27 December 2008
04:00 -
11:00 - Кимнинг диктатори кўпроқ диктатор, бизникими ё Озорбайжонники?

Ҳамма диктаторлар каби Озорбайжон президенти Илҳом Алиев ҳам ўз курсисида умрбод қолиш йўлларини қидирмоқда. Биринчи қадам сифатида, кеча хабар қилганимиздек, келаси йилнинг 18 мартида бу мамлакатда умумхалқ референдуми ўтказилади ва шубҳай йўқки, унинг натижаларига кўра, бир шахснинг икки мартадан ортиқ президент бўлолмаслиги ҳақидаги конституцион норма олиб ташланади. Яъни, назарий жиҳатдан, Илҳом Алиев умр бўйи президент бўлолади. Ҳозирги динамик замонда у умрбод президент бўлолмаса керак, аммо ҳозир иккинчи муддат президентлик курсисида ўтирган бу шахс, энг камида 3 марта президент бўлишининг эҳтимолиги катта.

Озорбайжон мухолифатига кўра, Илҳом Алиев ҳам диктатор. Аммо, у бу соҳада бизнинг Каримов олдида ип ечолмайди. Озорбайжонда мухолиф ташкилотлар, ҳатто сиёсий партиялар рўйхатдан ўтказилган, ҳукуматдан мустақил бўлган матбуот бор. Озори журналистлар ҳукуматга ёқмайдиган мавзуларда ҳам қалам тебратадилар.
Сайтимизнинг “Актуал Мавзу” бўлимига шундай мақолалардан бирини қўйдик. Бу мақолада дунёнинг турли мамлакатларида президент бўлиш муддатига доир қандай чекловлар қуйилгани, бир қатор диктатор ва ярим диктаторлар бу чекловларни қандай “сакраб” ўтишаётгани муҳокама қилинади. Ислом Каримнинг “тажрибаси” ҳам эслатилади. Ўзбекистон ахборот воситаларида бундай мавзунинг ёритилишини хаёл ҳам қилиб бўлмаслигини ҳамма тушунса керак.
Рус тилидаги бу мақола сайтимиз ўқувчиларига учун ҳам қизиқарли ва фойдали бўлади, деган фикрдамиз. Эътибор беринг, бу мақола муаллифи Ислом Карим 4-чи муддат президентлик курсисида ўтирганини ёзади ва мутлақо тўғри ёзади. Бизнинг сайт ва “Бирлик” Партиясининг расмий ҳужжатларида ҳам тўртинчи муддат ҳақида айтилади. Ўзбекистондаги бошқа мухолиф гуруҳлар эса, доимо (ва хато) учинчи муддатни гапиришади.