22:15 - Одамзод тарихида янги саҳифа очилди, қора танли Барак Обама АҚШнинг президенти бўлди
16:30 - Дмитрий Медведев 22-23 январда Ўзбекистонда бўлади, кун тартибида жиддий масала йўқ - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 22:15 - Одамзод тарихида янги саҳифа очилди, қора танли Барак Обама АҚШнинг президенти бўлди
16:30 - Дмитрий Медведев 22-23 январда Ўзбекистонда бўлади, кун тартибида жиддий масала йўқ - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

20 January 2009
04:00 - 22:15 - Одамзод тарихида янги саҳифа очилди, қора танли Барак Обама АҚШнинг президенти бўлди
16:30 - Дмитрий Медведев 22-23 январда Ўзбекистонда бўлади, кун тартибида жиддий масала йўқ

22:15 - Одамзод тарихида янги саҳифа очилди, қора танли Барак Обама АҚШнинг президенти бўлди

Ҳозиргина Барак Ҳусайин Обама Вашингтон марказида, Капитолий олдида ўтаётган инаугурация маросимида қасамёд қилиб, АҚШ президенти лавозимига расман кечди.

Бу воқеа – одамзод тарихида очилган янги саҳифадир. Расмий тилда афро-америкалик деб айтилаётган қора танли Барак Обама дунё демократиясининг рамзи бўлмиш Америка Қўшма Штатлари халқи тарафидан мамлакат президенти этиб сайланди ва у шу дақиқаларда президенлик лавозимга расман ўтди.

16:30 - Дмитрий Медведев 22-23 январда Ўзбекистонда бўлади, кун тартибида жиддий масала йўқ

Русларнинг ИТАР-ТАСС хабар агентлиги Россия президенти Дмитирий Медведев 22-23 январь кунлари Тошкентда расмий зиёратда бўлишини билдирди. Бу зиёрат аввалдан эълон қилингн эди. Ҳозирги эълоннинг мақсади – ҳеч нарса ўзгармаганини кўрсатиш бўлса керак.

Кремлнинг матбуот хизматига асосланиб тарқатилган бу хабарда Медведевнинг зиёрати давлат даражасидаги зиёрат эканлиги ва Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг таклифи билан амалга оширилаётгани билдирилган.

Ҳеч шубҳа йўқки, бу зиёрат натижасида Ўзбекистоннинг Россия вассали сифатидаги мақоми янада мустаҳкамланади. Ўзбекистон президенти Ислом Карим амалада русларнинг қўлига топшириб қўйилган Зарфшон региони, русларга арзонга сотилаётган газнинг нархи каби масалаларда Россияга берилган гарантиялар ўзгармаслиги ҳисобига ўз тахти Россия тарафидан қўриқланиши ҳақида янги ваъдалар олади.

Ўзбекистон Евросиё Иқтисодий Ҳамжамиятида аъзолигини тўхтатгани жиддий муҳокама қилинмаслигини ҳам тахмин қилиш мумкин. Чунки, маъмурий-буйруқбозлик системада яшашни давом этираётган Ўзбекистон катта тезлик билан бозор иқтисодига қараб кетаётган давлатлар билан умумий иқтисодий майдонда яшай олмаслиги, Ўзбеистон ҳозир иқтисодий ислоҳотлар ўтказишга бошласа (уларни сиёсий ислоҳотларсиз ўтказиб бўлмайди), Ислом Каримдек Россиянинг ишонган тоғининг тахти тезда қулаб тушиши муқаррарлиги, ҳокимиятга ғарбпараст демократик мухолифат ёки ундан ҳам “баттар” бўлган ислом экстремистлари келиши мумкинлиги Медведевга тушунтирилади.

Медведевнинг ташрифи Тошкентдаги музокаралардан кейин Самарқандга саёҳат қилиш билан тугаса ҳайрон бўлмаслик керак, чунки бу саёҳат - Ўзбекистонга зиёрат программасининг, ўзбек паловини тотиб кўришдан кейинги, асосий нуқтаси бўлиши мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону

  • Рўзи Назар

    "Туркистон Легиони" раҳбарларидан бири, Иккинчи жаҳон Урушидан кейин Германия ва АҚШда яшаб, Ўзбекистоннинг мустақиллиги учун курашган инсон...

    Добавить сведения