23:30 - Оммавий ахборот воситалари режимбошининг кўнглини кўтаришга интилишмоқда
23:00 - Ўн йиллик сенсация: АҚШ 2010 йилда парчаланади
22:00 - Россия дам олишга кетишдан олдин Украина билан - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:30 - Оммавий ахборот воситалари режимбошининг кўнглини кўтаришга интилишмоқда
23:00 - Ўн йиллик сенсация: АҚШ 2010 йилда парчаланади
22:00 - Россия дам олишга кетишдан олдин Украина билан - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

30 December 2008
04:00 -
23:30 - Оммавий ахборот воситалари режимбошининг кўнглини кўтаришга интилишмоқда
23:00 - Ўн йиллик сенсация: АҚШ 2010 йилда парчаланади
22:00 - Россия дам олишга кетишдан олдин Украина билан

23:30 - Оммавий ахборот воситалари режимбошининг кўнглини кўтаришга интилишмоқда

Ўзбекистон конституцияси кунига бағишланган тантанали мажлисда президент Ислом Каримнинг башарасини кўрган ҳар бир одам унга ачинарди. Ўзбекистон иқтисодининг барбодлиги, юз минглаб ўзбек меҳнат муҳожирларининг Россиядан қайтиши билан пайдо бўладиган янги муаммолар, бозор иқтисодига ўтишни тезлаштирадиган ислоҳотлардан қочиб Евросиё Иқтисодий Ҳамжамиятидан мажбуран қочиш ва шу каби воқеалар таъсирида тамом бўлган Ислом Каримнинг кайфиятини кўтариш энди давлат савиясидаги масалага айланган.

Авалдан ҳам режимни мақташ билан овора бўлган Ўзбекистон Милий Хабар Агантлиги бугун тарқатаётган хабарларнинг ягона мақсади - Ислом Каримнинг кайфиятини кўтаришдир.

Мана бугун тарқатилан хабарлардан бири. Унда айтилишича, янги йил бaйрaми aрaфaсидa пoйтaxтимиз кўчaлaридa, бoғлaридa вa муaззaм мaйдoнлaридa кўплaб учрaтиш мумкин бўлгaн чeт эллик мeҳмoнлaрдaн бири – фрaнциялик Дaниeл Рeйнaрт шундай дебди:

“Ўзбeкистoнни жaннaтмoнaнд ўлкa дeйишлaри бeжиз эмaс экaн. Зaминингиз сaxoвaтли, oдaмлaрингиз кўнгли oчиқ, миллий қaдриятлaрингиз ғoят aжoйиб вa жудa бoй. Янги йил aрaфaсидa Тoшкeнтнинг кeнг кўчaлaри вa мaйдoнлaри, сaйлгoҳлaри, мeҳмoнxoнa вa рaнг-бaрaнг бaйрaм тoмoшaлaрини кaттa қизиқиш билaн кузaтмoқдaмaн”.

- Мaмлaкaтингизгa илк сaёҳaтим жудa мaзмунли ўтмoқдa, - дeбди бошқа бир меҳмон Кaрл Xeрмaн (Гeрмaния). - Юртингизни тeлeвидeнийe oрқaли тoмoшa қилиб, бу eргa oилaм билaн кeлишни ният қилгaн эдим вa oрзуимгa eтгaнимдaн xурсaндмaн. Сaёҳaтимиз aснoсидa oлгaн тaaссурoтлaримни тaърифлaшгa oжизмaн. Мустaқиллик мaйдoнидa бeзaтилгaн улкaн aрчa, турфa ўйинчoқлaр, aрчa aтрoфидa рaқсгa тушaётгaн шўx-шoдoн бoлaжoнлaр мaйдoнни эртaклaр шaҳaрчaсигa aйлaнтириб юбoргaн. Фaрзaндлaри билaн aйлaниб юргaн oтa-oнaлaрни, бaйрaм сoвғaлaри xaрид қилaётгaн қувнoқ ёшлaрни, бoлaкaйлaргa сoвғa улaшaётгaн Қoрбoбo вa Қoрқизни кўриб, юртингизгa, oдaмлaрингизгa чин дилдaн ҳaвaсим кeлди. Бу eрдa мeнинг фaрзaндлaрим ҳaм яйрaяпти. Юртингиздa бoлaлaрнинг қишки тaътили жудa мaрoқли вa сeрмaзмун ўтиши учун ярaтилгaн шaрт-шaрoит тaҳсингa лoйиқ.

Франция ва Германия каби бадавлат мамлакатларда янги йил қандай қутланишини билган одам ЎзАнинг бу хабари устидан кулиши аниқ. Лекин, "бечора" немис ва французлар мамлакатимизга келиб ҳордиқ чиқаришаётганидан Ислом Каримнинг кўнгли, балки, бироз кўтарилган бўлса ажаб эмас.

Кўнгилнинг бир оз бўлса ҳам кўтарилиши қанчалик муҳим эканлигини Совет замонидан қолган қуйидаги латифа яхши англатса керак. Бир одам дўстига гапирмоқда: “Кеча қўшнимизнинг дала ҳовлиси ёниб кетди. Арзимаган воқеа, аммо, барибир эшитган одамнинг кўнглига малҳам бўлади.”

23:00 - Ўн йиллик сенсация: АҚШ 2010 йилда парчаланади

АҚШнинг энг машҳур ва обрўли ахборот воситаларидан The Wall Street Journal газетасининг ёзишича, 50 ёшлик собиқ КГБ аналитики, ҳозир Россия ташқи ишлар вазирлигининг келажак дипломатларини тайёрлайдиган академиясида ишлайдиган профессор Игорь Панарин 10 йилдан бери АҚШнинг 6 парчага бўлиниб кетишини башорат қилар экан. У биринчи марта ўз башоратини 1998 йилда Австриядаги қандайдир конференцияда очиқлаган. Ўтган 10 йил ичида унинг башоратини тасдиқловчи биронта жиддий воқеа юз бермаган бўлса ҳам, унинг фикрига рус оммавий ахборот воситаларида етарлича жой берилар эмиш.

Бундай эси паст башоратчилар ҳама жойда бор, дейди бу хусусда “Бирлик” Партияси раҳбари Абдураҳим Пўлат. Мен Туркияда яшаган пайтимда у мамлакатдаги катта газеталардан бирида (газетанинг номи ҳам “Туркия”) Раҳим Эр исмли номи чиққан, таниқли таҳлилчи АҚШнинг яқин орада парчаланиб битишини “башорат” қилганди. Унинг мантиғи ҳам ўзи каби содда бўлган – СССР парчаландими, АҚШ ҳам парчаланади.

Узоққа бориб нима қиламиз. Бундан икки йил аввал “Эрк” партияси 53-54-чилар фракциясининг сайтлари ва уни қўллаб қуватловчи Исёнкор ва Ватандош каби мазохист сайтлар бош 53-54-чи Салой Мадамининг “Ғарб дунёси 2050 йилгача битади, шу пайтга келиб бутун дунё мусулмончиликни қабул қилади, чунки фақат Ислом динигина демократияга мос келади” деган маънодаги алаҳсирашларидан иборат мақоласини эълон қилишганди. Мен унинг устидан кулганимдан кейин, аслида иймони ҳам йўқ хоиннинг мақоласи дарҳол сайтлардан олиб ташланган.

Кўринишидан, рус професори Игорь Панарин ҳам шундай “башоратчи”лардан. Лекин, бу профессор Ташқи ишлар вазирлигининг Академиясида декан эканлиги, у Кремлда бўладиган турли қабул маросимларига таклиф қилиниши – Россиянинг аҳволини намойиш қилувчи энг яхши мисоллардан бири бўлолади.

22:00 - Россия дам олишга кетишдан олдин Украина билан газ муаммосини ҳал қиладими?

Россияда келаётган янги йил ва православ календари бўйича Иисус Христос туғилган кунини байрам қилиш муносабати билан ката таътил бошланади. Узлуксиз ишлаши шарт бўлмаган корхоналар ва муассасаларда 12 январгача байрам таътили. Омавий ахборот воситалари ҳам байрамдан четдан қолишмайди. Телеканаллар ишини тўхтатмайди, аммо кўпгина кунлик газеталар таътилга кетишади. Масалан, “Коммерсант” газетаси ва gazeta.ru сайти бугундан тўхтайди ва 11 январдан иш бошлашлади.

Айни замонда, Россия билан Украина ўртасидаги “газ уруши” шиддат билан давом этмоқда. Россиянинг Газпром компанияси Украина газ учун ўз қарзини тўламаса, янги йилнинг биринчи соатларидан бу мамлакатга газ экспорт қилишни тўхтатмоқчи ва қарз тўланса ҳам янги йилдан бир куб километр газнинг нархи 418 доллар бўлишини гапирмоқда. Шу кунгача Россия Украинага газни 179,5 доллардан сотарди.

Қизиғи шундаки, Россия Украинага сотадиган газнинг маълум бир қисми ўзбек гази бўлиб, руслар уни биздан 160 долларга сотиб олишади. Бу ерда ҳам яна Ўзбекистон ютқазмоқда ва кўринишидан ютқазишни давом эттираверади. Ҳозирги қўлидан иш келмайдиган режим ўзгармагунча.

Россия-Украина ўртасидаги газ уруши қоғоздаги уруш эканлигини тушуниш ҳам муҳимдир. Чунки Украина ҳудудидан Россия-Европа газ қувурлари ўтади. Россия Украинага газ беришни тўхтатса, украиналра Европага мўлжалланган газдан “уриб” қолаверадилар. Бу урушдан русларнинг мақсади Украинанинг Европага интеграция бўлиш, Россиядан юз ўгириш сиёсатини ўзгартиришга интилишдир.

Шу соатларда Украина президенти Виктор Юшченконинг маъмурияти Россияга ҳамма қарзлар тўлаб бўлинганини эълон қилди. Лекин, шу билан руслар тинчланадилар, деб ўйлайдиган сода одам топилмаса керак. “Газ уруши” тўхтамайди, чунки урушнинг сабабчиси газ эмас.

12:30 - Маҳалада дув-дув гап: янги песлар Швецияда учрашишмоқда

Бундан 6 йил аввал сайтимизда “Пес песни Ослода топди” сарлавҳа остида тарқатилган хабарда МХХга хизмат қилишини ўзи ҳам яширмайдиган Марат Зоҳидов Норвегиянинг пойтахти Ослода “Эрк” партиясининг раиси, хоинлиги туфайли 53-54 лақаби олган Салой Мадамин билан уч марта яширинча учрашгани ҳақида маълумот берилганди. Ўша хабар “Ҳаракат” журналининг 2001 йилга оид 5 (32) сонида ҳам эълон қилинган. Салой Мадаминни ўзбек демократик мухолифатига қарши ишлатиш ниятида уюштирилган бу учрашувлар сайтимиз томонидан фош қилингач, Марат Зоҳидов ўзбек мухолифати ҳақида гўёки китоб ёзаётгани, Салой Мадаминдан шу китоб учун материаллар олиш учун Ослога борганини айтиб, ёлғон баёнот беришга мажбур бўлганди.

МХХ Марат Зоҳидовни демократик мухолифатга қарши ишлатишдан кейинчалик ҳам воз кечган эмас. У ўтган йили Швециягага бир неча марта келиб кетгандан кейин, русча сайтларда “Мухолифатнинг равон сафларини бузиб келдим” деб айтишгача борган эди.

Табиий, у ҳеч нарсани бузолгани йўқ. Унинг мақсади - мухолифат ичидаги демократик позицияси мустаҳкам бўлмаган ва ислом экстремизмига мойилик кўрсатаётган Салой Мадамин ва Исмоил Дадажон каби шахсларни исломий мухолифат вакилари, хусусан Обидхон Қори билан бирлаштириб, дунёвийлик позициясида мустаҳкам турган “Бирлик” Партияси ва унинг лидери Абдураҳим Пўлатга қарши кураш йўлига тушириш эди. Бу гуруҳдагилар ўз сафига бирликчилар Васила Иноят ва Носир Зокир, қоғоздагина бор бўлган “Қуёшли Ўзбекистон” коалицияси раҳбари Санжар Умаровнинг ўғли Ғулом Умаровларни тортишга ҳаракат қилишди. Лекин бирликчилар МХХ уюштирган бу фитнанинг ўз вақтида барбод қилишди.

Лекин, “йиқилган курашга тўймас” деганларидек, МХХ ва Марат Зоҳидов ўз ниятларидан воз кечмоқчи эмаслар. Тошкентнинг мухолифат маҳаллаларида тарқалган дув-дув гапларга кўра, Марат Зоҳидов шу кунларда яна Швецияда. У Исмоил Дадажонинг уйида бир неча кун қолиб, эски фитналарни янгилаш хусусида иш олиб борди. Унинг Тошкентдаги “сафдошларига” билдиришича, бу сафар “мустаҳкам коалиция” яратилмоқда.

Тошкентдан олинган маълумотлар ишончли манбаларга оид бўлса ҳам, бу хабарни Швецияда яшайдиган мухолифатчилар тарафидан тасдиқланишини истадик. Мухбиримиз Исмоил Дадажон билан бир шаҳарчада яшайдиган Пўлат Охунга мурожат қилганда, қуйидагича жавоб олди: “Мен 1,5 йилдан кўп вақт ичида Ўзбекистонда қолиш учун ҳаракатлар қилиб, мамлакатдан чиқариб юборилганимдан кейин, Швецияга мажбуран қайтгач, Исмоил Дадажон билан яқиндан алоқада бўлиб турдим. Аммо, кейин англадимки, у турли оқимларнинг (сайтимизда Абдураҳим Пўлат тарафидан айтилган ҳизбутаҳричилар назарда тутаётган бўлса керак) таъсирида ўзбек демократик мухолифати, хусусан “Бирлик” Партиясига қарши фитналар уюштириш йўлига қатъий ўтган. Шу сабабли, сал кам қўшни бўлишимизга қарамасдан, у билан алоқаларимни феълан тўхтатганман. Марат Зоҳидов келган бўлса ҳам, мендан яширишган бўлишса керак."

Яна олинган маълумотларга қараганда, “Бирлик”га қарши яратилган коалиция ичида Салой Мадамин ва Дадахон Ҳасанни уриштириб қўйиш ташаббусчиси ҳам ўша Марат Зоҳидовдир. Энди бу курашда биринчи сафга (ҳеч қандай обрўси қолмаган Салой Мадамин ўрнига) Дадахон Ҳасан ва балки унинг ёрдамчиси сифатида Жаҳонгир Муҳаммад олиб чиқилcа керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону

  • Васила Иноят

    "Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.

    Добавить сведения