23:30 - “Озодлик”нинг ўзбекча эшиттиришлари демократик эмаслигини тушунганлар сони ортмоқда
19:00 - Юртбошининг фуқароларга янги йил марҳамати
- Ҳуқуқ ҳимоячиси - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 23:30 - “Озодлик”нинг ўзбекча эшиттиришлари демократик эмаслигини тушунганлар сони ортмоқда
19:00 - Юртбошининг фуқароларга янги йил марҳамати
- Ҳуқуқ ҳимоячиси - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

25 December 2008
04:00 -
23:30 - “Озодлик”нинг ўзбекча эшиттиришлари демократик эмаслигини тушунганлар сони ортмоқда
19:00 - Юртбошининг фуқароларга янги йил марҳамати
- Ҳуқуқ ҳимоячиси
23:30 - “Озодлик”нинг ўзбекча эшиттиришлари демократик эмаслигини тушунганлар сони ортмоқда

“Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охуннинг ўзи каби Швецияда яшайдиган бошқа бир сиёсий қочқин Исмоил Дадажонга асосланиб билдиришича, Европада яшайдиган ўзбеклар номидан “Озодлик” радиосининг ўзбекча программалари демократиядан узоқлигини қораловчи очиқ хат тайёрланмоқда экан.

Бу хатда “Озодлик” радиосининг ўзбекча эшитиришлари Ўзбекистонда бўлаётган сиёсий воқеаларни, хусусан, ўзбек демократик мухолифатининг фаолиятини тўғри ва объектив ёритмаётгани, бу ерда ишлайдиган ака-ука Бобожоновлар тўғридан-тўғри маҳалийчилик билан шуғулланиб, радио эшитиришларини баъзи нопок хоразмлик оғиздагина демократ бўлган кимсаларнинг минбарига айлантириб қўйишгани фактлар билан очиб берилади.

19:00 - Юртбошининг фуқароларга янги йил марҳамати

Бугун Президент Ислом Каримнинг “Бюджет ташкилотлари ходимларини бир йўла мукофотлаш тўғрисида”ги Фармони чиқди. Унга кўра, давлат бюджет маблағларидан мояна оладиган барча фуқаролар янги йил муносабати билан ойлик маошларининг 10 фоизи миқдоридаги пул билан мукофотланади. Шунингдек, хўжалик ҳисобидаги корхоналар раҳбарларига ўз хизматчиларини шу шаклда мукофотлаш ҳақида тавсия берилди.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Алишер Кароматовга нисбатан чиқарилган суд ҳукми ўзгаришсиз қолди

Бугун жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди судьяси Ҳазратқул Рустамов бошчилигидаги Президум Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Сирдарё вилоти бўлими фаоли Алишер Кароматовнинг ишини кассасация тартибида кўриб чиқди. Ҳозирда Ўзбекистон ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармаси тизимидаги 64/18-муассасада (сангород ҳам дейилади - Ҳаракат) сақланаётган ҳуқуқ ҳимоячисининг хотини Намуна Кароматова ва адвокат Ғиёс Номозов ёзган шикоят асосида ташкил этилган маҳкама қуйи инстанция ҳукмини ўзгаришсиз қолдирганини эълон қилди. Ярим соат давом этган маҳкамада ҳозир бўлган жабрланувчи Ўктам Маматқулов даъвоси йўқлигини таъкидласа-да, суд буни инобатга олиб ўтирмади. Давлат айбловчиси Бекмирзаев ҳукмни ўзгаришсиз қолдиришни сўради ва судья талабни қондирди.

Ваҳоланки, икки йил аввал ҳибсга олинган Алишер Кароматовнинг аҳволи ниҳоятда оғир, ҳатто қамоқхона бош врачи вазифасини бажарувчи Ф. Имомовнинг бу ҳақдаги хулосаси ҳам мавжуд. Унинг ҳаётига ўткир сурункали сил (туберклёз) хавф солмоқда, шунга қарамй судья қуйи инстанция судининг, тўғрироғи, ҳукуматнинг сиёсий аҳамиятга эга қарорини қувватлади. Маҳкамада иштирок этган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамитининг бир гуруҳ фаоллари аҳволдан таассуф изҳор этиб, кураш энди юқори инстанцияларда давом этишини таъкидлади.

Алишернинг айни пайтдаги аҳволини аниқлаш учун 64/18-муассасага (+998 290 36 29 ва +998 290 78 14) сим қоққан мухбирларимиз ниятига эриша олмади. Қизаиқаётган шахснинг журналист эканини билган муассаса навбатчиси гўшакни илиб қўйди, дейди мухбиримиз.

18:00 - Ислом Каримнинг қулоғидан чўзиб қўйиш учун Дмитрий Медведов янги йилда Тошкентга келади

Кеча Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Григорий Карасин билан мамлакатимизнинг Кремлдаги янги элчиси Илҳом Неъматов Президент Дмитрий Медведовнинг келгуси йил январдаги Тошкентга уюштирилажак давлат ташрифи масаласини муҳокама қилган. Россия Ташқи ишлари вазирлиги бу ҳақда тарқатган хабарномада визит чоғида икки мамлакатнинг халқаро доиралардаги ҳамкорлиги, энергетик ресурслар, ўзаро муносабатларга доир масалалар муҳокама қилиниши айтилади.

Сўнги пайтда Кремлга ёқмайдиган қадам қилиб, Ўзбекистоннинг Евросиё Иқтисодий Ҳамжамиятидаги аъзолигини тўхтатган Ислом Каримга танбеҳ бериш - Россия президенти Дмитиртий Медведев зиёратининг асосий мақсади бўлса керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону

  • Васила Иноят

    "Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.

    Добавить сведения