03 February 2009
04:00 -
23:00 - Қирғизистон Манасдаги АҚШ авиабазасини бекитмоқчи
22:00 - Юртимизда янги дипломатлар фаолият бошлади
- Ислом Карим Кремлга хушламайроқ қадам қўймоқд
22:00 - Юртимизда янги дипломатлар фаолият бошлади
- Ислом Карим Кремлга хушламайроқ қадам қўймоқд
23:00 - Қирғизистон Манасдаги АҚШ авиабазасини бекитмоқчи

Табиий, бекитиш қарори Кремль тарафидан олинди ва Қирғизистон президенти Бақиев номидан Москвада эълон қилинди. Бақиев бу қарорини амалга ошириш учун керакли процедураларни бажариш кераклинини гаприрса ҳам, кўриниб турибдики, у Россиядан моддий ёрдам олиш учун шундай қадам қилишга мажбур бўлган.
Эслатиб ўтамиз, бугун Бақиев Москвада Россия раҳбарлари билан музокаралар ўтказди. Россия Қирғизистонга 2 миллиард АҚШ доллари миқдорида кредит бериши маълум бўлди. Шунинг учун, унинг АҚШ авиабазасига таалуқли қарори Москванинг босими остида ўтказилганига шубҳа йўқ.
Энди бу масалага АҚШнинг муносабатини кутиш керак. Агар, АҚШ Марказий Осиё билан иши йўқлигини кўрсатмоқчи бўлса, Бақиевнинг баёнотига жавоб ҳам бериб ўтирмайди ва Қирғизистондан чиқиб кетади, акс ҳолда, Қирғизистонга Россиия таклиф қилаётгандан ҳам кўпроқ ёрдам бериб, Манас ҳарбий базасини сақлаб қолади.
Қирғизистонда бу каби масалалар бўйича принипиал муносабат билдирадиган мухолифат йўқлиги ҳам диқққатга олиниши керак бўлган фактдир.
22:00 - Юртимизда янги дипломатлар фаолият бошлади
Бугун Оқсаройда Президент Ислом Каримга Швейцария, Чехия ва Ҳиндистон мамлакатларининг янги тайинланган элчилари ишонч ёрлиғини топширди, деб хабар қилди мухбиримиз. Чехия ва Швейцариянинг мамлакатимиздаги дипломатик корпусларига қандай раҳбарларнинг тайинлангани, уларнинг стратегияси, ҳуқуқ ҳимоячилари, мухолифатчилар билан муносабатлари муҳим аҳамият касб этади. Бу борада Швейцария Конфедерацисининг янги вакили Анн Боти хонимни тажрибали дейишмоқда. Бироқ чех элчисининг бурунги дипломатик фаолияти ҳақида маълумотлар йўқ.
Ислом Карим Кремлга хушламайроқ қадам қўймоқда
Эртага Москвада бошанадиган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташктлотига аъзо мамлакатлар раҳбарларининг мажлисига Ислом Карим хушламайроқ йўқ олмоқда. Боиси расмий матбуотда чоп этилаёган хабарлар ритми шунга ишора. Масалан, мамлакатнинг етакчи ахборот агентлиги УзА, “Халқ сўзи”, “Правда Востока” нашлари ташкилотнинг мажлисида режимбошининг иштироки борасида икки қатордан иборат маълумот чоп этди. Телевидение, радио шарҳловчиларига бу ҳақда махсус изн бўлмагунчи мум тишлаш ҳақида кўрсатма берилган.
Ўтган йили Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамияти таркибидан фълан чиққан Ўзбекистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг фаолиятидан ҳам қониқмаслигини баён қилган. Ҳатто бу ташкилотдан чиқиш ҳақида салкам расмий хабарлар пайдо бўлганди. Бироқ Ислом Карим яқинда Тошкентга келиб кетган Медведовнинг ташрифидан сўнг Эмомали Раҳмон сингари хархаша қилишга қодир бўлмаса ҳам, ўзининг Кремлга сафаридан хурсанд эмаслигини матбуот орқали “эътироф этиш”га журъат қилгандек.