24 March 2009
04:00 -
23:45 - Қўшниларнинг давлат чегаралари ҳақидаги шартномаси кучга кирди
- Швейцария молиячилари мамлакатимизнинг аграр тармоғини ривожлантирмоқчи
23:00 - Ўзбекистон йирик авт
- Швейцария молиячилари мамлакатимизнинг аграр тармоғини ривожлантирмоқчи
23:00 - Ўзбекистон йирик авт
23:45 - Қўшниларнинг давлат чегаралари ҳақидаги шартномаси кучга кирди
Расмий хабарга кўра, Ўзбекитсон Ташқи ишлари вазирлигида мамлакат Президенти Ислом Карим ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон томонидан 2002 йилнинг 5 октябрида имзоланган Ўзбекистон-Тожикистон давлат чегараси тўғрисидаги шартноманинг кучга кириши муносабати билан ўзаро ёрлиқлар алмашилган. Бугун кучга кирган шартномага мувофиқ, давлат чегаралари халқаро ҳуқуқий меъёрлар асосида қайта делимитация қилинади. Лекин ўтиш линияларида шу пайтга қадар амал қилиб келинган тартиблар сақлаб қолинади. Мужмал расмий хабардан давлат чегарасининг қўшничилик муносабатларидаги аҳамиятини англаш мушкул, дейди мухбиримиз.
Швейцария молиячилари мамлакатимизнинг аграр тармоғини ривожлантирмоқчи
Бугунга қадар мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Швейцария федерал молиявий бошқармаси директори Питер Сигенталер бошчилигидаги ҳайъат турли идораларда қабул қилинган. Ташриф доирасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашга оид шартнома имзоланган. Келишувга мувофиқ, мазкур мамлакат Жаҳон Банки кўмагида мамлакатимизнинг аграр тармоғини ривожлантириш мақсадида 3 миллион АҚШ доллари миқдорида ёрдам ажратган. Бу эса иқтисодий сиёсати бўлмаган Ўзбекистоннинг бу тармоғи учун чўлни суғоргандай гап.
23:00 - Ўзбекистон йирик автомагистрал қурмоқчи
Келажакдаги 6 йил давомида Ўзбекистон ҳукумати 2,6 миллиард АҚШ долларига тенг бўлган автомагистрал лойиҳасини амалга оширмоқчи. Бу ҳақда бугундан бошлаб маҳаллий нашрлар ёза бошлашди. Мазкур лойиҳа доирасида 1427 километрлик Бейнау — (Қўнғирот-Бухоро-Самарқанд-Тошкент орқали) Андижон йўналиши бўйича тўрт қаторлик автойўл бунёд этилиши кўзда тутилган. Е-40 деб номланган автотрасса мамлакатни шарқдан қўшни Қирғизистон ва Хитой, шимолдан Қозоғистон билан боғлайдиган магистралнинг бир қисми бўлади. Маҳаллий журналистлар ёзаётганидек, гап янги йўл қирилиши ҳақида эмас, балки аввал мавжуд бўлган мазкур линиядаги автомагистрални таъмирлаш ҳақида бормоқда.
Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда ялпи солиқ миқдоиринг 1 фоизи йўл қурилишига сарфланади, лекин солиқ тўловчилар ҳали равон йўллардан баҳраманд бўлишгани йўқ. Айни пайтда умумий узунлии 146,4 минг километр бўлган мамлакат йўллари сифати ўта паст. 42,5 минг километри магистраль йўллар бўлган бу соҳа ҳам бошқалари қатори ислоҳотларга муҳтож, дейди мухбиримиз.
22:30 - “Эзгулик” ҳимоя қилган мазлумнинг аппелация суди ўтди
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти бугун тарқатган “Эзгуликка таҳдид” номли хабарида тилга олинган Исроил фуқароси Ярослав Иллариновга тааллуқли жиноят иши бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида аппелация босқичида кўрилди. Ишда жабрланувчи бўлиб ўтган, ҳозирда ҳукумат идораларининг қўғирчоғига айланиб, “Эзгулик”нинг устидан арз қилаётган ажнабий - қорақалпоғистонлик ўсмир Ҳикматжон Асетовга туҳмат қилишда давом этди. Суд унинг иддаосини қувватлаб, қуйи инстанция (Чилонзор тумани) судининг Ҳикматни 8 йилга озодликдан маҳрум этиш бўйича ҳукмини кучида қолдирди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг баҳорида Исроил фуқаросига номаълум шахслар ҳужум қилиб, унинг мобил телефонини ўғирлашган. Чилонзор тумани ИИБ миршабларининг сохтакорлиги, ваҳшиёна қийноқлари билан тирикчилик важидан пойтахтга келиб мардикорлик қилаётган Ҳикмат Асетов “босқинчи”га айлантирилган. Кейин мобил телефони бошқа шахслардан топилиб, эгасига қайтарилгани, Ҳикматнинг айбсиз эканига қарамай у узоқ муддатли қамоққа ҳукм қилинган. “Эзгулик” жамияти эса яҳудийнинг касрига қамоқда ўтирган юртдошимизни ҳимоя қилган эди.
22:00 - Ислом душманлари – “Ватандош”, “Янги дунё”, Ҳожиматов ва Абутовлар
Швециядаги мухбиримиз хабар қилишича, бу мамлакатга яқинда бошпана олган демократиянинг ашаддий душманларидан бири Муҳаммадсолиҳ Абутов “Янги дунё” ва “Ватандош” каби сайтларда антидемократик руҳдаги мақолалар эълон қилишга бошлабди. Демократик ташкилотлар ҳимояси ва ёрдамида чет элга қочиб олган бу одам, янги дунёдаги ҳаётини ўзига ёрдам берган демократларга миннатдорчилик билдиришдан эмас, балки демократия ва Ўзбекистонда ягона демократик ташкилот сифатида танилган “Бирлик” ҳамда унинг раҳбари Абдураҳим Пўлатга қарши ислом экстремистларининг лойига булғанган тошлар отишдан бошлабди.
Абутов ўз устози, демократиянинг ашаддий душмани эканлиги номидан ҳам кўриниб турган “Демократия - куфр низоми” мақоласининг муаллифи Муҳаммад Абдуҳ Тақиюддин Набахонийнинг ғояларидан руҳланиб, Абдурахим Пўлатни “тайини бўлмаган мажҳул демократия низомини жорий этиш устида” бош қотиришликда ва Исломда ислоҳотлар ўтказишга чақириқлар қилишликда айбламоқда. Мана сизга демократларнинг ёрдами билан ҳаёти қутқарилган шахснинг демократияга муносабати.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юқорида номи олинган сайтларни ҳам, уларга ҳамтовоқлик қилишга бошлаган Муҳаммадсолиҳ Абутовни ҳам ўзи танқид қилаётган мақоланинг муаллифи сифатида Абдураҳим Пўлат кўрсатилмагани ҳеч қизиқтирмайди. Бу нарса уларда виждон ва ростгўйлик йўқлигини кўрсатувчи бир фактдир. Аммо, кўриш мумкинки, бу сайтнинг бошқарувчилари ва Муҳаммадсолиҳ Абутов каби муаллифларида иймоннинг ўзи ҳам йўқ.
Охирги иддаомиз – оғир айбнома, аммо ҳақиқат. Буни исботловчи биргина мисол келтирамиз. Бир неча йил аввал бу икки сайтда (уларнинг бири номини ўзгартириб олган холос) ўзини Исломнинг кўриқчиси деб ҳисоблайдиган ва Толибон билан ҳамкорлик қилишгача борган 53-54 лақабли Салой Мадаминнинг (тахаллусига қараанг – Муҳаммад Солиҳ) “2050 йилгача Ғарб дунёси чўкади, чунки у наркотизм, гомосексуализм ва шу каби бошқа касалликларга дучор бўлган, фақат Ислом демократияга мос келгани сабабли бутун дунё ўша 2050 йилгача мусулмон бўлади” деган фикрларни олға сурувчи ўзбек тилидаги мақоласи эълон қилинган эди. Абдураҳим Пўлат АҚШнинг Хельсинки Комиссиясида бу мақоладан кўчирмалар келтириб, “кўриб турибсизки, Салой Мадамин бу Комиссияга келиб рус тилида сизлардан ёрдам сўрайди, ўзбек тилида эса, сизларнинг яқинда йўқ бўлишинизни башорат қилади” деганидан кейин, бир неча соат ичида у мақола сайтлардан олиб қўйилганди. Мана уларнинг иймони ҳам йўқлигини, бир тийин ёрдам олиш учун ўз эътиқодларидан ҳам воз кечворадиган одамлар эканлигини кўрсатувчи воқеа.
Иймонсизлик, ўз қорнини ўйлаб, ўз ғояларига тупириб кетавериш Муҳаммадсолиҳ (исмга қаранг) Абутовга ҳам хос нарса. Ислом динини ислоҳ қилишга чақириқлардан ғазабга келган бу кимса, ўз манфаатлари йўлида муқаддас Қуръонни ҳам ислоҳ қилиб бўлган. Мана мисол. Бу мунофиқнинг ёзишича, “демократик жамиятлар фош бўлган иллат баччавозликни одат қилганликлари учун ҳалок бўлганлиги Қуръонда зикр қилинади”. Қуръонда шундай зикр қилинганини билган Абутов нима учун баччабозлик (гомосексуализм) расман қонунлаштирилган, ҳатто гомосексуал оилалар расмий никоҳдан ўтиши ва бошқаларнинг фарзандларини ўзларига фарзанд қилиб олиши қонунлаштирилган Швецияга келди? Чунки, Абутов ва у кабилар Қуръонни аллақачон ислоҳ қилиб олишган, гомосексуаллар билан бирга яшаш, улар ҳам тўлаган солиқлардан ташкил топувчи давлат бюджетидан нафақа олиб яшаш мумкинлигига ишонишади ва ўша гомосексуалларнинг тер тўкиб топган пулларидан ҳар куни нон сотиб олиб ейишади.
Агар улар ўз қоринлари учун Қуръонни ҳам ислоҳ қилиб олишмаганда эди, Швецияга эмас, гомосексуалларни шариат қонунлари бўйича тошбўрон қиладиган Сомалия ёки Саудия Арабистонига қочиб кетишган бўлишарди ва ўз меҳнатларига ҳисобига (Швецияда каби гомосексуалларнинг ҳам ҳиссаси бўлган нафақага эмас) яшашарди.
Дарвоқе, “Ватандош” ва “Янги дунё” сайтларининг ҳаражатлари ҳам гомосексуалистларнинг улуши бўлган нафақалар ҳисобига қопланишини ҳар ким тушунса керак.
Муҳаммадсолиҳ Абутовга қайтсак. У ўзининг майдароқ устозлари йўлидан кетаётгани ҳам маълум. Улардан бири - Ҳотам Ҳожиматовдир. У ҳам иккиюзламачи ва мунофиқ, демократик ташкилотларнинг ёрдами билан Европага келиб олган, бу ердан демократия ва демократларга қарши курашини давом эттирмоқда. У ҳам Ислом ва номоз ўқиш ҳақида ўзича жуда чиройли гапларни ёзиб, Абдураҳим Пўлатга ташланибди. Бу одам қанчалик мунофик ва иккиюзлмачи эканлигини кўрсатадиган бир кичик фактни эслатиб қўйсак кифоя бўлади. Хожиматов НАТОнинг аъзоси бўлган бўлган Норвегия давлатида яшайди. Маълумки, НАТОнинг мусулмон давлатлари билан ҳарбий муаммолари бор ва улар ҳали битмаган. Уларнинг натижасида одий мусулмонлар ўлдирилмоқда. Ҳожиматов эса, Норвегия давлатидан моддий ёрдам олиб яшайди ва бу давлатда тинчигина номоз ўқиганлиги билан фахрланиб, дунёга жар солмоқда.
Демак, дейди мухбиримиз, Исломда ислоҳот қилаётганганлар кўп экан. Лекин, баъзи ислоҳотчилар ўз фойдасинигина ўйлаб, пинхона иш олиб боришади, ўз манфаатлари (қоринлари) учун муқаддас китобларни ҳам ислоҳот қилиб бўлишган.
Айни пайтда, улар бутун Ислом дунёсининг манфаатлари йўлида муқаддас китобларни эмас, уларнинг инсонлар тарафидан қилинган тафсирларини ислоҳ қилиш фикридан ғазабга келмоқдалар. Ғазабларининг сабаби жоҳилликлари эканлигини ҳам тушунишмайди у бечоралар.
Ислом ислоҳотларга муҳтож эканлиги – ҳақиқатдир. Иймони бор мусулмон бу ҳақиқатдан кўз юмолмайди. Демак, ислоҳотлар бўлади. Бу мавзудаги ҳар қандай жиддий фикрловчиларга сайтимиз саҳифалари доим очиқдир.
17:00 - Европа Россияга “йўқ”, Украинага “ҳа” деди, Юшченко-Тимошенко муносабатлари юмшади
Кеча Брюсселда Украинанинг газтранспорт системасини (ГТС) модернизация қилишга бағишланган конференция жанжал билан тугади. ГТСни Украинанинг ўзи Европа Иттифоқининг ёрдами билан Россиянинг иштирокисиз модернизация қилиши ҳақида расмий ҳужжат имзоланганидан дарғазаб бўлган Россия Энергетика вазири Сергеем Шматко бошчилигидаги ҳайъат намойишкорона конференцияни тарк этди.
Европа Иттифоқи бу лойиҳани амалга ошириш учун Украинага 2,57 миллиард доллар миқдорида қарз берадиган бўлибди. Конференциянинг якуний ҳужжати Укранина президенти Виктор Юшченко ва Бош вазири Юлия Тимошенко тарафидан имзоланган. Уларнинг иккаласи ҳам бунинг учун шахсан Брюсселга етиб келишган.
Сочида дам олаётган Россия президенти Владимир Путин Брюсселдаги келишувлардан норози эканлигини билдириб, бу масалада Россиянинг манфаатлари ҳисобга олинмаса, яъни Россия Украина газтранспорт системасини модернизация қилишга жалб қилинмаса, Россия-ЕИ муносабатлари ёмонлашиши, Европа учун янги газ муаммолари пайдо бўлишига шама қилган. Қисқа қилиб айтилса, Россия яна Европани газ билан шантаж қилишга бошлади.
Бу орада Юшченко-Тимошенко ўртасидаги совуқлик юмшагандек кўринмоқда. Бу икки сиёсий лидерни бирлаштирган нарсалардан бири – Европага яқин бўлиш ва Россияга эҳтиётлик билан ёндошиш эди. Аммо, сўнги ойларда улар ўртасидаги муносабатлар уруш ҳолига келар экан, Юлия Тимошенко Путиннинг қучоғига кириб бораётгани кўзга ташланганди.
Политехнологияларнинг устаси ҳисобланган Виктор Юшченко Юлия Тимошенкони эски йўлига қайтаришга эришган бўлса, бу унинг сиёсатчи сифатидаги яна бир ғалабаси бўлади.
15:30 - SOS: “Эзгулик”ка таҳдид (Жамият фаолияти билан жиноят қидирув бўлими шуғулланмоқда)
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик” жамияти Марказий офисига Чилонзор тумани прокуратураси ходимлари, Тошкент шаҳар ИИББ, Шайхонтоҳур тумани ИИБ ва “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятованинг хонадонига С. Раҳимов тумани ИИБ жиноят қидирув бўлими тезкор вакиллари келишди. Чилонзор прокуратураси ходимининг айтишича, жамият ўтган йилнинг 23 декабрида тарқатган «Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси майнавозчиликка нишонми?” номли релизидан Исроил давлати фуқароси Ярослав Илларионов норози бўлиб, ариза берган.
С. Раҳимов тумани ИИБ ЖҚБ тезкор вакилларининг айтишича, бир неча фуқаро жамиятнинг интернет тармоғида тарқатилаётган хабарларидан норозилигини ифода қилиб, Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилган. Жамият раҳбарияти эртага куннинг биринчи ярмига Чилонзор прокуратурасига, куннинг иккинчи ярмига С. Раҳимов тумани ИИБ жиноят қидирув бўлимига чақирилган. Жамият раҳбари Васила Иноятованинг таъкидлашича, бу сигнал куни кеча жамият эълон қилган «Миршаббошининг иқрорномаси: фош булган фитна» номли релизи, коррупцион доираларнинг манфаатига етган зарарга муносабатдир. Қолаверса, ИИВ раҳбарияти, миршаблар фаолияти билан боғлиқ бир неча жиддий танқидий материаллар бундай вазиятнинг юзага келишига сабаб бўлди.
Жамиятимиз халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус ваколахоналари ва мамлакатимиз қонунчилиги кафили бўлган Бош прокуратура, Адлия вазирлиги мутасаддиларини “Эзгулик”нинг ҳимоясига чорлади, деди Васила Инотова. Жамиятнинг матбуот хизмати воқеалар ривожига доир ахборотларни эълон қилиб боради.
14:45 - Қирғизистонда Халқ инқилоби куни нишонланмоқда, Абдураҳим Пўлатнинг башорати хатоми?
4 йил аввал 24 март куни Бишкекда “Лола инқилоби” ғалаба қозонганди. Ўша куни президент Асқар Ақаев шармандаларча Москвага қочди, ҳокимият ҳозирги президент Қурмонбек Бақиевнинг қўлига ўтди.
Қирғизистонда “Бирлик” халқ ҳаракати каби жамият ичида етарлича илдизлари бўлган демократик мухолифат йўқ эди. Ҳокимиятни қўлга олган мухолифат эса, номенклатура мухолифати сифатидаги, умумий ғояга эга бўлмаган сиёсатчилар ва сиёсий партиячалар иттифоқи эди. Кутилганидек, бу иттифоқ узоқ яшай олмади. Бундай шароитда янги авторитар ҳокимият юзага келиши маълум, шундай бўлди ҳам.
Қурмонбек Бақиев Владимир Путин ва Нурсултон Назарбой йўлидан кетиб, феълан яккапартиялик парламент яратди ва унинг ёрдамида Қирғизистонни ўзи билганча ёки хоҳлаганча бошқариш ниятида эканлигини очиқча кўрсатмоқда.
Бошқача бўлиши мумкинмида? Йўқ, деб жавоб беради “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. Бир маҳаллар менинг “Newsweek” журналида эълон қилинган сўзларимни эслаш керак. Мен деган эдимки, Марказий Осиёда Ўзбекистон калит ўлкадир. Бу ерда демократия бўлсагина Марказий Осиёда демократия бўлади, бизда диктатура бўлса қўшниларда ҳам шундай бўлади. Бизда Исломнинг роли ортса, қўшниларда ҳам ортади.
Ҳозир айнан шундай бўлмоқда. Менинг у сўзларим айтилган замонда, Қозоғистон ва Қирғизистон нисабатан демократик ўлкалар эди. Шу сабабли, устимдан кулганлар бўлса ҳам ажаб эмас. Аммо, ҳамма кўриб турибдики, воқеалар мен айтган йўналишда кетмоқда. Бу икки мамлакатда ҳамма нарса бизга яқинлашиб бормоқда.
Шу йил 12 март куни Вашингтонда жойлашган “Румий Форум” ўтказган кичик бир йиғилишда нутқ сўзлаган Қирғизистоннинг АҚШдаги элчиси, демократик руҳдаги собиқ журналист Замира Сидиқовадан, юқоридиги сўзларимни эслатиб туриб, сўрадим: “Манас ҳарбий базасининг бекитилиши ҳам Қирғизистон демократик дунёдан узоқлашиш йўлида эканлигини кўрсатади. Наҳотки, Бақиев ҳам менинг башоратимни тасдиқлашдан нарига ўтолмайди?”
Замира Сидиқова Қирғизистонда демократик жараёнлар фақат олға кетаётгани, мамлакатда плюрализм ўлмагани, Бақиев демократия йўлидан тоймаслигини гапирган бўлса ҳам, унинг сўзларида самимийлик сезилмади. Бу ҳам табиий. У Бақиев ҳукумати томонидан тайинланган элчи. Демак, ёки ўша ҳукуматга хизмат қилиши ёки истеъфога чиқиши керак. Ҳозирча, Замира Сидиқова биринчи йўлни танлаган.
Лекин, нима бўлганда ҳам тан олиш керакки, Қурмонбек Бақиев яратган режим Ўзбекистондагидан “ўлса ўлиги ортиқ”. У ерда демократик мухолифат учун кичик бўлса ҳам сиёсий майдон бор. Етарлича ошкоралик бор. Шулардан фойдаланган қирғиз демократлари менинг бошоратим хато бўлганини исботласалар, фақат хурсанд бўлардим.
12:30 - Ислом дунёсининг энг буюк кашфиёти “тирик бомбалар” жон олишни давом эттирмоқда, Ислом ислоҳотларга муҳтож
Ислом дунёси, тўғрироғи, ислом олимлари сўнги асрларда биронта катта кашфиёт қилолмадилар. 20 асрда қилинган энг буюк кашфииёт эса, тирик бомбалардир. Бу кашфиёт - арабларнинг исроилликларга қарши ишлатиш учун яратилган қуроли эди. Аммо, Исроилда шундай эҳтиётлик чоралари кўрилдики, ўзини портлатишга тайёр бўлган минглаб араблар имконсиз қолмоқдалар. Шу сабабли бўлса керак, ҳозир бу қурол мусулмонлар ичидаги муаммоларни ҳал қилишда ишлатиладиган воситага айланмоқда.
Reuters агентлигининг хабарига кўра, кеча Ироқнинг шимолидаги Жалавла шаҳрида дафн маросимида бир “тирик бомба” ўзини портлатиши оқибатида 25 киши ўлган, 45 киши ярадор бўлган. Табиий, уларнинг ҳаммаси мусулмонлардир. Бу каби қонли воқеалар натижасида Афғонистон ва Ироқда сал кам ҳар куни ўнлаб мусулмонлар ҳалок бўлмоқдалар.
Ислом дунёси ўз олдига чиққан муаммоларни ечишга қобилиятсиз бўлиб қолишининг сабаби – Исломда замонга мувофиқ ислоҳотлар қилинмаётгани эканлиги ҳозир ҳаммага маълум. Аммо, ислоҳотлар ҳақида гапиршга журъат қиладиганлар оз. Бу ҳақда очиқча гапираётганлар ичида бизнинг сайтимиз ҳам бор.
Ҳеч шубҳасиз, бу мавзу билан мусулмонлар жиддий шуғулланишга бошлайдилар, ислоҳотлар ўтказилади ва Ислом дунёси асрларда бери давом этаётган “ҳамма соҳада орқада қолиш” касаллигидан қутилади.
11:00 - Мўътабар Тожибой билан ўтказилган суҳбатнинг иккинчи қисми сайтимизда
17 март куни тарқатилган хабаримизда машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибой билан “Ҳаракат” агентлигининг мухбири Улуғбек Бакир ўтказган эксклюзив суҳбатнинг биринчи қисми сайтимизга, аниқроғи, унинг “Актуал Мавзу” бўлимига қўйилганини билдиргандик.
Ҳозир суҳбатнинг иккинчи қисми ҳам сайтга қўйилди. Унинг матни билан “Актуал Мавзу”
бўлимида танишинг.
Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Мўътабар Тожибой қизи билан вақтинча Парижда яшамоқда ва даволанмоқда.