16 January 2009
04:00 -
22:00 - Ҳомийларимиз географияси Норвегияга қадар кенгайди
20:00 - Саиджаҳон Зайнобиддин “Озодлик” ҳақида
17:00 - Хитой иқтисодда учинчи ўр

Аввалги хабарларимиздан маълумки, ўзбек демократларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга моддий ёрдам бераётганларнинг сони борган сари ортиб бормоқда. Ҳомийлик қилиш истаганларнинг сони ортиш билан бирга географияси ҳам кенгаймоқда.
Шу кунга қадар АҚШ, Канада ва Швециялик ҳамфикрларимиздан ёрдам олган бўлсак, бугун уларнинг қаторига Норвегияда яшовчи ўзбеклар ҳам қўшилди. Шун кунларда Швецияда очилган ҳисобимизга Норвегиядан ҳар бири 100 доллар 2 пул ўтказмаси келиб тушди. Ўзбекистонни демократик ва фаровон мамлакатга айлантириш йўлидаги фаолиятимизни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаган янги ҳомийларимизга самимий миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Бундай олийжаноб ишга қўшилишни истаганлар учун қуйидаги маълумотларни эслатамиз.
1. АҚШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг қуйидаги адресига юборишлари мумкин:
Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150
2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказоладилар:
Association Central Asia
IBAN = SE18 8000 0821 4999 4259 1562
SWIFT/BIC = SWEDSESS
Швециянинг ўзида яшаб, Швед кронида пул ўтказиш истаганлар учун банк ҳисоби:
Association Central Asia
Clearingnummer 8214-9
Kontonummer 994 259 156 2

Андижон воқеаларини дунё матбуотида ёритилишида муҳим роль ўйнаган, шу роли туфайли мавжуд режимнинг ғазабига учраб, сохта айбномалар асосида 3,5 йил қамоқда ўтириб чиққан Саиджаҳон Зайнобиддин яна бир актуал мавзуга эътиборини қаратибди. Унинг “Диктатуранинг тикланиши – оммавий ахборот воситаларининг мағлубияти” номли рус тилида ёзилган мақоласи билан сайтимизнинг “Актуал Мавзу” бўлимида танишиш мумкин.
Мақолада “Озодлик” радиоси ўзбек хизматининг фаолияти жиддий танқид қилинган. Саийджаҳон Зайнобидддин бир қатор аниқ фактлар билан бу радионинг ходимлари холисликдан узоқ бўлса, эшиттиришлари профессионналликдан узоқлиги, Ўзбекистондаги ҳақиқий аҳволни ёритмаслиги ҳақида мулоҳазалар қилади.
Муаллифнинг фикрига қўшилмасдан бошқа илож йўқ. Бу радио ҳақиқатдан ҳам бир гуруҳ журналистликка даво қилаётган муттаҳамларнинг қўлида қолган. Радионинг эгаси бўлмиш АҚШ ҳукумати ўз ташқи сиёсатида Ўзбекистонга ҳеч қандай ўрин бермаётгани, шу сабабли радионинг ўзбек хизмати билан ҳам ҳеч кимнинг иши йўқлигидан фойдаланган бу ўзбек "журналистлари" демократия рупори бўлиши керак бўлган “Озодлик” радиосини лўттибозлар минбарига айлантиришди.
Ўтган парламент ва президент сайловларида жиддий ишлар қилишга уринган демократик мухолифатниг фаолиятни ёритиш ўрнига турли масхарабозларни пропаганда қилиш билан овора бўлган “Озодлик” радиосининг мақсади - демократия тушунчасини дискредитация қилиш эканлигини ҳозир ҳамма тушуниб бормоқда.
“Озодлик” радиоси ўзбек демократик мухолифати Андижон воқеаларидан кейин олган зарбалардан ўзини тиклаш учун ўта оғир шароитда фаолият олиб бораётганига ҳам кўз юммоқда. Хусусан, Андижоннинг ўзида “Бирлик” Партияси ва “Эзгулик” жамиятинининг бўлимларини тиклаш учун, қўрқмасдан айтиш мумкин, ўзбек демократлари қаҳрамонларча иш олиб боришмоқда. Бу ерда осонликча бир нарса қилиш мумкин бўлса эди, бошқа мухолифат гуруҳлари ҳам қилишган бўларди.
Аммо, “Озодлик” радиоси бу мвзуларда оғзини очмайди. “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг “Озодлик” тамомийла МХХ назорати остига ўтган” маънодаги фикрлари тўғри эканлигини ҳам ҳозир ҳамма тушуниб етмоқда.
Хуллас, эътиборингизга Сайиджаҳон Зайнобиддининг “Озодлик” радиоси мавзусига бағишланган мақоласини ҳавола қиламиз.
17:00 - Хитой иқтисодда учинчи ўринга чиқди, аммо олдинда катта муаммолар бор
2007 йилнинг ниҳоий натижаларига кўра, Хитой иқтисодининг кучи билан дунёда учинчи ўринга чиқди. Бу воқеа Хитой иқтисоди кутилгандан ҳам тезроқ ривожланаётганини кўрсатади, дейилади бу хусусда Вашингтон Пост газетасининг кечаги сонида.
Бундай хулоса ўша йили Хитойда ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш кутилаётган 11,9 фоиз ўрнига 13 фоизга ортгани ва 3,38 триллион долларга етгани асосида қилинган. Аввал учинчи ўринда турган Германияда бу рақам 3,32 триллион бўлибди.
Ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулотнинг миқдори бўйича АҚШ биринчи ўринда (13,8 триллион доллар), Япония иккинчи ўринда (4,38 ртиллион доллар) туришни давом эттирмоқда.
Экспертлернинг фикрича, дунё бўйича давом этаётган рецессия туфайли Хитойда бундай катта тезликда ўсиш яна давом этадими ё йўқми - ҳозир тахмин қилиш қийин. Лекин бу йил ҳам Хитойда ялпи маҳсулотнинг ўсиши 8 фоиз бўлиши кутилмоқда, АҚШда эса 2,8%, Японияда 1,3%, Европа Иттифоқида 0,6% тушиш кутилмоқда.
Лекин бундай ўсиш ҳам Хитойда бошланган кампанияларнинг банкрот бўлиш жараёнларини тўхтатолмади. Бунинг устига, мамлакат экспорти 2008 йил декабрь ойида 2007 йил декабрга нисбатан 1,8% тушган.
Хитой 30 йил аввал Ден Сяо Пин бошлаб берган капиталистик руҳдаги ислоҳотлар туфайли жуда илгари кетган, аммо муаммолар ҳали ҳам етрали. Шу сабабли бу мамлакат ҳали ҳам камбағал ҳисобланади. Масалан, 1,3 миллиард аҳолиси бўлган бу мамлакатда киши бошига ўртача миллий даромад $2500 доллар, Геманияда - $40400 доллар.
“Ҳаракат” агентлигиниг фикрича, сиёсий системаси социалистик бўлган мамлакатда капиталистик руҳдаги ислоҳотлар билан узоққа кетиб бўлмайди. Ҳозир Хитой қашшоқликдан камбағаллик даражасига чиқибди, аммо фаровонликка демократиясиз етишиб бўлмайди. Барибир яқин йиллар ичида Хитой демократияни ривожлантириш учун қадамлар қилишга мажбур бўлади. Бу ҳолда ҳозир бекитиб келинаётган муаммолар, масалан милллий ва ҳуддудий муаммолар ўртага чиқиб, Хитойнинг бутунлик масаласи кун тартибига келади. Лекин Хитойнинг бошқа йўли йўқ.
Нима бўлганда ҳам, Хитой буюк қўшниларимиздан бири. У ердаги воқеаларни яқиндан кузатиб бориш лозим.