9:00 - Рус демократлари “Бирдамлик” ҳаракати туздилар, мухолифатнинг тарқоқлиги битмади - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 9:00 - Рус демократлари “Бирдамлик” ҳаракати туздилар, мухолифатнинг тарқоқлиги битмади - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

15 December 2008
04:00 -
9:00 - Рус демократлари “Бирдамлик” ҳаракати туздилар, мухолифатнинг тарқоқлиги битмади
9:00 - Рус демократлари “Бирдамлик” ҳаракати туздилар, мухолифатнинг тарқоқлиги битмади

Ўтган ҳафта сўнги, яъни 12-13 декабрь кунлари Москва яқинидаги Химки шаҳрида тўпланган рус демократлари расмий номи Бутунроссия “Бирдамлик” (Солидарность) Демократик Ҳаракати бўлган янги ташкилот тузилганини эълон қилдилар. Унинг асосий мақсади – Путин режимини тинч ва зўравонликка асосланмаган усуллар билан демонтаж қилиш, Россияда асосий эркинликларни тиклаш ва ҳалол сайловларда ғолиб чиқишга қодир бўлган ташкилот яратиш.

Бир неча ойдан бери давом этаётган уринишларга қарамасдан, “Бирдамлик” ҳаракатига Россяининг ҳама демократик ташкилотлари кирмади. Бу вақт ичида Ўнг Кучлар Иттифоқи (СПС) ўзини тарқатиб юборди ва Кремлнинг чўнтак ташкилоти бўлмиш “Правое Дело” партиясига кирди. Унга киришга рози бўлмаганлар, уларнинг ичида СПСнинг собиқ раиси Борис Немцов ҳам бор, “Бирдамлик” ҳаракатига кирадилар.

“Яблоко” партияси бошиданоқ “Бирдамлик” ҳаракати лойиҳасига қўшилмаслигини билдирганди. Лекин, унинг ёшлар қаноти раиси Илья Яшин ва Санкт Петербург ташкилоти раиси Максим Резник ўз партиясининг қарорига қарамасдан “Бирдамлик”га киришмоқчи. Россий Давлат Думасининг собиқ депутати, суд қарори билан рўйхатдан ўтиши бекор қилинган Республикачилар партияси раиси Рижков ҳам бу ҳаракатга қўшилмоқчи эмас. Россиянинг собиқ Бош вазири Михаил Касьяновнинг Халқ-Демократик Иттифоқи ҳам бу янги уюшмага кирмайди.

“Бирдамлик” ҳаракатининг ягона лидери бўлмайди, уни 39 кишилик Федерал Кенгаш бошқаради. Демак, бу анчагина аморф ташкилот бўлади.

Хуллас, минг афсуски, рус демократлари яна бирлашолмадилар, дейиш мумкин. “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг Россия ва Озорбайжон демократларининг ҳам тажрибаларидан келиб чиқиб, бугунги шароитда ҳамма демократларни “иттифоқ” каби структурага эмас, мухолифат ичидаги энг кучли ташкилотда бирлаштириш керак, деган фикри тўғри эканлиги яна бир марта тасдиғини топмоқда. Маълумки, Абдураҳим Пўлат яқин сафдошлари билан биргаликда ўзбек демократларини “Бирлик”да бирлаштириш учун амалий ҳаракатлар бошлаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону