23:30 - Хиллари Клинтоннинг Давлат Котиби бўлиши аниқлашмоқда
21:00 - Ўзбекистон радиоси биноси бузилиши мумкин
- Ҳокимларнинг маънавияти мустаҳкамланмоқда
21:00 - “ - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:30 - Хиллари Клинтоннинг Давлат Котиби бўлиши аниқлашмоқда
21:00 - Ўзбекистон радиоси биноси бузилиши мумкин
- Ҳокимларнинг маънавияти мустаҳкамланмоқда
21:00 - “ - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

15 January 2009
04:00 - 23:30 - Хиллари Клинтоннинг Давлат Котиби бўлиши аниқлашмоқда
21:00 - Ўзбекистон радиоси биноси бузилиши мумкин
- Ҳокимларнинг маънавияти мустаҳкамланмоқда
21:00 - “

23:30 - Хиллари Клинтоннинг Давлат Котиби бўлиши аниқлашмоқда

АҚШ Сенатининг Ташқи ишлар комитети сайланган-президент Обама тарафидан Давлат Котиби лавозимига кўрсатилган Хиллари Клинтоннинг номзодини маъқуллади. 16 сенатор Клинтон номзодини қўллаган, 1 сенатор қарши овоз берган. Энди Сенатнинг умумий мажлиси ҳам Клинтоннинг номзоди бўйича ўз фикрини билдириши керак. Аммо, кўриниб турибдики, Сенат бу номзодни қўллаб-қувватлайди, Хиллари Клинтон Давлат Котиби бўлади..

21:00 - Ўзбекистон радиоси биноси бузилиши мумкин

Кеча пойтахт марказидаги қурилишларнинг боришини кузатган Бош вазир Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон телерадиокомпанияси раиси Алишер Ходжаевга Республика радио уйи биноси бузилиши мумкинлигини айтди. У бино Тошкент марказида бунёд этилаётган Гулнора Каримнинг Фонд Форуми ва Зеромакс компаниясининг офиси кўркига ярашмаслиги мумкин экан. Агар Республика радио уйи қайта таъмирлангач ҳам яхлит колоритга путур етказса, ярим асрлик бу бино бузилади. Радио ходимлари Навоий кўчасидаги телемарказга кўчирилади.

Ҳокимларнинг маънавияти мустаҳкамланмоқда

Бугун Ўзбекистон Президенти қошидаги Давлат ва жамият қурилиши Академиясида республика туман ҳокимлари ҳамда вилоят ҳокимларининг йиллик анъанавий ўқиши бошланди. Ватанга содиқлик, маънавият сабоқлари бериладиган мазкур идеология мактабида Академия педагоглари ҳокимлар онгига Ислом Каримни ташвишга солаётган маънавият муаммосини сингдирмоқда. Бу сабоқлар яна ўн кун давом этади.

21:00 - “Қора бозор”да доллар қутурди

Бугун юртимизда чет эл валютаси (фақат АҚШ доллари) сўнгги йиллардаги рекорд кўрсаткичга қимматлади. 100 АҚШ доллари 158 000 сўмга алмаштирилмоқда. Бироқ воқеалардан бир қадам “олдин”да юрадиган бир-икки интерент нашрлари доллар қиймати 170 000 га кўтарилгани ҳақида ёзишмоқда.

Тошкентнинг Қўйлиқ бозоридаги валютафурушларнинг таъкидлашича, бир-икки кунда 170 000 тугул ундан ҳам кўтарилиши мумкин. Бировлар ўзбек сўми қадрсизланяпти, унинг инфлацияси шу қадар баландки, ҳатто дунё бўйлаб қиймати пасайиб бораётган долларнинг қадри ошаётгандек, деса, яна биров бу ҳодисани дунёдаги молиявий бўҳрон билан боғламоқда. Қизиғи шундаки, Ўзбекистондаги бу ҳодисанинг сабабларини ҳеч бир мушоҳада тўла ифода этолмаяпти.

19:30 - Акбарали Ориф: Ўзбекистон-Россия муносабатларида яна ўзгаришлар кутилмокда

Маълумки, Россия Президенти Медведовни 22-23 январь кунлари Ўзбекистонга ташрифи ҳақида барча оммавий ахборот воситаларида хабарлар берилди.

Шуни айтиб ўтиш лозимки, Россиянинг бу учрашувдан кўзлаган мақсадлари ёш болага ҳам аён бўлса керак. Мақсад - Марказий Осиёда стратегик аҳамятга эга бўлган бу мамлакатни ўз орбитасида ушлаб туриш

Дарҳақиқат, Ўзбекистоннинг Россия учун аҳамияти ҳозирги кунда ҳар қачонгидан муҳимроқдир. Москва ўзи учун стратегик аҳамятга эга бўлган уран, газ ва пахта манбаини қўлдан чиқармаслик учун нима қилиш лозим бўлса, уни қилишга уринади. Унутмайликки, унинг уранга бўлган эҳтиёжини ҳам асосан Ўзбекистон қондириб келган.

Шунинг учун, Россия Андижон воқеалари тугул, ундан каттароқ жиноятларга ҳам кўз юмибкетаверади. Мана ҳозир ўз ҳудудларида мардикорлик қилаётган ўзбекистонликлар ичида Ислом Карим режимига ёқмаган одамларни овлаш ва Ўзбекистон ҳукуматига тутиб бериш билан ҳам шуғуллланаётган рус ҳукумати, янги шартнома асосида бундан ҳам баттарроқ, шармандалироқ ишларга тайёр бўлади.

Ана шу мақсадларда келаётган Медведовнинг қўлида Каримовни қондира оладиган даражадаги конкрет таклифлар билан бирга, уни қўрқитиб ҳам қўя оладиган даражадаги “козирлари” ҳам бўлиши керак.

Масаланинг бошқа томони ҳам бор. Тарих бўйича Марказий Осиёда нуфузли бўлган Ўзбекистон (Ўзбекистондан олдин бу ҳудудларда мавжуд бўлган хонликлар ҳам назарда тутилмоқда) Ислом Карим бошқаруви даврида Марказий Осиёда ҳам МДҲ давлатлари орасида ҳам қолоқ иқтисоди туфайли аввалги обрўсини йўкотиб бўлди. Қозоғистоннинг халқаро обрўси ортиб кетиши (унутмайлик, 1 йилдан кейин бу мамлакат ЕХҲТда раислик қилади), айниқса, Россия раҳбар доираларининг Қозоғистонга алоҳида эътибори Ислом Каримнинг обўсини тушираётган омиллардан бири бўлиб қолмоқда, унинг ғашини келтирмоқда.

Андижон воқеаларидан илгари ўзини эркин тута олган Ўзбекистон, кейинги пайтларда Россия қаноти остида ўзини ноқулай сеза бошлади. Айникса, Россияни Ўзбекистоннинг иқтисодий потенциалидан бир томонлама фойда олишни мўлжаллаётгани раҳбарларимизнинг асабларини таранглаштириб юборди.

Бундай шароитда, Ўзбекистон хукумати Ғарб мамлакатларига янгидан яқинлашиш йўлларини қидирса керак, деган фикр кенг тарқала бошлади. Ислом Карим тўғри йўлни танлади, дегaнлар ҳам кўпаймоқда.

Шунга қарамай, Медведовнинг келишига қизғин тайёргарлик кўрилмокда, балки, бу тайёргарлик “отанг яхши - онанг яхши, аммо....” қабилидадир.

Хуллас, халқаро муносабатларда ҳам тутуриғи йўқ Ислом Карим режими ўз стратегиясини яна ўзгартирмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Кечагина Ғарб мамлакатлари, хусусан Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик қилиш йўлига тушган ҳукумат эртага янги ашулалар айтишга бошласа, ҳайрон бўлмаслик керак.

Cайт маъмуриятидан: Акбарали Ориф - "Бирлик" Партияси МК аъзоси, Андижон вилоят ташкилотининг етакчиларидан бири.

12:30 - Эронда 2 киши тўшбўрон қилиб ўлдирилди, учинчиси ўлимдан қутулган

Вашингтон Пост газетасининг кечаги сонидаги мақола Эронда тошбўронга ҳукм қилинган 3 эркакдан иккиси тошлар ёмғири остида ўлгани, учинчиси ўзини озод қилишга муваффақ бўлгани ҳақида ёзилади. Бу ҳақда хабар берган Эрон Адлиясининг матбуот котиби Али Ризо Жамшидий яна шундай дебди: “2002 йили мамлакат Адлиясининг раҳбари аятолло Маҳмуд Ҳошимий Шаҳроудий бундай жазолаш усулига мараторий эълон қилган эди, аммо бу тавсия эди, фатво эмас.”

Европа Иттифоқи, БМТ ва Эроннинг ўзидаги ва ташқарисидаги ҳуқуқ ҳимоячилари бу каби жазо усулини қоралашгани ёзилган мақолада бу жазо усули Исломнинг жиноий кодексида (шариат дейишмоқчи бўлса керак. - “Ҳаракат”) борлиги ҳам айтилади. Тошбўрон қилиш гомосексуаллар ва зино қилганлар учун қўлланилади. Тошбўронга ҳукм қилинган эркак белигача, аёл эса бўйнигача қумга кўмилади, тошбўрон одам ўлгунча ёки тошбўрон остида ўзини қумдан чиқариб ололгунча давом этади. Тошбўрон остида қумдан чиқолган одам озод қилинади.

Мақолада ёзилишича, шу кунларда шахсан Маҳмуд Ҳошимий Шаҳроудий икки аёлни тошбўрон қилишни вақтинча тўхтатибди. Унинг фикрича, бу икки аёлнинг икки эркак билан жинсий алоқаларини исботловчи видеотасма унчалик ишонарли далил эмас.

Ўтган йилнинг 29 октябридаги хабарларимизда зино қилган бир аёл Сомалияда бўйнигача қўмилиб, 50 эркак тарафидан тошбўрон қилиб ўлдирилганини билдиргандик.

Бундай даҳшатли хабарлар “Ватандош” каби ҳизбутаҳрир позициясидаги сайтларни ва “Бирлик”ни ҳам шу йўналишга тортиш учун ҳаракат қилиб кўрган Исмоил Дадажон каби собиқ демократларни роса қувонтирса керак.

11:30 - Human Rights Watch ва Freedom House инсон ҳуқуқлари бўйича 2008 йил ҳисоботини эълон қилди

Шу кунларда бу иккала ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилот инсон ҳуқуқлари бўйича навбатдаги йиллик ҳисоботларини эълон қилдилар. Иккала ҳисоботда ҳам Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича аянчли аҳвол давом этаётгани таъкидланади.

Иккала ҳисоботда бизнинг сайтимиз ўқувчилари учун маълум бўлган воқеалар – бир қатор журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг қамалиши, Европа Иттифоқи билан алоқаларни яхшилашга йўл очиш учун бир қатор ҳуқуқ ҳимоячиларининг қамоқдан озод қилиниши, қийноқлар эскиси каби давом этаётгани, ошкоралик йўқлиги ва бошқалар санаб ўтилади.

Freedom House ташкилотининг ҳисоботида дунё мамлакатлари уч қисмга бўлинган – “эркин мамлакатлар”, “қисман эркин мамлакатлар” ва “эркинлиги йўқ мамлакатлар”. Бу классификация бўйича Ўзбекистон эркинлиги йўқ мамлакатлар рўйхатида.

Собиқ Совет мамлакатларидан Латвия, Литва, Эстония ва Украина эркин, Гуржистон, Молдова ва Қирғизистон қисман эркин, бошқалар - эркинлиги йўқ мамлакатлар бўлимига киритилган.

Иккала ҳисоботда ҳам, аввалги йилларнинг ҳисоботларидан фарқли ўлароқ, сиёсий ҳақ-ҳуқуқлар ва мухолифатнинг аҳволига оид муаммолар тилга олинмаган ҳисоб.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону