22:00 - “Қуёшли Ўзбекистон” ҳам “Эзгулик”нинг баёнотини қўллайди
21:30 - Шоли баҳонасида “курмак” сув ичмоқда
- Журналист Кушодбек Усмонов олти ойга кесилди
20:30 - Тел - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 22:00 - “Қуёшли Ўзбекистон” ҳам “Эзгулик”нинг баёнотини қўллайди
21:30 - Шоли баҳонасида “курмак” сув ичмоқда
- Журналист Кушодбек Усмонов олти ойга кесилди
20:30 - Тел - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

18 March 2009
04:00 - 22:00 - “Қуёшли Ўзбекистон” ҳам “Эзгулик”нинг баёнотини қўллайди
21:30 - Шоли баҳонасида “курмак” сув ичмоқда
- Журналист Кушодбек Усмонов олти ойга кесилди
20:30 - Тел

22:00 - “Қуёшли Ўзбекистон” ҳам “Эзгулик”нинг баёнотини қўллайди

Бу коалициянинг кеча ўз сайтида берилган баёнотидан билинишича, “Қуёшли Ўзбекистон” Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг 12 март куни эълон қилинган чақириғини қуллаб-қувватлайди.

“Қуёшли Ўзбекистон” олимлар, дипломатлар, прогрессив кучлар ва давлат органлари вакилларининг иштирокида мамлакат муаммолларини муҳокама қилига тайёр, дейилади баёнотда.

21:30 - Шоли баҳонасида “курмак” сув ичмоқда

Шу кунларда Қашқадарё вилоятининг чўл туманларида чироқлар (свет, электр токи) доимий ёнмоқда, деб хабар берди жойлардаги мухбирларимиз. Душанба кундан бери бу минтақада уззукун чироқ ўчмаяпти, туну-кун электр токи бор. Ҳукуматнинг бу мурувватидан кишилар хурсанд, гарчанд у режимни боқиб турган қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш билан боғлиқ бўлса ҳам.

Гап шундаки, ҳозир ғаллани суғориш учун Амударёдан насослар ёрдамида сув олинмоқда. Насослар аҳолига ёруғлик етказиб берадиган электр линияларига улангани учун одамларнинг уйида чироқ ўчмаяпти, лекин бунинг қанча вақт давом этиши номаълум. Шуни айтсалар керак, шолининг баҳонасида курмак сув ичади, деб.

Журналист Кушодбек Усмонов олти ойга кесилди

Жиноят ишлари бўйича Асака тумани суди журналист Кушодбек Усмоновнинг ишини кеча, 17 мартда кўриб тугатди. Аввалги суд мажлисларида давлат айбловчиси уни 6 ойга қамоқ жазосига ҳукум қилишни сўраганди, лекин суд уни 6 ой озодликдан маҳрум этиш билан жазолади. Ҳозирда адвокатимиз аппелация тартибида юқори инстанциягва шикоят бермоқчи, деди журналистнинг аёли Насиба Абдуллаева.

Эслатиб ўтамиз, Кушодбек Усмоновга ўтган йилнинг ноябрида Асака тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. У январь ойида ҳибсга олингач, яна икки модда - туҳмат ва ҳақорат қилишда айбланган.

20:30 - Телерадикомпания раҳбарияти режимбошининг ғазабига йўлиқди

Бугун Ўзбекистон телерадиокомпанияси раисининг мафкура ишлари бўйича ўринбосари Ғолибшер Зиёев лавозимидан озод қилиниб, Ўзбекистон Давлат Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига ишга юборилди. Боиси кеча Оқсаройда тор доирада ўтказилган мажлисда телерадиокомпания раҳбарияти Ислом Каримнинг ғазабига дучор бўлганди.

Компания раиси Алишер Хўжаев Президентнинг “Нега телекомпания мафкуравий ғояларимизни етарлича ёритмаяпти?” деган деган таҳдидомуз саволига Зиёевни айблаб, жавобгарликдан қутулгандай бўлганди. Бироқ бугун эрталаб Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов Ислом Каримнинг шахсан телерадиокомпанияга ташриф буюриши, раис ва мафкуравий ишларга алоқадор мутасаддиларнинг омонат эканини айтди, дейди мухбиримиз.

Телерадокомпанияда режимбошининг ташрифи муносабати билан таъмирлаш ишлари бошланиб кетди. Бу ерда уч сменалик иш вақти жорий қилинди. Ходимлар эса кейинги пайтларда ижодокорларнинг қонини ичган Ғолибшер Зиёевнинг кетганидан мамнун. Ҳеч ким унинг нима сабабдан кетгани, ўрнига бундан ҳам ёмони келиши билан қизиқмаяпти, дейди мухбиримиз.

Ҳойнаҳой, Ғолибшер Зиёевнинг Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасига ўтказилиши бежиз эмас. У ҳам бошқа амалдорлар қатори жиноий жавобгарликка тортилса керак. Масалан, Қашқадарёнинг собиқ ҳокими Озод Пармонов бўшатилгач, ўрмон хўжалиги директори этиб тайинланган. Сурхондарёнинг собиқ ҳокими Жўра Норалиев табиатни муҳофаза қилиш ишига жалб қилинган, ва ниҳоят, уларнинг барчаси жиноий жавобгарликка тортилган. Бундан ташқари бир неча вазир даражасидаги раҳбарларнинг каръераси ҳам шу тариқа хотима топган.

19:00 - Мазохистларнинг сайти бекилганидан амалдорлар қайғуда

“Озодлик” радиосининг камдан-кам аниқ хабарлари қаторида куни кеча биргина ҳақиқатга яқин маълумот тарқатилди. Хабарнинг объективлиги шундаки, ўзбекистонлик йирик амалдорлардан бири радио мухбири билан суҳбатда сўнгги пайтда ахлатхонага айланиб қолган “пона.уз” (www.ponauz.info) сайтининг интернет саҳифаларидан йўқолиб қолганидан ташвиш билдирибди. Амалдорни қайғуга солган ҳодиса юзасидан Алишер Сиддиқ деган мухбир сайт маъмури Қудрат Бобожон билан суҳбат уюштирган.

Мухолифатнинг илдизига қурт бўлиб тушган Бобожонлардан бири бўлмиш Қудратнинг айтишича, бу сайтга хакерларнинг ҳужум қилгани, унинг яқинда тикланишини билдирибди.

“Ҳаракат” сайтида “Озодлик” радиоси шаънига, хусусан у ерда ишлайдиган ака-ука Бобожоновлар адресига айтилган танқидлар сабабли кўп мухолиф гуруҳлар унга бойкот эълон қилишганди. Тахмин қилиш мумкинки, навбат ўзига келишидан чўчиган Қудрат Бобожонов “пона.уз” сайтини ўзи ёпиб қўйган. Аммо, у радиодаги чиқишида сайт хакерлаор ҳужумига учрагани учун ёпилганини иддао қилган, у қайтдан очилишни айтган.

Агар шундай бўлса, халқимизнинг нақли яна ҳақ бўлиб чиқди: “Ёмонни яхши бўлди деса ишонма, ўлди деса ишон”. Амалдорларнинг, айниқса радионинг ўзбек программаларини назорат қиладиган МХХ ходимларининг сайт ёпилганидан хафалигини тушуниш мумкин. Чунки сайт уларга иш қолдирмаётган эди, дейди мухбиримиз.

Коммунал хизмат нархлари яна ошади

Пойтахтимиздаги хонадонларда истеъмолчилардан пул териб юрган “Таштеплоэнергия” (Тошиссиқсувқуввати) ташкилоти нозирлари 1 апрелдан бошлаб, иссиқ сув ва иситиш манбаи харажатларининг ошишини таъкидлашмоқда. Уларнинг айтишича, нархлар ўртача 8 фоиз ошармиш. Кўпқаватли уйлар пештоқига ёпиштирилган эълонлардан маълум бўлишича, марказий иссиқлик манбаи учун тариф квадрат метр учун 278 сўмдан 300,2 сўмгача, иссиқ сув эса киши бошига 2903 сўмдан 3135 сўмга кўтарилармиш.

Бунга ёқилғи-мойлаш материалларининг нархи кўтарилаётгани сабаб қилиб кўрсатилган. Дунёда ёқилғи-мойлаш материаллари нархларининг тушишини кузатаётган ҳамшаҳарларимиз бу борадаги зиддиятга ортиқча ажабланаётгани йўқ, улар бундай ахмоқчиликка кўникиб улгуришган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону