29 January 2009
04:00 -
23:45 - Туркия Бош вазири Давосдаги Дунё Иқтисодий Форумини намойишкорона тарк этди
23:00 - Абдураҳим Пўлат: Обама Американи, биз Ўбекистоннни ўзгартиришимиз керак!
15:00 - “Эзгулик”: Ҳу
23:00 - Абдураҳим Пўлат: Обама Американи, биз Ўбекистоннни ўзгартиришимиз керак!
15:00 - “Эзгулик”: Ҳу
23:45 - Туркия Бош вазири Давосдаги Дунё Иқтисодий Форумини намойишкорона тарк этди
Кечадан бери Швецариянинг Давос шаҳрида ўтаётган Дунё Иқтисодий Форумида кутилмаган воқеа юз берди. Бу йиғилишда Исроил президенти Шимон Пересснинг гапларига норозилик билдирган Туркия Бош вазири Ражаб Тойиб Эрдўғон унга қараб: “Сиз одам ўлдиришни яхши биласиз”, деб ҳитоб қилди ва “Бу Форум мен учун битти, унда бошқа қатнашмайман” деб мажлисни тарк этти.
Турк оммавий ахборот воситаларининг билдиришича, Эрдўғон Исроил-Фаластин уруши бошланмасдан 4 кун олдин Исроил Бош вазири Олмерт билан гаплашган ва унга муаммоларни тинч йўл билан ҳал этиш йўналишида ўз ёрдамини таклиф қилган. Аммо, Исроил уруш йўлини танлаган. Буларни Форумда очиқча айтган Туркия Бош вазири, ўз мамлакатидан Фaлaстинга юборилган инсоний ёрдам Исроил томонидан 15 кун тўхтатиб турилганини ҳам гапирган, унинг сўзларини бўлишга ҳаракат қилган медераторга жаҳл қилиб, Форумдан чиқиб кетган.
23:00 - Абдураҳим Пўлат: Обама Американи, биз Ўбекистоннни ўзгартиришимиз керак!
20 январь куни Вашингтонда ўтказилган муҳташам инаугурация маросимида қилинган қасамёддан кейин, Барак Ҳусайн Обама АҚШнинг тартиби бўйича 44-чи, аммо афроамерикалик илк президенти бўлди.
Ташқи кўриниши америкаликлар севадиган дабдабали байрам, моҳиятан эса, дунёнинг энг кучли мамлакатида давлат раҳбарини тинч, демократик ва оддий йўл билан алмаштириш маросими – ҳали жуда кўп мамлакатлар учун яқин орада етишиб бўлмайдиган маррадир. Табиий, Ўзбекистон учун ҳам.
Қасамёдддан кейин дарҳол Барак Обама инаугурация нутқи билан ўз халқига мурожаат қилди. Бу нутқда жиддий бир янгилик қидириш бефойда. Чунки, сал кам бир йил давом этган сайловолди кампанияси давомида Барак Обама ҳамма гапларини айтиб бўлган эди, дейиш мумкин.
У дарҳол ўз мамлакатида бўлаётган бўҳрон масаласига ўтди. Мана унинг сўзлари: “Бизнинг миллат кенг тарқалган зўравонлик ва нафратга қарши уруш олиб бормоқда. Бизнинг иқтисод баъзи шахсларнинг очкўзлиги ва маъсулиятсизлиги ҳамда ўзимиз жамият сифатида муҳим қарорлар олололмаганимиз ва халқни янгиликларга тайёрламаганимиз туфайли жиддий ўлчовда кучсизланган. Одамлар уй-жойларини йўқотдилар, иш жойлари қисқарди, ишхоналар бекилди. Соғлиқни сақлаш қимматга тушмоқда, мактаблар кўп иш қилишга қодир эмас, воқеалар кўрсатмоқдаки, бизнинг энергия ишлатиш усулларимиз душман-рақибларимизни кучайтирмоқда ва планетамизга таҳдид солмоқда. Бўҳроннинг санаб ўтилган сифатлари факт ва статистик маълумотлар билан тасдиқланган.”

Албатта, АҚШдек мамлакатнинг президенти бу муаммоларни ҳал этишга қарорли ва оптимист эканлигини кўрсатиши керак эди ва кўрсатди: “Олдимиздаги муаммолар – ҳақиқий. Улар жиддий ва улар кўп. Уларни қисқа вақтда осонликча ҳал этиб бўлмайди. Аммо, Америка билсин - улар ҳал қилинади.
Бугун биз бу ерга тўпландик, чунки қўрқувга эмас - умидга, конфликт ва бўлинишга эмас - мақсадимиз бирлигига афзаллик берамиз.”
Борак Обама тахминан 20 минутлик нутқининг давомида АҚШнинг энг кучли ва фаровон ўлка эканлигини мадҳ этувчи сўзлар билан бир қаторда ҳозирги бўҳрондан чиқиш учун нималар қилажагини энг умумий шаклда гапирди.
Таклиф қилинган йўллар - юқорида санаб ўтилган муаммоларни бартараф этиш, хусусан, урушда тезроқ ғалаб қозониш учун Афғонистонга эътиборни кучайтириш, ишсизликни камайтириш учун янги иш жойлари яратиш, аҳолини медицина хизмати билан таъминлашда ўзгаришлар қилиш ва шу каби конкрет қадамлар эди. Америкадаги мавжуд системанинг моҳиятига тегишли ўзгаришлар қилиш режалари ҳам бор. Бу режалар - улар бошқачароқ сўзлар билан айтилаётган бўлса ҳам - моҳиятан баъзи социал-демократия принципларини ҳаётга жорий қилиш билан боғлиқ. Коррупция ва кўп ҳолларда оддий порахўрликни қонунлаштирувчи лоббичиликни қисқартириш ва ҳатто йўқ қилиш фикрлари ҳам бор.
Менинг фикримча, таклиф қилинаётган йўллардан ҳам муҳим бўлган нарса – Америка жамиятида жиддий муаммоларнинг борлигини тан олиш бўлди. Муаммоларнинг борлиги тан олингач, кейинги қадам уларни тўла ва тўғри таърифлашдир. Математикада “Муаммони тўла ва тўғри таърифлаш - ечимнинг ярмисидир” деган ибора бор. Ҳар доим ҳам тўғри бўлавермайдиган бу иборани ҳозирги вазият учун ишлатиш жуда жойида бўлади.
Шу нуқтаи назардан келиб чиқсак, АҚШ президент муаммони тўла таърифлади, деб бўлмайди. У иқтисодий муаммолар ва ташқи таҳдилар ҳақида гапирди. Аслида, АҚШда жиддий сиёсий муаммолар бор. Бўҳронни иқтисодий-сиёсий деб таърифлаш тўғрироқ бўларди. Менимча, бу бўҳроннинг сиёсий улуши – АҚШ совуқ урушда ғолиб чиқиб, дунё бир қутблига айлангандан кейин, янги шароитга мос келадиган янги стратегиялар ишлаб чиқиш ўрнига инерция билан эски йўлда давом этишидан келиб чиққан муаммолар мажмуасидир. Ўйлайманки, Барак Обама ва унинг командаси буни тушунишади, аммо жамиятда ортиқча ҳарорат яратмаслик учун бу хусусда ҳали очиқ гапириш замони келмади, деб фикрлашади.
Демак, умид қилиш керакки, АҚШда иш бошига келган янги ҳукумат ўз олдидиги муаммоларни тўла ва тўғри тушунади. Бу эса, ечимнинг ярмидир. Унинг қолган ярми иш жараёнида яратилади,
Америкадек давлатнинг бундай инқирозга учраши кўрсатмоқдаки, замонавий жамиятлар ва уларнинг ичида кечаётган жараёнлар ўта мураккаб, ҳамма нарсани аниқ ҳисоб-китоб қилиб, ҳамма нарсани, хусусан, бўҳронларни олдиндан сезиш қийин ёки ҳатто мумкин эмас. Демак, ҳар доим бу каби бўҳронларга, мен уларни ижтимоий-сиёсий майдондаги авариялар деган бўлардим, тайёр бўлиш ва аварияга дуч келгандан кейин совуққонлик билан ҳамма нарсани тузатиш керак.
Америка шундай қилади. Бўҳрон бартараф этилади, Америкада катта ўзгаришлар бошланади ва бу мамлакат ҳозирги ягона қутбли дунёга етакчилик қилишни давом эттиради. Обама ўзгаришларни ўзи охиригача етказолмаслиги ҳам мумкин. Муҳим бўлиши уларнинг бошланишидир, бошланган иш бошқалар тарафидан бўлса ҳам давом эттирилади.
Хуллас, Барак Обама Американи ўзгартирмоқчи…
Бизнинг йўлимиз демократия йўли, усулларимиз – демократик усуллар. Демак, ўзгаришлар қилиш учун сайловлар воситасида ёки ҳокимиятга келиш ёки малакат парламентида ҳукуматга таъсир эта биладиган кучга эга бўлиш керак. Демак, кучли демократик партия яратиш ва сайловларда қатнашиш керак.

Кўриниб турибдики, биз ва Обама қиладиган ишлар орасида катта фарқ бор. Чунки, Обама - ҳокимиятда, биз эса аввал (биринчи босқич)Ўзбекистонда мухолифат расмиий фаолият олиб бороладиган муҳит яратишимиз, кейин ҳокимиятга келишимиз (иккинчи босқич), ана ундан кейин Ўзбекистонни ўзгартиришимиз керак (учинчи босқич). Албатта, бу уч босқич мен санаб чиққандек, мутлақо айри-айри бўлмайди. Бу босқичларда қилинадиган ишлар нафақат бир-бирига боғлиқ, балки, уларнинг ҳаммаси баравар олиб борилади. Аммо, ҳар бир босқичда маълум ишларга уруғу берилади. Шу сабабли, урғу бериладиган ишларни босқичларга ажратмоқдамиз, дейиш мумкин.
Иккинчи ва учинчи босқич ишларига доир режалар “Бирлик” халқ ҳаракатининг сўнги қурултойи ва “Бирлик” Партиясининг Таъсис қурултойи қарорларида, менинг сўнги йилларда ёзилган дастурий мақолаларимда етарлича ишлаб чиқилган ва ёритилган. Шу сабабли, мен бу ерда биринчи бочқичга оид масалаларни кўтармоқчиман.
“Бирлик” Партияси фаолларининг фикрича, Ўзбекистонда мухолифатнинг фаолияти учун, расмий бўлмаса ҳам, етаралича муҳит бор. Демак, ҳозирги асосий масала – мухолифат расмий фаолият олиб бороладиган муҳитга етишишдир.
Табиий, бу иш Ўзбекистонда қилинади ва қилинмоқда. Жуда оғир шароитда қилинмоқда. Ва баъзиларга ёқмаслигини билсам ҳам очиқча айтишга мажбурманки, “Бирлик” Партияси томонидан қилинмоқда. Ҳали мақтанадиган натижалар кўп эмас, аммо бўлади. 1992-94 йиллардаги ҳукуматнинг ўта репрессив сиёсати натижасида Ўзбекистон ичида демократик мухолифатнинг фаолияти тамомийла тўхтатилан бўлса ҳам, сал кам ўн йилдан кейин, яъни 2001-03 йиллари “Бирлик” биринчи бўлиб оёққа қайтадан турганини ҳамма билади. Ақли расо мухолифатчилар шундан хулоса чиқаришлари керак.
“Бирлик” Андижон воқеаларидан кейин қайтадан оёққа туришга ҳаракат қилмоқда ва оёққа туради. “Бирлик”дан кейин, 2003 йилда бўлгани каби, биз ҳам оёққа турамиз, деб ўйлаётганлар бўлса, янглишишади. Бу сафар “Бирлик”дан бошқа ҳеч ким оёққа туролмайди. Менинг башоратларимни яна бир марта текшириш ниятида бўлганлар кулгига қолишади.
Шу сабабли, вақтдан фойдаланиб ҳамма ўзбек демократларига мурожаат қилмоқчиман.
Юрт ичкарисида “Бирлик” Партиясидан бошқа сиёсий мухолифат ташкилоти қолмади. Ҳозир ҳамма демократлар шахсий амбицияларини бир четга суриб, Ўзбекистон ичида фаолият олиб бораётган ягона ташкилот – “Бирлик” Партиясини қўллаб-қувватлашдан, унинг атрофида бирлашишдан бошқа йўллари йўқ эккалигини тушунишлари лозим. Ростдан ҳам Ватан, миллат келажагини ўйлайдиганлар очиқчасига шу йўлни танлашлари керак.
Бу чақириқ турли сабаблар билан мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган демократларга ҳам таалуқлидир. Агар, бир маҳаллар коммунистлардан қочиб, чет элда паноҳ топган ва секин-аста йўқ бўлиб кетган оқ-гвардиячилар ҳолига тушишни истамасангиз, “Бирлик”га қўшилинг. Оқ-гвардиячилани қўйиб турайлик, ўз давримизда Ҳазратқул Худойберди, Алибой Йўляхши, Салой Мадамин, Исмоил Дадажон кабиларнинг не аҳвлога тушишганини кўриб турибсиз, шундан ибрат олинг.
“Бирлик” билан бўлмаганларнинг аҳволи уларники каби бўлади. Болалар боғчаси каби сайтларда Ислом Карим режимига қарши курашиш кулгилидир.
Хуллас, демоқчиманки, бугун асосий вазифамиз демократик мухолифатни ягона ташилотга бирлаштириш, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган бирдан-бир партия бўлмиш “Бирлик” Партиясида бирлаштиришдир. Бошқа йўл йўқ.
15:00 - “Эзгулик”: Ҳукумат ўз сиёсатини ислоҳ қилмоқчи эмас!
“Эзгулик” жамиятининг навбатдаги пресс-релизи № 4 (27.01.2009) кеча сайтимизда берилган хабар билан боғлиқ. Хабар - Тошкентдаги 64/18-сонли қамоқхона маъмурияти ҳуқуқ ҳимоячиси Алишер Кароматовни соғлиғи ёмонлигига қарамасда озод қилмаётганлиги ҳақида эди.

Ғарб билан муносабатлар илиқлаша бораркан, кўпчилик кузатувчилар Ўзбекистондаги сиёсий вазиятнинг яхши томонга ўзгаришини, ҳукумат демократия ва инсон ҳуқуқлари борасида позитив қадамлар қўйишини тахминлаганди, - дейилади “Эзгулик”нинг ҳужжатида. - Бироқ янги йилнинг дастлабки кунлариданоқ сиёсий маҳбусларга муносабат асносида қувонишга ҳали эрта экани кўриниб қолди. Модомики, воқеалар шу тариқа ривожланаркан, Ўзбекистон ҳукумати инсон ҳуқуқлари, хусусан, сиёсий маҳбусларга муносабат борасида ўзини ислоҳ қиладиган кўринмайди.
Ўзбекистоннинг турли қамоқхоналарида ётган “Қуёшли Ўзбекистоним” коалицияси раҳбари Санжар Умаров, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоллари Норбой Холжигитов ва Аъзам Фармонов, “Эзгулик” жамияти фаоли Абдурасул Худойназаров, таниқли ёзувчилар Юсуф Жума ва Мамадали Махмудовга нисбатан ноинсоний муносабатда бўлинаётгани, мана энди Алишер Кароматовга муносабат ҳукуматнинг бу борадаги сиёсати ўзгармаслигини кўрсатди.
“Эзгулик” жамияти ўз баёнотининг сўнгида Ўзбекистон Бош прокуратураси, ИИВнинг Жазони ижро этиш Бош бошқармасини Алишер Кароматовнинг аҳволини ўрганишга чақиради ва маҳбусни сўзсиз озод қилишни сўрайди.
Шу муносабат билан, дейди мухбиримиз, сайтимизда кеча айтилган фикрни қайтариш ўринли бўларди: “Бирлик” Партиясининг раҳбарлари кўп марта таъкидлагандек, мавжуд ҳокимиятни ўзи билан ҳисоблашишга мажбур қилоладиган даражада кучга эга бўлган мухолифат яратилмагунча, давлат идораларининг ишида ҳеч нарса ўзгармайди. Бироқ, бу ҳақиқатни, оддий одамларни қўйиб туринг, ҳуқуқ ҳимоячиликка даъво қилаётганларнинг кўпчилиги ҳам тушунмаётгани - муаммоларнинг асосийларидан биридир.
“Эзгулик” пресс-релизининг тўла матни билан жамиятнинг сайтида танишиш мумкин - www.ezgulik.org
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения