23:00 - Саиджаҳон Равоний Алишер Навоийнинг ижоди ҳақида (буюк шоирнинг таваллуд куни олдидан)
16:00 - Душманлар қуршовидаги Москва ўз НАТОсини қурмоқда - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:00 - Саиджаҳон Равоний Алишер Навоийнинг ижоди ҳақида (буюк шоирнинг таваллуд куни олдидан)
16:00 - Душманлар қуршовидаги Москва ўз НАТОсини қурмоқда - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

07 February 2009
04:00 - 23:00 - Саиджаҳон Равоний Алишер Навоийнинг ижоди ҳақида (буюк шоирнинг таваллуд куни олдидан)
16:00 - Душманлар қуршовидаги Москва ўз НАТОсини қурмоқда

23:00 - Саиджаҳон Равоний Алишер Навоийнинг ижоди ҳақида (буюк шоирнинг таваллуд куни олдидан)

9 февралда бобокалонимиз Алишер Навоийнинг таваллуд кунини нишонлаймиз.Шу кунларда матбуотда унинг ижодига бағишланган турли мақолалар пайдо бўлаётгани ғоят табиий. “Бирлик” фаоли Сиаджаҳон Зайнобиддин ҳам шу мавзуда қалам тебратибди. Унинг Саиджаҳон Равоний тахаллуси остида ёзилган Навоий зилол ва ҳаётбахш чашма номли иншоси билан сайтимизнинг “Актуал мавзу” бўлимида танишишингиз мумкин.

16:00 - Душманлар қуршовидаги Москва ўз НАТОсини қурмоқда

Ўзбекистоннинг тақдири билан шуғулланадиган сиёсатчи, сиёсатшунос ва журналистлар фақат унинг ичида эмас, унинг атрофида бўлаётган воқеалар, қолаверса Ўзбекистондаги вазиятга таъсир қилиши мумкин бўлган дунёдаги ҳамма муҳим воқеаларни кузатиб боришлари, уларни ўрганишлари ва ёритишлари, Ўзбекистон нуқтаи назаридан хулосалар чиқаришлари керак. Аммо, Ўзбекистоннинг на расмий сиёсатчилари, сиёсатшунослари ва журналистлари, на мухолифатдагилари бундай ишдан узоқда туришади. Шу нарса ҳам ўзбек жамиятининг ибтодийлигини кўрсатувчи фактлардан биридир.

Расмийларни тушуниш мумкин, уларнинг мақсади ўзи шу – жамиятни ибтидоийликда тутиш, шунда уни бошқариш осон бўлади.

Мухолифат жабҳасидачи? “Ҳаракат” сайтидан бошқа бир жойда Ўзбекистоннинг иштирокида бўлаётган ҳудудий жараёнлар, муҳим халқаро воқеаларга бағишланган аналитик материал тополмасиз. Мазохист сайтлардаги сиёсатчиликка, сиёсатшуносликка ёки журналисликка даво қилаётган мазохистотлар эса, эртаю кеч Ўзбекистондаги аҳвол атрорфида йиғи-сиғи, дод-вой қилишдан нарига ўтолмайдилар. У ҳам майли, нима қилиш керак, деган савол қўйиб, ҳозирги вазиятдан чиқиш йўллари устида ўйламайдилар.

Тўғри, биз уларни мазохист деб устиларидан кулаверганимздан кейин йиғи-сиғи камайди, аммо бошқа мавузга кучлари етишмаётгани учун бўлса керак, ҳозир улар умуман жим туришга афзалиик бермоқдалар.

Фақат бизнинг сайтимиз Ўзбекистондаги ички аҳволни анализ қилиш, АҚШдаги президентлик сайловларидан бошлаб, қўшниларимизда бўлаётган воқеаларни Ўзбекистон манфаатлари нуқтаи назаридан таҳлил қилиб, қандайдир хулосалар қилишга интилмоқда. Аммо, биз ҳам бу масалада ҳали етралича кучга эмасмиз. Шу сабабли, бўшлиқни тўлатиш учун, чет эллик сайтлардан олинган баъзи материалларни таржимасиз (имкон бўлмагани учун) нашр қилиш анъанамиз бор.


Бугун сайтимизнинг Актуал Мавзу бўлимига москвалик мутахассиснинг Украина хабар агентлиги учун махсус ёзган Душманлар қуршовидаги Москва ўз НАТОсини қурмоқда мақоласини рус тилида, таржимасиз қўйдик. Бироз истеҳзо билан ёзилган бу мақола Москванинг сўнги замонда, тўғрироғи, Путин ҳукмдорликни қўлга олган давридан бери юритаётган сиёсатини тўғри ёритиб берган.

Бу мақолани ўқувчиларимизга ҳавола қилишдан ташқари, мазохистликни ташлаб, реал жараёнлар билан шуғулланишни истаганларни сайтимиз ва ҳозир Ўзбекистонда ҳукуматдан мустақил бўлган ягона нашр - “Ҳаракат” журнали билан ҳамкорлик қилишга чақирамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону