунмайдиган бу мухолифат гуруҳларининг ҳаммасини бирлаштирувчи нарса – Саакашвилига бўлган нафрат ва нима қилиб бўлса ҳам уни йиқитиш мақсади. Бундай мақсад – жиддий мухолифатчилик учун камлик қилади.
Ҳамма тушунадики, Гуржистоннинг ўтган йили Абхазия ва Жанубий Осетия масаласида Россия билан урушга кириши ва мағлубиятга учраши мухолифатчиларга куч бермоқда. Cаакашвилини иш билмасликда айблашга асос бўлмоқда. Аммо, Гуржистондек кичик бир давлат Россия устидан ғалаба қозонолмаслиги, Россия Абхазия билан Жанубий Осетияни ҳеч қачон Гуржистонга қайтариб бермаслиги олдиндан маълум эди. Дунёнинг ҳам бу минтақа билан ортиқча иши йўқ эди. Ўтган йилги урушдан кейин Абхазия ва Жанубий Осетия масаласи халқаро муаммога айланди, Европа Иттифоқи, Европа Кенгаши, ЕХҲТ бу муаммо билан тўғридан-тўғри шуғулланишга бошлашди. Ғарб давлатлари ва АҚШ Гуржистонга очиқдан-очиқ ёрдам бермоқдалар. Шу нуқтаи назардан бу урушни Гуржистон ютди, Россия ютқазди ҳам дейиш мумкин.
Хўш, мухолифат бу хусусда нима таклиф қилмоқда? Ҳеч нарса. Шундай экан, улар нимани иддао қилмоқдалар, тушуниб бўлмайди.
Маълумки, гуржилар табиатан ўта димоғдор ва такаббур бўлишади. Санаб ўтилган мухолифат гуруҳларинининг лидерлари ҳам шундай бўлса керакки, уларнинг ўзлари бир кучли ташкилотга бирлашиш қобилиятига эга эмаслар. Аммо, кўринишидан, уларнинг ҳар бирининг орзуси - Саакашвилининг ўрнига ўтириш, холос. Дарвоқе, Саакашвили ҳам такаббурлик ва димоғдорликда бошқалардан қолишмйди, шекилли.
Шулардан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, Гуржистон мухолифати ўз мақсадига етиша олмайди. 150 минг кишини Саакашвилига қарши майдонларга олиб чиқиш режаси амалга ошмайди. Бунинг устига, митингларни бошлаш куни сифатида 9 апрелнинг белгиланиши ҳам хато. 20 йил аввал айнан шу куни Совет Армияси мустақиллик талаби билан чиққан митингчиларни Тифлис марказида ўққа туган эди. Агар мухолифат бу кунни хотирлаш учун шаҳар марказига келадиган одамларни Саакашвилига қарши митинг қилувчилар деб кўрсатиш нияти бўлса, катта муваффақиятсизликка учрайди.
Ҳозир ҳамма бирлашиб, Ғарбнинг ёрдамида Россияга қарши турса эди, Гуржистон учун фойдали бўларди. Аммо, айтилганидек, ҳозирча димоғдорлик ва такаббурлик ҳукмрон.
6:00 - Бишкекда янги масжид қурилишига давлатнинг ёрдами
Қирғизистон президенти Қурмонбек Бақиев кеча имзолаган Фармон шу ҳақда. Унга кўра, Бишкек ҳокимлиги Қирғизистон Мусулмонлар Бошқармасига Бишкекдаги бир эски бинони ва унинг атрофидаги 3,2 гектар ерни 49 йилга фойдаланишга беради ва бу ерга янги марказий масжид қурилади.
Масжидни Мусулмонлар Бошқармасининг ўзи қуради. Фармондаги бошқа майда-чуйда нарсаларни ҳисобга олмаса, аслида, давлат масжид қуриладиган ерни 49 йилга Мусулмонлар Бошқармасига беришдан бошқа иш қилмайди. Шу сабабли бу Фармонни, ёрдам беришдан ҳам кўпроқ, қуриладиган масжиднинг келажагини давлат қўлига олиш деб баҳлаш тўғрироқ бўларди.
5:00 - Вчера был день рождения Будды
В связи с этим будет полезно ознокомить наших читателей с хотя бы общими чертами этой древнейшей религии мира.
Буддизм – религия, основанная Гаутамой Буддой (6 в. до н.э.). Все буддисты почитают Будду как основателя духовной традиции, носящей его имя. Почти во всех направлениях буддизма имеются монашеские ордена, члены которых выступают для мирян учителями и священнослужителями. Однако за вычетом этих общих черт многочисленные направления современного буддизма демонстрируют разнообразие как верований, так и религиозной практики. В своем классическом варианте (тхеравада, «школа старейшин», или хинаяна, «малая колесница») буддизм представляет собой главным образом философию и этику.
Цель верующих – достижение нирваны, блаженного состояния прозрения и освобождения от оков своего «я», мира и бесконечного круга рождений, смертей и новых рождений в цепи новых жизней. Состояние духовного совершенства достигается через смирение, щедрость, милосердие, воздержание от насилия и самоконтроль. Для направления буддизма, известного под названием махаяны («большая колесница»), характерно почитание пантеона божественных будд и будущих будд. В других формах буддизма обычны представления о целой иерархии демонов. Некоторые разновидности буддизма махаяны сулят верующим настоящий рай. Ряд направлений придает значение скорее вере, чем делам. Существует вид буддизма, стремящийся привести адепта к парадоксальному, интуитивному, внерациональному постижению «истинной реальности».
В Индии буддизм процветал примерно до 500 н.э. Затем он постепенно пришел в упадок, был поглощен индуизмом и к 11 в. почти полностью исчез. К тому времени буддизм успел распространиться и приобрести влияние в других странах Центральной и Восточной Азии, где сохраняет жизнеспособность по сей день. Сегодня буддизм существует в двух основных формах.
Хинаяна распространена в Шри-Ланке и в странах Юго-Восточной Азии – в Мьянме (бывшей Бирме), Таиланде, Лаосе и Камбодже. Махаяна преобладает в Китае, включая Тибет, во Вьетнаме, в Японии, Корее и Монголии. Значительное число буддистов проживает в гималайских королевствах Непал и Бутан, а также в Сиккиме на севере Индии. Гораздо меньше буддистов (менее 1%) живет в самой Индии, в Пакистане, на Филиппинах и в Индонезии. За пределами Азии несколько тысяч буддистов живут в США (600 тыс.), в Южной Америке (160 тыс.) и в Европе (20 тыс.). Данные по общей численности буддистов в мире (от 200 млн. до 500 млн.) расходятся в зависимости от методики и критериев подсчета. Во многих странах буддизм смешался с элементами других восточных религий, таких, как синтоизм или даосизм.
Историю самого Будды коротко можно описать так.
Индийский принц Сиддхартха Гаутама родился 8 апреля 563 года до нашей эры в городе Лумбини на территории современного Непала в тот момент, когда его мать собиралась переломить стебель цветка. Поэтому в этот день буддийские храмы украшаются цветами, а прихожанам раздается особый цветочный чай - аматья. Считается, что он обладает магической силой, им пишут различные заклинания-обереги. Цветы символизируют сад Лумбини, в котором родился Просветленный.
Существует поверье, что если прикоснуться пальцами, смоченными в таком чае, к статуэтке Будды в том месте, где у тебя болит, то наступит исцеление. Родители приводят в этот день в храмы больных детей с надеждой на помощь Будды. По легенде, сразу после рождения Сиддхартхи девять небесных драконов оросили голову малыша водой. Поэтому в этот день чаем аматья поливают статуи Будды.
Фамилия принца «Гаутама» означает «успешный в достижении целей», его также называют Сакьямуни или Шакьямуни - «мудрец из рода Сакья». Воспоминания о его жизни, беседах и монашеских правилах были подытожены после его смерти, что стало основой буддизма.
По преданию, прежде чем родиться, Гаутама посетил свою мать в сновидении в виде белого слона. В ходе празднования рождения принца мудрец Асита объявил, что этот младенец или станет великим царём, или великим святым человеком. Его отец (царь Капилаваттху), желая, чтобы Гаутама стал великим царём, оградил сына от религиозного обучения и от знания человеческого страдания.
Когда мальчик достиг 16 лет, его женили на Ясодхаре, она родила сына Рахула. Хотя отец обеспечивал Гаутаму всем, что тот желал и в чем нуждался, Гаутама оставался внутренне неудовлетворён. Однажды, после 13 лет брака Гаутама выехал за пределы дворца и увидел там «четыре зрелища»: старого калеку, больного человека, разлагающийся труп и отшельника. Принц осознал суровую правду жизни - что смерть, болезнь, старение и мучение неизбежны, что бедных больше, чем богатых, и что даже удовольствия богатых в конечном счёте превращаются в прах. Это подвигло Гаутаму в возрасте 29 лет оставить свой дом, семью и имущество, чтобы стать монахом. Отказавшись от наследства, он посвятил жизнь изучению того, как преодолеть страдание. Он последовал пути йогической медитации под руководством брахманов-отшельников, и, хотя он достиг высоких уровней сознания, он не был удовлетворён этим путём.
Облачившись в одежды скитающегося монаха, он направился на юго-восток, начал там учиться жизни отшельника и заниматься суровым самоистязанием. Через 6 лет, на грани смерти он обнаружил, что суровые аскетические методы не приводят к большему пониманию, а просто затуманивают ум и изнуряют тело. Отбросив самоистязание и сосредоточившись на медитации, он обнаружил срединный путь избегания крайностей (потворствования себе и самоистязания). Сев под смоковницей, называемой деревом Бодхи, он поклялся не вставать, пока не обнаружит Истину. В возрасте 35 лет он достиг «пробуждения» в майское полнолуние. Тогда его стали называть Гаутама Будда или просто «Будда», что означает «пробудившийся».
Редакция сайта "Харакат": текст взаимствован из различных сайтов.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения