19 February 2009
04:00 -
19:30 - Қирғизистон парламенти Манасдаги АҚШ ҳарбий базасига “Йўқ!” деди, мухолифат жим
18:00 - АҚШнинг юклари Афғонистонга Ўзбекистон орқали ўтишни шу кунларда
18:00 - АҚШнинг юклари Афғонистонга Ўзбекистон орқали ўтишни шу кунларда
19:30 - Қирғизистон парламенти Манасдаги АҚШ ҳарбий базасига “Йўқ!” деди, мухолифат жим
Бу мамлакатнинг парламенти (Юқори Кенгаши) бугун эрталабки мажлисида АҚШнинг Манасда жойлашган ҳарбий базасининг очилишига доир 2001 йил 4 декабрда қабул қилинган шартномаларни бекор қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Шу билан, АҚШнинг ҳарбий базаси бекиладиган бўлди. Кремлнинг талаби билан бўлаётган бу иш Марказий Осиёда Россия ўз мавқеаини тиклашда қатъий эканлигини кўрсатмоқда.
Бу масалага доир Қирғизистон миллий ахборот агентлиги Кабар тарқатган хабардан кўриниб турибдики, Юқори Кенгаш тамомийла Совет типидаги “демократик” руҳда ўтган. Президент Бақиевнинг “Оқ йўл” ва гўёки мухолифатдаги Коммунистик партия депутатлари АҚШ базасининг ҳайдалиши халқнинг талаби билан бўлаётганини таъкидлашган, “афғон халқи америкаликларга душмандек қараб келаётганда, биз нима учун улар билан ҳамкорлик қилишимиз керак” мазмунида гапиришган. Қарор кўпчилик овоз билан қабул қилингани айтилсада, бу кўпчиликнинг ва қаршиларнинг сони билдирилмаган, қарши бўлганларнинг фикри хабарда мутлақо тилга олинмаган.
АҚШ Давлат депаратаменти Матбуот котибининг кундалик брифингларидан, хусусан кеча Матбуот котиби вазифасини бажарувчи Гордон Дюгид навбатдаги брифингда айтганларидан маълум бўладики (бу брифингларнинг матни сайтимизга ҳам мунтазам келиб туради), АҚШ Манасдаги ҳарбий базани сақлаб қолиш учун Бишкек билан ҳеч қандай жиддий музокаралар олиб бормаган, Қирғизистонга қўшимча молиявий ёрдам таклиф қилмаган ва қилмоқчи эмас. Афтидан, АҚШ ҳарбий кучлари Манассиз ҳам вазифаларини бемалол бажараверадилар. Аммо, бу қадам, юқорида айтилганидек, Россиянинг минтақадаги ролини оширишга хизмат қилади.
Қирғизистондаги мустақил хабар агентлиги ”24” мухолифатнинг фаолиятига кўп эътибор беради. Унинг бугунги хабарларида ўзбек журналисти Алишер Соиповнинг ўлдирилишида ишлатилгани гумон қилинаётган тўппонча яна бир қотиликка аралашгани, таниқли мухолифатчи ва ҳуқуқ ҳимоячиси Тўпчибек Турғуналиев “Қирғизистондаги мақжуд ҳокимият Ақаев вақтидагидан ҳам кўпроқ демократиян узоқлашиб, тоталитаризмга яқинлашиб бораётганини” гапиргани ҳақида маълумотлар бор. Лекин бу агентлик ҳам парламентдаги бугунги қарор ва мухолифатнинг бунга муносабатини билдирмаган.
18:00 - АҚШнинг юклари Афғонистонга Ўзбекистон орқали ўтишни шу кунларда бошлайди
Русларнинг РИА «Новости» агентлиги бир соатча аввал "Яшин" белгиси билан тарқатган хабарда айтилишича, Афғонистонга Россия орқали борадиган АҚШнинг ҳарбий бўлмаган юклари ортилган эшелон Ригадан йўлга чиқибди. Бу хабарда айтилмаган бўлса ҳам, ўз-ўзидан маълумки, эшелон Ўзбекистондан ҳам ўтади. Демак, бу келишилган.
Аммо, бундай келишув бўлгани Ўзбекистон томонидан очиқланмаётгани, руслар ҳам ўз хабарларида бу мавзуни эҳтиётлик билан айланиб ўтаётганларидан тушунса бўладики, Ислом Карим бундай қадамни Россиянинг буйруғи билан қилаётганини тан олгиси келмаяпти, руслар эса, унинг нафсониятига тегишни исташмаяпти. Америкаликлар ҳам шундай бўлса керак. Яқинда юклар Афғонистонга етиб келгани эълон қилинганда ҳам, улар Ўзбекистондан ўтгани тилга олинмаса ҳайрон бўлмаслик лозим.
Америка билан ҳар бир масалада конфликт қидираётган Кремлнинг юкларни ўз ҳудудидан ўтказиш қарори ҳам алоҳида диққатга сазовор фактдир. Авваллари ҳам сайтимизда айтилаётгандек, Толибоннинг Афғонистон ва Покистонда кучайиши натижасида Ислом экстемизмининг хавфи ўз чегараларига келиб қолишидан қўрқаётган руслар бу масалада реалист бўлишга мажбурлар. Бунинг устига, иқтисодий бўҳрон ва нефть нархларининг кескин тушиб кетиши (кеча бир баррель нефтнинг нархи Нью-Йорк биржасида 34 доллар атрофида эди) Путиннинг эс-хушини жойига келтириб қўяётгани ҳам сир эмас.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения