23:30 - Обама Америка ва америкаликлар виждонидаги қора доғни ювиш ниятида
22:30 - Дилмурод Саййиднинг аппелация суди ўтди, адвокатлар бехабар
- Олий суд Солижон Абдураҳмоновга қ - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:30 - Обама Америка ва америкаликлар виждонидаги қора доғни ювиш ниятида
22:30 - Дилмурод Саййиднинг аппелация суди ўтди, адвокатлар бехабар
- Олий суд Солижон Абдураҳмоновга қ - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

03 March 2009
04:00 - 23:30 - Обама Америка ва америкаликлар виждонидаги қора доғни ювиш ниятида
22:30 - Дилмурод Саййиднинг аппелация суди ўтди, адвокатлар бехабар
- Олий суд Солижон Абдураҳмоновга қ

22:30 - 23:30 - Обама Америка ва америкаликлар виждонидаги қора доғни ювиш ниятида

АҚШ президенти Барак Обама, Гуантанамода жойлашган маҳбуслар лагерини бекитиш ҳақидаги қарорни президент этилиб сайлаган кунининг иккинчи куни эълон қилди.

Бу қадамнинг қанчалик катта аҳамиятга эгалигини шундан ҳам тушунса бўлади. Чунки демократия ва инсон ҳуқуқлари масалаларини ўз ташқи сиёсатининг ажралмас қисми деб эълон қилиб келган АҚШ давлати, демократик мамлакатларга хос бўлмаган қамоқхоналар ташкил қилди ва бу қамоқхоналарда ғайри инсоний усулларни маҳбусларга қарши ишлатди. Бу - АҚШ сиёсатчиларининг демократия ва инсон ҳуқуқлари ҳақида гапларига бутун дунёда ишончсизлик уйғотди.

“Бирлик” раҳбари Абдурахим Пўлат қайта-қайта гапириб келгандек, қилинган сиёсий хатолар тан олиниб, улар учун кечирим сўралмаса ва хатоларни тузатилиб, керакли хулосалар чиқарилмаса, бу каби хатолар яна қайта қилинаверади. Муҳими шуки, қилинган хато бошқалар учун дарс бўлмайди.

АҚШ президенти Барак Обама Гуантанамо Американинг обрўсини бутун дунёнинг кўзи олдида туширадиган даражадаги хато эканлигини тушунди, бу қилинган ишлар нотўғри эканлигини феълан тан олди ва бу хатоларни тузатишга киришди. Бу мақтовга лойиқ қадам.

Охирги кунлари маҳбусларга қийноқлар ишлатган давлат хизматчиларини жавобгарликка тортиш ва қийноқлар ишлатиш ҳақидаги буйруқларни берган мансабдор шахсларни аниқлаш масаласи АҚШда очиқ муҳокама қилинмоқда. Ва аниқки, АҚШ дунё жамоатчилиги олдида ўзини оқлаш учун бу йўналишда демократик давлатларга хос қадамлар қилишга мажбур бўлади ва қийноқлар ишлатишга рухсат берган ва қийноқлар ишлатган одамларни жавобгарлига тортади.

Ўзим собиқ маҳбус бўлганим учун, қамоқхона ва лагер нима эканлигини яхши биламан. Гуантанамодаги ваҳшийликлар ҳақида Швецияда ъэлон қилинган бир мақолани таржима қилар эканман, Ўзбекистонда Жаслик номли лагер бор эканлигини ҳам эсдан чиқармадим. Чунки, Жасликдаги маҳбусларга қарши ишлатилаётган ваҳшийликлар Гуантанамодагидан минг баробар даҳшатлироқ.

Яна бир нарсага ишонаман. Бир кун келиб Ўзбекистон қамоқхоналарида ва лагерларида қийноқларни ишлатишга буйруқ берганлар ва қийноқларни ишлатганлар жавобгарликка тортилади. Шундай кунни яқинлаштиришга бизга демократия ёрдам бериши мумкин. Ҳозирда Ўзбекистон ичида демократия учун курашаётган фақат “Бирлик” Партияси бор. Агар биз Ўзбекистонда демократия ғолиб бўлишини истасак, “Бирлик” атрофида бирлашишимиз керак ва ватанимиз ичидаги бирликчиларга ёрдам беришимиз керак.

Қамоқда ўтиргандаги тажрибамдан биламанки, ҳатто бир камерада ўтирган маҳбуслар қамоқхона ҳаётида қатнашишига қараб икки тоифага бўлинар эди. Биринчи тоифадаги маҳбуслар бўлаётган воқеаларга бефарқ бўлишмас эди. Мен хам бефарқ бўлмайдиганлар тоифасидан эдим. Қамоқхонада хам маҳбусларнинг ҳуқуқлари учун курашиб аризалар ва мурожаатлар ёзиб норозилигими билдирар эдим.

Мен бундай қилганимни танқид қилиб, ўзи қамоқда жим ўтирган Сафар Бекжон бир китобида “Пўлат Охуннинг қилган ишлари бефойда куч сарфлаш эди”, деб мени танқид қилибди. Чунки, унинг ўзи иккинчи тоифадаги маҳбуслардан эди. Улар томошабин эдилар, холос. Шундайларни биз йўловчилар (пассажирлар) деб атар эдик. Бундай маҳбуслар фақат ўзларининг қорни ҳаётини уйлашарди.

Ҳозирда биз, “Бирлик” фаоллари юрт ташқарисида ва юрт ичида демократия учун кураш олиб боряпмиз. Лекин атрофимизда томошабин йўловчилар жуда кўп экан. Бундай одамларни кўпини шахсан танийман, бу одамлар Америка, Канада, Швеция ва бошқа давлатларда яшайди. Улар ўзларини ўзбек муҳолифатчисиман деб атайди, лекин аслида улар фақат йўловчилар (пассажирлар), холос.

Биродарлар! Ҳаётда томошабин бўлиб ўтиб кетманглар. Бизга қўшилинглар ва биз билан биргаликда демократия учун курашинглар. Интернетда саҳифа очиб олиб курашмаяпман деб ўйламанглар, бу иш ёш болани хам қўлидан келади. Бефарқ, томошабин-пассажир бўлиб қолишингиз Гуантанамо ва Жасликларни ривожланишига ёрдамчи бўлишингизга олиб келади.

Мен Гуантанамодаги аҳвол ҳақида Швециянинг Svenska Dagbladet газетасида шу 22 февраль куни чиқарилган бир мақолани рус тилига таржима қилдим. У - воқеаларга бефарқ томошабин бўлиб қолишни хоҳламаган америкалик Кристофер Арендт ҳақида.

Алоҳида айтишим керакки, мен терористларни оқламоқчи эмасман. Лекин, террористлар ҳам, агар уларнинг террористлиги исботланса, замонавий ҳуқуқий нормлар асосида жазоланиши керак.

Бу эркин ва қисқартишлар билан таржима қилинган мақоланинг номи “Махбуслар соқчиси”. У билан сайтимизнинг “Актуал Мавзу” бўлимида танишинг.

Пўлат Охун
3 март 2009 йил


22:30 - Дилмурод Саййиднинг аппелация суди ўтди, адвокатлар бехабар

Самарқанддан олинган хабарда айтилишича, шу йилнинг 28 февраль куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди Дилмурод Саййидни эҳтиёт чораси сифатида қамоқда тутиш ҳақидаги қуйи суд Ажримини аппелация тартибида кўриб чиқди. Айбланувчининг адвокатлари бехабар қолган судда дастлабки суд Ажрими кучида қолдирилган. Расман дам олиш куни ҳисобланган шанба куни ўтказилган суд ҳайъатининг бу қарори ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан ишнинг мутлақо сиёсий аҳамият касб этаётганининнг яна бир исботидир, дейди мухбиримиз.

Журналистнинг турмуш ўртоғи Барно Жуманова эса Каттақўрғондаги турмада сақланаётган эрининг соғлиғидан хавотир изҳор этаркан, қариндошларнинг турмага бир неча марта боргани, лекин у билан кўришишнинг микони бўлмаётганини таъкидлайди. Барно Жуманова адвокатларнинг бирмунча сустлигини айтиб, уларни фаолликка чақиришимизни сўради, деди Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташанов.

Олий суд Солижон Абдураҳмоновга қўйилган айблов уйдирма эканини тан олди

Қорақалпоғистонлик журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Солижон Абдураҳмоновнинг жиноят ишини назорат тартибида кўриб чиққан Ўзбекистон Олий суди унинг камчиликларини эътироф этиб, ишни қайта ўрганиш учун Қорақалпоғистон Олий судига юборди. Олий суд ажримида ашёвий далил сифатида олинган наркотикда журналистнинг бармоқ излари мавжуд эмаслиги, экспертиза хулосасининг нуқсонли экани таъкидланади. Солижоннинг адвокати, қариндошлар ишнинг олдинга силжиётганидан мамнунлигини изҳор қилишмоқда, дейди мухбиримиз.

Эслатиб ўтамиз, Солижон Абдураҳмонов ноқонуний равишда наркотик моддаларни сақлашда айбланган.

21:30 - Мўътабар Тожибой Парижга йўл олди

Бугун тушдан сўнг “Ўтюраклар” клуби раҳбари Мўътабар Тожибой соғлигини тиклаш мақсадида Францияга учиб кетди. Оила аъзолари билан бирга Парижга учаётган Мўътабар кайфиятининг яхшлиги, сафарни уюштирган француз дипломатларидан мамнунлигини айтди. Ҳатто авиабортда у билан телефон орқали сўзлашган мухбирларимиз унга оқ йўл тилади. Маълум бўлишича, у икки ой давомида Францияда бўлади.

21:00 - Кечикиб эълон қилинган “Ўзбeкистoн-Туркмaнистoн қўшмa бaёнoти”

Туркманистон президентининг ўтган ҳафта Тошкентга қилган расмий зиёрати, анъаналарга кўра, қўшма баёнот имзолаш билан тугаган эди. Аммо, Ўзбекистоннинг ташбақасифат расмий ахборот агентлиги ЎзА унинг матнини кеча эълон қилди. Бу ҳужжатда “ўзаро алоқаларни ривожлантириш, трaнсчeгaрaвий тaҳдидлaргa қaрши – тeррoризм, диний экстрeмизм, уюшгaн жинoятчилик вa нaркoтрaфиккa қaрши курaш“ каби сийқаси чиққан ва “икки дaвлaт пoйтaxтлaридa биргaликдa ўткaзилгaн кoнцeртлaр икки xaлқ мaдaнияти яқинлигини янa бир бoр тaсдиқлaди” каби ибтидоий мавзулар тилга олинган.

Айни замонда, икки давлат учун ҳам муҳим бўлган “Мaркaзий Oсиёдaги сув-энeргeтикa муaммoлaри”, “тaбиий гaз зaxирaлaрининг дунё бoзoрлaригa чиқиш мaршрутлaри” билан боғлиқ масалалар муҳокама қилингани айтилган. Лекин, умумий гаплардан нарига ўтилмаган.

Бу баёнотни имзолаш билан икки президент ҳам ўз уфқлари қанчалик торлигини яна бир марта намойиш қилишган. Марказий Осиёда, ҳеч бўлмаса, бу икки мамлакат ўртасида, келажагимиз учун ҳал қилувчи роль ўйнайдиган, интеграцион жараёнларни ривожлантириш, Марказий Осий Бирлиги каби струтуралар яратиш масалаларини, энг камида, умуий шаклда тилга олишмаган.

Бу икки президент ўз баёнотларида, ҳеч бўлмаса, ўз исм-шарифларидаги русча “-ов” қўшимчаларидан воз кечишларини эълон қилсалар эди, бу ҳужжат тарихий бўлиб қолар эди. Ҳозирги кўринишда эса унинг ҳеч бир қиймати йўқ.

Баёнот хусусидаги фикрларимиз қанчалик тўғри эканлигига ўқувчиларимизнинг ўзлари баҳо беришсин дея, унинг тўла матнини сайтимизнинг “Актуал Мавзу” бўлимига қўйдик.

20:00 - Самарқанд вилояти собиқ ҳокими озодликдан маҳрум қилингани тасдиқланди

Ўтган йилнинг 28 ноябрь хабаларидан бирида Самарқанд вилояти собиқ ҳокими Аъзамхон Баҳромовнинг умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинганини бидиргандик.

Бу ҳақдаги маълумот исмининг очиқланишини истамаган Тошкентлик адвокатга асосланганди. Адвокат эса, бу хабарни Ўзбекистон Олий Судининг маъсул ходимларидан эшитганини айтган. Ўша хабаримизда ҳокимга Тошкент вилояти суди тарафидан 18 йиллик қамоқ жазоси берилгани айтилиб, жазони фақат камайтириш ҳаққига эга бўлган юқори инстаниция жазони оғирлаштирилганидан ҳайронлик билдирилганди.

Бугун русларнинг РИА “Новости” агентлиги Ўзбекистон Олий Судидаги номи айтилмаган манбага асосланиб, Аъзамхон Баҳромовга 15 йиллик қамоқ жазоси тасдиқланганини эълон қилди.

Шуни ҳам айтиб ўтиш лозим, Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгаши сессиясида нутқ сўзлаган президент Ислом Карим Аъзам Баҳромовни терроризмни молиялаштиришдек қалтис ишга қўл урганликда ҳам айблаганди.

10:30 - Мудофаа вазирлиги мулозими ҳукуматдан шафқат тиламоқда

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бошқарма бошлиғи, полковник Эркин Мусаевнинг
мамлакат Олий ҳарбий суди томонидан 2006 йили Ватанга хиёнат, давлат сирини ошкор қилишда айбланиб, 15 йилга озодликдан маҳрум қилингани ҳақида хабар қилгандик. Би-би-си радиосидан маълум бўлишича, Мусаевнинг отаси Ўзбекистон ҳукумати, айнан МХХ раиси Рустам Иноятовга очиқ хат билан чиқиб, ўғлининг бегуноҳлигини, унга нисбатан шафқатсиз қийноқлар қўлланилганини айтган.

Отанинг сўзларига қараганда, Мусаев кечалари тергов органи томонидан қийноқларга солиниб, кундузи айбига зўраки иқрорликлар ёздириб олинган. Мусаевлар оиласи БМТнинг инсон ҳуқуқлари қўмитасига ҳам мурожаат қилган, қўмита эса ўз вақтида Ўзбекистон ҳукуматидан ҳарбий мулозимнинг ишиги эътиборли бўлишни сўраган. Аммо қийноқ ва ўрта асрларга хос сўроқ усуллари одатий нормага кириб бораётган Ўзбекистоннинг раҳбарлари бу мурожаатларни эътиборсиз қолдиришмоқда.

Dow Jones индекси ўтган йили ёздан бери 2 бараварга тушди

Обама ҳукумати мамлакат молиявий системаси ва иқтисодини барқарорлаштириш учун юзлаб миллиард доллар миқдорида ёрдам ажратишига қарамасдан, вазият яхшилашмаяпти. Бугун АҚШдаги қийматли қоғозлар бозорининг асосий кўрсатгичи ҳисобланадиган Dow Jones индекси 1997 йилдан бери биринчи марта 7000 дан пастга тушди. Ҳозир бу индекс 6763 га тенг (қаранг: Нью-Йорк Фондлар Биржасининг расмий сайти -www.nyse.com).

Ваҳоланки, молиявий бўҳрон бошланмасдан олдин, яъни ўтган йилнинг ёз ойларида Dow Jones индекси сал кам 14 минг атрофида бўларди. Бу индекс АҚШдаги фонд бозорларида етакчи ширкатларнинг ҳиссалари (акциялари) қийматини баҳолайди, демак, бу ширкатларнинг ҳиссалари салкам икки баравар қадрсизланди. Майда ширкталарда ҳам аҳвол шундай.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону