21:00 - Акбарали Ориф: Марказий Осиё Иттифоқи ҳам заруратдир
19:00 - Пўлат Охун: АҚШ Афғонистондан кетса, Ўзбекистонга нима бўлади?
11:00 - Дилмурод Саййид: “Менинг айбсизлигимни - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 21:00 - Акбарали Ориф: Марказий Осиё Иттифоқи ҳам заруратдир
19:00 - Пўлат Охун: АҚШ Афғонистондан кетса, Ўзбекистонга нима бўлади?
11:00 - Дилмурод Саййид: “Менинг айбсизлигимни - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

01 March 2009
04:00 - 21:00 - Акбарали Ориф: Марказий Осиё Иттифоқи ҳам заруратдир
19:00 - Пўлат Охун: АҚШ Афғонистондан кетса, Ўзбекистонга нима бўлади?
11:00 - Дилмурод Саййид: “Менинг айбсизлигимни

21:00 - Акбарали Ориф: Марказий Осиё Иттифоқи ҳам заруратдир

Кўпинча Ўзбекистонни халқаро саҳнадаги роли ҳақида гап кетганда “бору-йўғи бир кичгинагина республикамиз-да, бизни дунё сиёсатидаги ўрнимиз ҳам ҳеч нарсага арзимайди” каби фикрларни кўп эшитганмиз. Хўш, ростдан ҳам шундаймикан?

Кўпчилик сиёсатчиларга маълум бўлган бир мантиқий фраза мавжуд, яъни “Марказий Осиёнинг моддий бойликларига эга бўлган куч Осиёга ҳукмронлик қила олади, Осиёга ҳукмронлик қила олган куч эса дунёга ҳукмронлик қила олади”. Лекин қачонгача Марказий Осиё кимларнингдир “ширин луқмаси”, ёки кимларнидир ҳукмронлигини таъминловчи маънба бўлиб қолаверади?

Ҳўш, агарда Марказий Осиё ўз бойликларига ўзи эга бўлиб (хадеб хом-аъшёни сотавермасдан, уни ўзимизда қайта ишлашни йўлга қўйиш назарда тутилмоқда), бу минтақадаги мамлаатлар АҚШнинг штатлари каби бошқарув формасига ёки бирор шунга ўхшаш бошқа формадаги бошқарувга ўтилса нима бўлади? Бундай бошқарувни амалга ошириш мумкинми? Балким шунда, йиллар ўтиб, АҚШдаги бошланган кризис таъсир қилмайдиган ўзига хос иқтисод юзага келармиди?

Унутмайликки, “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳм Пўлатнинг “ Марказий Осиё Бирлиги: аввалги ғоя, янги фикрлар ” мақоласида ҳам таъкидланганидек, Марказий Осиё давлатларини шу ном остида бирлаштириш ғояси “Бирлик”нинг 2003 йилдаги қурултойида биринчи марта таклиф қилинган.

Агарда Марказий Осиёда шундай шаклдаги Иттифоқ тузилса, дунё географиясидаги қутблашиш ҳам тубдан ўзгариб кетиши аниқ. Ва бундай ўзгаришдан нафақат туркий халқлар, балки барча шарқ халқлари ҳам, жуда катта ютуққа эришган бўларди

Минг афсуслар бўлсинким, юқорида айтилган фикрларни ҳозирги коммунистик авторитар бошқарувга асосланган хукуматлар билан амалга ошириб бўлмайди.

Менимча, бу ерда қанчалар имкониятлар бой берилганига қарамасда,н Ўзбекистоннинг роли ҳамон аҳамятлидир. Фараз қилинг, Ўзбекистон ўз имкониятларидан келиб чиқиб ривожланган индустириал давлатга айланиб кетса, атрофимиздаги жумҳурриятлар ўз-ўзидан бизга яқинлашишга, балким, бирлашишга ҳаракат бошлайдилар.

Яъни, Ўзбекистон “замонавий босқинчилик” йўлига кириб, ўз капитали билан барча мамлакатларни бирлаштириши мумкин. Бунинг учун албатта қонун устиворлиги ҳукмрон бўлган янги ҳукумат зарурдир.

Афсуски, Ислом Карим ҳукумати ҳар қандай демократик характердаги интилишларни кўр-кўрона яксон қилиб келаябди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонда янги ҳокимят бошқаруви кераклигини англаб етган ва етаётган одамлар ҳам мавжуд, бироқ уларда ҳеч кимга ишонмаслик ҳисси юқорироқдир.

Шунингдек, ёшларнинг ичида ҳам жуда кўплаб иқтисодий илмга эга бўлганлар кўп. Аммо, улар ўз билимларини реализация қилиш имкониятига эга эмасдирлар. Сиёсий мухолифатни энг асосий вазифаси ҳам жамиятдаги ана шу кучларнинг ишончини қайта қозониш ва уларни курашга жалб қила олишдир.

Менимча Ислом Каримнинг салтанати қулаш арафасига келиб бўлди, чунки, у маънавий жиҳатдан ўлиб бўлди. Эндиги асосий масала - Ўзбекистонни ундан кейинги даврини қандай ташкил қилишдадир.

Демократик мухолифатнинг ҳокимятга келгандаги асосий вазифаси ҳозирги тузим тарафдорлари ва хизматкорларини жазолаш эмас! Аксинча, янги Ўзбекистонни қуришга барчани жалб қилишдир. Энг асосий масала - Ўзбекистонни гуркираб ривожланиб кетадиган йўналишга олиб киришдир.

Шунингдек, агар биз ҳокимиятга келсак, фалончи писмадончига ўхшаганлар қаттиқ жазоланиши керак деган аҳмоқона бақириқлар билан чиқиб, янги келишмовчиликлар яративчи ва вазиятни яна издан чиқариб юборишга интилувчи кимсалар пайдо бўлиши тайин. Биз ҳозирданоқ Ўзбекистон тақдирига бефарқ бўлмаган инсонлар учун ҳамиша эшигимизни очиқ қолдиришимиз даркор.Иқтисодий потенциаллар эса мавжуд

Дунё эса, биз хоҳлаймизми йўқми, ўзгариб бормоқда. Россия империясининг ҳам ҳукмронлиги тугаш арафасида.

Агар Ўрта Осиё хукмрон доиралари вақтнинг борида мавжуд имкониятларидан фойдалана олмас экан, яқин келажакда бу халқлар Осиё аждарҳоси, яъни Хитойга ем бўлиб кетиши муқаррардир!

Бугунги ўзини мухолифатдаман деганларнинг асосий вазифаси - тор манфаатлар доирасида ўралашиш ва бировлардан айб ахтариш эмас, ягона мухолифат партиясига бирлашиш йўналишига ўтиш ва кенгроқ қамровдаги жараёнлар ичига киришдир.

Бу борадаги биринчи қадам ҳам шундоққина кўриниб турибди. Бу - мухолифатнинг ўз молиявий базасини ташкил қилишда иштирок этишдир! Ҳар қандай виждони бор мухолифатчи бу масалада ўз ҳиссасини қўшишни бошлаши керак.

Хуллас, қадамма-қадам қилиниши керак бўлган ишларимиз, юрадиган йўлимиз аниқ. Келинг, юришни жадаллаштирайлик.

19:00 - Пўлат Охун: АҚШ Афғонистондан кетса, Ўзбекистонга нима бўлади?

27 февраль куни, АҚШнинг PBS телекомпаниясига интервью берган АҚШ президенти Барак Обама шундай сўзлари бор: “Биз Афғонистонда узоқ муддат қолиш ниятимиз йўқ… АҚШнинг бундай амбициялари йўқлигини олдиндан билдиришим муҳим деб ўйлайман, чунки Афғонистон аҳолиси бутун тарихи давомида оккупация деб билган нарсаларини қабул қилмаган”.

Барак Обама бир неча кун олдин Афғонистонга қўшимча 17 000 аскар жўнатишга буйруқ берган эди, лекин унинг юқорида келтирилган гапларига қараганда, АҚШ (ва НАТО десак ҳам бўлаверади) Афғонистондан бутунлай чиқиб кетиш масаласини жиддий ўйлаятганга ўхшайди.

Агарда АҚШ бу ниятини амалга оширишни бошласа, бундай қадамдан энг кўп зарар кўрадиган давлатлардан бири Ўзбекистон бўлиб қолади. Чунки Ғарб давлатларини коалицияси Афғонистондан чиқиб кетиши - Толибоннинг қайта ҳокимиятга келишига йўл очади. Афғонистонни қайта назоратга олган Толибон эса, биринчи навбатда, Ўзбекистонга таҳдид қилишни бошлайди. У ҳолда толиблар ўз қаноти остига барча Ўзбекистонлик диний экстремистларни олиб, ватанимизга қарши очиқ урушга кириши мумкин.

Бундай ҳолатда бизга Россияни армияси ва ОДБКнинг кучлари етарлича ёрдам бера олмайди. Демак, Ўзбекистон ўз хавфсизлигини ўйлаган холда ишларини ҳозирги босқичда икки йўналишда кучайтириши лозим. Биринчи йўналиш - АҚШ ва НАТО давлатлари билан ҳамкорликни кескин кучайтириш бўлса, иккинчи йўналиш - Ўзбекистонга чегарадош бўлган районларда афғонистонлик ўзбеклар билан ҳамкорликни кучайтириш. Иккинчи йўналишда иш олиб бориш мақсадида Эроннинг Афғонистонга нисбатан олиб бораётган сиёсатидан ўрнак олсак бўлади.

Ўзбекистон бу масалалар устида ўйлашни ҳозирданоқ бошлаши керак, акс холда, Афғонистондаги воқеалар назорат остидан чиқиб кетганидан кейин, Ўзбекистон Покистон каби узоқ муддатли ҳарбий, сиёсий ва иқтисодий муаммоларга дучор бўлади. Бундай ҳолда Ўзбекистон ривожланишдан тўхташдан ташқари, парчаланиб кетиш хавфи остида қолади.

Узоқни кўра билиш қобилиятига эга бўлмаган Қирғизистон сиёсатчилари ўз давлатларининг мустақиллигини Россияга миллионларига сотишди. Лекин охир оқибат Россия уларни ташлаб кетади.

Ўзбекистонда хам шундай узоқни кура билмайдиган сиёсатчилар бор. "Бирлик" уларнинг хато қадамларини ошкора танқид қилиб келган. Бундай одамлар сиёсатдан четлатилиши, уларнинг қайтадан сиёсатга яқинлашишига йўл қўйилмаслиги керак. Чунки уларни ўйинларидан миллатимиз зарар кўрмоқда.

11:00 - Дилмурод Саййид: “Менинг айбсизлигимни барчага айтинг!” (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи №8, 28.02.2009)

Ўзбекистон Респебликаси ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармасига қарашли 64/7-муассасада сақланаётган журналист, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли Дилмурод Саййиддан хат келди. Унда шундай дейилади:

“Менга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси билан қўйилаётган ноҳақ айблов Самарқанд вилояти Жомбой тумани “Фаровон ҳаёт йўли” ММТП раиси А. Ўринбоев ва унинг туман, вилоят миқёсидаги ҳамтовоқлари қилмишларини хаспўшлаш йўлидаги вилоят ҳуқуқ идоралари томонидан амалга оширилган уйдирмадир. Мен Жомбой туманида талон-тарож қилинаётган техникалар, опа-ука Ўринбоевлар (Аслиддин ва Хурсаной) ғайриқонуний тарзда ерларни сотиб юборганликлари, фермерлар даромадидан олинган пуллар ўзлаштирилаётгани, қишлоқ жойларининг харобалашуви эвазига шахсий бойлик орттираётганилиги хусусида туман ҳокимлигидан бошлаб, мамлакат миқёсидаги идораларга шикоятлар, далиллар топширганман. Бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида мақолалар эълон қилганман. Менинг ҳаракатларим нафақат ММТП раиси А. Ўринбоевга, балки Самарқанд вилоятидаги бошқа раҳбар, айниқса, ҳуқуни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларига ёқмаганлиги маълум.

Шу йилнинг 25 феврал куни санкция масаласидаги суд мажлиси бўлмай туриб, суд ходими Ажримни олганлигим тўғрисидаги тилхатга имзо чекиб беришимни сўради. 24 февралда эса ўзларини прокуратура ходимлари деб таништирган номаълум шахслар Тошкент шаҳар С. Раҳимов туманидаги 94-мактабгача тарбия муассасасига бориб қизим Рухшонани сўроқ қилишга ҳаракат қилишган, боғча тарбиячиларининг қаршилиги билан бунга эришолмаганлар. Мени айнан шу йўллар билан айбимга иқрор қилдиришмоқчи, менга руҳан босим ўтказишиб, ҳатто мутлақо хабарим бўлмаган жиноятни бўйнимга қўйишмоқчи.

Бунинг устига товламачиликда айбланаётган аёл илк юзлаштиришдаёқ менга нисбатан берган дастлабки кўргазмаларидан тонди, менинг бу ишдан хабарим йўқлигини айтди. Шунга қарамай мени қамоққа олиш учун ўтган суд маҳкамасида судья Тошев ажримга ноилож имзо чекди. Мен ҳукумaтга қарши бўлмаганман, агар шундай бўлганимда эҳтимол судьянинг виждони бунчалик қийналмасди. Илтимос, менинг айбсиз эканимни, шаъним, виждоним олдида пок эканимни барчага етказинг...” (Мактуб қисқартириб олинд)

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Республика Бош прокуратурасини Тошкент шаҳар С. Раҳимов тумани 94-боғча тарбияланувчиси Рухшона Саидова билан боғлиқ ҳодисага изоҳ беришга чақиради. Дилмурод Саййиднинг ҳибсга олинишини унинг касбий фаолияти билан боғлиқ деб ҳисоблайди ва Самарқанд вилояти прокуратурасидан уни дарҳол озодликка чиқаришни талаб қилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону

  • Рўзи Назар

    "Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...

    Добавить сведения