23:45 - Саудия Арабистонида 75 ёшли аёлга қамчин жазоси берилди, Исломда дарҳол ислоҳотлар зарур
23:10 - Ўзбекистонлик авторитет ҳибсга олинди, яна бири юрак хуружини бошдан кечирган 23:45 - Саудия Арабистонида 75 ёшли аёлга қамчин жазоси берилди, Исломда дарҳол ислоҳотлар зарур
23:10 - Ўзбекистонлик авторитет ҳибсга олинди, яна бири юрак хуружини бошдан кечирган

10 March 2009
04:00 - 23:45 - Саудия Арабистонида 75 ёшли аёлга қамчин жазоси берилди, Исломда дарҳол ислоҳотлар зарур
23:10 - Ўзбекистонлик авторитет ҳибсга олинди, яна бири юрак хуружини бошдан кечирган

23:45 - Саудия Арабистонида 75 ёшли аёлга қамчин жазоси берилди, Исломда дарҳол ислоҳотлар зарур

The Daily Telegraph агентлигининг хабарига кўра, 75 ёшдаги Ҳамиса Савади исмли кампирга ўзининг яқин қариндоши бўлмаган ёш эркаклар билан кўришгани учун 40 марта қамчин билан калтаклаш ва 4 ой қамоқ жазоси берилган. У ёш эркаклар ҳам шу каби жазолар олишган. Ўзи Сурияда туғилиб, Саудияликка эрга теккандан бери шу ўлкада яшайдиган Ҳамиса Савади марҳум эрининг жиянидан уйига 5 дона нон олиб келиб беришни сўраган экан, у йигит ўртоғи билан бу илтимосни бажарибди. Уларни диний аҳлоқни кузатишга мутахассислашган махсус миршаблар дарҳол ҳибсга олишибди. Энди кампир ҳам ёш эркаклар ҳам калтак ва қамоқ жазоси олишган.

Ўзбекистонда ҳам исломий давлат қуриш, кейин уни Халифаликка қўшиш ниятидаги ҳизбутаҳрирчилар борлиги ҳеч кимга сир эмас. Уларнинг мақсади Саудиядаги каби қонунлар доирасида яшашдир. Ҳозир уларнинг қаторига Исмоил Дадажон ва Бахром Ҳамро каби собиқ бирликчилар қўшилгани ҳаммани огоҳ бўлишга чақириши керак. Ҳамма ҳизбутаҳрирчилар каби ўзларининг ҳақиқий башараларини очмасдан, ими-жими иш юритмоқчи бўлган бу фанатикларни ўз жойига қўйиб қўйиш ҳам замонавийлик тарафдори бўлган демократларнинг ишидир.

Масалага кенгроқ қарасак, бу хабар ҳам кўрсатмоқдаки, турли ақлсиз фанатикларнинг қўлидан ҳар қандай имкониятларни олиб қўйишнинг кардинал йўли – Исломда ислоҳотлар қилишдир. Акс ҳолда, Ислом дунёси ўрта асрлар давридан ҳам орқага кетишни давом эттираверади. Ғарбнинг ёрдами билан ташқи кўринишигина замоновий бўлган Саудия ва унинг атрофидаги мамлакатларнинг мисоли ҳаммага дарс бўлиши керак.

Ислом дунёсида тезда ислоҳотлар ўтказилиб, масалан, ер юзининг катта қисмида Маккага қараб номоз ўқиб бўлмаслиги тан олинмаса, иқтисоднинг мотори бўлмиш банкчилик системаси йўлидаги тўсиқлар йўқ қилинмаса, Ислом дунёсида на инсоний на иқтисодий маънода олға кетиш бўлади. Оллоҳ инсонга ақл берган экан, ақл ривожланиш манбаи сифатида берилганини тушуниб етиш зарур. Шу пайтгача Ислом дунёсидаги чала муллалар шу ҳақиқатни тушунмасдан Ислом дунёсининг ривожланишини тўхтатиб келдилар. Боғдод ва Самарқандда дунёнинг биринчи расадхоналарини қурган мусулмонлар охирги асрларда фақат Ғарб яратган янгиликлардан фойдаланиб яшамоқдалар, “тирик бомбалардан” бошқа ҳеч нарса ўйлаб тополмадилар. Бунга чек қўйиш – муcулмонларнинг ўз иши. Наҳотки, буни ҳам бизга Ғарб қилиб беради, деб кутамиз.

23:10 - Ўзбекистонлик авторитет ҳибсга олинди, яна бири юрак хуружини бошдан кечирган

Жиноят оламида “тошкентлик Жора” лақаби билан танилган жиноятчи, 36 яшар Георгий Сорокин Подмосковьенинг посёлкаларидан бирида ҳибсга олинган. Ўқотар қуроллар савдосида айбланиб, Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қидирув эълон қилинган юртдошимизнинг қўлга олиниши юзасидан Интерфакс ахборот ширкати хабар тарқатди. У 2005 йилда қозоқ махсус хизматлари томонидан ҳам Чимкентда ҳибсга олинган ва ўқотар қуроллари, гиёҳванд моддалари тортиб олиниб, жавобгарликка тортилганди.

Тошкентда Салимбой лақаби билан машҳур авторитет Салим Абдувалиев эса ўткир юрак хуружига (инфарктга) дучор бўлган. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари доирасида ҳам гаплар юрибди. Лекин бу ҳодисанинг Москвадаги билан алоқаси йўқдир, балки, Салимбой ўз навбати яқинлашаётганидан хавотирдадир.

Ислом Карим ўз маддоҳининг ўғлини лавозим билан сийлади

“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг номини очиқлашни истамаган ходими кеча, душанбадан Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлигига янги раҳбар тайинланганини маълум қилди. Вазир вазифасини бажарувчи этиб тайинланган бу одам қатор йиллардан бери “Ўзбекнаво” гастрол-концерт бирлашмаси директори бўлиб келаётган Анвар Жабборовдир. У Ислом Каримнинг етакчи маддоҳларидан бири қашқадарёлик Жуманиёз Жабборовнинг ўғли.

Собиқ вазир Рустам Қурбонов эса, Миллий Олимпия қўмитасига раис қилиб ўтказилган.

22:30 - Давлат айбловчиси журналист Кушодбек Усмоновга 6 ой қамоқ жазоси сўради

Бугун жиноят ишлари бўйича Асака тумани судида судья Аматахунов раислигидаги маҳкамада давлат айбловчиси Бойназаров журналист Кушодбек Усмоновни 6 ой қамоқ жазосига ҳукм қилишни сўради. Журналист Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 139-, 140 ва 277-моддалари билан айбланаётган эди. Суд пайшанба, 12 март куни ҳукмни эълн қилишини маълум қилди.

Жазони ижро этиш тартибини билмайдиганлар учун ЖКнинг бира тўла 3 моддаси айбланаётган шахсга 6 ой қамоқ жазоси беришни сўраш бироз табиий туюлар. Лекин бу ўринда озодликдан маҳрум этиш билан қамоқ жазосининг фарқига эътибор бериш лозим бўлади. Яъни, қамоқ жазоси бирмунча оғир бўлиб, пайғамбар ёшидан ўтган, тергов-у сўроқлар даврида қийноққа солинган кекса одамга нисбатан шафқатсизликдир.

“Эзгулик” Дилмурод Саййид учун кафиллик хати топширди

Бугун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ўз фаоли ва журналист Дилмурод Саййидга нисбатан эҳтиёт чорасини ўзгартиришни илтимос қилиб, мамлакат Бош прокуратурасиги кафиллик хати топширди. Жамиятнинг бугунги релизида айтилган бу ҳодисага журналистнинг яшаган Собир Раҳимов тумани Тиббиёт бирлашмаси диспансери берган маълумот асос бўлган. Мазкур тиббий маълумотномага кўра, Дилмуроднинг соғлиғи хавф остида, унинг қамоқда сақланиши мумкин эмас.

Бундан ташқари жамият баёнотида “Дастлабки юзлаштириш жараёнида мазкур иш бўйича айбланаётган фуқаро Марғуба Жўраева Дилмурод Саййидга қарши сохта кўргазма бергани, унинг бу ишда айбсизлигини таъкидлаган. Шунингдек, Департамент ходимлари томонидан айбланувчининг яшаш манзилида ўтказилган тафтиш жараёнида мазкур жиноят ишига алоқадор бирорта далилий ашё топилмаган. Шунга қарамай жиноят ишлари Самарқанд шаҳар суди судьяси Тошев томонидан ўтказилган маҳкама унга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида нохолис қарор қабул қилиб, қамоқ қўллади” дея таъкидланади.

Шу боисдан “Эзгулик”чилар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 252-моддаси (Жамоат бирлашмалари ва жамоанинг кафиллиги) асосида Дилмурод Саййидга нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилиши, очиққа чиқарилиши сўрашган. Унинг тергов ва суриштирувлар даврида муносиб хулқ-атворда бўлиши, процессуал қонунчилик нормаларига амал қилишига кафиллик билдирган.

21:00 - “Ҳаракат” журналининг навбатдаги сони ҳақида

Журналнинг 2008 йилга оид охирги сони - № 6 (75) - юбилий қилишга арзигулик воқеадир. 1995 йилда биринчи сони чоп этилган бу журнал, ҳар қандай қийинчликларга қарамасдан, тўхтовсиз чиқиб турибди ва Ўзбекистонда тарқатилмоқда. Мана ҳозир журналнинг 75-чи сони сайтга қўйилди.

Сўнги йилдаги молиявий қийинчликлар туфайли, журнални ўз вақтида тайёрлаш имкони камайганини аввал ҳам билдиргандик. Лекин, ўзбек демократик мухолифати ичида ҳеч қандай гуруҳ бу каби ишнинг урвоғини ҳам қилолмаслигини ҳамма кўриб турибди. Касби ёзувчию журналист бўлган одамлар мазохист сайтларда ўзларидан бошқа ҳеч ким ўқимайдиган нарсалар ижод қилиш билан оворалар. Уларнинг аксарияти “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” журналига душманлик руҳида суғорилган одамлар. Уларнинг сайтини биров ўқиса, уларнинг жамиятга озгина таъсири бўлса эди, “Бирлик” аллақачон лидерлик мақомини йўқотган бўларди.

Журналнинг ушбу сони шу кунларда қоғозга босилмоқда, яқинда Ўзбекистонга етиб боради. Интернетга кириш имкони бўлганлар у билан ушбу сайтда танишиш имконига эгалар.

Журнал Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи муносабатларининг ривожланиши хусусидаги мақола билан бошланади. Бу мақоланинг асосий ғояси қуйидагича: “Бирлик” аввалдан башорат қилганидек, ЕИ тарафидан Ўзбекистонга қарши киритилган санкцияларнинг ўзигина амалий натижа беролмади. Санкцияларни Ўзбекистонни мулоқотга тортиш каби қадамлар билан биргаликда олиб бориш, яъни “Бирлик” таклиф қилган йўлдан кетиш самаралироқ эканлигини ҳозир ҳамма кўриб турибди.

Журнал ўқувчиларининг диққатини ўзига тортадиган мақолалардан бирининг мазмуни унинг номидан ҳам маълум - “Ислом дунёси ислоҳотларга муҳтож”. Бу фундаментал мақола Ислом дунёсининг тарихига кириши шубҳасиз. Чунки, ҳали ҳеч ким очиқчасига бундай ислоҳатларнинг қочиб бўлмайдиган зарурият эканлигини исботлаб бермаган.

“Икки ўзбек мухолифатчисининг русча ғалваси”номли мақола эса, ўз вақтида Ислом Каримов хизматига ўтиб, “Бирлик”ни мағлубиятга учратиш учун биргаликда жон-жаҳди билан курашган миллат хоинлари Дадахон Ҳасан ва Салой Мадаминнинг рус сайтларида бошланган ўзаро жанжаллари хусусида. Буқаламундек тез-тез ўзгариб турадиган бу икки шахснинг ёзувларини журналга қўйишимизнинг биттагина сабаби қуйидагидир.

Тарихдан маълумки, бу икки “шахс” яқинда яна ранг ўзгартиришади ва ҳатто бундай ёзувлар ёзишганини рад этишга бошлашади. Агарда уларнинг хоинлиги ўз вақтида Абдулазиз Маҳмудов томонидан тўла кинога олинмаган бўлсайди, улар “Бирлик”ни парчалаш учун қилган ишларидан ҳам мутлақо тонган бўлишарди. Шу сабали, яъни уларга яна бир марта буқаламунлик қилишга имкон бермаслик учун, ёзувларини тарих саҳифасига михлаб қўйдик.

19:30 - Русларнинг “Бирдамлик” ҳаракати Борис Немцовни Сочи шаҳар ҳокимлигига номзод қилмоқчи, воқеалар Ўзбекистонда каби бўладими?

Россия хабар агентликларининг билдиришича, рус демократик мухолифатининг бир қисмини бирлаштирувчи “Бирдамлик” ҳаракати Сочи шаҳар ҳокимлигига номзод қилиб таниқли мухолифатчи, ҳозир йўқ бўлиб кетган “Ўнг кучлар иттифоқи” партиясининг собиқ раиси Борис Немцовни кўрсатмоқчи. Рус экспертларининг фикрича, ҳозирги режим Немцовнинг номзодини ҳеч қачон рўйхатга олмайди, мабода олса ҳам, минг хил ноқонуний йўллар билан уни мағлубиятга учраттиради.

Буни мухолифатнинг ўзи ҳам жуда яхши тушунади. Мухолифат лидерларидан бири Гарри Каспаров “Ҳар қандай йўл билан борлигимизни кўрсатиб туришимиз керак” дебди бу хусусда.

Гап ўзини кўрсатишдагина эмас, дейди "Бирлик" Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. Ҳар қандай сайловда иштирок этиш, фаолиятнинг, қолаверса, ҳаёт-мамот курашининг муҳим шакли сифатида мухолифатнинг сафларини мустаҳкамлайди. Лекин бу курашда стратегиялар билан бир қаторда тактикалар ҳам муҳим. Борис Немцов каби фигуранинг номзод кўрсатилиши тактик жиҳатдан тўғри йўлдир. Ўзбекистондаги охирги президент сайловларида айнан менинг номзодимни қўйиш учун қилган ҳаракатимиз ҳам шундай тактик йўл эди. Лекин ўзбек мухолифати ичида лидерликка даво қилиб, айни замонда, шундай тактик қадамларни тушунмайдиган одамлар ҳали борлиги, йўлимиздаги тўғоноқ бўлмоқда.

Тўғри, номзодимни кўрсатолмаганимизнинг асосий сабаби – режим олдидаги кучсизлигимиз бўлди, аммо бошқалар бу масалада ҳеч бўлмаса маънавий дастак ўрнига қўлдан келганча орқадан урушга қилган ҳаракатларини ҳамма кўрди.

Шу сабабли ҳам, менинг демократик мухолифатни битта партияга бирлаштириш, тўғрироғи, “Бирлик” Партиясида бирлаштириш, буни истамаган, амбициясининг қули бўлиб қолган лидерларни “аскарсиз генерал қилиб қўйиш” таклифим жуда тўғри. Ҳозир ўзбек демократик мухолифати ичидаги жараёнлар айнан шу йўналишда кетмоқда.

13:00 - Қирғизистон президенти мухолифат билан мулоқот қилмоқчи

Қурмонбек Бақиев ҳамма партияларнинг, ҳатто радикал партияларнинг вакиллари билан учрашишга тайёр эканлигини айтибди. Бу ҳақдаги хабар Қирғизистоннинг расмий агентлиги “Кабар” тарафидан бугун тарқатилди.

Хабарда айтилишича, “ҳокимия-мухолифат” форматида учта учрашув бўлади. Уларнинг биринчиси бугун ўтади. Учинчи учрашувда Бақиевнинг ўзи ҳам қатнашади. Ҳокимият томонидан учрашувларда Давлат котиби, Президент идораси ва котибиятининг раҳабарлари, тартибни сақлаш органларининг раҳбарлари иштирок этишади.

Мухолифат томонидан қуйидаги исмлар келтирилган: Иса Омурқулов, Омангелди Муралиев, Абдиғани Эркебаев, Тўпчибек Турғуналиев, Мукар Чўлпонбоев, Асанбек Сарибоев.

9:30 - АҚШ президенти Барак Обама апрель ойида Туркияга келади

2 кун аввал Туркия бўлган АҚШ Давлат Котиби Хиллари Клинтон президент Обама апрель ойида Туркияга келишини билдирганди. Обама 2 апрелда дунёнинг иқтисоди кучли мамлакатлари G20 саммитида қатнашиш учун Лондонга келиши маълум бўлгани учун тахмин қилиш мумкинки, у Лондондан кейин Туркияга ўтади.

Туркия матбуоти Ўрта Шарқ ва Эрондаги муаммоларни ечиш йўлида АҚШ Туркия суянмоқчи деган маънодаги таҳлиллар қилиб, ўз мамлакатининг роли билан очиқча фахрланмоқда. Аслида ҳам, Туркия Обама зиёрат қиладиган мамлакатлар рўйхатининг биринчи қаторларида туриши диққатга сазовор воқеадир.

8:30 - Қирғизистонда экс-вазир тутуқланди, унинг тўппончаси Алишер Соиповни ўлдирилишига алоқадорми?

Қирғизистоннинг расмий “Кабар” агентлиги тарафидан кеча кечқурун тарқатилган хабарга кўра, Ташқи ишлар экс-вазири Аликбек Жекшенқулов кеча кечқурун тутуқланга ва тергов изоляторига 48 соатга ётқизилган. Бугун эрталаб Ички ишлар вазирлиги Аликбек Жекшенқуловга оид мукофоот тўппончаси туркиялик бизнессмен Четин Серветнинг ўлдирилишига аралашганлиги хусусида далиллар эълон қилмоқчи.

Қирғизистондаги мустақил “24” агентлиги бу тўппонча Ўшлик ўзбек журналисти Алишер Соиповнинг ўлдирилишга ҳам аралашгани иддао қилингани, аммо баллестик текширишлар асосида бу версия рад этилганини ҳам билдирган.

“Ҳаракат” агентлиги мухбирининг фикрича, Алишер Соиповнинг ўлдирилишига оид оид жиноят ҳали ҳам очилмагани, бу хусусда бирон янгилик эълон қилинмагани ҳам диққатга сазовордир. У ўлдирилган кунларда тарқатилган хабарларда, Буюкбритания фуқароси, ўзбек аслли журналист Шоҳида Тўлаганова Алишер Соиповга Истанбулдан бир рюкзак “Эрк” партиясининг варақалари ва катта миқдорда пул олиб келгани билдирилганди. Интернет ва принтерлар асрида рюкзакда варақа ташиш, тайёр банк системасидан фойдаланиш ўрнига нақд пул кўтариб юришнинг мантиқсизлигидан келиб чиқилса, Алишер Соиповнинг ўлими - унинг “Эрк” раҳбарлари ва Шоҳида Тўлаганова билан қандайдир пул тақсимоти ишларига ўралашиб қолганининг натижаси бўлганга ўхшамоқда. Бу пуллар шубҳасиз Америкадаги фондлардан олингани учун, қирғиз расмийлари бу фактларни улар тўла исбот бўлмагунча эълон қилишдан қочаётганларини ҳам тахмин қилиш қийин эмас.

Шуни ҳам эслатиб ўтиш керакки, бундан ўн йилча аввал Туркиядиги обрўли “Радикал” газетаси бу мамлакат ҳукумати тарафидан афғонистонлик ўзбек Абдурашид Дўстимга юборилган кўп миллионлик ёрдамнинг катта қисми эгасига етиб бормагани, унинг кичкина бўлса ҳам маълум бир қисми “Эрк” партияси қўлига тушганини ҳам иддао қилганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону