23:30 - Миршаббошига сохта паспорт берган мулозим жавобгарликка тортилди
22:30 - Эртага Ислом Карим телерадиокомпанияга келади
- Нурчиларнинг аппелация суди 31 мартга белгиланди
11:30 - Илҳом - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:30 - Миршаббошига сохта паспорт берган мулозим жавобгарликка тортилди
22:30 - Эртага Ислом Карим телерадиокомпанияга келади
- Нурчиларнинг аппелация суди 31 мартга белгиланди
11:30 - Илҳом - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

19 March 2009
04:00 - 23:30 - Миршаббошига сохта паспорт берган мулозим жавобгарликка тортилди
22:30 - Эртага Ислом Карим телерадиокомпанияга келади
- Нурчиларнинг аппелация суди 31 мартга белгиланди
11:30 - Илҳом

23:30 - Миршаббошига сохта паспорт берган мулозим жавобгарликка тортилди

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаолларининг маълум қилишича, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Коррупцияга қарши кураш бошқармаси бошлиғи, полковник Сергей Шиняевга сохта паспорт ясаб берган Миробод тумани ИИБ мулозими М. Мусаматовга нисбатан очилган жиноят ишининг тергови якунига етди. Паспорт столи ходими Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 206-моддаси (Совуққонлик), 207-моддаси (Мансаб сохтакорлиги), 227-моддаси (Ҳужжатларни сохталаштириш) сингари айбловлар билан айбланган, иш жиноят ишлари бўйича судга юборилди. Бу ҳақда “Эзгулик”ка маълум қилган Миробод тумани прокурори И. Эргашхўжаев Шиняевнинг тақдири борасида бирор нарса демаган.

“Эзгулик” жамияти ўтган йили декабрь ойида Миршаббошининг миси чиқди номли баёнот тарқатиб, милиция полоковнигининг қўш хотинлик, сохта паспорт ҳамда ноқонуний тадбиркорлик билан боғлиқ қатор жиноятларини фош этган эди. Бироқ унга сохта ҳужжатлар тайёрлаб берган шахслар жавобгарликка тортилди, унинг ўзи эса лавозимида ҳалигача ишламоқда. Шиняевнинг илдизи ҳукумат раҳбарларига бориб тақалади, шунинг учун ҳам бу қонунбузар миршаббошини жойидан қўзғатиш қийин, дейди жамият фаоллари.

22:30 - Эртага Ислом Карим телерадиокомпанияга келади

Президент Ислом Карим эртага, 20 мартда мафкуравий тарғибот ишларини кўздан кечириш мақсадида телерадиокомпанияга ташриф буюради. Бугун унинг кўрсатмаси билан Фарҳод Рўзиев телерадиокомпания раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Раиснинг хўжалик ишлари бўйича муовини бўлган бу шахс энди мафкура ишини назорат қилади. Режимбошининг ташрифи муносабати билан телевидение биноси енгил таъмирланди, ходимлар фавқулодда тайёргарликдан ўтишмоқда.

Кечаги хабаримизда раиснинг биринчи ўринбосари Ғолибшер Зиёевнинг ишдан олинганини билдиргандик. Маълум бўлишича, Зиёев Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси фаолияти туфайли ишдан олинибди.

Ўтган ҳафтада Ғолибшер Зиёев Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси раҳбарларини аттестациядан ўтказган экан. Уларнинг 60 фоизи Зиёевнинг “талаб”ларига жавоб беролмаган. Шундан кейин, қорақалпоқлар раис муовинини миллатичилик қилаётганда айблаб, президентга шикоят қилишибди. Қорақалпоқлардан чўчишини яширмайдиган Каримов энди телерадиокомпанияда ислоҳот ўтказди, дейди мухбиримиз.

Нурчиларнинг аппелация суди 31 мартга белгиланди

Нурчилар диний оқимига мансубликда айбланиб, 8 йилдан 12 йилга қадар қамоқ жазосига ҳукм қилинган “Ирмоқ” журналининг беш нафар ходими устидан аппелация суди шу йилнинг 31 мартига белгиланди. Бу ҳақда мухбиримизга маълум қилган маҳкум Баҳром Ибрагимовнинг акаси Баҳодир аппелациядан ортиқча умидвор бўлмаётганини таъкидлади.

11:30 - Илҳом Алиев умрбод президент бўлишга замин тайёрлади

Кеча Озорбайжонда умумхалқ референдум ўтказилди. Унинг натижаларига кўра, мамлакат Конституциясига 29 ўзгариш киритилиши мўлжалланган. Ўзгаришларнинг асосийси – бир шахснинг икки мартадан ортиқ президент бўлолмаслиги ҳақидаги тўсиқни олиб ташлаш.

Ўта нодемократик шароитда ўтган референдумнинг натижалари шу дақиқаларгача Озорбайжонда эълон қииниб бўлди. Ҳамма ўзгаришлар халқ томонидан қувватланган. Демак, ҳозир икккинчи муддат президентлик лавозимида ўтирган Илҳом Алиев бутун умр президент бўлиш учун ҳуқуқий база яратилди.

У учинчи муддатга ҳам осонликча президент бўлиб сайланади. Аммо, ҳозирги динамик асрда у бутун умр президентлик курсисини сақлаб қололмаса керак.

10:30 - Абдураҳим Пўлат: 20 йил аввал шу бугун “Бирлик” биринчи митинг ўтказган

Ҳа, 1989 йил 19 март миллатимизнинг тарихида қоладиган кун. Айнан шу куни “Бирлик” халқ ҳаракати Тошкентнинг қоқ марказида - Ленинг майдонида (ҳозирги Мустақиллик майдонида) ўзбек тилига давлат тили мақома бериш талаби билан биринчи митинг ўтказди.

Ўша кунги воқеаларни тафсилотлари билан бир қатор хотираларимда тилга оганман. Бугун қаттиқ шамоллаганим учун компютер олдида кўп ўтириш имконим бўлмади, акс ҳолда, уларнининг сайтдаги адресини кўрсатган бўлардим. Мабода уларни ўқиш истаги бўлган одамлар бўлса, қидирув системасига “Ленин майдони” каби калит сўзлар киритиб, кўп нарса топиш мумкин.

Ҳозир ўша митингимиз билан боғлиқ икки воқеани эсламоқчиман.

Биринчи воқеа аввалги хотираларимда ёзилган бўлса ҳам, муҳимлиги учун яна қайтараман. “Бирлик”ни тузган кунларимиз, бутун СССР бўйича кўп минг кишилик митинглар ўтказилаётган бўлса ҳам, бизда минтинг сўзини айтишдан ҳам қўрқишарди.

1988 йилнинг октябрида мен “Оролни сақлаш комитети”нинг мажлисида шундай дедим: “Келинг, ҳукуматга ўз талабларимизни юборайлик. Ҳеч бўлмаса, уларнинг кўриб чиқилиши ҳақида жавоб бўлмаса, Комитетнинг кейинги мажлисини Ленин майдонида ўтказишимизни аввалдан айтиб қўяйлик.”

Ўша мажлисда асосий нотиқ сифатида қатнашган одам - СССРнинг бошқарув иерархиясида энг юқори даражага чиққан ўзбек - Нуриддин Муҳиддинов эди. У дарҳол минбарга югуриб чиқди ва шундай деди: “Ленин майдонида мажлис ўтказиларканми? Бу ёш фан доктори одамларни митингга чақирмоқда. Буни тўхтатиш керак. Ўзбек халқи ҳеч қачон митингга чиққан эмас, чиқмайди ҳам. Сиз эса келажагингизни ўйланг.” Охирги сўзлар менга қаратилган эди.

Аммо ярим йил ҳам ўтмасдан ҳам ўзбекларни митингга олиб чиқдик. Унга бор йўғи бир неча юз киши йиғилган бўлса ҳам, ҳокимият талвасага тушди. Бу ерга етиб келган Олий Совет раиси Мирзаолим Иброҳимов Вазирлар маҳкамасининг ҳозир бузиб ташланган 16 қаватли биносида мен билан учрашди ва тез кунда ўзбек тилига давлат мақоми берувчи қонуннинг лойиҳасини эълон қилишга ваъда берди. Одамларга бу хабарни билдирдик ва тарқалдик. Бир неча кундан кейин ваъда қилинган қоун лойиҳаси газеталарда чиқди. У бизни қониқтирмади. Митингларни давом эттирдик. Кейинги митингларимизга минглаб одам йиғиларди. Бу кетишда, биринчи сайловлардаёқ ҳокимиятни қўлга олишимиз муқаррар эди.

