23:00 - “Нур”чилар ови давом этмоқда
18:00 - Мўътабар Тожибой Вашингтонга келди
- Обама Толибоннинг баъзи қанотлари билан музокара қилишни уйламоқда - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:00 - “Нур”чилар ови давом этмоқда
18:00 - Мўътабар Тожибой Вашингтонга келди
- Обама Толибоннинг баъзи қанотлари билан музокара қилишни уйламоқда - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

08 March 2009
04:00 - 23:00 - “Нур”чилар ови давом этмоқда
18:00 - Мўътабар Тожибой Вашингтонга келди
- Обама Толибоннинг баъзи қанотлари билан музокара қилишни уйламоқда

23:00 - “Нур”чилар ови давом этмоқда

Хусусий манбалардан олинган маълумотларга кўра, “Нур”чилар диний оқимига мансубликда айбланиб, Наманган вилоятидан яна 4 киши ҳибсга олинди. Уларнинг бири Муҳаммаджон Собиров бўлиб, мамлакатдаги турк лицейи битирувчисидир. Қолган шахслар хусусида маълумотлар йўқ, лекин мухбирларимиз бу борада суриштурвлар олиб боришмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди томонидан ўтган йилнинг декабрида 3 икши 6-8 йилга, шу йилнинг февралида эса 5 нафар шахс 8-12 йилга озодликдан маҳрум этилди. Ҳозирда яна 3 нафар шахснинг устидан маҳкама жараёнлари бормоқда.

18:00 - Мўътабар Тожибой Вашингтонга келди

Ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибой кеча маҳаллий вақт билан кечқурун Париждан Вашингтонга учиб келди. Уни кутиб олувчилар ичида Санжар Умарнинг ўғли Ғулом Умар ҳам бор эди.

Мўътабар Тожибой бир ҳафта давомида Давлат Департаменти ва Ўзбекистон масалалари билан шуғулланувчи бошқа бир қатор ташкулотларда учрашувлар ўтказади, унга бу ерда Award for International Women of Courage мукофоти топширилади.

Обама Толибоннинг баъзи қанотлари билан музокара қилишни уйламоқда

Кеча The New York Times газетасининг ёзишиса, Барак Обама президент учоғида бу газетанинг мухбири билан суҳбатлашган. Суҳбат чоғида ҳозирги иқтисодий бўҳрон давомида одамларга қандай ёрдам беришдан тортиб АҚШнинг Ироқ ва Афғонистондаги урушигача бўлган масалалар тилга олинган.

Газетада бу суҳбатнинг асосий жойи сифатида Обаманинг “Толибондаги баъзи элементлар билан музокаралар қилишни уйлаётгани” айтилган. Яъни, Обама бундай қадамни ўйламоқда холос. Баъзи агентликлар “Обама музокарага тайёр” шаклида хабар тарқатишлари унчалик тўғри эмас.

АҚШ президенти Ироқда шиа жангарилари билан музокара қилиш муваффақиятлар келтирганини, чунки бу шиий гуруҳлар Ал Қоиданинг Ироқдаги тактикаларига мутлақо қарши бўлганини гапирган. У “Афғонистонга янги АҚШ маъмурияти тарафидан юборилган 17 минг аскар билан ютуқ бўлдими?” саволига бир оғиз сўз билан “Йўқ” деб жавоб ҳам берган.

Обама АҚШ учун хавфли ҳисобланган таррористларни бошқа мамлакатларда бу мамлакат вакиллари билан келишмасдан тутуқлаш каби усуллар ҳали ҳам қўлланиши мумкинлигига шама қилган.

Расмда: Обама Air Force One учоғидаги ўз кабинетида

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону