26 January 2009
04:00 -
12:00 - Гуантанамода ўзбеклар йўқ
12:00 - Гуантанамода ўзбеклар йўқ
Маълумки, АҚШ президенти Барак Обама хизматини бажаришга киришган куннинг эртасигаёқ Гуантанамо қамоқхонасини бекитиш ҳақида қарор чиқарганди. АҚШга қарши террористив фаолиятда иштирок этишда ёки шунга тайёрланишда гумон қилинаётган 500 дан ортиқ одам ўзи фуқароси бўлган мамлакатларга бериб юборилади.

Бу қарор эълон қилингандан кейин АҚШ матбуотида Гуантанамода қайси мамлакатларнинг фуқаролари ушлаб турлигани ҳақида маълумотлар берилди. Бундай мамлакатлар рўйхатида сал кам ҳамма араб мамлакатлари, АҚШ, Франция, Буюкбритания, Покистон, Афғонистон ва бошқалар бор. Собиқ Совет мамлакатларидан Россия ва Тожикистон кўрсатилан рўхатда Ўзбекистон йўқ.
Бир вақтлар ҳатто Америка матбуотида ўзбеклар ҳам Гуантанамода борлиги ёзилганди. Бу хато хабармиди ёки АҚШ Ўзбекистон билан алоқалари яхши бўлган даврда, яъни Андижон воқеаларидан олдин, ўзбек маҳбусларни Ўзбекистонга яширинча қайтариб берганми – маълум эмас.