20:30 - Қрим татарлари ўз муаммоларини халқаро саҳнага олиб чиқиш йўлида
19:00 - Туркия-Исроил раҳбарларининг Давосда бошланган жанжали давом этади - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 20:30 - Қрим татарлари ўз муаммоларини халқаро саҳнага олиб чиқиш йўлида
19:00 - Туркия-Исроил раҳбарларининг Давосда бошланган жанжали давом этади - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

01 February 2009
04:00 - 20:30 - Қрим татарлари ўз муаммоларини халқаро саҳнага олиб чиқиш йўлида
19:00 - Туркия-Исроил раҳбарларининг Давосда бошланган жанжали давом этади

20:30 - Қрим татарлари ўз муаммоларини халқаро саҳнага олиб чиқиш йўлида

Украинадаги УНИАН хабар агентлигининг билдиришича, Европа Кенгаши Парламентар Ассамблеясининг (ЕКПА) йиғилишида Украина ҳайъати таркибида қатнашаётган Қрим татарлари Мажлиси раиси Мустафа Жемилев ва унинг биринчи ўринбосари Рифат Чубаров махсус баёнот тарқатиб, ЕКПА вакилини Қримга таклиф қилишган ва у ерда қрим татарларининг муаммолари билан танишишга чақиришган.


Қрим татарларининг асосий қисми ўз она юртига қайтган бўлса ҳам, уларнинг ҳали ечилмаган муаммолари кўп. Муаммоларнинг асосийси – бу ерда ҳали миллий давлат қурилмагани, қрим татралар бу ерда озчилик халқ сифатида яшашаётганидир. Аммо, ҳозир Жемилев ва Чубаров бир хусусий масалага халқаро жамоатчиликнинг диққат-эътиборини тортишмоқчи. Бу ер муаммосидир.

Аввалги хабарларимиздан ҳам маълумки, Қрим автономиясида кўпчиликни ташкил қилувчи русларнинг қўлида бўлган маҳаллий маъмурият қрим татарларига уй қуриш учун ер бермасликка ҳаракат қилмоқда. Яқинда қрим татарларининг рухсатсиз қуриб олган бир қишлоқчаси қуролли кучларнинг иштирокида бузиб ташланган. Қрим татарлари Симферополь марказидаги 8 гектар ер учун ҳам курашишмоқда.

Жемилев ва Чубаровнинг баёноти жуда эҳтиёткорлик билан юмшоқ шаклда ёзилган бўлса ҳам, улар қрим татарларнинг муаммолари ҳал этилмаётганидан катта ташвишдалар ва бу иш халқаро жамоатчиликнинг таъсирисиз битмаслигини тушунмоқдалар.

Қрим татарларига ёрдам қўлини биринчи бўлиб Турк давлатлари чўзиши керак, дейди бу хусусда “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат.

Расмда: Мустафа Жемилев

19:00 - Туркия-Исроил раҳбарларининг Давосда бошланган жанжали давом этади

29 январь куни Давосдаги Дунё Иқтисодий Форумида Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон Исроил президенти Шимон Перессга: “Сиз одам ўлдиришни яхши биласиз”, деб ҳитоб қилган ва “Бу Форум мен учун битти, унда бошқа қатнашмайман” деб мажлисни тарк этган эди. Кейин Перес Эрдўғонга телефон қилиб, тушунмовчилик учун кечирим сўрагани маълум бўлган бўлса ҳам, икки давлат ўртасида бошланган совуқчилик ҳали тугамайдиганга ўхшайди.

Туркияда Эрдўғон ва унинг ҳукуматига қарши ашаддий мухолифатчи бўлган икки энг йирик партиянинг раҳбарлари – Миллиятчи Ҳаракат Партиясининг раиси Давлат Боғчали ва Жумҳурият Халқ Партиясининг раиси Дениз Байкал – бу масалада ўз Бош вазирларининг ёнини олиб баёнот бердилар. Демак, Ражаб Тойиб Эрдўғон ички мухолифатнинг тепкисидан хавотирланиб, Исроилга қарши юмшашини кутиш мумкин эмас.

Бошқа тарафдан, Исроил Ташқи Ишлар вазири Ципи Ливнининг баёнотлари ҳам жанжал битишига йўл очмайди. Ливни хоним Исроил Туркия билан муносабатлари бузилмаслигини исташини ва ҳамма нарса яхши бўлиб кетишини кутишини айтса ҳам, айни замонда, юмшоқ ифодалар билан Туркияни террористик “Хамас”ни қўллаб-қувватлашда айблаган. “Хамас” 2006 йилда Фаластиндаги сайловларни ютиб чиққач, унинг ҳайъатини расман қабул қилган илк давлат Туркия бўлганини ҳам эслатиб ўтишдан чекинмаган.

Кўриниб турибдики, Туркия ҳам Исроил ҳам ўз позицияларидан чекинмоқчи эмаслар. Бу икки давлат ўртасидаги муносабатлар дaрҳол илиқлашмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону