27 January 2009
04:00 -
23:30 - Исломда ислоҳот қилиш қанчалик осонлиги хусусида (Янгиланган вариант)
23:00 - Эски буюмлар бозоридан мол олманг!
22:30 - Ўзбекистон қўшни Аф
23:00 - Эски буюмлар бозоридан мол олманг!
22:30 - Ўзбекистон қўшни Аф
23:30 - Исломда ислоҳот қилиш қанчалик осонлиги хусусида
Сайтимизда Ислом дини баъзи ислоҳотларга мухтожлиги ёзилганда, бизни сал кам дин душмани қилиб кўрсатишга интилувчи чаласавод мусулмонлар ўртага чиқишганди, - дейди “Бирлик” Партияси Абдураҳим Пўлат. Ваҳоланки, ислоҳот кимнингдир истаги эмас, бугун қочиб бўлмайдиган заруриятдир. Ислоҳот нималигини тушунмасдан дод-вой қилиш бефойда. Бунинг ўрнига ислоҳотнинг йўлларини қидириш керак.
Шу кунларда динимизни моҳиятини ва Қуръонни етарлича яхши биладиган бир одам билан суҳбатлашиб қолдим. Гап айланиб келиб, масалан, биз яшайдиган АҚШда Маккага қараб номоз ўқиш мумкин эмаслигига келди. У одам шундай деди: “Бу ердан туриб тўғридан-тўғри Маккага қараб номоз ўқиб бўлмайди. Шу сабабли, ер юзи бўйича Маккага энг яқин бўлган ёй бўйича Маккага қараб номоз ўқишга аллақачон келишилган, тамом вассалом. Бу мавзуни муҳокама қилишнинг ҳеч кераги йўқ.”
Мен “ёй бўйича Маккага қараш” ифодасининг маъносига кириб, янги тортишма яратиш ниятим йўқ. Аммо, кўриниб турибдики, бу масалада “аллақачон келишилган”. Яъни, Каъбанинг горизонти ташқарисида Каъбага қараб номоз ўқиш имкони йўқлиги сабабли, Каъбага қараб номоз ўқиш шарти феълан бекор қилинган. Чунки, қайси тарафга қараб номоз ўқиманг, ер юзидан Каъабага қараб ўтказилган ёй бўйича, Каъабага қараб номоз ўқилмоқда, деб ҳисоблаш мумкин.
Лекин, номоз ўқиш тарафини белгилашда қандайдир тартиб ўрнатиш мақсадида, номзоз ўқиладиган жойдан Каъбагача бўлган энг қисқа ёй бўйича юз тутиб номоз ўқишга келишилган.
Энди одамларга айнан шу “келишув” динимиздаги муҳим ислоҳотлардан бири эканлиги, яъни ислоҳотлар аллақачон бошланганини тушунтириб қўйишдан фойда бор. Шундагина ислоҳотнинг кейинги қадамлари учун йўл очилади. Ҳайвон сўйиб қурбонлик қилиш, Ҳаж қилиш, кунлик номознинг вақтлари ва сони (умуман олганда, ибодат шакллари), ҳижоб каби масалаларда замонавий реалликлар ҳисобга олинган ҳолда келишилади.
23:00 - Эски буюмлар бозоридан мол олманг!
“Эзгулик” жамиятининг расмий баёноти каби тарқатлган “Эски буюмлар бозори - миршаблар қопқони(ми?)” номли пресс-релизида (№ 2, 26.01.2009) келтирилган фактлардан маълум бўладики, Тошкентнинг Янгиобод даҳасидаги эски буюмлар бозори, Навоий кўчадаги ярмарка олдида пайдо бўлган мобил телефонлар растаси ҳамда Қўйлиқ ва Фарҳод бозорлари ҳудудидаги эски буюмлар бозоридан бирон нарса сотиб олган одамлар мирашабларнинг қўлига тушиб, жинтoятчига айлантирилмоқда. Чунки, баъзи ҳолларда сотиб олинган моллар ўғриланган бўлиб чиқади ва мирашаблар сотувчига қўшиб олувчини ҳам жиноятчи сифатида жазога тортадилар.
Бу хусусда бир қатор мисоллар келтирган “Эзгулик” жамияти давлат органларини “провокация ўчоғига айланиб бораётган эски буюм бозорлари фаолиятини тартибга солишга чақиради ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди мутасаддиларидан мазкур ижтимоий ҳодисани инобатга олиб, судларда бундай ишлар кўрилишида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятига эътиборли бўлишга ундайди.”
Аммо, дейди бу хусусда мухбиримиз, бундай бозорлардан мол-буюм ҳарид қилувчилар ҳам ўғриланган нарсани сотиб олмаслик учун эҳтиёт бўлишлари керак.
22:30 - Ўзбекистон қўшни Афғонистонга электр энергияси етказиб беришни қайта йўлга қўйди
Афғонистон энергетика вазирлиги тарқатган маълумотларга кўра, бу мамлакат Ўзбекистондан ўтадиган юқори кучланишли линияга уланди. Кеча тарқатилган бу хабардан сўнг мухбирларимиз ўз мамлакатимизнинг жанубий вилоятларида яшовчилар билан боғланиб, ўзбек ҳукуматининг бу ҳотамтойлигидан уларнинг қандай зарар кўргани билан қизиқди.
Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз, Яккабоғ ҳамда Сурхондарёнинг Музработ ва Ангор туманларида чироқлар хиралашиб, суткасига бериладиган 3-4 соатлик эелектр энергияси 2-3 соатга тушиб қолган. Ваҳоланки, масалан, Музработда бундан олдинги уч ҳафтада чироқ деярли ўчмаётган экан.
Афғонистонда аҳвол яхши томонга ўзгариши табиий. Ҳатто пойтахт Қобул аҳолиси бир неча йилдан бери электр таъминоти борасида қийинчиликларни бошидан кечираётган, одамларнинг бундан норозилиги ортаётганди. Электр келганидан аҳоли мамнун, деб ёзмоқда афғон матбуоти.
Собиқ СССР даврида мамлакат ўзининг мавқеини сақлаб қолиш мақсадида социалистик лагердаги мамлакатларга энг ноёб маҳсулотларини тортиқ қиларди. Ўзбекистон ҳукумати ҳам ўша сиёсат йўналишида кетмоқдами ёки президент Ислом Карим Обаманинг Афғонистонга эътиборни кучайтириш ҳақидаги чақириқларига, Дмитрий Медведевнинг топшириғи билан, “лаббай” деб жавоб бермоқдами - ҳали номаълум.
13:00 - АҚШ Афғонистонгдаги урушга эътиборини ошириш ниятида қатъий, Ўзбекистон бу жараёнлардан четда қололмаса керак

Кеча Вашингтон Таймс газетесида эълон қилинган мақоланинг асосий мазмуни - АҚШ Афғонистонгдаги урушга эътиборини ошириш ниятида қатъийлигидир.Бу ерда АҚШ Вице-президенти Байденнинг якшанба куни CBS телеканалига берган интервьюсидаги фикрлари келтирилган. Уларнинг асосийлари қуйидагилар:
- Афғoнистонда аҳвол оғирлашмоқда.
- Ҳозир Толибон кучлари мамлакатнинг катта қисмини эффектив назорат остига олишган.
- АҚШнинг иттифиқчилари (бу ердаги НАТО қўшинлари назарда тутилмоқда, шекилли. – “Ҳаракат”) сиёсий, иқтисоди ва ҳарбий имкониятларни келишиб ишлатаолмаяптилар.
-АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий кучлари сон жиҳатидан орттирилади.
- АҚШнинг талофотлари ортади.
- Ал-Қоиданинг базасига айланган Вазиристонда АҚШ ва Покистон ҳамкорликда уруш олиб боришга бошлашгани яхши хабардир.

АҚШнинг янги президенти Барак Обама сайлов олди кампанияси давридан бери, Ироқдаги ҳарбий кучларини камайтириш эвазига бўлса ҳам, Афғонистонга эътибор орттирилишини гапириб келмоқда. Ташқи сиёсатни олиб боришда асосий роль ўйнайдиган Вице-президент Байденнинг интервьюси кўрсатмоқдаки, Обама-Байден айнан шу сиёсатни амлага оширишда қатъийлар.
АҚШ Афғонистонга диққат-эътиборини оширса, Ўзбекистон бу жараёнлардан четда қололмайди. 2001 йилда террорга қарши уруш бошланганда, Ўзбекистон АҚШнинг стратегик ҳамкорларидан бирига айланганди. Андижонда тинч аҳолининг ҳукумат қўшинлари томонидан ўққа тутилиши АҚШ томонидан кескин қоралангандан кейин алоқалар бузилганди.

Ўзбекистон билан АҚШнинг террорга қарши уруш доирасида ҳамкорга айланиши, кейин алоқаларнинг узилишига доир қарорлар Тошкентда эмас, Москвада олинганлигини тахмин қилиш қийин эмас. Ҳозир кутилаётган ўзгаришлар ҳам Москванинг буйруғи билан бўлиши муқаррар.
Россия президенти Дмитиртий Медведевнинг сўнги кунлардаги Ўзбекистонга ташрифи давомида Ўзбекистон президенти Ислом Карим рус ҳамкасбидан шу масала бўйича керакли топшириқлар олган бўлса керак. Табиий, топшириқлар "хўжайин" Путин номидан берилган.
Хуллас, Афғонистодаги аҳволнинг ёмонлашиши Россияга ҳам катта ўлчовда салбий таъсир кўрсатишидан қўрқаётган Россиянинг раҳбарлари Обамага ёрдам қўлини чўзишади, хусусан, Ўзбекстоннинг имкониятларидан фойдаланиш ҳуқуқини АҚШга ҳадя қилишади. Бу нарса - Гуржистон-Россия урушидан кейин совуқлашган Россия-АҚШ муносабатларини илитиш учун ҳам хизмат қилади.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Рўзи Назар
"Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...
Добавить сведения