23:45 - Гуржистонда навбатдаги cиёсий жанжал
23:15 - Аёллар турмаси Зангиотага кўчирилади(ми?)
- Ўзбекистон ўрисларга германиялик фирибгарни тутиб берди
22:30 - “Нур”чилар ишида муҳим янгилик - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:45 - Гуржистонда навбатдаги cиёсий жанжал
23:15 - Аёллар турмаси Зангиотага кўчирилади(ми?)
- Ўзбекистон ўрисларга германиялик фирибгарни тутиб берди
22:30 - “Нур”чилар ишида муҳим янгилик - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

23 March 2009
04:00 - 23:45 - Гуржистонда навбатдаги cиёсий жанжал
23:15 - Аёллар турмаси Зангиотага кўчирилади(ми?)
- Ўзбекистон ўрисларга германиялик фирибгарни тутиб берди
22:30 - “Нур”чилар ишида муҳим янгилик

23:45 - Гуржистонда навбатдаги cиёсий жанжал

Бу мамлакат мустақил бўлибдики, ички сиёсий жанжаллардан боши чиқмайди. Бугун навбатдагиси бошланмоқда.

Гуржистон оммавий ахборот воситаларида тарқатлган хабарларга кўра, бугун Ички ишлар вазирлиги ходимлари бир гурух мухолифатчини қаммоққа олишган. Саккиз киши давлат тўнтариши қилиш мақсадида қурол сотиб олишда айбланмоқда. Уларнинг ҳаммаси ҳозирги президент Михаил Саакашвилининг собиқ сафдоши, ҳозир мухолифатдаги Нино Бурджанидзе раҳбарлигида тузилган “Демократик ҳаракат – Бирлашган Гуржистон” ташкилотининг фаолларидир.

Маълумки, собиқ парламент раиси Нино Бурджанидзе Михаил Саакашвилининг ҳокимиятга келишида асосий роль ўйнаган одамлардан эди, кейинчалик ҳам у билан бирга бўлган. Аммо, Жанубий Осетиядаги Россия-Гуржистон урушидан кейин у кутилмаганда мухолифатга ўтди, аввал ўзини юмшоқ мухолифтчи қилиб кўрсатишга уринди, бироқ кун сайин кескинлашиб борди. Мана энди унинг одамлари давлат тўнтаришига тайёрланишда айбланмоқдалар.

Бўлаётган воқеалар хусусида ҳозир аниқ бир хулоса чиқариш қийин, аммо Нино Бурджанидзе тузган ташкилотнинг номидаги икки сўз (Бирлашган Гуржистон) Путин режимининг таянч нуқталаридан бири бўлмиш “Бирлашган Россия” партиясининг номига ўхшаб кетиши шубҳали кўринади. Гуржи мухолифатчилари ўзларига ном танлаётганда бу ўхшашликни кўрмасликлари мумкин эмасди.

23:15 - Аёллар турмаси Зангиотага кўчирилади(ми?)

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармасига қарашли Тошкентдаги аёлларнинг жазони ўташига ихтисослашган 64/8-муассаса Зангиотадаги вояга етмаганлар муассасасига кўчирилиши мумкин. Бу ҳақда мухбиримизга қизи ваҳҳобийлик диний-радикал оқимига мансубликда айбланиб, муассасада сақланаётган андижонлик Ҳабиба Охунова маълум қилди. ИИВ ЖИЭББ навбатчилик қисми мухбиримизнинг бу ҳақдаги сўровига жавоб бераркан, шундай режанинг борлиги, Зангиотадаги муасассанинг аёлларни сақлашга ихтисослаштирилаётганини таъкидлади. Аммо навбатчи бу кўчишнинг қачон амалга оширилиши мумкинлигига ойдинлик кирита олмади.

Ўзбекистон ўрисларга германиялик фирибгарни тутиб берди

Интерфакс ахборот ширкатидан маълум бўлишича, немис фуқароси бўлган Воҳид Ҳошимий Ўзбекистон томонидан Россия Федерациясига экстрадация қилинган. Банк-молия соҳасида йирик фирибгарликларни амалга оширган, 2008 йилнинг ёзида Ўзбекистон томонидан ҳибсга олинган қаллобнинг тақдири хусусида Россия Бош прокуратураси мулозими Марина Гриднева ҳам изоҳ берибди. У россиялик шериклари билан биргаликда 30 миллион АҚШ долларига тенг маблағларни хориждаги ҳисоб рақамларига ўтказиш билан ўзлаштирган.

22:30 - “Нур”чилар ишида муҳим янгилик йўқ

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди маҳкамасининг қарори билан узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган “Ирмоқ” журнали таҳририяти ходимларининг аппелация суди 31 мартга белгилангани хусусида маълум қилгандик. Аммо суд ишида гувоҳ сифатида чақирилган шахсларга босимлар давом этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон телерадиокомпанияси журналисти Ҳамза Жумаев МХХга чақирилиб, сўроқ қилинган. У кечга қадар маҳкамада тутиб турилиб, оқшомда қўйиб юборилган. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов журналист билан сўзлашгани, ҳозирча унинг жавобгарликка тортилиши-ю, ҳибсга олинишига доир хулоса йўқлигини айтди.

Дилмурод Саййиднинг иш бўйича тергов давом этмоқда

Журналист ва “Эзгулик” жамияти фаоли Дилмурод Саййидга нисбатан тергов ҳаракатлари 3 кундан сўнг, 26 мартда давом этади. Бу ҳақда унинг адвокати Руҳиддин Комилов маълум қилди.

22:00 - Мамлакатнинг аҳволи миршабхоналардаги бўҳронда ўз аксини топмоқда

“Эзгулик” жамиятига арз билан келган Тошкент шаҳар Юнусобод тумани ИИБ Қўриқлаш бўлими собиқ катта лейтенанти Шукурулло Париковнинг саргузаштлари ҳақида шу йил 13 мартда Миршаблар ҳам нажот излаб “Эзгулик”га келмоқда сарлавҳали хабар тарқатгандик. Жамиятнинг навбатдаги пресс-релизидан маълум бўлишича (№12, 23.03.2009), Шукурулло Париковнинг собиқ раҳбари, Юнусобод тумани ИИБ Қўриқлаш бўлими бошлиғи собиқ ўринбосари Адҳам Эгамбердиев ҳам “Эзгулик”га мурожаат қилган. У ўз хатида милиция органлари ичида чуқур илдиз отиб, эпидимемияга айланган порахўрликка оид бир қатор конкрет фактларни санаб ўтади ва ўзи ҳам шу эпидемия қурбони бўлганини тан олади.

“Эзгулик”нинг пресс-релизида айтилишича, Адҳам Эгамбердиевнинг мактубига бир қатор аудио, видео ёзувлар илова қилинган, улар билан жамиятнинг офисида танишиш мумкин.

Пресс-релизнинг тўла матни - “Эзгулик” жамиятининг сайтида .

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону