22:45 - Емаган сомсага пул тўлаш, кўрмаган фильмга баҳо бериш йўқ
20:30 - Озодлик ва ББСнинг ўзбек хизматлари ўзбекларни аҳмоқ қилишмоқчи
17:00 - Россиянинг бош таш&# - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 22:45 - Емаган сомсага пул тўлаш, кўрмаган фильмга баҳо бериш йўқ
20:30 - Озодлик ва ББСнинг ўзбек хизматлари ўзбекларни аҳмоқ қилишмоқчи
17:00 - Россиянинг бош таш&# - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

16 March 2009
04:00 - 22:45 - Емаган сомсага пул тўлаш, кўрмаган фильмга баҳо бериш йўқ
20:30 - Озодлик ва ББСнинг ўзбек хизматлари ўзбекларни аҳмоқ қилишмоқчи
17:00 - Россиянинг бош таш&#

22:45 - Емаган сомсага пул тўлаш, кўрмаган фильмга баҳо бериш йўқ

Бугун сайтимизга бир хат келди. Ундан маълум бўлишича, эртага, 17 март куни пойтахтдаги Алишер Навоий номли Кино саройида “Заминфильм” студиясида суратга олинган “Қасд” бадиий фильмининг премьераси бўлиб ўтар экан. Номи кўрсатилмаган хат муаллифнинг фикрига кўра, бу фильм - хусусий студияларда фақат даромад орттириш мақсадида суратга олинаётган, киночилар тилида “хонтахта” деб аталадиган ғоявий-бадиий жиҳатдан ўта саёз, санъат талабларига мутлақо жавоб бермайдиган асар.

"Ўзбеккино” Миллий агентлигининг бош директори вазифасини бажарувчи Аъзам Исҳоқов томонида тузилган ва таниқли санъатшунослар ҳамда турли соҳа мутахассисларидан иборат обрўли эксперт комиссияси “Қасд” фильмини прокатг чиқармаслик қарори берган бўлса ҳам, кейинчалик Аъзам Исҳоқовнинг ўзи унга оқ йўл берибди. Яъни, рухсат "эгри" йўл билан олинибди.

Муаллиф хатини сайтимизда эълон қилишни сўрар экан, “Қасд” фильмига бўлган салбий муносабатини қўлловчи одамлар қидираётганга ўхшайди.

Ўзбекистонда ҳаётнинг ҳамма жабҳалари каби киночилик ҳам инқироза юз тутганини тахмин қилиш мумкин, аммо фильни кўрмасдан унга баҳо бериш қийин. Хат муаллиф қисқа бўлса ҳам бу фильмни салбий баҳолашга сабаб бўладиган аргументларни санаб ўтса эди, фойдали иш қилган бўларди.

20:30 - Озодлик ва ББСнинг ўзбек хизматлари ўзбекларни аҳмоқ қилишмоқчи

“Озодлик” радиосининг ўзбек хизмати шу йил 14 мартда “Мол-мулким Зеромаксга ўтиб кетди” номли эшиттириш берибди. Унинг асосий мавзуси президент Ислом Каримнинг қизи Гулнора Карим рейдерлик билан ҳам шуғулланаётгани, хусусан, ўзининг собиқ эрининг қариндоши бўлмиш Муҳаммад Довуднинг хусусий бизнесини зўрованлик йўли билан тортиб олгани, Муҳммад Довуд 7 йил қамоқда ўтириб чиққиб, ҳозир Саyдия Арабистонида яшаётгани ҳақида.

У ерда келтирилган фактларнинг тўри-нотўғрилигини шубҳа остига олиш ниятимиз йўқ. Аммо, бу эшиттириш давомида баъзи масалаларга ҳуқуқий аниқлик киритиш мақсадида жалб қилинган ҳуқуқ ҳимоячиларининг шахси шубҳа уйғотади. Бу шубҳа бутун эшиттиришга қора соя тушириши ҳам аниқ.

Эксперт сифатида эшиттиришга таклиф қилинганлардан бири “ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси” деб танитилган Шуҳрат Ғаниевдир. Ҳақиқатда ўзини ҳуқуқ ҳимоячиси деб ҳисоблайдиган Шуҳрат Ғаниев деган одам бор. У ўзига ўхшаган “ҳуқуқ ҳимоячиларидан” иборат бўлган ва кўпчиликка русча номи билан танилган Группа Быстрого Реагирования (ГБР) ташкилотининг фаоли ҳамдир.

“Ҳаракат” журналидаги бир мақоладан маълумки, Шуҳрат Ғаниев ГБР номидан Ўзбекистон учун муҳим бўлган бир мавзуда ўтказилган жиддий тадқиқотнинг натижаларини ҳисобот шаклида эълон қилган, кейинчалик бу ҳисобот Татаристон ҳуқуқ ҳимоячиларининг сайтларда эълон қилинган ҳисоботининг “Татаристон” сўзи “Ўзбекистон” сўзига ўзгартириб қўйилган нусҳаси экан.

Бундай қаллоблик фош бўлгандан кейин ҳар қандай виждонли одам ўзини ўзи ўлдириши керакмасдир, аммо жамоатчилик ишларидан айрилиши, ГБР каби ташкилот дарҳол ўзини тарқатиши керак эди. Аммо, бу қаллоблар ҳали ҳам кимларнидар алдаб ўзларини “ҳуқуқ ҳимоячиси” деб кўрсатиб юрибдилар.

“Озодлик” радиосининг ўзбек журналистлари шуни ҳам билмайдиларми? Улар Шуҳрат Ғаниевнинг янги “тадқиқотларидан” олинган рақамларни эълон қилар эканлар, бу рақамлар ҳам қайсидир чет эллик сайтлардан кўчириб олингани ёки уйдирма эканлиги, улар Ўзбекистон учун қалбакилигини ўйлаб кўрмадиларми? Улар ўзбек радио эшитувчиларни аҳмоқ деб ўйлашадими, ёки ошкорали йўқ бўлган Ўзбекистонда Шуҳрат Ғаниев ва ГБРнинг қаллоблиги фош қилингани ҳали кенг оммага маълум бўлмаганидан фойдаланиб, ўзбекларни аҳмоқ қилишмоқчими? Бу радио ходимларига ақл киритиш учун ҳамма бу уни бойкот қилиш кампаниясига қўшилиши керакми?

Яқинда ББС радиосининг ўзбекча эшиттиришларидан бирида ҳам шу ГБРнинг ўзбек меҳнат муҳожирларига оид “тадқиқотларининг” рақамлари эълон қилинибди. Жуда муҳим рақамлар эълон қилинар экан, улар қаердан ва қайси усуллар билан олингани айтилмаган Ҳеч шубҳа йўқки, қаллобликка ўрганган ГБРчилар бу рақамларни шипга қараб ўтириб ўйлаб топишган.

Уларнинг қаллоблиги кенга оммага бўлмаса ҳам Интернетга кириш имкониятига эга бўлганларга маълум бўлган бир пайтда, ББСдаги ўзбек журнлистларининг ҳам мақсади ўзбекларни аҳмоқ қилишми?

Бу ГБРчиларнинг яна бир ҳамтовоғи Баҳтиёр Нишонов “Фридомхаус”нинг Вашингтондаги офисига ўрнашиб олгани ҳам ҳаммага маълум. Бу бизни қизиқтирмайди, бу америкаликларнинг иши. Аммо, ўзбекларни аҳмоқ қилиш МХХнинг ўша ердги агенти тарафидан бошқарилаётгани ҳам бизни қизиқтирмаслиги керакми?

17:00 - Россиянинг бош ташқи сиёсатчиси Афғонистонда

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бугун қисқа муддатли ташриф билан Афғонистонга келгани рус расмий ахборот агентликелари томонидан билдирилди. У афғонистонлик ҳамкасби Рангин Дадфар Спанта билан учрашган. Кўринишидан, Россия Афғонистон масалаларига эътиборини орттирмоқчи.

Сергей Лавров Россиянинг бу мамлакатга қўшин жўнатиш режалари йўқлиги, Афғонистондаги халқаро кучлар Афғонистондан бошланадиган наркотрафикни йўқ қилиш билан шуғулланишлари лозимлигини гапирган. Рангин Дадфар Спантa эса, шу йил 27 мартда Россиянинг ташаббуси билан Москвада ўтказиладиган Афғонистон конференциясида иштирок этиш нияти борлигини эълон қилган.

16:30 - “Эзгулик” раҳбарлари Димурод Саййидни ҳимоя қилиш учун Самарқандга келдилар

Бугун эрталаб “Эзулик” жамиятнинг раиси Васила Иноят ва жамиятнинг Тошкент вилоят бўлими раиси Абдураҳмон Ташанов Самарқандга келиб, бир оз аввал ҳибсга олинган жамият фаоли, журналист Дилмурод Саййидни ҳимоя қилиш билан боғлиқ фаолиятларини давом эттирдилар. Хусусан, бугун улар тергов жараёни доирасида Дилмурод Саййид билан бу ишга тортилган бошқа одамларнинг юзлаштирилишида иштирок этдилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону