10:30 - Чавес умрбод президент бўлиш ҳаққига эришди, энди навбат Ислом Карим ва Путинга - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 10:30 - Чавес умрбод президент бўлиш ҳаққига эришди, энди навбат Ислом Карим ва Путинга - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

16 February 2009
04:00 - 10:30 - Чавес умрбод президент бўлиш ҳаққига эришди, энди навбат Ислом Карим ва Путинга

10:30 - Чавес умрбод президент бўлиш ҳаққига эришди, энди навбат Ислом Карим ва Путинга

Венесуэланинг диктатори Уго Чавес ўз мамлакатининг конституциясидан бир одамнинг икки муддатдан ортиқ президент бўлолмаслигига оид тўсиқни олдириб ташлади. Табиий, бу иш умумхалқ референдумда “демократик” йўл билан қилинди. Кеча ўтказилган рефередумда 53 фоиздан ортиқ сайловчи тўсиқни олиб ташлашга, 46 га яқини бунга қарши овоз берибди. 2007 йилда ҳам шу масала бўйича референдум бўлганда, Чавеснинг орзуси амалга ошмаганди. Шу сабабли, тўсиқ демократик йўл билан олиб ташлангани хусусида ҳар қанча мақтаниш мумкин.

Энди Венесуэладаги каби демократия ўйини Россия ва Ўзбекистонда ўйналиши, Владимир Путин билан Ислом Карим учун умрбод президентлик йўли очилишини кутиш керак. Улар ўзларининг океан ортидаги ҳамкасблари изидан кетишни истаётганларига ҳеч ким шубҳа қилмайди. Бир маҳаллар бир ўзбек ёзувчиси “диктатор, диктатор дея Каримовни диктатор қилдингиз” деб “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатни айблашга уринганди, энди “Ҳаракат” сайтини Ислом Каримни умрбод президент қилишда айблашса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону

  • Пўлат Охун

    Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...

    Добавить сведения