09 January 2009
04:00 -
23:30 - Мўътабар Тожибой яна Францияга кетиш арафасида, у “Эзгулик” фаолари билан кўришди, Абдураҳим Пўлат билан гаплашди
22:30 - АҚШ ва Гуржистон ҳамкорлик Хартиясини имзоладилар
21:30
22:30 - АҚШ ва Гуржистон ҳамкорлик Хартиясини имзоладилар
21:30
23:30 - Мўътабар Тожибой яна Францияга кетиш арафасида, у “Эзгулик” фаолари билан кўришди, Абдураҳим Пўлат билан гаплашди

Кеча Марғилондан Тошкентга келган “Ўтюраклар” клуби раҳбари, Мартин Энналс мукофоти ҳамда Франция Республикасининг миллий мукофоти совриндори Мўътабар Тожибой Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти бошқаруви аъзолари билан сўзлашди. Мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазияти, яқин келажакдаги стратегияни ҳамкасблари билан муҳокама қилган ҳуқуқ ҳимоячиси ЕИ Ўзбекистон муносабатлари, қамоқда қолаётган сиёсий маҳбусларнинг аҳволи борасидаги фикрларини айтди.
Шунингдек, Мўътабар Тожибой телефон орқали “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат билан сўзлашди. “Бирлик” лидери Мўтабар Тожибойни юксак мукофотлар билан табриклади ва тезроқ тузалиб кетишни тилади.
Улар аввалги суҳбатларнинг давоми сифатида демократлар лагерида мухолифатчилар билан ҳуқуқ ҳимоячилари ўртасида баъзида душманликка айланиб кетаётган тушунмовчиликларга барҳам беришнинг муҳимлиги, бунинг учун нималар қилиш кераклигини гаплашдилар. Абдураҳим Пўлат бундай касаллик фақат ўзбекларга хос эмаслиги, рус ва озорбайжон демократлари ҳам бундай вазиятдан чиқиш йўлларини қидиришаётганини айтар экан, ўзбек демократлари ичида фақат “Бирлик” фаолари бу маслани ҳал этиш йўлида бир нарсалар қилишаётганини алоҳида урғулади. Суҳбатдошар бу масалада ҳамманинг иштироки муҳимлиги хусусида умумий фикр билдирдилар.

Бугун Мўътабар Тожибой Франциянинг мамлакатимиздаги элчиси Хьюг Перне билан учрашиб, яқинда ўзининг даволаниш учун Парижга йўл олиши билан боғлиқ виза масалаларини ҳал этди. Унинг таъкидлашича, шу ой охирида француз килиникаларида жиддий жарроҳлик амалиётидан ўтади, дейди мухбиримиз.
22:30 - АҚШ ва Гуржистон ҳамкорлик Хартиясини имзоладилар
Бир неча соат аввал АҚШ пойтахти Вашингтонда бу икки мамлакатнинг ташқи ишлар вазирлари Кондолиза Райс ва Григол Вашадзе “АҚШ-Гуржистон стратегик ҳамкорлик Хартияси” номли ҳужатни имзоладилар.

Бу ҳужжат - икки мамлакат ўртасида хавфсизлик, маданият ва иқтисод соҳаларидаги алоқалар қанчалик олға кетганини кўрсатмоқда, деган Кодолиза Райс Хартия имзоланган кейин. Григол Вашадзе бу кун ўз миллати учун тарихий эканлигини урғулаган.
Эслатиб ўтиш керакки, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида шу каби ҳужжат 2002 йил 12 мартда имзоланганди. Унинг рус тилидаги матни (ўзбекчаси топилмагани учун) “Ҳаракат” журналининг шу сайтда ҳам бор бўлган 2003 йил 2(41) сонида чоп этилган.
АҚШ-Гуржистон ўртасидаги ҳужжат Хартия деб аталган бўлса, АҚШ-Ўзбекистон ўртасидаги ҳужжат Декларация деб аталганди. Минг афсуски, бу Декларация Ўзбекистоннинг айби билан қоғозда қолиб кетди.
Гуржистон Россия билан салкам уруш ичида эканлиги ҳисобга олинса, АҚШ-Гуржистон Хартиясидан асосий манфаатдор томон Грузиядир. Шу сабабли АҚШ-Гуржистон Хартиясининг келажаги бошқача бўлиши, бу Хартиянинг имзоланиши Гуржистонни Ғарб структураларига, хусусан, НАТОга интеграция қилишга хизмат этишини кутиш табиийдир.
Бу Хартиянинг гуржи сайтларидан эълон қилинган русча варианти билан сайтимизнинг Актуал Мавзу бўлимида танишиш мумкин. Русча вариант эркин таржима эканлиги алоҳида билдирилган.
21:30 - В Москве смертельно ранен гражданин Узбекистана
На юге столицы скончался от полученных ножевых ранений гражданин Узбекистана, сообщил источник в правоохранительных органах города в пятницу.
«Около 20.00 в четверг в дежурную часть из городской больницы поступила телефонограмма о том, что к ним от дома 1, корп. 1 по Артековской улице бригадой «скорой помощи» был доставлен 26-летний гражданин Узбекистана с множественными проникающими ножевыми ранениями груди и спины», - рассказал он.
Он также отметил, что от полученных ранений мужчина скончался в больнице. Опрос свидетелей показал, что ранения гражданину Узбекистана были нанесены в результате нападения неизвестных. Возбуждено уголовное дело, проводятся оперативно-розыскные мероприятия. // «Интерфакс»
21:00 - Мурод Жўраевни укаси билан учраштиришмади
Мухбирларимиз билан боғланган мубораклик Холбека Жўраева, 1994 йилдан бери қамоқда ўтирган ўз турмуш ўртоғи, таниқли мухолифатчи Мурод Жўраевнинг жазо муддати шу йилнинг 17 августида битишини билдирди. Ҳозирча муассаса тартибини бузганлик бўйича бирор айблов қўйилгани йўқ, бола-чақамиз билан унинг ёз охирида озодликка чиқишига кўз тикиб ўтирибмиз, деди у.
Янги йилдан сўнг Мурод Жўраев ўтирган қамоқхонага укаси Шуҳрат ва дўсти Абдулла ака боришган, лекин қамоқхона кучайтирилган тартибга ўтди, деган важ билан маҳбус қариндошларга кўрсатилмаган. Шу боисдан қариндошларда сиёсий маҳбус яна қийноқларга солинган ёки касалми деган гумон бор. Лекин муассаса маъмурияти олиб борилган озиқ-овқатларни олиб қолишган, деди Холбека опа.
Дилнура Қодиржонованинг онасини Тошкентдан мажбурий ҳайдашмоқчи
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, ўтган йили ваҳшиёна қотиллик қурбони бўлган таниқли хонанда Дилнура Қодиржонованинг онаси Октябрхон Юсупова Тошкентдан мажбурий ҳайдалиш арафасида. У Ўзбекистон Ички ишлар вазири Баҳодир Матлубовнинг укаси, Яккасарой тумани ИИБ бошлиғи Жамшид Матлубовнинг қотил эканини даъво қилаётган, бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти шов-шувли баёнот ҳам тарқатганди.
Октябрхон опа билан суҳбатлашган мухбиримизга кўра, онахон ҳозирда марҳум қизи Дилнуранинг уйида яшаб турибди. Шу йилнинг 6 январь куни Дилнуранинг туғилган куни муносабати билан унинг мозори бошига боришган, у ерда онахонни Жамшид Матлубов ҳақорат қилган. Қўлидан ҳеч нима келмаслигини айтиб, Тошкентдан кетиши кераклигини гапирган. Бугун эса Чўпонота маҳалла фуқаролар йиғини раиси, участка нозири ва ҳокимият вакили келиб, унинг Тошкентда пропискасиз, ноқонуний равишда яшаётгани, дарҳол шаҳардан чиқиб кетиши кераклигини айтишган. Онахонга бир маош ставкаси миқдорида жарима солиш ҳақида баённома тўлдириб, агар кетмаса Ўзбекистон Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 223-моддаси билан иш қўзғатилишини таъкидлашган.
Шу йилнинг 6 январь куни, яъни хонанданинг туғилган кунида қотил миршаббошиларнинг буюртмаси билан 45 минутлик кўрсатув тайёрлаган Ўзбекистон телевидениеси яна Дилнуранинг юрак хуружидан вафот этганини таъкидлади. Ваҳоланки, дастлабки тергов ҳужжатлари ва жиноят иши матриалларида унинг ваҳшиёна қийноқ қурбони бўлгани аниқланган. Бу ҳақда Октябрхон Юсупова ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, ҳуқуқ ҳимоячи ташкилотларга арз қилиб юрибди. Унинг Тошкентда “ноқонуний” яшаб тургани сабаби ҳам шунда, дейди мухбиримиз.
14:00 - Андижон воқеаларидан кейин Наманганда одамларни диний қарашлари сабабли қамашлар кўпайди
Маълумки, 2005 йил 13 май Андижон фожеаларидан кейин, Ўзбекистон ҳукумати барча чет эллик нодавлат ташкилотларини қувғин қилди. Масалан, Фарғона водийсида самарали фаолият олиб боряпган «Фридом хауз» ташкилотининг Намангандаги бюроси бекитилди. Маҳалий воқеаларни дунёга етказиб бериб турган «Озодлик» радиосининг водий бўйича мухбирлари қувғинга учради. Радионинг Ўзбекистондаги бюроси бекитилди ва унинг наманганлик мухбири Носир Зокир ҳибсга олинди, Андижондаги мухбири мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди.
Наманганлик ҳуқуқ ҳимоячилари сўнги йиларда қамалган, аммо жамоатчиликнинг эътиборидан четда қолган одамларнинг рўхатини тузишди. Қуйидагилар 2006 йил 1 июнда озодликдан маҳрум этилган:
1. Тожибоев Акмал Ғофурович. 1974 йил 23 ноябда туғилган. Наманган шаҳар, Эгамбердиев кўчаси 4 тупик 4 уйда яшаган. 3 нафар фарзанди бор. Биринчи судланиши, 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
2. Муйдинов Жалолиддин. 1956 йил 26 июлда Наманган шаҳрида туғилган. Наманган шаҳар Зарафшон маҳалласи Абай кўчаси 7 уйда истиқомат қилган. 1999 йилда ҳам Ўзбекистон Ж/К сини 159 моддаси биринчи қисми билан судланиб 6 йил озодликдан маҳрум қилинган. 2003 йил декабрь ойида озодликка чиққан. Бу иккинчи бор қамалиши. Энди 6 йилга озодликдан маҳрум этилган.
3. Шарипов Шокир. 1979 йил 20 мартда Наманган шаҳрида туғилган. 2000 йили ҳам вилоят суди томонидан Ўзбекистон Ж/К сини 159 моддаси, 1 қисми билан айбланиб 6 йилга озодликдан маҳрум этилганди. 2001 йили декабрь ойида амнистияга асосан озод этилган. Уни яна яна 6 йилга қамашган.
4. Юсупов Босит. 1966 йил Наманган шаҳрида туғилган. 4 нафар фарзанди бор. 5 йилга озодликдан маҳрум этилган. Илгари судланмаган.
5. Абдуллаев Хошим. 1968 йил 3 мартда Наманган шаҳрида туғилган. 5 нафар фарзанди бор. Соҳил кўчаси 3 хонадонда яшаган. Илгари судланмаган. 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.
6. Нормирзаев Ҳасан. 1961 йил 26 октябрида Наманган шаҳрида туғилган. Абай кўчаси 17 хонадонда яшаган. 6 нафар фарзанди бор, 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.
7. Камолов Зулфиддин. 1972 йил 9 декабрида Наманган шаҳрида туғилган. Уч нафар фарзанди бор. Илгари судланмаган. 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.
8. Ҳоликов Алишер. 1978 йил 20 мартда Наманган шаҳрида туғилган. Зарафшон кўча 19 уйда яшаган. Дастлаб 200 йил 15 май куни Наманган вилояти суди томонидан Ўзбекистон Ж/К сининг 159 ва 244 моддаларига асосланиб 3 ярим йилга озодликдан маҳрум этилган. 2003 йил ноябрь ойида жазони тўлиқ ўтаб озодликка чиққан. Энди 14 йил озодликдан маҳрум этилган.
9. Нажмиддинов Муҳаммад. 1969 йил 21 июнда Наманган шаҳрида туғилган. 5 нафар фарзанди бор. Дастлаб 2002 йили Фаргона вилояти суди томонидан Ўзб Ж/К сини 159,244,248 моддаларига асосан 14 йилга озодликдан маҳрум қилиниб 2004 йил январ ойида амнистияга асосан озод қилинган. Энди олти йилга озодликдан маҳрум этилди.
10. Маҳкамов Мансур. 1978 йил 6 февралда туғилган. 2 нафар фарзанди бор. Дастлаб 2000 йил 19 май куни Наманган вилояти суди томонидан Ўзбекистон Ж/К сининг 159,244, моддаларига асосан 6 йилга озодликдан маҳрум этилган. 2001 йил август ойида амнистия қилинган. Энди 14 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
11. Тўраев Хабибулло. 1966 йил 13 январда Наманган шаҳрида туғилган. Уч нафар фарзанди бор. Чаманзор кўча 12 уйда яшаган. Илгари қамалмаган. 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.
12. Тўхтабоев Маъруф. 1980 йили 28 августда Наманган шаҳрида туғилган. 1 нафар фарзанди бор. Тошкент кўча 22 уйда яшаган. Илгари қамалмаган. 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
13. Шохимардонов Анас. 1980 йили 29 февралда Наманган шаҳрида туғилган. 2 нафар фарзанди бор. Бобуршоҳ кўча 85–а уйда яшаган. Илгари судланмаган. 6 йилга озодликдан маҳрум этилган.
14. Убайдуллаев Комилжон. 1970 йил туғилган. 4 нафар фарзанди бор. 3 йилга озодликдан махрум этилган. Ҳозирда Товоқсойда жазо ўтаяпти. Отасининг айтишича, 2005 йили охирларида ҳибсга олинган чоғида уйида гургут қутичаси ичида 5 дона ўқ топилган, буни милиция ходимларининг ўзлари уюштирган.
15. Турғунов Раҳимжон. 1960 йилда туғилган. Уйчи кўчаси 241-а уйда истиқомат қилган. 3 нафар фарзанди бор. У 1995 йили диний айблар билан 5 йилга қамалган. 1998 йили қайта суд қилиниб 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Ҳозирда Қашқадарё вилояти Косон турмасида муддатини ўтаяпти.
16. Абдураҳмонов Абдулбоқи. 1970 йилда Наманган туманидаги Қумқўрғон туманида туғилган, шу қишлоқда яшаган. 2003 йил 20 августда уйидан «Ҳизби-ут-таҳрир» варақалари топилиб, 2004 йил октябрь ойида вилоят суди судяси С.Мамадалиев раислигида суд қилинган ва 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
17. Тўхтабоев Азим. 1981 йил Наманган шаҳрида туғилган. 2004 йил 20 августда ҳибсга олинган. Ўзбекистон Ж/К сининг 159,244 моддалари асосида 2005 йил 16 феврал куни вилоят судини судяси С.Мамадалиев раислигида суд қилиниб 9 йилга озодликдан маҳрум қилинган.
18. Холмирзаев Аъзам. 1973 йил 2 январида Наманган шаҳрида туғилган. 2 нафар фарзанди бор. Ўзб Ж/К сининг 159,244 моддаларига биноан юқорида номи зикр этилган Тўхтабоев Азим билан бирга вилоят судини судяси С.Мамадалиев раислигида 2005 йил 16 февраль куни суд қилиниб 9 йилга озодликдан маҳрум этилган.
19. Мирвоҳидов Ҳасан. 1976 йил 28 ноябрида Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани Румий кучаси 31 уйда яшаган. Илгари ҳам Ўзбекистон Ж/К сининг 159, 244 моддаларига асосида 6 йилга озодликдан маҳрум этилган. 2001 йил 22 августда амнистия қўлланиб озод қилинган. 2005 йил 16 февраль кунги Наманган вилоят судини ҳукми билан 12 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Жуда кўп одамлар ўз яқинларининг қамалганлиги ҳақидаги хабарни ҳуқуқ ҳимоячиларига етказишдан қўрқмоқдалар, дейди бу рўйхатни ҳозирлаган Носир Зокир. Халқаро Қизил Хоч Жамияти вакилларига Ўзбекистонга киришга рухсат берилгач, баъзи одамлар ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат қилишмоқда.
12:00 - Украина-Россия газ уруши давом этмоқда

Янги йилнинг биринчи куниёқ Россия Украинага сотиладиган газни тўхтатиб қўйган эди. Украинада ҳеч қандой фалокат юз бергани йўқ. Украина раҳбарлари мамлакатнинг эҳтиёжлари учун ер остидаги табиий омборларда авалдан йиғиб қўйилган газ запаслари ишлатилаётганини гапиришса ҳам, афтидан, Украина ўз ҳудудлари орқали Россиядан Европага ташиладиган газдан ҳам фойдаланишга бошлаган. Чунки, бир қатор Шарқий Европа давлатлари ўзларига келаётган газ ҳажми камайганидан хавотирга тушганларини билдирдилар.

Балки, бу русларнинг ўйинидир. Улар Украинани дунёга ёмон отлиқ қилиб кўрсатиш учун Европага юбориладиган газни камайтиришгандир.
Хуллас, уруш давом этмоқда. Ҳар қандай урушда бўлганидек, томонлар ҳамма имкониятларини ишга солмоқдалар. Қонуний усулларни ҳам, пропагандикларини ҳам.
Лекин, бир нарса аниқ. Россия Украинани дарҳол тиз чўктиролмади. Россия Бош вазири Владимир Путин Украинага турли таҳдидлар қилмоқда, ўзини чекинмайдиган одамдек қилиб кўрсатишга уринмоқда. Европа эса, очиқча бир тарафнинг ёнини олмасликка ҳаракат қилса ҳам, Украинага яқинроқлиги кўриниб қолмоқда.
Нима бўлганда ҳам, аввалги хабарларимизда айтилганидек, моҳиятан бу урушни Украина ютади.