Шундай муҳим пайтда Салой Мадамин, Дадахон Ҳасан каби “Бирлик” раҳбариятида кўпчликни ташкил қилувчи бир гуруҳ ёзувчилар миллатга хоинлик қилдилар. “Митинглар кўча чангитишдир” дея уларни тўхтатишга, ”Бирлик”ни ҳукуматнинг чўнтак ташкилотига айлантиришга ҳаракат бошладилар. Қилолмадилар, лекин “Бирлик”ни парчалаб, коммунистик ҳукуматининг қайтадан мустаҳкамланиб олишига замин яратдилар. Ўзбекистоннинг ва ўзбек халқининг бугунги аҳволи – ўша кунги воқеаларнинг натижасидир.

Иккинчи воқеани аввал ёзган-ёзмаганимни эслай олмайман. Лекин у бугунги кунлар нуқтаи назаридан ҳам ўта муҳим.

Расмий хабарларда айтилмаса ҳам, 1989 йил 19 март митинги ҳақида хабар оғизма-оғиз Ўзбекистонинг ҳамма ерига тарқалди. Аниқ бўлмаган, тафсилотлари номълум бўлган гаплар “Озодлик” радиосининг ўзбек хизматигача бориб етибди. У ерда асосан афғонистонлик ўзбеклар ишлашарди. Аввалига нима қилишни билмасдан, кейин улар эфирда қуйидаги маънода эълон тарқатишибди: “Тошкентда қандайдир митинг бўлганини эшитдик, аммо ҳеч ким билан алоқамиз йўқ. Шу эълонимизни эшитаётганлардан илтимос қиламиз, йўлини топиб бизга телефон қилинг, ҳамма ҳаражатларини қоплаймиз.”

Табиий, одамларни қўрқитаётган нарса ҳаражат эмас, қўрқувнинг ўзи эди. Лекин, бир мард ўзбек топилибди. У “Озодлик”га телефон қилган ва кейин бир неча йил “Озодлик”нинг Ўзбекистон бўйича мухбири бўлиб ишлаган. Унинг исми Тохир Умаров. Кейинчалик Тохир Нур тахаллуси остида бизнинг сайт билан ҳам ҳамкорлик қилди.

“Озодлик” радиосининг ҳозирги ўзбек хизматида кўпроқ МХХга ишлайдиган ўзбекистонлик журналистлар эса, бу асрнинг бошларида “Бирлик”нинг қайтадан оёққа туриши билан боғлиқ воқеаларни тишни-тишга қўйиб бироз ёритишга мажбур бўлдилар. Аммо, Андижон воқеларидан кейинги даврда учинчи марта оёққа туришимизни ёритишга МХХдан рухсат ололмаяптилар.

Америкаликларнинг демократик радиосини аянчли аҳволга олиб келган ўзбек журналистларининг ифлослик даражасини тўғри баҳолаш учун, мен ҳозир келтирган 20 йил аввалги воқеа ҳам ибратлидир.


Сайтимизнинг бош саҳифасидаги расмлар ўша йил сентябрь-октябрь ойларида ўтказилган митингларимизда олинган. 19 март митингига оид расмлар менда йўқ. Улар ҳар ҳолда МХХнинг архивларида бўлса керак.

Нима бўлса ҳам, 20 йил аввал айнан бугун ўзбек миллати ўзининг миллат эканлигини кўрсатиш учун кўчаларга чиқди. Шу дақиқаларда биз бўлажак Мустақиллик майдонида мустақиллик учун курашнинг биринчи қадамларини қилардик. Кейинчалик, Ўзбекистонни мустақилликка қовуштирдик ҳам.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону