23:00 - Ўзбекистонда расмий хабарчилик: ҳечдан кўра кеч...
- Журналист Кушодбек Усмоновга қийноқлар қўлланилмоқда
22:30 - “Етти иқлим” таҳририяти ходимларининг м - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:00 - Ўзбекистонда расмий хабарчилик: ҳечдан кўра кеч...
- Журналист Кушодбек Усмоновга қийноқлар қўлланилмоқда
22:30 - “Етти иқлим” таҳририяти ходимларининг м - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

04 March 2009
04:00 - 23:00 - Ўзбекистонда расмий хабарчилик: ҳечдан кўра кеч...
- Журналист Кушодбек Усмоновга қийноқлар қўлланилмоқда
22:30 - “Етти иқлим” таҳририяти ходимларининг м

23:00 - Ўзбекистонда расмий хабарчилик: ҳечдан кўра кеч...

Россия Федерацияси Президенти Дмитрий Медведовга мазкур мамлакатдаги янги элчимиз этиб тайинланган Илҳом Неъматов шу йилнинг 27 февралида ишонч ёрлиғини топширган ва дипломатик расм-русумлар амалга оширилгач, расмий элчи сифатида фаолиятини бошлаганди. Бу ҳақда ўрис оммавий ахборот воситаларида кафтдек хабар ҳам тарқатишанди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўрибосари бўлиб ишлаган, ундан аввал “Жаҳон” ахборот агентлигини бевосита бошқарган Илҳом Неъматовнинг Кремлда Россия президенти билан учрашгани ва ишонч ёрлиғини топширигани ҳақида бугунга келибгина шу агентлик томонидан расмий хабар тарқатилди, дейди мухбиримиз.

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Аъзамхон Баҳромовнинг жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан 15 йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳақидаги маълумотни қарийб ярим йилдан сўнг тарқатган маҳаллий хабарчиларнинг бу галги “тезкорлиги”ни ҳам ҳечдан кўра... кеч, деса бўлади.

Журналист Кушодбек Усмоновга қийноқлар қўлланилмоқда

Бугун Ўзбекитсон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига рафиқаси Насиба Абдуллаева орқали мурожаат қилган асакалик кекса журналист Кушодбек Усмонов ўзига нисбатан шафқатсиз қийноқлар қўлланилаётганини айтган. Абдуллаевнинг айтишича, журналист тергов ва суриштирувлар чоғида Асака тумани ИИБ ходимлари томонидан турли ўтмас жисмлар билан калтакланган, унга нисбатан бошқа қийноқ усуллари қўлланилган. Унинг тумани ва вилоят прокуратурасига бир неча марта арз қилганига қарамай қийновқ ва руҳий босимлар ҳануз давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, журналистга ўтган йилнинг 27 октябрида Асака тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Шу йил аввалида қамоққа олингач, тергов даврида унга ЖКнинг 139-моддаси (Туҳмат), 140-моддаси (Ҳақорат) билан янги айбловлар илгари сурилган. Ҳозирда жиноят ишлари бўйича Асака тумани судида маҳкама жараёнлари бормоқда. Маҳкама келгуси ҳафтанинг сешанбасигача танаффус эълон қилган.

22:30 - “Етти иқлим” таҳририяти ходимларининг маҳкамаси давом этмоқда

“Нур”чилик диний оқимига алоқадорликда айбланган тўрт киши 8 ва 12 йилга озодликдан маҳрум этилганини аввал хабар қилган эдик. Ўтган йилнинг ноябрида ҳибсга олинган бошқа бир гуруҳ - “Ети иқлим” таҳририяти ходимлари Даврон Тожиев, газета тарқатувчиси Шавкат Исмоилов ҳамда наманганлик имом Мамадали Шаҳобиддиновлар устидан маҳкама давом этди. Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси Мирзажонов расилик қилаётган маҳкама жараёнида гувоҳлар сўроқ қилинди, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси экспертлари томонидан берилган хулосалар ўқиб эшиттирилди. Суд эртага, 5 мартга қадар танаффус эълон қилди.

Маҳкамда иштирок этган кузатувчиларга кўра, Даврон Тожиев таҳририятда мухбир сифатида фаолият олиб борган, “Ирмоқ” журнали таҳририяти ходимларига нисбатан бошланган кампания даврида жиноят ишига жалб қилинган. Мамадали Шаҳобиддинов эса муқаддам Қуръон ўқиш бўйича Марказий Осиё мамлакатлари қорилари ўртасида ўтказилган танловлар ғолиби, дунё миқёсидаги ўтказилган хушовоз қорилар беллашувларининг совриндоридир. Айбланаётганлар орасида Нурчилар диний оқими раҳбари Фатхулла Гулен билан бевосита таниш бўлган ягона шахсдир, дейди мухбиримиз.

21:30 - Мўътабар Тожибой яна бир мукофот совриндори, уни Ҳиллари Клинтоннинг қўлидан олади

“Америка овози” радиосидан маълум бўлишича, “Ўтюраклар” клуби раҳбари, Халқаро “Мартин Энналс” ва Франция Республикасининг Миллий мукофоти совриндори Мўътабар Тожибой АҚШнинг нуфузли мукофотига ҳам сазовор бўлди. Дунёнинг жасур аёллари учун бериладиган Award for International Women of Courage мукофотини келгуси ҳафтада АҚШ давлат котиби Ҳиллари Клинтон топширади. Бу йил бу мукофот сафдошимиз қатори афғон аёли Важма Фароғ, малайзиялик Амбиға Ширинвасан, ўрис миллатига мансуб Вероника Марченко, ироқлик Салмон Алламий, Гватемаладан Норма Круз, нигериялик Хадичату Мани ҳамда яманлик Рим Ал-Нумирийларга топширилади.

Мўътабарни мазкур мукофот билан қутлаймиз, унинг ҳуқуқ ҳимоячилик фаолиятида улкан зафарлар тилаймиз.

19:30 Судан президенти Умар ал-Баширни қамаш қарори чиқарган Халқаро Жиноий Маҳкама ҳақида

Бугун дунё агентликлари тарқатган хабарга кўра, қароргоҳи Гаагада жойлашган Халқаро Жиноий Маҳкама (ХЖМ) Судан президенти Умар ал-Баширни қамаш ҳақида қарор чиқарган. Маълумки, Суданнинг Дарфур вилоятида бир неча йиллардан маҳаллий қабилалар билан ҳукумат қўшинлари ўртасида ростакам уруш кетмоқда. Минглаб тинг аҳоли бу уршнинг қурбони бўлмоқда. Мамлакат президенти сифатида Умар ал-Баширни ҳам бу воқеаларга маъсул.

Анча вақтдан бери Умар ал-Баширни Халқаро Жиноий Маҳкамага тортиш ва инсонийликка қарши қилаётган жингоятлари учун суд қилиш масаласи муҳокама қилинарди. Ниҳоят, ХЖМ бу йўналишда биринчи қадамини қилибди. Табиий, дарҳол Судан ҳукумати ХЖМнинг қарорини тан олмаслигини билдирибди.

Эслатиб ўтамиз, ХЖМ 2002 йилда Рим сатути номли ҳужжат асосида тузилган. Рим статутини 1998 йилда дунёнинг сал кам ҳамма давлатлари имзолашган, аммо ҳозиргача 109 давлат уни ратификация қилган. Ратификация қилмаганлар орасида АҚШ, Россия, Эрон, Исроил каби 39 давлат бор. Ўзбекистон бу ҳужжатни имзолагани, имзолаган бўлса ратификация қилиб-қилмагани ҳақида бизда маълумот йўқ. Табиий, бу ҳужжатни имзоламаган ёки ратификаия қилмаган мамлакатлар ХЖМ юрисдикциясига кирмайдилар.

Рим статутига кўра, Халқаро Жиноий Маҳкама - геноцид, ҳарбий жиноятлар ва инсонийликка қарши жиноятларга маъсул одамлар устидан иш очади ва ҳукм чиқаради.

ХЖМни Гаага Трибунали билан адаштирмаслик керак. Бу Трибунал БМТ томонидан тузилган вақтли муассасадир. Масалан, Мюнхен Трибунали Германиянинг нацистлари устидан иш олиб борган ва иш битгандан кейин тугатилган. Югославия бўйича Трибунал, номидан кўриниб тургандек, Югославиянинг парчаланиши ва бир қатор мустақил давлатларнинг ўртага чиқиши замонида бўлган жиноятлар билан шуғулланишни давом эттирмоқда.

Булардан ташқари, кўпчилик биладиган Европа Инсон Ҳақлари Маҳкамаси бор. Бу Маҳкама фақатгина Европа Кенгашига (Европа Иттифоқи билан адаштирмаслик керак) кирадиган мамлакатлар фуқаролари ҳуқуқларининг бузилиши билан боғлиқ ишларни кўради.

Аввлаги бир қатор хабарларимизда Халқаро Жиноий Маҳкама ўрнида Халқаро Жиноят Суди атамасини ишлатгандик. Ўйлаймизки, Халқаро Жиноий Маҳкама атамасини ишлатиш тўғрироқ бўлади.

Расмда: Судан президенти Умар Ҳасан Аҳмад ал-Башир

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону