23:45 - Ўзбек демократлари Вашингтонда учрашишди
23:00 - Испания Ташқи ишлар вазири Тошкентга келади
- Турк савдогарлари меҳмон бўлиб турибди
22:00 - Рус расмийлари Ўринбой Эргашевни Ўз - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:45 - Ўзбек демократлари Вашингтонда учрашишди
23:00 - Испания Ташқи ишлар вазири Тошкентга келади
- Турк савдогарлари меҳмон бўлиб турибди
22:00 - Рус расмийлари Ўринбой Эргашевни Ўз - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

09 March 2009
04:00 - 23:45 - Ўзбек демократлари Вашингтонда учрашишди
23:00 - Испания Ташқи ишлар вазири Тошкентга келади
- Турк савдогарлари меҳмон бўлиб турибди
22:00 - Рус расмийлари Ўринбой Эргашевни Ўз

23:45 - Ўзбек демократлари Вашингтонда учрашишди

Кеча АҚШ Давлат Департаментининг Award for International Women of Courage мукофотини топшириш маросимида иштирок этиш учун Вашингтонга келган Мўътабар Тожибой ва Ўзбекистон қамоқхонасида сақланаётган Санжар Умарнинг ўғли Ғулом “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг хонадонида меҳмон бўлишди. Ўзбек демократлари мамлакатдаги аҳвол, ҳуқуқ ҳимоячилари билан мухолифатчиларнинг ҳамкорлиги, Ғарб бераётган маънавий ёрдамнинг Ўзбекистонда демократик жараёнларни тезлаштиришдаги роли, муҳожиратдаги ўзбек демократларининг фаолият самарадорлигини ошириш, юрт ичкарисадаги демократларга ёрдам бериш каби масалаларни муҳокама қилдилар.

Бугун Мўътабар Тожибой ўзи каби Award for International Women of Courage мукофотига лойиқ кўрилиб, бу ерга таклиф қилинган Осиё-Африкалик ва Россиялик 8 нафар аёл ҳуқуқ ҳимоячиси билан биргаликда Давлат Департаментидаги семинарда иштирок этди, Ўзбекистондаги аҳвол хусусида қисқа нутқ қилди. Келаётган чоршанба куни Давлат Котиби Хиллари Клинтон тантанали маросимда бу аёлларга мукофотларни шахсан топширади.

Шанба куни Мўътабаор Тожибой Парижга қайтади ва Ўзбекистон қамоқхоналарида соғлиғи ёмонлашгани туфайли керак бўлган даволанишларни давом эттиради.

23:00 - Испания Ташқи ишлар вазири Тошкентга келади

Эртага Испания Ташқи ишлар вазири Мигел Анхел Моратинос амалий ташриф билан Тошкентга келади. Расмий хабарда айтилишича, Испания Ташқи ишлар вазири билан Ўзбекистон - ЕИ форматида мулотлар боради. Боиси 2010 йилда айнан шу мамлакат Европа Иттифоқига раислик қилади. Шунингдек, испан ишбилармон доиралари билан бизнес-форумлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Испан дипломатини Президент Ислом Каримнинг қабул қилиши ҳам кутилмоқда, лекин расмий манбаларда бунга ишора қилувчи маълумотлар йўқ.

Турк савдогарлари меҳмон бўлиб турибди

Бугун мамлакатимизга турк ишбилармон доираларининг вакилларидан иборат каттагина ҳайъат келди. Улар таркибида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлар билан савдо қилувчи тужжорлар, машинасозлар, саноат ва туризм вакиллари бор. Лекин делегация таркибида Туркия ҳукумати доираларининг вакили бор-йўқлиги ҳақида маълумот йўқ, дейди мухбиримиз. Улар Ўзбекистон савдо-саноат палатаси вакиллари билан ўзаро борди-келдилар, аҳдлашув борасида музокаралар олиб боришмоқда.

22:00 - Рус расмийлари Ўринбой Эргашевни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш ниятидан воз кечмаяпти

Шу йилнинг 6 февраль ва 5 март хабарларида ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Ўринбой Эргашевнинг ҳибсга олиниши, Санкт-Петербургда суд залидан озод қилиниши ва кейинчалик яна ҳибсга олинганини билдиргандик Маркази Москвада жойлашган “Фуқаролар ҳамкорлиги” ташкилотининг “Марказий Осиёдаги сиёсий қочқинларга ёрдам программаси” раҳабари Елена Рябининанинг бугун тарқатган хабарида айтилишича, 7 марта куни Санкт-Петербург шаҳар Марказий туман прокурори ўринбосарининг қарори билан тергов изоляторига ётқизилган.

Маълум бўлишича, Ўринбой Эргашев 3 мартда ҳибсга олинган, 6 мартда Дзержинский туман суди ҳибсга олиш қарорини бекор қилган, аммо, уни барибир Марказий туман прокурор ўринбосарининг қарори билан ўша заҳоти янгидан ҳибсга олишган ва бир неча кун давом этаган “милиция-тергов изолятори” ўртасидаги сасаргардонликдан кейин тергов изоляторига қўйишган. Кўринишидан, рус расмийларининг мақсади – нима қилиб бўлса ҳам Эргашевни Ўзбекистонга экстрадиция қилиш.

Аввалги хабаримиздан ҳам айтилгандек, Эргашевни ҳимоя қилаётган “Мемориал” жамияти билан ҳамкорлик қилаётганлар ичида Баҳром Ҳамро каби собиқ бирликчи, ҳозир ҳизбутатричиларнинг борлиги Эргашевнинг зарарига ишламоқда.

18:30 - Бир ўзбек масхарабозининг қуллик руҳидаги мурожаати

Бугун сайтимизга ўзини “умид қиламанки, барча мени танийди” деб таништирган Тўрабак Сано исмли одамдан хат келди. Бу хат Совет замонида коммунистик партия қурултойларида Брежневга, мустақил Ўзбекиcтонда ҳар қадамда Ислом Каримовга қуллиқ қилиб, уларга ҳали ҳам тирик эканлигимиз учун чексиз миннатдорчилик билдирадиган нутқларни эслатади. Аммо, энди қуллиқ қилиш адреси Брежнев ёки Ислом Карим эмас, балки - Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг вакиллари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочқинлар бўйича Олий Комиссарлиги ходимлари, Human Rights Watch. ташкилоти ходимлари, Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳалқаро ташкилот раҳбарияти, Маркизий Осиё бўйича инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбарияти, “Бирдамлик” ҳаракати раҳбарияти ва ўзбек мухолифатининг барча аъзолари.

Нима эмиш, санаб ўтилган ташкилотлар, турли раҳбарияту “мухолифатнинг барча аъзоларнинг” ёрдами билан Ўзбекистон фуқароси Тўрабек Санога Франция бошпана берибди. Тўрабек Санонинг хати тўйларга таклифнома, бирон мунсабат билан табрикнома ёзиладиган муҳташам шаклда, турли ранглар ва чиройли харфлар билан битилган. Яъни, расмий бир миннатдорчилик хати шаклида ҳам эмас. Агарда хатга муаллифининг ярим яланғоч рангли расми ҳам қўшилса эди, уни бемалол Ғарбда “сариқ пресса” деб номланадиган нашрларда чиқарса бўларди.

Бу Тўрабек Сано нима қилгани учун Ўзбекистондан қочишга мажбур бўлгани ҳақида хатда биронта сўз ҳам йўқ. Энди чет элга келиб олгач нима қилмоқчилиги ҳақида ҳам бир оғиз сўз йўқ. Биз бир оғиз сўз билан айтсак, қадим юнон мифологиясининг қаҳарамони, ўзи ўзига ошиқ бўлиб қолган Нарцисс каби, Францияга кетиши хабаридан маст бўлиб қолган одамнинг алаҳсирашлари.

Бу хат, фалокат босиб, санаб ўтилган халқаро ташкилотларга етиб борса, қандй кулги кўтарилишини тахмин қилиш қийин эмас. Бу шаввоз шу хатни тайёрлашга вақт сарф қилиш ўрнига бирон жойда мардикорлик қилиб, топган пулларини Ўзбекистондаги сиёсий маҳкумларнинг оилаларига юборса эди, олқишга сазовор бўларди.

Хуллас, ўзбек муҳожиратида янги бир масхарабоз пайдо бўлгани эълон қилинди. Ҳаммани табриклаш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону