28 January 2009
04:00 -
23:00 - Ўзбекистон “Набукко” лойиҳасида иштирок этиши керак
22:00 - Ислом Карим ниҳоят мардикорларни ўйлай бошлади
- Алишер Кароматов озод қилинмас экан
20:00 - Россия АҚШ олд
22:00 - Ислом Карим ниҳоят мардикорларни ўйлай бошлади
- Алишер Кароматов озод қилинмас экан
20:00 - Россия АҚШ олд
23:00 - Ўзбекистон “Набукко” лойиҳасида иштирок этиши керак

Европа давлатлари табиий газ масаласида Россияга боғланиб қолмаслик учун Марказий Осиёда чиқадиган газни Кавказ ва Балканлар оқали Европага ташиш масаласи устида бир неча йилдан бери жиддий шуғулланмоқдалар. Яқинда Россия-Украина газ уруши русларнинг мағлубияти билан битган бўлса ҳам, бу лойиҳанинг актуаллиги камаймади, аксинча ортди. Чунки, Россия ишончли ҳамкор эмаслиги, у газ масаласини қўшниларни сиёсий шантаж қилиш учун ишлатаётгани янада яққол кўриниб қолди.
2004 йилдан бери Ўзбекистон, Туркманистон ва Озорбайжон газини Европага ташиш бўйича “Набукко” лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Аввал газ қувурларини Эрон орқали ўтказиш ҳам режалаштирилганди. Аммо, Эроннинг атом қуроли яратиш дастури масаласида Ғарб билан муаммолари режаларни ўзгартирди. Ҳозир газ қувурларини Каспий денгизи остидан ўтказиб, Кавказ ва Туркия орқали Европагача олиб бориш лойиҳаси гаплашилмоқда. Табиий, Россия очиқчасига бўлмаса ҳам қўлидан келганча бу лойиҳани йўқ қилиш учун курашаётгани ҳам маълум.

Кеча Венгрия пойтахти Будапештда “Набукко” лойиҳасида иштирок этиш ниятидаги мамлакатлар раҳбарлари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлди. Венгрия, Чехия ва Озорбажон бош вазирлари ҳам иштирок этган йиғилиш навбатдаги фикр алмашишдан нарига ўтмади, аммо бу лойиҳа амалга оширилишига ҳам ҳеч кимда шубҳа уйғотмади.
Узунлиги 3,3 минг километр бўладиган газ қувури 2011-2014 йилларда қурилиши керак. Лойиҳанинг қиймати 7,9 миллиард евро бўлиши тахмин қилонмоқда. Ҳозирча бу лойиҳага Австрия, Венгрия, Руминия, Болгария, Туркия ва Германиянинг газ ширкатлари жалб қилинган.
Бу лойиҳа Ўзбекистон учун ҳам муҳимдир. Ҳозир мамлактимиз ўз газини фақат яқин қўшнилардан ташқари Россияга сотмоқда. Ўз тахтини асосан русларнинг кучи билан ушлаб турган президент Ислом Карим ўзбек газининг Россияга сотилаётган нархини қаттиқ сир остида сақлаётганидан тахмин қилиш мумкинки, бу савда асосан русларнинг фойдасига бўлмоқда. “Набуккао” лойиҳаси амалга ошса, Ўзбекистон учун харидор танлаш имкониятлари кўпаяди, газ нархи белгилашда бозорнинг роли ортади.
Ўзбекистон ҳукумати келажакда бу газ қувурларидан фойдаланишни кутмасадн, ҳозирданоқ унинг қуруилишида иштирок этса, ўз мавқеини газ бозорида янада мустаҳкамлаган бўларди. Аммо, режимбоши Ислом Каримнинг Россияга тўла боғлилиги Ўзбекистоннинг қўлини бу масалада ҳам боғлаётгани ачинарлидир.
22:00 - Ислом Карим ниҳоят мардикорларни ўйлай бошлади

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати Ислом Карим Россия Федерацияси билан мамлакатимиз ҳукумати ўртасида меҳнат миграцияси ва меҳнат мигрантларини ижтимоий ҳимоялаш ҳақидаги Протокол имзолаганини хабар қилди. 2005 йилнинг 25 ноябрида Москвада ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари иштирокида қабул қилинган мазкур битимнинг икки мамлакатга тегишли қисми ўтган йилнинг ноябр ойида Россия Давлат думаси томонидан маъқулланган эди. Ҳатто меҳнат миграцияси мавжудлиги, унинг аллақачон йирик ижтимоий мақом олганини тан олмай келаётган Ўзбекистон режимининг бу ҳаракати албатта олқишга сазовор.
Бироқ “Бирлик” Партияси намоёндалари илгари сураётганидек, меҳнат миграцияси қонунлаштирилса, ҳукумат таркибида уни тартибга солувчи идоралар ташкил этилса, бундан ҳам яхши бўларди. Лекин Ислом Каримнинг буни тушуниб етиши, тўғрироғи, тан олишига бир неча қовун пишиғи борга ўхшайди.
Алишер Кароматов озод қилинмас экан

Тошкентдаги 64/18-муассасада сақланаётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли Алишер Кароматов озод қилинмайдиган бўлибди. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти унинг яқинлариига таяниб хабар қиларкан, адовкат Ғиёс Номозовга ҳуқуқ ҳимоячисининг озод қилиниши борасида рад жавоби берилганини таъкилайди. Гап шундаки, Алишер ўткир формадаги очиқ силга (туберклёзга) чалинган, аҳволи ўта оғир эди. Ўтган йилнинг 25 декабрида унинг иши жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди Президумида кассасация тартибида кўрилиб, ҳукм ўзгаришсиз қолдирилганидан сўнг, унинг адвокати жиноят процессуал қонунчилик талаблари асосида унинг озод қлинишини сўраганди.
Бироқ муассаса ўз шифокорларидан ташкил топган комиссия тартибида Алишерни текшириб, унинг соғлиғи борасида муаммо йўқлигини айтибди. Ваҳоланки, муассаса бош врачи Ф. Имомовнинг ўтган йил 4 декабрдаги хулосасида унинг қамоқ тартибига дош берлмаслиги айтилганди.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти бугунги баёнотида Алишер Кароматов ва бошқа ҳуқуқ ҳимоячиларига муносабат ўзгармаётганини қоралаган. Халқаро ташкилотларни бу борада фаолликка чақириб, ҳуқуқ ҳимоячисининг озод қилинишини талаб қилган.
20:00 - Россия АҚШ олдида чекинишга бошлади, бунинг Ўзбекистонга ҳам таъсири бўлади
Россиянинг амалдаги раҳбари Владимир Путин фақат собиқ КГБнинг кучи ва нефтдан келаётган фойда ҳисобига ўзини лидер қилиб тан олдириб келаётгани, у худди Ўзбекистон президенти Ислом Карим каби замонавий сиёсат усулларини ишлатишда мутлақо уқувсиз эканлиги кун сайин исботланиб бормоқда.

Кўпчиликнинг эсида бўлса керак, 3 йил аввал Путин Гуржистонни ҳамма томондан изоляция қилиб қўйиш ниятида, бу мамлакат билан ҳамма алоқларни, биринчи навбатда, транспорт алоқаларини узган, Гуржистон моллари, хусусан, гуржи шаробини Россияга импорт қилишни тақиқлаган эди. Тахмин қилиш қийин эмаски, у шу йўл билан Гуржистонни ўзи олдида тиз чўктирмоқчи бўлди.
Аммо, Путин бу билан замонавий реалликлардан хабари йўқлигини кўрсатди, холос. Ғарб Гуржистонга ёрдамга келди, Гуржистоннинг иқтисоди кўтарилса кўтарилдики, чўкмади. Ғарб давлатлари ўз чегараларини гуржиларга очдилар ва иш излаган гуржилар Россия ўрнига осонликча Ғарбга кета бошладилар. Шундан кейин, Путин ўз қарорларини бекор қилди, аммо, Гуржистонни ўзига қаратолмади.

Ўтган йилги Россия-Гуржистон урушидан кейин Путиннинг қилган ишлари, хусусан, Абхазия ва Жанубий Осетиянинг мустақиллигини тан олиши, яна ҳам кулгилироқ кўринади. Бу масалада ҳам Путиннинг ўзими ёки ундан кейин келадиган раҳбарларми, фарқи йўқ, орқага чекинишга мажбур бўладилар.
Россия-Гуржистон урушидан кейин Россиянинг АҚШ ва умуман Ғарб билан алоқалари совиди. Бунинг устига, молиявий-иқтисодий бўҳрон бошланди. Бу бўҳрондан ҳамма зарар кўриши аниқ, Аммо, бутун иқтисоди нефть нархларининг юксаклигига боғлиқ бўлган Россия каби давлатлар энг катта зарар кўришлари ҳам аниқ.
Ана шундай шароитда, Путиннинг ақли-ҳуши ўзига келабошлади. Аввалги ойлардаёқ майда-чуйда чекинишлар қилишга бошлаган Владимир Путин ҳозир энг каттасини қилди. Бугун руслар АҚШнинг Шарқий Европада яратишга бошлаган Ракеталарга қарши мудофаа системасини нейтраллаштириш мақсадида Калининградда “Искандар” ракеталарини ўрнатиш режасидан воз кечганларини эълон қилдилар.

Ҳозир Путин Обамага яхши кўриниш учун яна бир қатор қадамлар қилишини кутиш керак. Бу қадамларнринг асосийси – АҚШнинг Афғонистонга эътиборини кучайтириш сиёсатини қўллаб қувватлаш бўлади. Россиянинг президенти Дмитрий Медведев Тошкентга бориб келиши биланоқ, Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси беришни бошлагани ҳам бунинг тасдиғидир.
Яқинда Хонабод ҳарбий базаси қайтадан америкаликларга топширилса ҳам, ҳайрон бўлмаслик керак. Сиёсатни ўрганишга бошлаган чекист Путин шундай қарор қилса, дарвоқе, у 2001 йилда шундай қилган эди, Ислом Карим “Есть!” дея тик туриши шубҳасиз. У ўзини Саакашвили каби ҳимоя қилоладиган шахс эмас, ҳимоясиз одамларни калтаклатиш, қаматиш ва ўлдиртиришдан бошқа нарсани билмайди ҳам.
АҚШ ва Ғарбнинг Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда мустаҳкамланишигина бу минтақада демократик жараёнларнинг ривожланишига йўл очади, аммо унутмайликки, ривожлантирмайди. Уларни ривожлантириш – демократик мухолифатининг иши.
18:30 - В Татарстане разрешили вступать в брак с 16 лет
Татарстан, приняв новый Семейный кодекс республики, снизил возраст, при котором можно вступать в брак, до 16 лет.
«Согласно вступившему в силу новому Семейному кодексу Татарстана, при особых обстоятельствах юноша и девушка могут пожениться, как только им исполнится 16 лет», – сообщила начальник управления ЗАГС кабинета министров Татарстана Эльвира Маврина. Она пояснила, что регионам России предоставлено право самостоятельно определить нижнюю планку возраста, при котором разрешается вступление в брак. Особыми обстоятельствами, по словам Мавриной, являются беременность и рождение ребенка, а также непосредственная угроза жизни одной из сторон. Обязательным условием является согласие на брак родителей несовершеннолетней девушки или юноши.
Управление ЗАГС, как отметила Маврина, с введением новых норм не ожидает резкого всплеска интереса к браку со стороны молодежи. «По нашему мнению, жениться будут редкие пары, и их число, скорее всего, не будет больше обычного», – сказала она.
Маврина пояснила, что и раньше, до принятия Семейного кодекса, юные пары до 18 лет могли получить разрешение на вступление брак в местных органах власти. Так, в 2008 году разрешение на брак в республике получили 280 таких пар, причем в большинстве случаев именно невеста была моложе 18 лет. // Интерфакс
18:00 - Интервью Обамы: сенсация телеканала al-Arabiya
Как журналисту арабского телеканала удалось добиться первого после инаугурации интервью Обамы? Этим вопросом задается корреспондент Time Скотт Маклеод.
Первоначально шеф-редактор вашингтонского бюро канала al-Arabiya Хисхам Мелхам рассчитывал на другое интервью. Он надеялся на эксклюзивный материал с новым спецпосланником США на Ближнем Востоке Джорджом Митчеллом, ранее отличившимся в процессе мирного урегулирования в Ольстере.
Однако, пишет Маклеод, к удивлению Мелхама утром в понедельник ему позвонили из администрации Обамы и спросили: "Хотели бы поговорить с президентом около пяти вечера сегодня?" - Он пошутил: "Думаю, я могу изменить свои планы ради президента".
По словам Мелхама, в Белом доме шли дебаты, кого пригласить для первого интервью - ведь это знаковый жест. Автор статьи поясняет, почему выбор пал на al-Arabiya. Это более умеренный, взвешенный и аналитический канал, особенно на фоне его основного конкурента - падкой на сенсации al-Jazeera.
Перед интервью, как сообщается, Мелхам и Обама поговорили неформально, в том числе о блюзе. Узнав, что жена и дочь журналиста поддерживали его, новый президент США написал им персональные записки.
В ходе интервью Обама отметил, что Америка будет говорить с мусульманским миром на языке уважения, напомнив, что некоторые члены его семьи - мусульмане, а сам он некоторое время прожил в Индонезии, крупнейшем исламском государстве.
Источник: InoPressa
17:00 - “Эзгулик”: Фуқаролар норозилиги кўлами ортмоқда

Бу ҳуқуқ ҳимоячиси жамиятининг бугун эълон қилинган 3-сонли пресс-релизида айтилишича, жамият номига маҳаллий давлат ҳокимияти, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, айниқса, судлов тизимидан норози фуқароларнинг шикоят-арзлари оқими кун сайин ортмоқда. Аммо, одамлар давлат идоралари эшигида саргардон, аҳвол эса, ўзгармаяпти.
Бу мавзуга оид бир қатор конкрет фактларни санаб ўтган “Эзгулик” жамияти давлатнинг тегишли идораларини ўз вазифаларини бажаришга ундаш учун мамлакатимиздаги жамоат ташкилотлари, фуқаролик жамияти вакилларини фаолликка чақиради.
“Бирлик” Партиясининг раҳбарлари кўп марта таъкидлагандек, мавжуд ҳокимиятни ўзи билан ҳисоблашишга мажбур қилоладиган даражада кучга эга бўлган мухолифат яратилмагунча, давлат идораларининг ишида ҳеч нарса ўзгармайди, дейди мухбиримиз. Бироқ , бу оддий ҳақиқатни оддий одамларни қўйиб туринг, кўпчилик ҳуқуқ ҳимоячилигига даъво қилаётганларнинг ўзи ҳам тушунмаётгани - муаммоларнинг асосийларидан биридир.
“Эзгулик” пресс-релизининг тўла матни билан жамиятнинг сайтида танишиш мумкин - www.ezgulik.org