23:00 - АҚШ элчиси ўзбекистонликларни янги йил билан қутлади
- Тошкентда Қорбобони қароқчи урди
19:00 - Абдураҳим Пўлат: Обамами ёки иқтисодий бўҳрон? Уму - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:00 - АҚШ элчиси ўзбекистонликларни янги йил билан қутлади
- Тошкентда Қорбобони қароқчи урди
19:00 - Абдураҳим Пўлат: Обамами ёки иқтисодий бўҳрон? Уму - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

31 December 2008
04:00 -
23:00 - АҚШ элчиси ўзбекистонликларни янги йил билан қутлади
- Тошкентда Қорбобони қароқчи урди
19:00 - Абдураҳим Пўлат: Обамами ёки иқтисодий бўҳрон? Уму

23:00 - АҚШ элчиси ўзбекистонликларни янги йил билан қутлади

Бугун АҚШнинг мамлакатимиздаги элчиси Ричард Норланд мамлакатимиз аҳолисига табрик йўллади. Унда шундай дейилади:

“Америка Қўшма Штатлари халқи номидан барчангизни Янги йил муносабати билан самимий муборакбод этаман. 2008 йил Америка халқи учун муҳим тарихий аҳамиятга эга йил бўлди, чунки халқимиз биринчи маротаба афро-америкалик Президентни сайлади. Биз ушбу йилда АҚШ ва Ўзбекистоннинг минтақавий хавфсизлик, иқтисодий ҳамкорлик ҳамда инсон ҳуқуқлари каби муҳим соҳаларда ўзаро бир-бирини англаши чуқурлашганининг гувоҳи бўлдик.

Ишончимиз комилки, АҚШ-Ўзбекистон муносабатларидаги қадам-бақадам ўсиш янги йилда ҳам давом этади. Келгуси йилда дунё кўплаб муаммоларни, шу жумладан, глобал иқтисодий бўҳрондан чиқиш масаласини ҳал қилади. Ўйлайманки, биргаликда меҳнат қилиб, биз бундай муаммоларни бартараф эта оламиз. 2009 йил барчангизга оилавий бахт, соғлик ва осойишталик олиб келсин!”

Тошкентда Қорбобони қароқчи урди

Бугун Тошкентнинг Ўрда пункти атрофида тирикичлик қилиб юрган ширакайф қорбобо (Сергей Стащенко)ни куппа-кундузи тунаб кетишди. Маҳаллий милиция пункти нозири, капитан Барот Сафоевнинг таъкидлашича, қорбобо 70 минг сўм (50 АҚШ доллари) миқдоирдаги пули ва бир қоп Хитойда ишлаб чиқарилган майда ўйинчоқларидан айрилган. Мазкур ҳолат бўйича Шайхонтоҳур тумани ИИБ тезкор вакиллари суриштирувлар олиб бормоқда.

19:00 - Абдураҳим Пўлат: Обамами ёки иқтисодий бўҳрон? Умуминсоний қадриятлар!

2008 йилнинг асосий воқеаси нима - Барак Обаманинг АҚШ президенти қилиб сайланишими ёки дунёнинг иқтисодий бўҳроними, деган савога жавоб қидириш сўнги кунларнинг энг актуал мавзуси бўлмоқда. “Свобода” радиоси сайтида шу каби саволар билан ўтказилган сўровноманинг натижалари қизиқ. “2008 йилнинг асосий воқеаси нима?” саволига радио таклиф қилган 5 жавобдан бирини танлаш учун сўровномада қатнашган 1896 кишининг овозлари қуйидагича тақсимланибди:

Обаманинг президент бўлиши – 332 (18%)
Иқтисодий бўҳрон – 1065 (56%)
Кавказдаги уруш – 321 (17%)
“Ворис” операциясининг тугаши – 87 (5%)
Бошқа воқеалар – 91 (5%)

Бу радионинг эшитувчилари асосан собиқ СССРда тарбия олган одамлар бўлгани учун сўровноманинг натижалари яна ҳам қизиқ кўринади.

Коммунистик тузумнинг мақсадларидан бири – янги типдаги, ғояни нондан юқори қўядиган инсон яратиш бўлса ҳам, натижа том тескариси бўлганини кўп кўрдик. 1991-92 йилари СССРда инқилобий ўзгаришлар бўлар экан, оддий одамлар “яқинда очлик бошланади” деган қўрқув ичида яшашарди. Бу қурқув шунчалик кенг тарқалгандики, 1991 йилнинг сўнгида биз чиқарадиган “Мустақил Ҳафталик” газетаси учун Гулчеҳра Нуриллаева мен билан суҳбат тайёрлаганларида - “очарчилик бўладими?” деган саволни ҳам бергандилар. Мен у жавобнинг аргументларини бу ерда такрорламоқчимасман, аммо қисқа қилиб айтса, жавобим - “йўқ” бўлганини эслатиш лозим.

Ҳозир ҳам ўша тузум етиштирган одамлар паника ичида. Иқтисодий бўҳрон одамларнинг 1991-92 йилларда каби қўрқувга солмоқда. Шу сабабли “Свобода”нинг кўпчилик ўқувчилари асосий воқеа ўлароқ “иқтисодий бўҳронни” белгиладилар. Албатта, бу бўҳрон ҳар биримизнинг чўнтагимизни уради, ҳар биримизнинг иқтисодий аҳволимизни оғирлаштиради, камарни қаттиқроқ сиқишга тўғри келади. Аммо, ҳеч қандай фожеа бўлмайди. Одамзоднинг ўзи яратган замонавий ва мураккаб суперструктурада баъзи оқсоқликлар бўлмоқда. Бу нарса - мураккаб системаларга хос сифатдир. Бу оқсоқликлар ҳеч қандай катта ҳалокатларга етиб бормасданоқ тузатилади. Бир неча йилдан кейин, у тарих саҳифасига айланади.

2008 йилнинг асосий ва оламшумул воқеаси эса, қора танли Барак Обаманинг АҚШ президенти этиб сайланишидир. Гап унинг “ҳамма нарсани ўзгартириш” шиори ва шу шиор йўналишидаги мақсадаларида ҳам эмас, гап – яқингача кўпчлик тарафидан қуллар ирқи деб ҳисобланган қора танли кишининг дунёнинг супердавлатида энг юқори лавозимга халқнинг истаги бўйича олиб келинишидир. Обаманинг душманлари унинг ўз отаси ва ўгай отаси мусулмон бўлгани ҳақида спекуляциялар қилишмоқчи бўлишди, аммо Америка халқи уларни қабул қилмади.

АҚШдаги сайлов дунёни ўзгартирадиган бурилиш нуқталаридан бири эканлигини ҳали кўпчилик, шу жумладан “Свобода”нинг рус тилли эшитувчи/ўқувчилари ҳам, тушуниб етишмаган.

Обаманинг президент бўлиб сайланиши дунёда фундаментал ўзгаришлар бошланганини эмас, улар алақачон бошланиб бўлганди, фундаментал ўзгаришлар амалга ошиб бўлганини кўрсатди. Бундан буён, яъни 21 асрнинг бошидан бошлаб, дунёда ирқий, миллий ёки диний ғоялар эмас, умуминсоний қадриятлар ҳукмронлик қилади. Одамзод янги даврга кирди.

17:00 - Россиянинг халқаро резервлари қисқаришни давом эттирмоқда

Россия Марказий Банкасига асосланиб “Интерфакс” томонидан тарқатилган хабарга кўра, бу мамлакатнинг аввал олтин-валюта, ҳозир эса халқаро резервлари деб аталувчи заҳираси сўнги ҳафта ичида 12,6 миллиард доларга қисқарган. Ҳозир бу заҳира 438,2 миллиард долларни ташкил қилибди.

Айтиш керакки, сўнги йилларда нефтнинг дунё бозорларидаги нархи тўхтовсиз ортиб бориши туфайли, Россиянинг халқаро резервлари шу йилнинг август ойида 600 миллиард долларни ташкил қилганди. Аммо, ундан кейин бошланган молиявий бўҳрон туфайли бу заҳира тезлик билан эрий бошлади. Россиянинг Иқтисодий Ривожланиш вазирлигининг тахминларига кўра, 2009 йилнинг охирига келиб халқаро резервлар даражаси 300 миллиардга тушади.

16:00 - Рамз Бобожон вафот этди

Бугун эрталаб таниқли ўзбек шоири Рамз Бобожон 87 ёшда вафот этгани ҳақида мамлакат президенти, парламент палаталарининг раислари, Бош вазир ва сарой ёзувчилари Абдула Ориф, Эркин Воҳид, Примқул Қодирларининг имзоси билан некролог эълон қилинди. Марҳумнинг оламдан ўтган куни билдирилмаган ҳам, ҳар ҳолда кеча бўлса керак.

Рамз Бобожон нафақат шоир, айни замонда, драматург ва таржимон бўлган. 1921 йилда Тошкентда туғилган адибнинг илк китоби 1939 йилда нашр қилинган. Шоир “саройга” жуда яқин одам бўлганини кўрсатувчи факт – унинг “Ватан” жамиятига ҳам маълум вақт раислик қилганидир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону