16 December 2008
04:00 -
20:00 - Ҳуқуқ ҳимоячиси Алишер Кароматовнинг суди 25 декабрга белгиланди
19:30 - АҚШ Қозоғистон ва Ўзбекистонда ҳарбий базалар яратмоқчи, бунга ўзбек мух

Ўзбекистон ИИВ Жазоларни ижро этиш Бош бошқармасига қарашли 64/18-муассасада сақланаётган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Сирдарё бўлими фаоли Алишер Кароматовнинг иши шу йилнинг 25 декабрида назорат тартибида кўриладиган бўлди. Бу ҳақда мухбиримиз билан сўзлашган ҳуқуқ ҳимоячисининг турмуш ўртоғи Намуна Кароматова маҳкама жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди ҳайъатида бўлажагини айтди. Алишернинг адвокати Ғиёс Номозов аризани қабул қилдириш ва суд кунини тайинлатишга эришган.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик” жамияти ҳам вазирликнинг ЖИЭББ бошлиғи, полоквник Абдукарим Шодиев ҳамда Тошкент вилояти махсус прокурорига очиқ ўткир формадаги силдан (туберклёздан) азоб чекаётган Алишер Кароматовни дарҳол қамоқдан озод қилишни сўраб мактуб ёзган. Бироқ бу идоралар мурожаатни жавобсиз қолдиришмоқда.
19:30 - АҚШ Қозоғистон ва Ўзбекистонда ҳарбий базалар яратмоқчи, бунга ўзбек мухолифати нима дейди
Русларнинг ИТАР-ТАСС агентлиги Россия Қуролли Кучлари Бош штабинингбошлиғи, армия генерали Николай Макаровга асосланиб хабар беришича, АҚШнинг Қозоғистон ва Ўзбекистонда ҳам ҳарбий базалар яратиш режалари бор.
Николай Макаров шундай дебди: “АҚШнинг ҳарбий базалари бутун дунёни ўраб олган, Европани ҳам. Базалар Руминия ва Болгарияда ҳам бор. Энди уларни Қозоғистон ва Ўзбекистонда яратишмоқчи. НАТОга Гуржистон ва ва Украинани тортиш жараёнлари давом этмоқда. АҚШ Россииянинг ядровий объектлари устидан назоратни кучайтириш ниятини очиқча кўрсатмоқда. Шуни тушуниш керакки, кураш майдони узоқ Ғарб ва Узоқ Шарқда эмас, Россиянинг чегараларида, МДҲ мамлакатларида кетмоқда.. Бу ерларда саноқли дақиқада ҳаракатга келоладиган қўшинлар жойлаштирилмоқда.”
Бу хусусда “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг фикри қуйидагича.
Рус генералининг гаплари кўпроқ пропаганда характерига эга. Айни замонда, қўрққанга қўшалоқ кўринар деганларидек, руслар қанчалик таҳлика ичида эканлиги ҳаммага равшан.
Лекин, АҚШ Ўзбекистонда ҳарбий база яратмоқчи бўлса, ўзбек мухолифати буни олқишлаши керак. Мен “Бирлик” Партиясининнг яқинда бўладиган қурултойига тайёрлаган тезисларимда бундан ҳам олдинга кетиб, мақсадларимиздан бир - Ўзбекистонни келажакада НАТОга киритиш бўлиши кераклигини ёзганман. Ўзбек жамиятининг бугунги аҳволида, демократиянинг келажагини кафолатлаш учун бошқа йўл йўқ. Фақат ва фақат демократия миллатнинг ҳуррияти ва фаровонлиги учун замин тайёрлаши эса бугуннинг аксиомасидир.
Мен бу масалага ҳозир чуқур кирмасдан, бир воқеани айтиб бермоқчиман. Бундан 3 йилча аввал узоқ вақт “Озодлик” радиосининг ўзбек хизматида ишлаган афғонистонлик ўзбек билан Мюнхендан Кельнга кирага олинган машинада сафар қилдик. Мақсадимиз – ҳозирда марҳум, буюк миллатдошимиз Боймирза Ҳайитни зиёрат қилиш эди.
Узоқ йўлда жуда кўп мавзулар қатори АҚШнинг дунёдаги ролини ҳам гаплашдик. Ҳамроҳимнинг ўта антиамериканист эканлиги мени ҳайрон қолдирди. Унинг “Озодлик” радиоси ўзбек хизматидаги ҳамма ходимлар каби ибтидоий фикрлашича, АҚШнинг мақсади - бутун дунёни босиб олиш, бутун дунёни ўз қулига айлантириш, мусулмонларни заифлаштириш. Ўзбеклар учун ҳам асосий таҳлика шу.
Унинг фикри нотўғри эканлиги ҳақидаги ҳамма аргументларим ҳам пучга кетаверди. Шунда мен охирги Жаҳон урушидан кейин АҚШ Германияни, Японияни, Жанубий Кореяни босиб олганини, ҳозир айнан шу мамлакатлар дунёнинг энг озод ва иқтисоди кучли, миллати фаровон давлатлари эканлигини айтдим. Америкаликлар “босиб олишга” улгурмаган Шарқий Германия, Шимолий Корея ва Кубада аҳвол қандай бўлгани ёки ҳозир қандай эканини ҳам эслатиб, ҳамма қатори ўзбеклар ҳам АҚШ Ўзбекистонни шу шаклда “босиб олишини” орзу қилишлари керакмасми, дедим. Шу пайтгача ўта агрессив шаклда гаплашаётган ҳамроҳимнинг нафаси ичига тушиб кетди. Орага сукунат чўкди.
Ўзбекларнинг мен айтган шаклда янгидан "мустамлака" бўлишини ҳақорат деб билган ҳамроҳим энди гаплашишни ҳам истамайди, шекилли, деб ўйладим. Беш-ўн дақиқадан кейин у сукунатни бузди ва тахминан шундай деди: “Мен миллатчиман, айни замонда ўзимни сиёсатни яхши биладиган одам деб ҳам ҳисоблардим. Ҳозир тушундимки, мен ва менга ўхшаганлар кўп масалаларда хато йўналишда ўйлар эканмиз. Сиёсатни сиёсатни тушунадиганларга қўйиб бериш керак, сиёсатни биладиганларнинг гапига қулоқ солиш керак экан.”
Унинг сўзларида ҳеч қандай киноя ва истеҳзо сезганим йўқ, у самимий гапирарди.
Рус генерали Николай Макаровни афғонистонлик ўзбек каби чекинишга мажбур килиб бўлмайди, чунки, унинг мақсади бошқача. Муҳим бўлгани, биз ўзимиз Ғарбга яқинлаш йўлидан чекинмаслигимиз кераклигида. Ўзбек мухолифати ичида ҳам афғонистонлик ўзбек даражасида ўйлайдиган одамлар борлигини унутмасликда.
18:00 - Тошкент вилоятига янги ҳоким тайинланди
Бугун халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чақирилиб, унда ташкилий масала кўрилган. Анъанага кўра, сессия ишида Президент Ислом Карим қатнашиб, узоқ нутқ ирод қилган. Шу пайтга қадар Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб турган Зиёвуддин Ниёзовнинг ўрнига Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Рустам Холматов вилоят ҳокими этиб тайинланган. 50 ёшли бу амалдор ҳокимият пиллапояларида узоқ йиллар фаолият кўрсатган, 1998 йилдан 2001 йилга қадар Тошкент вилояти ҳокимининг иқтисод масалалари бўйича ўринбосари, сўнгги йилларда туман ҳокими бўлган.
Тошкент вилоятида шу пайтга қадар ҳокимлик рутбаси расман бўш, уни вақтинча бажариб турган Ниёзовнинг фаолиятига ҳам уч йил бўлганди. 2006 йилда вилоят ҳокими Мирзомашраб Куччиев (Бухоронинг Қоракўлида туғилган — Ҳаракат) Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими Максим Тиллабоев билан биргаликда Тўйтепа шаҳри яқинида вилоят қишлоқ хўжалиги ходимлари штаби барпо этган. Президентга бу кўркам бино “сауна-маишатхона” сифатида етказилгач, Куччиевнинг ковуши тўғирланган, ҳозирга қадар унинг хорижга қочгани ҳақида гаплар юрарди.
10:00 - Озорбайжонда яна битта мухолифат партияси пайдо бўлди
Ўтган якшанба куни Бакуда “Ойдинлар” (Зиёлилар) партиясининг Таъсис қурултойи бўлиб ўтди. Асосан Озорбайжон халқ фронтидан ажралиб чиққанларда иборат бўлган бу янги партиянинг бошқа мухолифат партиялардан фарқи қандай бўлишини бу партия раҳбари ҳам яхши тушунтириб беролмаган. Битта нарса аниқ – бу партия мавжуд ҳокимиятга нисбатан юмшоқ мухолифатда бўлмоқчи. Лекин, Озорбайжон мухолифати ичида бундай партиялар аввалдан ҳам бир нечта эди, яна биттаси қўшилибди.
Партия раиси қилиб Озорбайжон халқ фронти Мажлисининг собиқ раиси Ғуломҳусайин Алибейли сайланди. Фронтчиларнинг фикрича, бу янги партия Озорбайжон халқ фронтини парчалаш ниятида туздирилган, мақсад миллатнинг партияларга бўлган ишончини ўлдиришдир. Ғуломҳусайин Алибейлига кўра эса, янги партиянинг тузилиши халқни партияларга бўлган ишончини орттирар эмаш.
Тожикистон ва Қозоғистон, Ўзбекистондан фарқли ўлароқ, Россиядаги ўз ватандошларининг тақдирига бефарқ эмас
Охирги кунларда Москвада бир Тожикистон ва бир Қозоғистон фуқароси ваҳшийларча ўлдирилди. Иккала қотиллик ҳам скинхедлар тарафидан қилингани тахмин қилинмоқда. Бу икки мамлакатнинг ташқи ишлар вазирликлари Россия ҳукуматига расмий нота билан мурожаат қилиб, бу қотиллик ҳоллари бўйича жиддий тергов олиб боришни ва қотилларни жазолашни талаб қилдилар.
Ваҳолангки, Россиянинг турли шахарларида ўнлаб ўзбек фуқаролари ўлдирилганда, Ўзбекистон ҳукумати оғзини ҳам очган эмас.
Хуллас, Ўзбекистон ҳукумати “Бирлик” Партиясининг чет элда яшайдиган ватандошларнинг муаммолари билан шуғулланувчи вазирлик тузиш ҳақидаги таклифини инобатга олмасдан , чет элда вақтингча яшашга мужбур бўлиб қолаётган ўз фуқароларининг тақдирига бефарқлигини сурбетларча намойиш қилмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения