23:30 - Абдураҳим Пўлат: Исмат Инонунинг “Номуссизлар қадар номуслилар ҳам жасоратли бўлиши керак” сўзлари ўз жойида жуда тўғри
23:00 - БМТда Ўзбекистонинг янги вакили иш бошлади
- Нурчилар устидан ма& - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:30 - Абдураҳим Пўлат: Исмат Инонунинг “Номуссизлар қадар номуслилар ҳам жасоратли бўлиши керак” сўзлари ўз жойида жуда тўғри
23:00 - БМТда Ўзбекистонинг янги вакили иш бошлади
- Нурчилар устидан ма& - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

18 February 2009
04:00 - 23:30 - Абдураҳим Пўлат: Исмат Инонунинг “Номуссизлар қадар номуслилар ҳам жасоратли бўлиши керак” сўзлари ўз жойида жуда тўғри
23:00 - БМТда Ўзбекистонинг янги вакили иш бошлади
- Нурчилар устидан ма&

23:30 - Абдураҳим Пўлат: Исмат Инонунинг “Номуссизлар қадар номуслилар ҳам жасоратли бўлиши керак” сўзлари ўз жойида жуда тўғри

Ҳар бир мақол ҳар бир машҳур иборанинг ўз жойи бор, улар ўз жойида ҳақли. Туркиянинг Отатуркдан кейинги президенти Исмат Инонунинг сарлавҳада келтирилган сўзларини “номуссизлардан ўрнак олиш” маъносида эмас, керак бўлган жойида “номуссизларга жавоб бериш жасоратини топиш” лозимлиги маъносида тушуниш лозим.

Менга қарши турли туҳмат гаплар тарқатиш, ғийбат қилиш билан шуғулланиб келган аввал Салой Мадамин, кейин Исмол Дадажон, Баҳром Ҳамро ва Толиб Ёқуб каби собиқ сафдошларимизга Исмат Инону айтган жасорат билан жавоб бердим ва уларни тарих аҳлатхонасига отилиб кетишига сабачи бўлдим.

Йиқилиганлар курашга тўймайди деганларидек, бундайларнинг қатори (одамзотнинг табиатидан келиб чиқиб) ҳеч қачон битмаслигини ҳам билардим. Аммо, шу кунларда буларнинг сафига Баҳодир Чори қўшилади, деб ўйламагандим. Ҳозир ўйласам, табиий экан. Чунки, қўлидан келмайдиган ишга қўл уриб қўйган одамлар, ишлари юришмагандан кейин, қобилиятсизликларини оқлаш учун сабаб қидирадилар. Мевали дарахтга тош отилади, деганларидек, тошни мен ва “Бирлик”ка отишлари ғоят табиий.

Баҳодир Чори Ўзбекистондаги бир қатор “Бирлик” фаоллари билан телефон орқали гаплашиб, мен хусусимда ғийбат қилишини эшитиб юргандим ва парво ҳам қилмагандим. Балки, Исмат Инонунинг юқоридаги сўзларини унутдим, шекилли.

Ҳозир маълум бўлишича, Баҳодир Чори бизга қарши тош отишни тошбўронга айлантириш йўлига ўтганга ўхшайди. Иш юрмагандан кейин бир нарса қилиш лозим бўлса керак-да.

Нимамиш, “Бирлик” МК аъзоси, “Эзгулик”нинг Қашқадарё вилоят бўлимининг раиси Зулфиқор Мирза ва “Эрк” партиясининнг раиси Самад Мурод қоғоздагина бор бўлган “Бирдамлик” ҳаракатининг (менга қолса, хунасалар ҳаракатининг) Қашқадарёдаги раиси, қандайдир аёл ҳақида МХХга ахборот берар эмишлар.

Одамларда ақл борми ўзи? Васила Иноятни МХХга хизмат қилади деб қачондан бери гапиришади. Яқинда мени ҳам унинг агенти дейишгача боришди. Ахир биз очиқ ташкилот бўлсак, ҳамма ишларимиз очиқ, ошкоралик руҳида бўлса, МХХ биздан нима ахборот олиши мумкин? Фаолларимизга телефон қилсам ҳам сайтдаги хабарларимизда чиқади. Балки, шуни МХХга ахборот бериш деб баҳолашмоқдами?

Хўш, “Бирдамлик”нинг Қашқадарё бўлими ва унинг раҳбари қандай яширин ишлар қилишмоқдаки, Самад Мурод билан Зулфиқор Мирзо МХХга ахборот беришсин?

Биз, хусусан, менинг ўзим - номуссизларга жавоб бериш жасоратини ҳар доим топамиз. Ҳозир эса, ҳамма номусликларга мурожаат қилмоқчиман. Шу Баҳодир кабилардан узоқроқ туринг. Биз уни МХХ агенти деб ўйламаймиз. Аммо, катта сиёсатни тушунмаслиги, тушунмайдиган нарсасига қўл уригани туфайли кўпгина мазохист-мухолифатчилар каби “Бирлик”нинг оёғига болта уриш билан шуғулланмоқчи. Мен унга шахсан бу ишининг фойдасиз эканлигини, бирон иш қилмоқчи бўлса, мухолифатнинг ягона кучи бўлган "Бирлик" сафларида ўзини синаб кўришни таклиф қилдим. Бундай сиёсатчиликни у тушунмади ҳам.

Бир маҳаллар Каримовнинг ёрдамида 53-54 лақабли салойчилар қилолмган ишни буниси қилолармиди? Қилолмайди, қилдирмаймиз ҳам. Унга қўшилмоқчи бўлганлар ҳам вақтлари ва энергияларини беҳуда сарфлаб юришмасин.

23:00 - БМТда Ўзбекистонинг янги вакили иш бошлади

Кеча Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида ташкилот Бош котиби Пан Ги Мунга Ўзбекистонннинг ташкилотдаги янги вакили Мурод Асқаров ўзининг элчилиги ҳақидаги ваколатномани топширди. Бугун маҳаллий матуотда пайдо бўлган хабарда айтилишича, Асқаров сиёсий фанлар доктори илмий унвонига эга, 12 йилдан бери Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг ташқи фаолият старатегияси ва таҳлили Департаментига раҳбарлик қилган экан.

Нурчилар устидан маҳкама давом этди

Бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида “Етти иқлим” газетаси мухбири Даврон Тожиев (1981 йилда туғилган, 2008 ноябрида ҳибсга олинган), газета тарқатувчи Шавкат Исмоилов (1978 йилда туғилган, 2008 йилнинг ноябрида ҳибсга олинган, муқаддам хабарларда Шавкат Алимов деб берилган), Шаҳобиддинов Мамадали (1969 йилда туғилган, 2008 йил август ойида ҳибсга олинган) га оид жиноят иши кўрилиши давом этди. Улар Нурчилик диний оқимига аъзоликда гумон қилиниб, ЖКнинг 244 ҳамда 223-моддалари билан айбланмоқда.

Маҳкамага раислик қилаётган судья Мирзажоновбугунги мажлисда судланувчиларнинг шахсини таништирди, сўнгра давлат айбловчиси маҳкамага келмагани сабабли кейинги ҳафтанинг душанба кунигача танаффус эълон қилинди. Маҳкамада кузатувчи сифатида иштирок этаётган мухбиримизга кўра, барча айбланувчиларга МХХ томонидан давлат адвокатлари берилган. Улар ғиштнинг қолипдан осон кўчиши, ташқарига маълумотлар чиқишининг олдини олиш мақсадида ишга бошқа ҳимоячиларнинг киришини исташмаяпти.

21:00 - Италия Афғонистондаги ҳарбий хизматчиларининг сонини 2800 га етказмоқчи

Италия ҳукумати Афғонистондаги аскарларининг сонини яна 500 га ошириб, умимий сонни 2800 га етказиш қарорини очиқлади. Биз бу ишни шу йил апрел ойининг охиригача бажарамиз, дебди бу мамлакатнинг Ташқи ишлар вазири Франко Фраттини.

Италия бу қарорини АҚШ президенти Обама Афғонистонга қўшимча 17 минг аскар юборишини айтгандан кейин эълон қилишидан - бу икки воқеанинг бир-бирига боғлиқлигини тахмин қилиш мумкин.

АҚШ маъмурияти келаси ҳафта Варшавада бўладиган НАТО йиғилишида альянснинг бошқа аъзоларидан ҳам шу каби қадамлар қилишни талаб қилса керак. //Reuters

12:30 - АҚШ президенти антикризис планини имзолади

13 февралда Вакиллар Палатаси ва Сенат тарфидан тасдиқланган, биорвлар “қутқариш плани”, бошқалар “кризисга қарши план”, яна бировлар “иқтисодни рағбатлантириш плани” деб атайдиган Қонунни кеча президент Обама имзолади.

Бу қонунга кўра, АҚШ иқтисодини бўҳрондан олиб чиқиш учун 2 йилда 787 миллиард доллар сарфланади. Бу планнинг оппонентлари АҚШнинг қарзи яна ҳам ошиши ва кераксиз ҳаржламалар кўпайишини гапирсалар, Обама ва унинг командаси бу план миллионлааб янги иш ерлари очилишига олиб келади, демоқдалар.

Обаманинг планига кўра, яқин 2 йилда 3 миллион 675 минг иш жойи очилади, деб ёзилади Time журналининг махсус инаугурацион сонида. Иш ерларининг турли соҳалар бўйича тақсимоти шундай бўлар экан:

678 минг – Қурилиш
604 минг – Чакана савдо
499 минг –Дам олиш ва меҳмонхоналар
408 минг – Ишлаб чиқариш
345 минг – Юқори малакали хизмат ва бизнес хизмати
244 минг – Давлат сектори
240 минг – Таълим ва медицина хизмати
214 минг – Молиявий сектор
158 минг – Улгуржи савдо
99 минг – Бошқа хизматлар
98 минг – Транспорт ва омборчилик
50 минг – Информация
26 минг – Кончилик
11 минг – Комунал хизмат

Шуни ҳам айтиш керак, бу план бўйича ажратилган пулнинг жиддий бир қисми одамлардан олинадиган солиқнинг камайтирилиши туфайли юзага келадиган бюджетдаги тешикни тўлатишга кетади. Бошқачароқ айтиса, бу пул одамларга тарқатилади, аммо тўғридан тўғри тарқатилмайди, уларнинг бир йилда тўлайдиган солиқлари камайтирилади. Демак, одамлар қўлига тегадиган пул кўпаяди. Ўрта миён ойлик оладиган одамнинг солиғи бир йилга бир неча юз доллар атрофида камайиши кутилмоқда. Америка учун бу катта пул эмас.

11:30 - Обама Афғонистонга 17 минг қўшимча аскар жўнатиш қарорини ниҳоят очиқлади

Оқ Ўй матбуот хизматининг билдиришича, кеча АҚШ президенти Барак Обама Афғонистонга қўшимча 17 минг аскар юбориш қарори олганини билдирган. Қарор Пентагонга етказилган.

Маълумки, ўтган йили сайловолди кампанияси давомида ва президент бўлиб сайлангандан кейин, Барак Обама террорга қарши урушда урғуни Ироқдан Афғонистонга кўчириш лозимлигини, бунинг учун ҳозиргача Афғонистонда бўлган 30 минг кишилик АҚШ қўшинлари сонини тахминан икки марта ошириш кераклигини айтганди.

Демак, бу йўналишда биринчи қадам қилинди. Авваллари ҳам сайтимизда кўп марта айтилганидек, АҚШ Афғонистон билан жиддийроқ шуғулланишни бошласа, Ғарбнинг Марказий Осиёга таъсир кучи ҳам ортади, бу эса, ўз навбатида, минтақамизда демократик жараёнларнинг тезлашишига ёрдам беради.

10:30 - Оламдан ўтган ҳуқуқ ҳимоячисининг оиласи Андижонда маҳаллий ҳокимият томонидан таъқиб этилмоқда

“Эзгулик” жамияти Андижон бўлимининг раҳбари Саиджаҳон Зайнобиддиннинг тарқатган хабарига кўра, ўтган йили юрак хуружи туфайли 65 ёшида оламдан кўз юмган ҳуқуқ ҳимоячиси Маъруф Эсоновнинг оиласи (турмуш ўртоғи Робия опа ва ўғли Иброҳимжон) маҳаллий ҳокимият вакилларининг таъқиби остида қолган.

Маълум бўлишича, вилоят кардиология диспансерида хўжалик ишлари бўйича мудир бўлиб ишлаган Маъруф Эсонов оилавий ётоқхонанинг икки хоналик секциясида камтарона яшаган. Унинг ўлимидан кейин бир неча ой ҳам ўтмасдан, ётоқхона коменданти Бахтиёр Султонов Робияхон опа ва унинг энди 9 ёшга кирган ўғлидан 2 қават юқоридаги анчадан бери ремонт қилинмаган ва ҳозирги турган жойларидан кичкина бўлган бошқа секцияга ўтишни талаб қилган.

Талабига рад жавоби олган комендант Маъруф аканинг оиласи яшайдиган секциянинг битта хонасини ёлғиз бир эркакка зўрлик билан олиб берган. Ҳозир она-бола бегона одам билан бирга яшашга мажбур қилинмоқдалар. Бу нарса на одамгарчилик на мавжуд қонунларга тўғри келади.

“Эзгулик” фаолининг фикрича, маҳаллий ҳукумат одамлари бу каби ишлари билан ҳамма ҳуқуқ ҳимоячиларига сигнал бермоқдалар: “Билиб қўй, ўлганингдан кейин оилаларингни ҳам тинч қўймаймиз”.

Сайиджаҳон Зайнобиддиннинг хабарида Маъруф аканинг ўтмишдаги фаолиятига баҳо берилар экан, у кишининг адолатпарвар курашчи бўлгани, мавжуд режимнинг инсон ҳуқуқларини поймол қилишига қарши мардоновор курашгани, у бир қатор судларда “Апелляция” ташкилоти номидан жамоатчи ҳимоячи бўлиб қатнашгани ва ноҳақ айбланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилгани алоҳида урғуланади.

Айтилганлардан келиб чиқиб, биз Маъруф ака Эсеновнинг оиласини ҳимоя қилиш учун қўлимиздан келган ҳамма нарсани қиламиз, дейди Саиджаҳон Зайнобиддин. Ҳукумат одамлари биз ҳеч нарса қилолмаймиз деб ўйласалар, янглишадилар.

3:30 - Ҳукумат Нурчиларга нисбатан репрессияни кучайтирмоқда

Нурчилар диний оқимига алоқадорликда айбланиб, маҳаллий “Ирмоқ” журнали ва “Етти иқлим” газетаси таҳририяти ходимларидан иборат 7 кишининг ҳибсга олингани ҳақида хабар қилгандик. Маълум бўлишича, мазкур сиёсий оқимга алоқадорликда гумон қилиниб ҳибсга олинганлар сони яна-да ортмоқда. Куни кеча Тошкент Ислом институти ўқитувчиси Мансурали Араббоев ҳам МХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ҳибсга олинган.

ЎзТВнинг 1-канали кеча оқшом “Зулматга элтувчи Нур” номли махсус кўрсатувни намойиш этди. Унга кўра, Нурчилик ҳаракати Ўзбекистонда аллақачон ривожланиб бўлган, хатто у мамлакат барқарорлигига таҳдид солмоқда. Нурчиларга алоқадор одамлар Республика Бош прокуратураси, ИИВ, Матбуот ва ахборот агентлиги сингари ташкилотларда ҳам мавжуд эмиш.

2:00 - Нурчиларга қарши кампания - репрессиянинг янги тўлқини (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, № 5, 17.02.2009)

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти муқаддам мамлакатимизда чоп этиладиган “Ирмоқ” журнали ва “Етти иқлим” газеталари таҳририяти ходимларининг Нурчилик оқимига мансубликда айбланиб, ҳибсга олингани ҳақида хабар тарқатганди. Бир қанча оммавий ахборот воситалари, халқаро ташкилотларнинг эътиборини тортган бу маълумот юзасидан изоҳ берган Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати раҳбари Светлана Ортиқова таҳририятлар билан боғлиқ бундай ҳодиса мутлақо бўлмаганини эътироф этди. Бироқ орадан кўп ўтмай Бош прокуратура воизининг ёлғон гапиргани, Нурчилар оқимига алоқадорликда айбланиб, бир неча журналистларнинг ҳибсга олингани ҳамда уларга нисбатан жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида маҳкама жараёнлари бораётгани аниқ бўлди.

Ваҳоланки, мазкур нашрлар ўзининг минглаб ўқувчиларига эга оммавий ахборот воситаси, ЮНЕСКО халқаро ташкилоти томонидан тақдирланган камдан кам нашрлардан бири эди. Ўзининг бежирим дизайни, ўқишли мақолалари билан омма эътиборини ўзига жалб қилаётган адабиёт эди. Шу боисдан ҳам таҳририят билан боғлиқ ҳар қандай ҳодиса юзасидан жамоатчиликка изоҳ берилиши лозим эди. Бироқ бундай бўлмади, тергов ва суриштирув жараёнлари, таҳририят ходимларининг ҳибсга олиниши сир тутилди. Хуфя, узунқулоқ гаплар шаклида маълумотлар жамоатчилик орасида тарқалиб улгурди.

Аслида “Ирмоқ” журнали таҳририятининг бевосита ходимлари ва муассиси бўлган Баҳром Ибрагимов, Даврон Кабилов, Равшанбек Вафоев, Абдулазиз Дадахонов ҳамда Ботирбек Эшқўзиевларнинг август ойи бошида ҳибсга олинганига қарамай, уларга нисбатан 2008 йилнинг 24 сентябрида Ўзбекистон Республикаси МХХ Тергов бошқармаси томонидан ЖКнинг 244-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган экан. Жиноят иши шу йил аввалида кўриш учун ЖИБ Тошкент шаҳар судига юборилган, судья Йигиталиев раислигидаги маҳкама охирлаб қолибди. Муассисларнинг яна бир нашри — “Етти иқлим” таҳририяти ходимлари Даврон Тожиев ҳамда Шавкат Алимовларга нисбатан суд маҳкамаси энди бошланмоқда. Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган судланувчиларнинг қариндошларининг илтимосига кўра, жамиятимиз фаоллари томонидан мазкур айблов ўрганилди.

Аввало Ўзбекистон Республикаси МХХ Тергов бошқармаси терговчиси Р. Маматқулов томонидан тузилган 100 бетлик майда ёзувдаги улкан айблов хулосаси, унга тиркалган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитасининг юзаки экспертиза хулосалари дастлабки тергов ва суриштирув ишини жиддий шубҳа остига қўяди. Бундан ташқари судланувчиларнинг таъкидлашича, МХХ тергов изоляторида улар мунтазам руҳим босим ва жисмоний қийноқлар остида кўргазма беришга мабур қилинган. Деярли ҳимоя ҳуқуқидан маҳрум бу шахслар қариндошларига кўрсатилмаган. Ёлғон гувоҳликлар, мажбурий иқрорлик хатлари орқали уларга нисбатан айблов хулосаси тузилган.

Хусусан, айбланувчиларга нисбатан илгари сурилган ноқонуний диний ташкилотлар тузиш, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи матриаллар тарқатиш ҳамда таҳририятлардан мазкур мотивни асослаш учун олинган ашёвий далилларнинг аксарияти мамлакатимизда чоп этилган нашрлар, бозорларимизда монеликсиз сотилаётган диний адабиётлардир. Айблов хулосасига ашёвий далил сифатида киритилган матриалларнинг жамоат хавфсизлигига таҳдиди масаласи шунчалик ножиддийки, уларнинг орасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик масалалари бўйича собиқ Давлат маслаҳатчиси Зуҳриддин Ҳусниддиновнинг мамлакатимизда чоп этилган рисолалари, Ўзбекистон халқ артистлари, уламоларимизнинг Ислом дини тарғиботи йўлидаги аудио кассеталари ҳам мавжуд.

Айбланувчилар аъзоликда гумон қилинаётган Нурчилик ҳаракатининг Туркия Республикасидаги ривожи, унинг етакчиси Фатхулла Гуленнинг таъсир кучига эга шахс экани, уларнинг мамлакимиздаги вазиятга таҳдид солаётгани ҳақидаги фактлар ҳам етарлича асосланмаган. Зотан, айблов хулосасида 1997-98 йилларда мамлакатимизда турк вақфлари томонидан молиялаштирилган лицейларнинг битирувчиларига нисбатан ёппасига илгари сурилаётган диний радикаллашув мотиви бу иш ортидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг кенг кўламдаги оператив тадбирлар бошлашига ишорадек. Алалхусус, бу лицейларни битирган кўплаб ёшларимиз мамлакатимиз бошқарувининг турли бўғинларида хизмат қилишмоқда. Жамиятимизга арз қилган шахсларнинг айтишича, юқоридаги айблов хулосасини тузган Р. Маматқуловнинг ўзи ҳам Жиззахдаги турк лицейи битирувчиси экан.

2223-сонли рақам билан қайд қилинган, Тошкент шаҳар прокурори Б. Валиев томонидан тасдиқланган мазкур жиноят ишида ўнлаб фуқаролар гувоҳлик кўргазмалари берган. Улар ўз кўргазмаларида айбланувчилар билан бир мақомда бўлгани, ўзларининг иқрорлик хатлари билан оқимга аъзолигини тан олгани, молиявий кўмак олиб турганига қарамай жиноий жавобгарликдан соқит қилинган. Айни пайтда тергов органи томонидан Нурчилар оқимига мансубликда айбланиб, айрим шахсларнинг “териб олингани”, суд ҳукми чиқмай туриб, Ўзбекистон телевидениесида махсус буюртма асосида “Зулматга элтувчи Нур” кўрсатувининг тайёрланганини ҳақиқий маънодаги провакация дейиш мумкин.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судья Йигиталиев раислигида кечаётган маҳкама жараёнлари адвокатлари суд томонидан бирорта илтимосномаларнинг қондирилмаётгани, экспертлар, гувоҳларнинг суд терговига келтирилмаганини таъкидлашди. Ана шу фактнинг ўзиёқ маҳкаманинг қоралов позициясидан олиб борилаётгани, унинг нохолис ўтаётгани исботидир. Умуман, Нурчилар ҳаракатининг фаолият йўналиши, унинг радикализмга асослангани ҳам баҳсли, тадқиқотга муҳтож масаладир. Айни пайтда уларнинг фаолиятини таъқиқловчи қонун даражасидаги бирорта меъёрий ҳужжат жамоатчиликка эълон қилинмаган. Нурчилар ҳаракати етакчиси экани иддао қилинаётган шахс — Фатхулла Гуленнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовга турли шодиёналар муносабати билан йўллаган қутловлари вақтли матбуотда эълон қилиниб келган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Республика Бош прокуратураси ҳамда Олий судидан Нурчилар фаолияти, уларнинг радикализмга алоқадорлиги борасидаги зиддиятлар ҳамда мазкур иш юзасидан айбланаётган шахсларнинг қилмишига изоҳ беришни сўрайди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши, Миллий Хавфсизлик Хизмати Нурчилар оқимига алоқадорликда гумон қилинаётган шахсларнинг мамлакатимиздаги барқарорликка нечоғли таҳдид солишига доир реал фактларни очиқлаши лозим, деб ҳисоблайди.

Сайт маъмуриятидан: “Эзгулик” жамиятининг релизида берилган суратлар 16 февраль оқшомида Ўз ТВнинг биринчи каналида намойиш этилган “Зулматга элтувчи Нур” кўрсатуви пайтида экрандан олинган. Юқоридаги суратларнинг биринчиси - Нурчилар устидан бораётган маҳкама жараёни, иккинчиси - айбланувчи Даврон Қобилов ҳамда учинчи айбланувчи Баҳром Ибраигмов.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону