23:00 - Икки қардош диктатор бошқаларнинг ғийбатини қилишди
22:00 - Дилмурод Саййид қамоққа олинди
19:00 - Давлат Котибининг махсус маслаҳатчиси Деннис Ро - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:00 - Икки қардош диктатор бошқаларнинг ғийбатини қилишди
22:00 - Дилмурод Саййид қамоққа олинди
19:00 - Давлат Котибининг махсус маслаҳатчиси Деннис Ро - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

25 February 2009
04:00 - 23:00 - Икки қардош диктатор бошқаларнинг ғийбатини қилишди
22:00 - Дилмурод Саййид қамоққа олинди
19:00 - Давлат Котибининг махсус маслаҳатчиси Деннис Ро

23:00 - Икки қардош диктатор бошқаларнинг ғийбатини қилишди

Бугун Қурбонгули Бердимуҳаммаднинг мамлакатимизга амалий ташрифининг асосий куни бўлди. Президент Ислом Каримнинг Дўрмондаги резеденциясида ўтган учрашувларда иқтисодиёт, хавфсизлик масалалари бўйича бир қанча ҳужжатларга имзо чекилди. Мазкур расмий аҳдлашувлардан сўнг оммавий ахборот воситалари учун ўтказилган брифингда Ислом Карим Туркманистондан бошқа қўшниларнинг нобоплиги, ҳатто қўшни тожиклар қураётган ГЭСлар, Қирғизистоннинг сув борасидаги сиёсати қаттиқ қоралади. Туркманистонинг имкониятлари, халқаро майдондаги ўрни ва Бердимуҳамедов шахсига улкан баҳо берди. Бу гапларни қувватлаган Туркманбоши Ўзбекистонинг ишончли шерик ва дўст эканини урғулади.

Режимбоши ва Туркманбоши-2 Туркманистон миллий кўргазмасини айланишди, Мустақиллик майдонидаги ҳайкаллар пойига гул қўйишди ва Туркманистонинг Тошкентдаги янги элчихонаси биноси очилишида иштирок этишди. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларида чоп этилган суратлар, кўчалардаги дўстликни ифода этувчи рамзларга кўра, Туркманбошининг ташрифидан Ислом Каримнинг кўнгли тўлди. Оқшом чоғи меҳмонни кузатиш учун шахсан унинг олдига келган режимбоши ҳамкасбини қаттиқ қучоқлади.

Расмий хабарлардан олинган расмларда: Икки диктатор ва Туркманистон Миллий кўргазмаси.

22:00 - Дилмурод Саййид қамоққа олинди

Бугун жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг Ажрими билан журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Саййидга эҳтиёт чораси сифатида қамоқ белгиланди ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси билан айблов эълон қилинди. Бироқ суд маҳкамасига Дилмуроднинг икки адвокати Руҳиддин Комилов ва Ҳасан Маҳбубовнинг бирортаси чақирилмади.

“Мен бу нохолис ажрим юзасида юқори турувчи судга апппелация топширдим, лекин фойдаси бўлишига ишонмаяпман” деди Руҳиддин Комилов. Кечаги юзлаштириш пайтида айбланувчи Марғуба Жўраева журналистнинг айбсизлигини айтган, унинг Тошкентдаги уйида ўтказилган тинтув чоғида ҳам бирор нарса топилмаганди. Шунга қарамай унинг қамоққа олиниши - бу иш ҳам, ҳамма қамалган ҳуқуқ ҳимоячиларининг иши каби, ҳукуматнинг махсус операцияси эканлигига ишорат бермоқда.

Расмда: адвокат Руҳиддин Комилов

19:00 - Давлат Котибининг махсус маслаҳатчиси Деннис Росснинг функциялари ҳақида

Кеча Деннис Росс АҚШ Давлат Котибининг Форс кўрфази ва Жанубий-ғарбий Осиё бўйича махсус маслаҳатчиси қилиб тайинлагани ҳақидаги хабарни тарқатганимизда, ўзимизда ҳам бу хусусда бир қатор саволлар туғилганди. Агар Деннис Росс Афғонистон билан ҳам шуғулланадиган бўлса, АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Ричард Холбрук билан қайси масалаларда ва қандай ҳамкорлик қилади, улар ўртасида қандай иш тақсимоти бўлади? Жанубиё-ғарбий Осиё деганда нима тушунилади, бу ном остидаги минтақага Ўзбекистон кирадими?

Шуни ҳам айтиш керакки, дунёнинг кўпгина хабар агентликлари Деннис Россни махсус маслаҳатчи эмас, махсус вакил (инглизча – envoy, русча – посланник) деб танитишди. Вахоланки, Вакил билан Маслаҳатчи бошқа-бошқа нарсалар. Уларнинг функциялари бир биридан жиддий фарқ қилади.

Бугун АҚШ Давлат Департаментининг Матбуот хизмати тарқатган хабардан маълум бўлишича, бу ерда аккредетация қилинган журналистлар ҳам Матбуот котиби Роберт Вуддан шу каби саволларга жавоб олишга ҳаракат қилганлар. Табиий, уларнинг Ўзбекистон билан тўғридан-тўғри иши йўқ эди. Уларни Деннис Росснинг функциялари ва Жанубий-ғарбий Осиёга қайси мамлакатлар кириши, Эроннинг кириш-кирмаслиги қизиқтирарди.

Лекин, Матбуот котиби Роберт Вуд саволларга аниқ жавоб беришдан қочган, биронта саволга аниқ жавоб бермаган, Деннис Росс шу минтақа бўйича Давлат Котибига стратегик масалалар бўйича маслаҳатлар тайёрлаш билан шуғулланишини, у махсус вакил ва музокаралар олиб борувчи одам бўлмаслигини алоҳида урғулаган, холос.

Хуллас, Деннис Росснинг функцияларини Давлат Департаменти ҳали очиқлашни истамаяпти. Балки, улар ҳали аниқлаштирилмагандир ҳам. Обама маъмурияти бу минтақанинг бугун АҚШ учун муҳимлигидан келиб чиқиб, Деннис Россдек тажрибали дипломатга шундай вазифа топширган, у ўз функцияларини секин-аста ўзи белгилайди ва сўнгра раҳбариятга таклиф билан чиқиб, уларни тасдиқлатади.

Расмда – Ричард Холбрук

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону