23:00 - БМТ Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари борасидаги ҳисоботини қабул қилди
- Бўш иш ўринлари ярмаркаси кўп, ишнинг ўзи йўқ
22:30 - Доллар яна қутурди, эн - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:00 - БМТ Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари борасидаги ҳисоботини қабул қилди
- Бўш иш ўринлари ярмаркаси кўп, ишнинг ўзи йўқ
22:30 - Доллар яна қутурди, эн - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

25 March 2009
04:00 - 23:00 - БМТ Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари борасидаги ҳисоботини қабул қилди
- Бўш иш ўринлари ярмаркаси кўп, ишнинг ўзи йўқ
22:30 - Доллар яна қутурди, эн

23:00 - БМТ Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари борасидаги ҳисоботини қабул қилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Ўзбекистон ҳукуматининг мамлакатдаги ўтган йилги инсон ҳуқуқлари вазиятига доир ҳисоботини тасдиқлади, деган суюнчинамо хабар тарқалди маҳаллий матуботда. Мазкур ҳисобот Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Миллий маркази директори Акмал Саидов томонидан кенгашнинг Женевада 2008 йилнинг 11 декабрида ўтган 10-сессиясида тақдим этилган эди. Демак, нияҳоят тасдиқланибди.

Халқаро ҳамжамият, жамоат ташкилотлари, ҳуқуқ ҳимоячиларининг кескин танқидларига қарамай мамлакатда Ҳабеас корпус ва ўлим жазосининг бекор қилиниши ислоҳоти, нодавлат ташкилотлари миқдорининг ўсиши туфайли қабул қилингани айтилаётган ҳисоботга сиёсий мақсадлар туфайли ён берилганига шубҳа йўқ. Аксинча, мамлакатдаги вазиятни лўттибозларча талқин қилган ҳукуматнинг қўғирчоқлари ўша сессия мажлисидаёқ шарманда бўлишганди.

Қолаверса, мазкур тасдиқдан сўнг БМТнинг Кенгаши Ўзбекистон ҳукуматига инсон ҳуқуқлари вазиятини яхшилаш учун 27 та тавсия берган. Маҳаллий матбуотдаги хабарларда бу тавсияларнинг нималардан иборат экани тилга олинмайди.

Бўш иш ўринлари ярмаркаси кўп, ишнинг ўзи йўқ

Бугун пойтахтдаги Алишер Навоий боғида шаҳар ҳокимияти ва бир қанча мутасадди идоралар томонидан ташкил этилган бўш иш ўринлари кўргазмаси бошланди. Бир неча кун давом этиши таъкидланаётган ярмаркада ҳокимият ва прокурорлар қистови билан пашша қўриб ўтирган ташкилотларнинг кадрлар бўлимлари нозирлари ўз ташкилотларидаги бўш иш ўринлари мавжудлигидан гапиришмоқда. Аслида бўш иш ўрни йўқ, бўлганлари ҳам ўртача ойлик маошлари 20-25 АҚШ доллари ҳисобида. Табиий, бундай лавозимлар билан айрим талабалар қизиқаётган бўлмаса, бошқаларнинг иши йўқ
.
Маҳаллий матбуотдаги хабарларга кўра, кўргазмада 870 та корхона 12 минг бўш иш ўрни билан қатнашаётгани таъкидланади. Бу хабарларнинг уйдирмалиги шундаки, ҳатто бир ташкилотнинг бир ходими ярмаркада иштирок этганида ҳам боғда мингга яқин киши бўлиши лозим эди. Лекин телелавҳа ва фотосуратларда ҳаммаси бўлиб, боғда юзларча кишининг юргани кўринади.

22:30 - Доллар яна қутурди, энди ортига қайтмоқда

Дам олиш кунлари мамлакатимиз “қора бозори”да 1 АҚШ доллари 2 000 сўмга қадар кўтарилди. Бу - мустақил Ўзбекистон тарихида рекорд кўрсаткичдир. Шуни ҳам эслатиш керакки, ўзбек сўми муомалага кирган 1994 йилда 1 АҚШ доллари 11 сўм эди. Ана шу фактнинг ўзиёқ сўнгги 15 йилда ўзбек миллий сўмининг қанчалик қадрсизлангани, мамлакатда турғун иқтисодий шароитнинг мавжуд эмаслигини ифода этади.

2 кун аввалги портлашдан кейин доллар бироз пастлади. Бугун валютафурушлар 1 АҚШ долларини 1860 сўмдан харид қилишмоқда.

17:30 - Қирғизистонда мўъжиза: демократик мухолифат президентликка умумий номзод кўрсатмоқчи

Бу мамлакатдаги мустақил “24” агентлиги тарқатган хабарга кўра, яқин кунларда демократик мухолифат гуруҳлари ўзаро музокаралар ўтказишади ва шу йил июль ойига режалаштирилган президент сайловида иштирок этиш учун умумий номзод белгилашади. Бу ҳақда бугун ўтказилган матбуот-конференциясида мухолифатдаги “Оқ-Шумкор” партиясининг раиси Темир Сариев гапирган.

У президент сайловида мухолифат бирлашган ҳолда иштирок этажагини, 2007 йил декабрдаги парламент сайловларида мухолифат бирлашолмагани сабабли парламентга киролмаганини урғулаган.

Демократларнинг бирлашиши ҳамма ерда қийин, аммо қирғизлар ҳеч бўлмаса сайловлар арафасида бу ишни қилолсалар, Марказий Осиёдаги ҳамма демократ кучларга яхши дарс берган бўлардилар, дейди бу хусусда мухбиримиз.

16:30 - Спецслужбы СНГ: финансовый кризис перерастет в социальный

Спецслужбы государств СНГ не исключают перерастания экономического кризиса в социальный, заявил в среду на совещании руководителей национальных антитеррористических центров стран-участниц Содружества генерал-полковник милиции Андрей Новиков, возглавляющий Антитеррористический центр СНГ.

"Во всех государствах произошла девальвация государственной валюты, сократили и даже остановили работу объекты промышленности, возросла безработица, сформировались серьезные угрозы роста общеуголовной преступности. В связи с этим можно говорить о том, что экономический кризис перерастет еще и в социальный", - сказал Новиков.

По словам генерала, экстренные антикризисные меры сегодня находятся на повестке дня всех правительств государств СНГ.

"В большинстве из них приняты антикризисные экономические программы. Все без исключения спецслужбы и правоохранительные органы СНГ ведут мониторинг угроз активизации терроризма и экстремизма, именно в связи с изменением социально-экономических параметров. На основании результатов мониторинга выстраиваются сценарии развития ситуации", - сказал глава Антитеррористического центра СНГ. // РИА «Новости»

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону