23:30 - Солижон Абдураҳмонов жазони ўташ учун Қаршига келтирилди
22:30 - Ўзбекистон ва Белорус режимлари иқтисодий ҳамкорликни кучайтирмоқчи
- Ислом Карим йигитларни армияга - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:30 - Солижон Абдураҳмонов жазони ўташ учун Қаршига келтирилди
22:30 - Ўзбекистон ва Белорус режимлари иқтисодий ҳамкорликни кучайтирмоқчи
- Ислом Карим йигитларни армияга - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

07 January 2009
04:00 - 23:30 - Солижон Абдураҳмонов жазони ўташ учун Қаршига келтирилди
22:30 - Ўзбекистон ва Белорус режимлари иқтисодий ҳамкорликни кучайтирмоқчи
- Ислом Карим йигитларни армияга

23:30 - Солижон Абдураҳмонов жазони ўташ учун Қаршига келтирилди

Гиёҳвандлик ва бангифурушликда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Солижон Абдураҳмонов жазони ўташ учун Қаршидаги 64/61-колонияга келтирилди. Мухбиримизнинг таъкидлашича, бундан икки ой муқаддам санитария аҳволи ўта ёмонлаги учун фаолияти қисман тўхтатилган мазкур колония қайта очилган. У нисбатан шароити оғир жазони ижро этиш муассасаси ҳисобланади.

22:30 - Ўзбекистон ва Белорус режимлари иқтисодий ҳамкорликни кучайтирмоқчи

Бугун Белорус Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон билан иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳақидаги Фармонга имзо чеккан. Бу ҳақда хабар тарқатган БелТА ахборот агентлиги мазкур Фармон 2008-2007 йиллардаги ўзаро иқтисодий иттифоқчиликни назарда тутишини таъкидлайди. Белорус диктаторининг қарори ўтган йилнинг 19 июнида Минскда имзоланган ўзаро иқтисодий ҳамкорлик Дастурини кучга киритди, дейди мухбиримиз. Ўзбекистон томонидан эса мамлакат режимбошиси бу шартномани ўтган йилнинг 19 ноябридаёқ кучга киритган. Шу тариқа маънавий шериклар энди иқтисодий ҳамкорларга айланишди.

Ислом Карим йигитларни армияга чақирди

Ўзбекистон Президенти, мамлакат Қуролли кучларининг Олий бош қўмондони Ислом Карим “Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучларига фуқароларнинг навбатдаги чақируви ҳамда хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган хизматчиларни хизматдан бўшатиш тўғрисида”ги мавсумий қарорни имзолагани расман маълум килинди. Унга кўра, шу йилнинг феврал-март ойларида янги хизматчилар чақирилади, ўтган йилнинг сентябр-октябрида чақирилган йигитлар уйларига қайтарилади.

13:00 - Ўзбекларга яқинлиги билан маълум бўлган собиқ турк сиёсатчисига оид муассасалар тинтув остида

2008 йил 20 октябрдаги хабаримизда Туркияда “Эргенекон” номи билан машҳур бўлган сиёсий-маҳкамавий жараён давом этаётгани, бу жараён доирасида турк миллатчиларининг “Эргенекон” номли яширин ташкилоти аъзолари судланаётганини билдиргандик.

Бугун Туркия ахборот воситалари 1984-89 йиллари Истанбул ҳокими бўлган Бадриддин Даланга тегишли ИСТЕК вақфи (фонди) ва шу фонд тарафидан тузилган Еттитепа Университетида полиция тарафидан “Эргенекон" иши бўйича тинтувлар ўтказилгани ҳақида хабар тарқатдилар.

Бадридин Далан Истанбул ҳокимлигидан кейин бир муддат Она Ватан Партияси рўйхатидан мамлакат парламентига (Туркия Буюк Миллат Мажлисига) сайланган, кейин алоҳида партия тузган, аммо кейинчалик сиёсатни ташлаб, таълим ишлари билан шуғуланувчи ИСТЕК вақфига асос солиб, шу вақф ишлари билан машғул бўлган.

Бадриддин Далан марказ партияларида аъзо бўлган бўлса ҳам, миллиётчи қарашлари билан танилган одам. У Турк дунёси, хусусан, собиқ СССРдан мустақил бўлган турк жумҳуриятларига оид масалалар билан яқиндан шуғулланган. 1993 йили Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган бир гуруҳ ўзбек мухолифатчилари (масалан, Салой Мадамин ва Жаҳонгир Муҳаммад оилалари билан, Салой Мадаминнинг укалари, ҳозир Ўзбекистонда қамоқхонада ётган Юсуф Рўзимурод) ИСТЕК вақфига оид таълим муассасаларининг ўқитувчилари учун Истанбулнинг энг машҳур қисмида қурилган уйларда бир неча йил яшашган.

Бу фонднинг уйларидан чиқиб кетишгач, Жаҳонгир Муҳаммад миллий-демократик руҳдаги ташкилотлар билан алоқасини давом этирди, Салой Мадамин ва укалари эса, ҳозир Ғарбда "исломчилар" деб таърифланадиган экстремистик руҳдаги ташкилот ва шахслар тарафига ўтиб кетдилар.

10:30 - Қонли Россия-Гуржистон урушидан Россия-Украина газ урушигача

СССР сифатини йўқотгангандан бери биринчи марта Россия ўтган йилнинг август ойида тўғридан-тўғри бошқа бир давлат билан урушга кирди. Бу давлат Гуржистон эди. Ташқи кўринишидангина Жанубий Осетия ва Абхазияни Гуржистондан ажратиб олиш мақсадида Россия томонидан олиб борилган бу урушнинг тагида аслида бошқа оламшумил бир сабаб ётарди. Бу сабаб – юз йиллардан бери қўшниларни босиб олиш эвазига кенгайиб бораётган Рус императорлигининг парчаланиш босқичига кирганидан қўрқиб кетган русларнинг парчаланиш жараёнини тўхтатиш истагидир.

Бир қарашда руслар ўз истакларига етишгандек кўринадилар. Чунки, Абхазия ва Жаниубий Осетия феълан Россияга қўшиб олинди, сўнги даврда биринчи марта Рус императорлиги озгина бўлса ҳам кенгайди.

Аслида, руслар бу урушни нафақат ютқаздилар, балки, императорликнинг тезроқ парчаланишига йўл очадиган имконият яратдилар. Уруш Гуржистоннинг, унинг президенти Михаил Саакашвилининг ғалабаси билан тугади, дейиш мумкин. Нимага?

Чунки, Абхазия ва Жанубий Осетия СССР парчалангандан бери Гуржистонинг эмас, Россиянинг қўлида эди. Демак, руслар янги нарсага эришмадилар.

Аммо, шу пайтгача гуржилардан бошқа ҳеч кимни қизиқтирмайдиган муаммо халқаро масалага айланди. Иқтисоди оғир аҳволда бўлган Гуржистонга Ғарбдан ёрдам оқиб келабошлади. НАТО ва Европа Иттифоқи очиқчасига Гуржистон тарафига ўтиб олдилар ва Росия билан алоқаларни тиклашни русларнинг Абхазия ва Жанубий Осетиядан чиқиб кетишлари билан боғлаб қўйдилар.

Ғарб билан тўла алоқаларни тиклаш учун Россия ахир бир кун Абхазия ва Жанубий Осетияни Гуржистонга қайтаришга мажбур бўлади. Бир неча соат ичида Тбилисини ҳам босиб олишга кучи етадиган рус армияси Ғарбнинг талаби билан Абхазия ва Жанубий Осетига чекиниши русларнинг обрўсини тикланиб бўлмайдиган даражада яралади.

Шундай шароитда Россия иккинчи урушга кирди. Бу - Украина билан газ урушидир.

Муҳим бўлган нарса шундан иборатки, газ урушининг асл сабаби газ эмас. Сабаб – борган сари Россиядан узоқлашиб Ғарбга яқинлашиб бораётган Украинани жазолаш, уни орқага қайтаришга интилишдир.

“Аслида, - дейди бу хусусда “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат, - Москванинг, тўғрироғи Лубянканинг сўнги ўн йилларда Украинага нисбатан олиб борган сиёсати русларнинг энг катта хатоси бўлган. Руслар ўзлари каби славян бўлган украинлардан хавф-хатар кутмадилар. Улар СССРнинг гўркови сифатида ўзбекларни кўрдилар.

Шу сабабли Лубянка 20 асрнинг охирида асосан биз билан шуғулланди. “Пахта иши” баҳонасида Ўзбекистоннинг ўша замондаги сиёсий элитаси яксон қилинди. Ўша вақтда энг ёш ва динамик сиёсатчи сифатида ўртага чиқиб келаётган Пўлат Ҳабибуллаев ўзбекларнинг “медсестраси” Марат Зоҳидов имзоси билан чиқарилган КГБнинг хати асосида четга улоқтирилди. Ўзбек миллатчилигиниг бешиги деб ҳисобланадиган ёзувчилар жамоасининг мутлақо кўпчилиги ҳеч қандай муқаддас принципларга содиқ бўлмаган ва ҳамма нарсани сотишга тайёр одамлардан иборат эканлигини вақтида фаҳмлаган Лубянка, уларнинг қўли билан тарихимизда илк марта яратилган милий озодлик ҳаракатини парчалади. Мақсад эса, Москванинг, Лубянканинг ишончли одами Ислом Каримовнинг тахтини мустаҳкамлаш эди. Ва шундай бўлди ҳам.

Лубянка ўзбеклар билан овора экан, кутилмаган зарба украинлардан келди. 1991 йил август фитнаси бошланиши билан Украина биринчи бўлиб мустақиллигини эълон қилди ва СССРдан чиқиш бўйича референдум белгилади. Ўша йили 1 декабрда украиналиклар СССРдан чиқишга овоз бердилар. СССРнинг уч таъсисчисидан (Россия, Украина, ва Белорусия, тўртинчи таъсисчи – Кавказорти жумҳурияти аллақачон йўқ бўлиб кетганди) биттасининг СССРдан чиқиши СССРни ҳам йўқ қилди, натижада, бошқалар қатори Ўзбекистон ҳам 8 декабрда мустақил бўлиб қолди. Шу сабабли, 1 сентябрнинг мустақиллик куни деб байрам қилиниши масхарабозликдир. “Бирлик” ҳокимиятга келгач, бу масалада ҳам адолат ўрнатилади.

Энди Украинага қайтсак. Бу мамлакат СССРдан чиққандан бери Москванинг бош оғриғига айланган. Ельцин замонида кўпроқ Чеченистон билан овора бўлган руслар бунга чидадилар, лекин, Рус императорлигини бошқача шаклда бўлса ҳам тиклаш ҳаёлида юрган Владимир Путин Украинани тиз чўктириш учун турли ўйинлар қилиш билан машғул. Ҳозирги газ уруши Путиннинг украинларга қарши ишлатаётган қуролларидан биридир.”

Европа рус газига муҳтожлигидан фойдаланиб, уни шантаж қилаётган Россия, Украинани тиз чўктириш учун ҳам Европани ишлатмоқчи. Аммо, руслар бир нарсани унутмоқдалар. Катта савдода сотувчи каби харидорнинг ҳам роли катта. Европа Россия газига муҳтож бўлгани каби, руслар ҳам ўз газларини сотиш учун Европа каби харидорга муҳтожлар. Бунинг устига, рус газининг асосий қисми Украина орқали Европага етказилади. Болтиқ денгизи остида қурилиши мўлжалланаётган газ қувури битганда ҳам, Украинанинг роли йўқ бўлиб қолмайди.

Демак, бу газ урушини ҳам моҳиятан Россия ютқазади. Дунёдаги молиявий бўҳрон ва нефть нархининг тушиши ҳам қўшилиб, Путин режимининг охири кўринишга бошлади, дейиш мумкин. Бу - Ислом Карим режимининг ҳам охири бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону