02 February 2009
04:00 -
23:30 - Санкт-Петербургда яна бир ўзбекни ўлдиришди
- Дунёда рецессия, Ўзбекистонда ялпи иқтисодий ўсиш - 9 фоиз!
14:00 - Тожикистон президенти Медведев билан учрашувини бекор қилибди
- Дунёда рецессия, Ўзбекистонда ялпи иқтисодий ўсиш - 9 фоиз!
14:00 - Тожикистон президенти Медведев билан учрашувини бекор қилибди
23:30 - Санкт-Петербургда яна бир ўзбекни ўлдиришди
Кеча тунда Санкт-Петербургнинг Приморский тумани Ольгино поёлкасида ўзбекистонлик мардикорлар ўзаро муштлашган ва оқибатда бир юртдошимиз воқеа жойида жон таслим қилган.
Бу ҳақда хабар қилган ўрисларнинг Интерфакс ахборот ширкати маҳаллий мардикорлар истиқомат қилиб қилиб келган хонадонга травматик тўппонча ва бейсбол таёқлари кўтарган уч нафар шахс кириб келганини айтади. Ўзаро жанжал оқибатида бир киши ҳалок бўлибди. Қотиллар ўзбекларнинг ўзи дейишмоқда ҳуқуқ-тартибот органлари.
Дунёда рецессия, Ўзбекистонда ялпи иқтисодий ўсиш - 9 фоиз!
Бутун дунё молиявий-иқтисодий бўҳрон ичида, ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришда ўсиш йўқ. Фақат Ўзбекистон қоғоздагина мавжуд бўлган “ўсиш даврида” яшамоқда. Давлат статистика қўмитаси томонидан эълон қилинган ўтган йилнинг кўрсаткичлари бу фикрни тўла тасдиқлайди.
Анъанага кўра, бу йил ҳам ялпи иқтисодий кўрсаткичлар ниҳоятда баланд — 9 фоиз. Бутун дунё, қўшни мамлакатларда инқироз кузатилаётган паллада Ўзбекистондаги бу кўрсаткичлар ҳеч кимни ажаблантираётгани йўқ. Боиси бунинг ҳаммаси режим статистикачиларининг “ижоди” эканини тушунишади. Бошқа соҳалардаги кўрсаткичларнинг залвори ҳам бундан кам эмас. Лекин миллий валюта инфляциясини атиги 8 фоиз деб кўрсатган статистикачилар “қора бозор”даги аҳволдан хабари борларнинг энсасини қотирмоқда, дейди мухбиримиз.
Ҳарқалай, оддий одамлар тугул, унча-мунча мутахассисларда ялпи иқтисодий ўсишни таҳлил қилиш имконияти йўқдир, аммо пул саррофлигини ҳамма кўриб турибди. Айни кунда жаҳон бозорида қадри қолмади деган долларнинг курси яна 165 000 сўмга (100 АҚШ долларига) чиқди.
14:00 - Тожикистон президенти Медведев билан учрашувини бекор қилибди
Эртага Москвада Евросиё Иқтисодий Ҳамжамиятининг (ЕИҲ) саммити бўлади. Ундан кейин Тожикистон ва Россия президентларининг алоҳида учрашуви ҳам режалаштирилганди, деб ёзади Россия матбуоти. Аммо, ўтган ҳафтанинг охирида Имомали Раҳмон тўсатдан Москвага келмаслигини билдирибди.

Рус оммавий ахборот воситалари - бири олиб бири қўйиб - Медведев Тошкентда бўлган чоғида Ўзбекистон билан Тожикистон ўртасидаги сув муаммоси, хусусан, Рогун ГЭСи масаласида Ўзбекистон томонини олгани учун Имомали Раҳмон шундай демарш қилмоқда, деган фикрни олға суришмоқда. Аммо, русларнинг бу таҳлиллари асосли кўринмайди.
Бундан олдин айни ўша ахборот воситалари Ўзбекистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотидан (КХШТ) чиққанда, яқинда эса, Евросиё Иқтисодий Ҳамжамиятида аъзолигини тўхтатганда ҳам шу каби таҳлиллар беришган, Ўзбекистон Россиядан юз ўгираётгани, Ғарбга бурилаётганини тахмин қилишганди.

Аммо, КХШТ масаласида натижа бошқача бўлиб чиқди. Ислом Карим ёш боладек бироз хархаша қилиб, сўнгра бу ташкилотга қайтиб келди.
Унинг ЕИҲда аъзолигини тўхтатиб қўйишинг сабаби - маъмурий буйруқбозлик системасида ўтирган Ўзбекистон жиддий ислоҳатларсиз, аллақачон бозор иқтисодига ўтиб бўлган бошқа ЕИҲ давлатлари билан бир саҳнада бўлолмаслиги эканлигини рус ахборот воситалари тушунушмаётгани қизиқ. Балки, улар тушунишаётгандир. Уларнинг асл мақсади – ўзбекларга Ислом Каримни мустақил сиёсат олиб бораётган жиддий сиёсатчи қилиб кўрсатиш ва бу Москва вассалининг кун сайин тушиб бораётган обрўсини сақлаб қолишга интилиш бўлса керак.
Имомали Раҳмон билан ҳам шундай бўлади. У Тошкентлик ҳамкасби каби ёш боладек бироз хархаша қилади ва Россиянинг ҳақиқий хўжайини Путин “Марш в строй!” деб буйруқ берса, югуриб келиб сафга туради.
Бу икки президентдан жиддий сиёсат олиб боришни кутишнинг ўзи ножиддийликдир.