18:30 - Европа Иттифоқи ҳам Украина-Россия газ урушини тўхтатолмади, Путиннинг аҳволи оғир
17:00 - Саудия бош муфтиси қизларни 10 ёшдан турмушга беришни маъқуллади - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 18:30 - Европа Иттифоқи ҳам Украина-Россия газ урушини тўхтатолмади, Путиннинг аҳволи оғир
17:00 - Саудия бош муфтиси қизларни 10 ёшдан турмушга беришни маъқуллади - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

14 January 2009
04:00 - 18:30 - Европа Иттифоқи ҳам Украина-Россия газ урушини тўхтатолмади, Путиннинг аҳволи оғир
17:00 - Саудия бош муфтиси қизларни 10 ёшдан турмушга беришни маъқуллади

18:30 - Европа Иттифоқи ҳам Украина-Россия газ урушини тўхтатолмади, Путиннинг аҳволи оғир

ЕИ, Украина ва Россия иштирокида Россия газини Украина орқали Европага ташишни мониторинг қилиш тўғрисида тузилган шартнома ҳам урушни тўхтолмади, Россия гази ҳали ҳам Европага етиб боргани йўқ. Россия Европага берилиши керак бўлган газни кеча Украинага беришга бошлади, аммо газ Украинанинг Ғарбий чегараларига етиб бормаган. Россия газни Украина ўғирлаётганини гапирса, Украина газни ўз ҳудудларидан ўткиши учун етарлича газ босими йўқлигини, керакли босимга етишиш учун Россия кўпроқ газ бериши кераклигини айтмоқда. Мониторинг гуруҳига кирувчи европалик мутахассислар ҳам газ қаерда ғойиб бўлаётганини тушунмаяптилар.

Масаланинг техник тарафи - мутахассисларнинг иши. Эртами кеч улар ҳамма нарсани аниқлайдилар.

Бироқ, ҳамма тушуниб турибдики, Россия газининг Европага ташилиши аллақачон сиёсий масалага айланган. Унинг моҳияти эси қуйидагича.

Европа ва хусусан Украина рус газисиз яшолмайди деган ибтидоий фикрдан келиб чиққан КГБ полковниги Владимир Путин, газ беришни тўхтатиб қўйиб ҳаммани тиз чўктираман, деб ўйлаганди. Бугун маҳсулотнинг сотувчиси каби олувчиси ва ҳатто уни ташувчиси ҳам муҳим роль ўйнашини собиқ КГБчи тушунмайдиганга ўхшайди. Аммо, воқеалар Путин кутмаган йўналишда кетмоқда.

Биринчидан, Европа Иттифоқи газ масаласида Россияни ҳам Украинани ҳам айбдор деб ҳисоблашини Еврокоммиссия раиси Жозе Мануэл Баррозу бугун расман билдирди. Яъни, масалага бошқа тарафдан қаралса, газ эгаси билан уни транспортировка қилувчи тенг позицияларга қўйилди.

Иккинчидан, Украина Путин олдида тиз чўкмади ва Россиянинг талаблари олдида бош эгмаслигини очиқча кўрсатмоқда. У нафақат чекинмади, балки, Россия олдига янги талабар қўйишга бошлади.

Учинчидан, шу кунгача ички масалаларни, масалан, Чеченистондаги мустақиллик тарафдорларини жисмоний йўқ қилиш, Россиянинг ўзида демократларни тор-мор қилиш масалаларини куч билан ҳал қилишга ўрганиб қолган Владимир Путин сиёсий йўллар қидиришга келганда мутлақо уқувсиз эканлиги кўриниб қолди.

Гуржистон билан урушда биринчи зарбани еган Путин газ урушини ҳам ютқазса, кўринишидан шундай бўлади, унинг сиёсий карьераси битди, дейиш мумкин. Бугун у Словакия, Болгария ва Молдова бош вазирлари билан учрашиб, ёш боладек ўзини оқлашга интилгани, бу йўналишдаги биринчи қадамдир.

17:00 - Саудия бош муфтиси қизларни 10 ёшдан турмушга беришни маъқуллади

Туркиядаги энг обрўли “Миллиёт” газетасининг Саудия Арабистонида чиқадиган Эл Ҳаёт газетасига асосланиб ёзишича, Саудия Арабистонининг бош муфтиси Шайх Абдул Азиз бин Баз қизларни 10 ёшдан бошлаб турмушга чиқариш мумкинлигини, бунга қарши бўлганлар қизларга нисбатан ҳақсизлик қилаётганларини гапирибди. Бош муфтининг бирон масала бўйича очиқча билдирилган фикри фатво ҳисобланада ва мусулмонларга бу фатво бўйича иш қилишга рухсат беради.

Бундай хабар Ислом фундаментализми ғояларини тарғиб қилаётган ва амалда ҳизбутаҳрирчиликка яқин позицияда туришини яширолмай қолаётган ўзбек тилидаги “Ватандош” каби сайтларнинг юритувчилари ва ўқувчиларига жуда ёқса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону