23:30 - Ўзбекистонда ҳоким алмашди
23:00 - Телерадиокомпанияда ҳижоблиларга ҳужум
12:45 - Толибон Барак Обамага “йўқ” деди, аммо бунинг аҳамияти йўқ
11:30 - - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:30 - Ўзбекистонда ҳоким алмашди
23:00 - Телерадиокомпанияда ҳижоблиларга ҳужум
12:45 - Толибон Барак Обамага “йўқ” деди, аммо бунинг аҳамияти йўқ
11:30 - - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

11 March 2009
04:00 - 23:30 - Ўзбекистонда ҳоким алмашди
23:00 - Телерадиокомпанияда ҳижоблиларга ҳужум
12:45 - Толибон Барак Обамага “йўқ” деди, аммо бунинг аҳамияти йўқ
11:30 -

23:30 - Ўзбекистонда ҳоким алмашди

Қувонишга ҳали эрта - Ўзбекистонда эмас, Фарғонанинг Ўзбекистон туманида ҳоким алмашди. Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Фарғона вилоятининг янги ҳокими вазифасини бажарувчи Ҳамид Неъматов иштирок этди ва туман ҳокими Ҳусанжон Набиевнинг пўстагини қоқди. 11 йилдан буён пахта режасини бажармай келаётган бу лўттибоз раҳбарни “тинч қўйманман, у билан шахсан вилоят прокурори шуғуллансин” деди катта ҳоким, дейди ўзбекистонлик мухбиримиз. Собиқ ҳокимнинг ўрнига Қува тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаб келган Аброржон Бобораҳимовга бу лавозим тортиқ қилинди.

23:00 - Телерадиокомпанияда ҳижоблиларга ҳужум

Ўзбекистон телерадиокомпанияси режими (хавфсизлик хизмати) компанияда фаолият олиб борилаётган ҳижобли аёлларни рўйхатга олиш, улар билан суҳбатлар ўтказиш, ҳижоблиларнинг шахсига доир маълумотларни тўплашни бошлади. Компаниянинг бир неча ходимлари “Нур”чилар диний оқимига алоқадорликда гумон қилингач, ана шу тадбирлар серияси бошланиб кетди. Бир неча телерадио журналистларнинг махсус рўйхати тузилган, улар навбатдаги “аттестация”дан ўтолмайди, деди Ёшлар телеканали ходимаси мухбиримиз билан суҳбатда.

Бироқ бошқа бир кузатувчи эса бу хавфсизлик чораларини Президентга Миллатлараро муносабатлар ва дин ишлари бўйича Давлат маслахатчиси қилиб Музаффар Ахмедовнинг тайинлангани билан боғламоқдалар. Бу одам МХХ мулозими бўлиб, Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчилигида фаолият олиб борган. Атеист Каримовга ўзини кўрсатиш учун диндорларга қарши қатағон бошлаган, деди кузатувчи.

12:45 - Толибон Барак Обамага “йўқ” деди, аммо бунинг аҳамияти йўқ

Чунки, Толибон номидан гапирган Қори Муҳммад Юсуф айнан радикалларнинг вакилидир. АҚШнинг президенти эса, тоқатлироқ толиблар билан мулоқот қилиш мумкинлигини гапирганди.

Қори Муҳммад Юсуф ҳамма толиблар бир хил эканлиги, уларнинг ҳаммаси Мулла Умар атрофида бирлашганини ҳам гапирган. Қорининг гаплари ишонарли эмас, агар АҚШ истаса, у билан мулоқот қилишнии иcтайдиган Толибон гуруҳлари топилади.

11:30 - Қирғизистонда “ҳокимият-мухолифат” учрашувининг биринчиси бўлиб ўтди

Кечаги хабарларимизда Қирғизистонда ҳокимият ва мухолифат вакиллари ўртасида учта учрашув режалаштирилганини билдиргандик. Кечаёқ учрашувларнинг биинчиси бўлиб ўтган. Икки томон ҳам бундай учрашувларнинг фойдали эканлигини гапирган бўлса ҳам, кўринишидан, ҳали улар ўртасида бир-бирини тушуниш йўқ.

Маълум бўлгани шуки, мухолифат вакиллари мамлакат Бош прокурорига 24 ёзма савол топширганлар, Бош прокурор уч кун ичида уларга жавоб беришини айтган. Шу сабабли, кейинги учрашув уч кундан кейинга тайинланган.

Мухолифат ҳокимиятни ўз фаолларига нисбатан сиёсий рангга бўялган жиноий ишлар очгани учун қоралаган ва уларни тўхтатишни талаб қилган. Ҳокимият вакиллари, биринча навбатда, Бош прокурорнинг ўзи, очилган жиноий ишларда сиёсий асос йўқлигини урғулашган.

Қирғизистон Бош прокурори Элмурза Сатибалдиев мухолифатнинг вакили деб ҳисобланадиган Ташқи ишлар экс-вазири Аликбек Жекшенқуловнинг тутуқланишига доир саволларга дарҳол учрашувнинг ўзидаёқ жавоб берган. Унинг айтишича, экс-вазир Турк бизнессменининг ўлдирилишига аралашди деган шубҳа билан эмас, унинг мукофоот тўппончаси бу ишга аралашгани шубҳа қилингани учун вақтинча ушланган. Чунки, у талабларга қарамасдан тўпплончасини баллистик текширишга бермаган. Ҳозир ниҳоят баллистик текширув ўтказилган ва Турк бизнесмени шу тўппонча билан ўлдирилгани исботланган. Мухолифатга ўзи истаган бошқа бир мамлактда ўз ҳисобидан баллистик текширув ўтказиш ҳуқуқи берилган.

Кўринишидан, бу мулоқот ҳали амалий тус олмаган. Лекин, бу жараённинг бошланишини ўзи бизга қўшни мамлакатнинг катта ютуғи деб баҳоланиши керак. Ўзбекистонда бу каби мулоқот тўғрисида ҳозирча ҳаёл ҳам қилиб бўлмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону