23:00 - Ислом Карим ҳоким алмаштиришга ҳам эриниб қолди
- Туркманбоши Тошкентга келади
22:00 - Жиззахда норозилик намойиши: саҳнада қариялар
21:30 - Нурчиликда айбланаё - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:00 - Ислом Карим ҳоким алмаштиришга ҳам эриниб қолди
- Туркманбоши Тошкентга келади
22:00 - Жиззахда норозилик намойиши: саҳнада қариялар
21:30 - Нурчиликда айбланаё - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

20 February 2009
04:00 - 23:00 - Ислом Карим ҳоким алмаштиришга ҳам эриниб қолди
- Туркманбоши Тошкентга келади
22:00 - Жиззахда норозилик намойиши: саҳнада қариялар
21:30 - Нурчиликда айбланаё

23:00 - Ислом Карим ҳоким алмаштиришга ҳам эриниб қолди

Кеча халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари мажлисини Бош вазир Шавкат Мирзиёев бошқарди ва вилоят ҳокимини алмаштириб қайтди. Вилоятдаги барча камчиликларни собиқ ҳоким Икром Нажмиддинов зиммасига юклаган ҳукумат раҳбари, ҳоким вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Чуст туманида раҳбар бўлиб келаётган Баҳодир Юсуповни тайинлади. Ўзбекистон Репсубликаси Конституциясига кўра, ҳоким Президент Фармони билан тайинланади, ҳозирги ҳоким эса вазифани бажарувчи шахс, холос, дейди мухбиримиз.

Туркманбоши Тошкентга келади

Президент Ислом Каримнинг таклифига кўра, шу йилнинг 24-25 февраль кунлари Туркманистон Президенти Қурбонгули Бердимуҳамедов Тошкентга келади. Давлат ташрифи мақомидаги бу учрашувларда мамлакатлараро муносабатлар, ўзаро қўшничилик алоқалари, ва шубҳасиз, энергетик ресурслар масаласи муҳокама нишонига чиқади. Ҳозирда идоралараро битимлар тузилиб, учрашувга ҳозирлик кўрилмоқда.

22:00 - Жиззахда норозилик намойиши: саҳнада қариялар

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлиги майдонига 50 чоғли пенсионер норозилигини ифода қилиш учун тўпланди. Почта алоқалари бўлимлари эшигида ойлаб пенсия келишини кутаётган қарияларнинг майдонга келишшдан мақсади - вилоят ижтимоий таъминот бўлими ва лавозимида омонат ўтирган вилоят ҳокимни мулоқотга чорлаш эди. Нафақасини вақтида ололмаётган кексалар бундан аввал мамлакат Президенти, ҳукумат идораларига бир неча марта арз қилишган, лекин аҳвол ўзгармаган. Ҳокимликнинг иккинчи даражали ходимлари билан бўлган бугунги учрашув ҳам бирон нарсани ўзгартириши қийин. Чунки, Ўзбекистон молиявий-иқтисодий бўҳрон гирдобига кириб бормоқда.

21:30 - Нурчиликда айбланаётганларга сўнгги сўз берилди

Бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судья Фарҳод Йигиталиев раислигида ўтаётган маҳкама Нурчиликда айбланаётган шахсларга сўнгги сўз берди. Кечаги мажлисдан давлат айбловчиси Баҳром Ибрагимовга 12 йил, Равшанбек Вафоев ҳамда Абдулазиз Дадахоновларга 10 йилдан, қолган икки айбланувчига 8 йил берилишини сўраганидан сўнг уларнинг қамалиши аниқ бўлиб қолди.

Шунга қарамай Нурчиликдан айбланаётан йигитлар ўзини бардам тутдилар ва ўзларининг мутлақо айбсиз эканини рад қилиб бўлмас фактлар билан исботлаб бердилар. Бинобарин, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи ноқонуний диний адабиётлар дейилаётган китобларнинг Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ҳам мавжудлиги, уларнинг таъкиқланмаганини эътироф этдилар.

Айблов хулосасида дунё осойишталигига таҳдид солувчи шахс ўлароқ тасвирланган Нурчилар етакчиси Фатхулла Гуленнинг Президент Ислом Карим билан табриклар юборадиган даражада яқинлиги борлигини айтган айбланувичлар режимнинг устидан ўзига хос равишда кулдилар. Хуллас, МХХ идоралари илгари сураётган айбловларнинг ўта жирканч эканини ҳар томонлама исботлаб бердилар.

Жаҳон тиллари универститети педагоглари маошсиз қолишди

Ўзбекистон Жаҳон тиллари универститети ректори Абдулла Исмоилов универститет педагог-кадрларини чақириб, уларга кейинги бир неча ой мобайнида ойлик маошлари бўлмаслиги мумкинлигини айтди. Маълум бўлишича, олий ўқув юрти ҳисоб рақами жойлашган “Парвина” тижорат банки бошқарувчилари банк ҳисосблардаги барча пулларни хориждаги рақамларига ўтказиб, ўзлари ғойиб бўлишган. Ҳозирда мазкур жиноят юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси тергов ҳаракатларини олиб бормоқда. Шу пайтга қадар универститет профессор-ўқитувчиларига талабаларнинг контракт пулларидан ҳисоб-китиоб қилиб келинган, лекин бу маблағ ҳам янги йил арафасида тугади.

19:00 Қурмонбек Бақиевниннг шармандали имзосидан Абдураҳим Пўлатнинг башоратига

Кечагина Қирғизистон парламенти расмий номи “Қирғизистон Республикаси ҳукумати билан Америка Қўшма Штатлари ҳукумати ўртасида Шартнома уюштирувчи Қирғизистон Республикаси Ташқи Ишлар вазирлигининг Америка Қўшма Штатлари элчихонасининг 2001 йил 24 декабрь 542 сонли нотасига жавоб нотасини денонсация қилиш” бўлган қонунини қабул қилган эди. Қирғизистонда ҳам парламент аллақачон қўғирчоқ органга айланиб бўлгани сабабли, у президент Бақиевнинг ҳукмини ижро этгани ҳеч кимга сир эмас.

Шундай бўлса ҳам, Бақиев ўз ҳукми билан чиқарилган бу қонунни яшин тезлигида имзолаши кутилмаганди. Аммо, бугун саҳардаёқ қонун имзоланди. Қирғизистоннинг расмий ахборот агентлиги Кабар бу ҳақда эрталаб соат 10 дан 42 минут ўтганда хабар тарқатди. Энди америкаликлар 180 кун ичида Манасни тарк этишлари керак.

Шу билан осмон узилиб тушмайди, дейди бу хусусда “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. Бақиев ўз қарори билан Марказий Осиёда ўта оғир шароитда кетаётган демократик жараёнларнинг оёғига яна бир болта урди, холос. Қирғизистонда ҳатто демократик деб ҳисобланадиган мухолифат бу хусусда оғиз очмагани ҳам кўрсатмоқдаки, у ерда демократик мухолифатнинг ўзи қолмади.

Мен 1992 ёки 1993 йилда дунёнинг энг обрўли сиёсий нашри бўлмиш Newsweek журналида эълон қилинган сўзларимни тез-тез эслаб турман. Ўшанда айтгандимки, Марказий Осиёда ҳамма жараёнлар Ўзбекистон таъсирида бўлади. Бизда демократия бўлса, бутун минтақада бўлади, бизда диктатура ғалаба ғозонса, ҳамма жойда диктатура бўлади, бизда Исломнинг роли ошса, қўшниларимизда ҳам шундай бўлади. У пайтларда Ақаев ва Назарбоевлар анчагина демократ ҳисоблангани учун, менинг сўзларимни истеҳзо билан қабул қилганларнинг сони етарлича эди

Менинг ўзим ҳам, бу сўзларим эсимга тушганда, қани энди умримда бир марта бўлса ҳам янглишган бўлсам, деб умид қилардим ва ҳозир ҳам қиламан. Аммо, умидларим пучга чиқаверади.

Мен ҳали ҳам Марказий Осиёда ҳақиқий демократик жараёнлар Ўзбекистондан бошланишига ва Ўзбекистон бу йўналишда лидер бўлишига ишонаман. Ҳозир шоҳиди бўлиб турибмизки, Марказий Осиё мамлакатларида Горбачев сиёсатининг тўлқинларида туғилган миллий-демократик ҳаракатларнинг ҳаммаси (Ўзбекистондан ташқари) йўқ бўлиб кетди, фақат “Бирлик” оёқда ва уни ҳеч ким йўқ қилолмаслиги исботланиб бўлди.

Тўғри, “Бирлик” ҳозир анчагина кучсиз. Чунки, қаршимизда турган дунёнинг 10 та энг қонли диктатуралари рўйхатига кирувчи мавжуд режимдан ташқари, орқамизда бизга қарши пичоқ қайраб турган, ҳозир чет элга чиқиб олиб ўзини демократик мухолифат вакиллари қилиб қўрсатишга интилаётган бир гуруҳ псевдодемократлар ва ислом жоҳиллари ҳамда Озодлик, ББС, Америка Овози радиоларининг ўзбек хизматлари бор. Уларнинг асосий мақсади - мавжуд режимнинг кирдикорларини фош қилиш, у билан курашиш эмас, менинг навбатдаги башоратим амалга ошмаслигини исботлашга уриниш.

Лекин, уларнинг ҳаммасини секин-аста жой-жойига ўтқазиб қўямиз. “Бирлик” Ўзбекистонда, демак, юқоридаги башоратимдан келиб чиқиб, бутун Марказий Осиёда демократиянинг байроғи бўлиб қолади. Чунки, “Бирлик”да аниқ ғоя бор, аниқ мақсад бор, Ўзбекистон ичида ҳеч ким бузолмайдиган ташкилий структураси бор.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону