23:45 - Фарғона вилоятида “очиқ” мулоқот” учрашувлари
23:00 - Илҳом Алиевни умрбод президент қилиш учун референдум 18 мартга тайинланди
19:00 - Реалии исламского мира: Тали - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:45 - Фарғона вилоятида “очиқ” мулоқот” учрашувлари
23:00 - Илҳом Алиевни умрбод президент қилиш учун референдум 18 мартга тайинланди
19:00 - Реалии исламского мира: Тали - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

26 December 2008
04:00 -
23:45 - Фарғона вилоятида “очиқ” мулоқот” учрашувлари
23:00 - Илҳом Алиевни умрбод президент қилиш учун референдум 18 мартга тайинланди
19:00 - Реалии исламского мира: Тали
23:45 - Фарғона вилоятида “очиқ” мулоқот” учрашувлари

Россиядаги молиявий бўҳронинг Ўзбекистонга таъсири секин-аста билинишга бошлади. Меҳнат муҳожирлари ҳали омавий шаклда бўлмаса ҳам уйларига қайтмоқдалар. Қайтаётганларнинг кўпчилиги сўнги иш ерларидан охирги ойларнинг маошини ҳам олишолмаган. Яқинда Ўзбекистон бу қайтишларнинг таъсирини сезбошлайди. Фарғона вилоятининг баъзи шаҳар ва туманларида маҳаллий ҳокимият тарафидан ўтказилаётган тадбирларни шу таъсирга тайёрланиш сифатида қабул қилиш мумкин.

Бугун Фаргона вилоятининг Қўқон шаҳри ҳамда Учкўприк ва Данғара туманларида вилоят ҳокими ўринбосарларининг иштирокида маҳалий ҳокимларнинг маҳалла фуқоролар йиғинлари раислари, корхона раҳбарлари, жамоатчилик фаоллари билан “очиқ мулоқот” шаклидаги учрашувлари ўтказилди. Бу йиғилишларнинг кун тартибида асосан аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш масаласи турарди.

Одамлар аҳолини ёғ билан таъминлашда феълан жорий қилинган талон системасини такомиллаштиришдан тортиб, озиқ-овқат маҳсулотларининг кун сайин ошиб бораётган нархларини жиловлашгача бўлган масалаларда ҳокимият вакилари олдига саволлар қўйдилар.

Бу тадбирлар унчалик жонли бўлмаганининг сабабчиси сифатида ҳокимларнигина айблаш хато бўларди, дейди Данғарадаги учрашувда қатнашган “Бирлик” Партияси раисининг ўринбосари Ҳамдам Сулаймон. Оддий одмаларда бундай учрашувлардан унумли фойдаланиш тажрибаси йўқ. Шу сабабли, саволлар жуда шахсий ва жузий муаммолар атрофида эди.

23:00 - Илҳом Алиевни умрбод президент қилиш учун референдум 18 мартга тайинланди

Кутилганидек, бугун Озорбайжонинг парламенти Милий Мажлис 2009 йил 18 март куни мамлакат конституциясига бир қатор ўзгартиришлар киритиш бўйича умумхалқ референдум ўтказишга қарор қилди. Ўзгаришларнинг асосийси – бир одамнинг икки мартадан ортиқ президент бўлолмаслиги хусусидаги чекловни бекор қилиш. Шу йўл билан ҳозир иккинчи муддат президентлик лавозимида ўтирган Илҳом Алиев учун умрбод президент бўлиб қолиш имкони яратишмоқчи

Демократиядан узоқ бўлган мамлакатларда бу каби референдумлар қандай ўтказилиши авалдан маълум бўлгани учун, ҳозироқ айтиш мумкинки, Алиев умрбод президент бўлиб ўтириш умидини назарий жиҳатдан амалга ошириб бўлди. Аммо, ҳаётдаги воқелик унинг умидларига яқин келажакдагина тўғри келиши мумкин. Чунки, нефтнинг нархи тушиб бораверса, ҳудудларининг 20 фоизидан ортиғи арманиларнинг ишғоли остида бўлган Озорбайжонда кутилмаган ўзгаришлар бўлиши аниқ.

19:00 - Реалии исламского мира: Талибы пообещали взорвать все женские школы на северо-западе Пакистана

Боевики "Талибана" потребовали закрыть все женские школы в долине Сват на северо-западе Пакистана, пишет The Times в пятницу, 26 декабря. Если ультиматум талибов не будет выполнен до 15 января 2009 года, они начнут взрывать школы и нападать на учениц.

Требование "Талиба" о закрытии женских школ объявлялось в мечетях, а также по местному радио. Талибы также пообещали "жестоко покарать" тех женщин, которые будут появляться в публичных местах без хиджабов. Еще одно условие исламистов касается запрета на детские прививки от полиомиелита (талибы полагают, что вакцина, предоставляемая ООН, приводит к импотенции).

Шах Даран (Shah Dauran), один из командиров талибов, заявил: "Женское образование противоречит канонам ислама и ведет к падению нравов в обществе".

Духовный лидер местных талибов Мулла Фазлулла (Mullah Fazlullah) периодически выступает на радио с проповедями, в которых предостерегает отцов о того, чтобы они вели дочерей в школы, поскольку это - "насаждение ценностей Запада".

Наблюдатели полагают, что требование о закрытии школ, скорее всего, будет исполнено, во всяком случае учителя в школах говорят, что у них нет иного выбора. Например, в 2007 году на северо-западе Пакистана талибы разрушили 125 женских школ, поэтому отношение к угрозам исламистов более чем серьезное.

Издание отмечает, этот пакистанский регион находится под полным контролем "Талибана". Правительственные войска в прошлом году потеряли 200 человек, пытаясь выбить радикальных исламистов из долины Сват. // Lenta.ru, 26.12.2008

18:00 - Ўзбекистоннинг бугунги реаликларидан: "Ароқ ичиш таъқиқланмаган!"

Йигит Алиев, журналист

Тўй азага айланди деган қанотли ибора кўп ҳолларда кўчма маънода айтилгани билан баъзан бу гап тўғри ҳам бўлиб чиқади.

Қаранг: шу йил 23 август куни Қумқўрғон туманининг собиқ прокурори Ўрол Сувонов Деновда тўй қилди. Тўй эгаси билан Қумқўрғонда апоқ-чапоқ бўлиб ишлаган Холтўра Нормаматов ҳам бутун оиласи билан тадбирда қатнашди. Худди прокурорлар сингари уларнинг хотинлари ҳам жуда ҳушёр бўладилар. Шунинг учун Нормаматовнинг хотини қайтар чоғи "Дадаси, машинани ўғлимиз ҳайдасин, бўлмаса ҳаммамизни қириб ташлайсиз" деди. Аммо ҳамма прокурорларга ўхшаб Нормаматов ҳам хотинининг гапига кирмади.

Нима бўлганда ҳам эсон-омон Деновдан чиқдилар, ҳатто Шўрчидан ҳам ўтдилар, аммо Қумқўрғонга - уйга ета олмадилар. Сув омборга етган жойда Нормаматовнинг қора "Дамас”и рўпарадан келаётган оқ "Дамас" билан юзма-юз тўқнашди. Оқ "Дамас"ни ҳайдаб келаётган Ўрол ҳожи Алимназаров воқеа содир бўлган жойда жон берди. Қора "Дамас"дагилар ҳам қаттик жароҳат олишди. Холтўра Нормаматовнинг оёғи уч жойидан синди.

Холтўра Нормаматов умр бўйи прокуратура тизимида ишлагани учун келажакни ўйлаб иш тутди. Уч кун шифобахш суюқликлар билан вужудидаги алкоголь асоратларини кетказди. 26 август куни "Марҳамат, энди қон олиш мумкин!" деб шифокорларга билагини тутди. Бу қонни лабораторияга солиб ундан алкоголь излашди, аммо алкогольнинг изини ҳам топиша олмади. Ана шу тариқа "Холтўра Нормаматов 23 август куни умуман спиртли ичимлик ичмаган!" деган ваколатли хулоса пайдо бўлди ва бу расмий ҳужжат йўл транспорт ҳодисаси борасида қўзғатилган жиноят ишига тикилди.

Воқеа жойида ҳалок бўлган Ўрол ҳожининг қариндошлари шу ишни тергов қилаётган М. Мирзаевга "Нега ўша куни Нормаматовдан анализ учун қон олинмади, уч кундан кейин албатта спирт қондан чиқиб кетади" деган эди, "Қон ўша куни олинган, лекин менинг вақтим бўлмгани учун уч кундан сўнг уни лабораторияга берганман. Нормаматов ўша куни ароқ ичмаган, бу нарса лаборатория хулосаси билан тасдиқланди" деди.

Қариндошлар ғала-ғовур қилишиб "Унинг ўша тўйдан ғирт маст бўлиб чиққанини биз суриштириб билдик, ана энди жавобгарликдан қочиб уч кундан кейин қон топширди, Сиз ҳам унга ёрдам бераяпсиз" дейишган эди, "Нормаматовнинг мастлиги исботланганда ҳам унга ҳеч нарса бўлмайди, нари борса бир неча ойга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин" деди терговчи.

- Ахир, одам ўлди-ку! Бунинг учун ким жавоб беради?

- Буни тергов давомида аниқлаймиз. Нормаматов икки ойдан бери касалхонада. У ёқдан чиқсин. Ҳали касалхона харажатлари бор. "Дамас" ҳам эзилиб кетган...

- Ҳожи бобонинг ўлими учун ким жавоб беради?

- Билиб турибман сизлар Холтўра ака маст ҳолда ДТП (йўл транспорти ҳодисаси дейилмоқчи — Ҳаракат) қилган демоқчи бўлаяпсизлар, лекин буни исботлашнинг иложи йўқ.

- Ҳозир ҳам ичиб ётибди.
- Зерикканидан ичади-да. Ароқ ичиш тақиқланмаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону