14 December 2008
04:00 -
16:00 Тошкентда адвокатларнинг норозилик конференцияси
14:30 - Абдураҳим Пўлат: 19 йил аввалги шу кунлар, бугунги вазифалар ва сиёсий ҳайриячилик

Бугун, 14 декабр соат 9.00да Тошкентдаги Авиасозлар саройида ЎзР Тошкент шаҳар Адвокатлар ҳайъатининг конференцияси бўлиб ўтди. Унда асосан иккита масала кўрилди:
1. ЎзР Адвокатлар Палатаси қарорлари муҳокамаси.
2. Тошкент шаҳар Адвокатлар ҳайъати Низоми муҳокамаси.
Хар икки масала юзасидан салбий муносабат билдирган адвокатлар, ўз норозиликларини ифодалаб, Ўзбекистон Президентига, Конституциявий Судига ва Қонунчилик Палатасига Мурожаатномалар йўллашга келишиб олдилар.
Бундай норозиликнинг асоси кейинги пайтда ташкил этилган Адвокатлар Палатаси тузулмаси билан боғлик бўлиб, Адвокатлар ўзларига нисбатан ҳукумат томонидан очиқдан-очиқ ноҳақлик қилинганлигини ошкора уқтириб, турли анжуманларда чиқишлар қилаётгандилар. Шундай ошкора танқид шу йил 28 ноябр куни ЎИХ "Эзгулик" Жамияти конференциясида ҳам ҳукумат идоралари ва хориж дипломатлари хузурида Тошкент шаҳар Адвокатлар ҳайъати раҳбарларидан Г.О.Эшонхонова маърузасида ҳам аниқ айтилганди.
Бугунги конференцияни Адвокатлар норозилигининг ҳамжиҳат кўринишдаги давоми, деб ҳисоблаш мумкин.
"Мустақил журналист + юрист-демократ" ташаббус гуруҳи

1989 йилнинг сентябрь ойида “Бирлик” халақ ҳаракати ичида бошланган парчаланиш жараёнини қайта-қайта тилга олишим тасодиф эмас. Парчаланиш “Бирлик”нинг ўзигагина тегишли бўлган ички масала эмасди. Ўша кунлардаги бўлиниш туфайли Ўзбекистонда ҳозир ҳам ҳукмрон бўлган режим яратилди. Бир маҳаллар Марказий Осиёда етакчи бўлган ва ундан ҳам кенгроқ ҳудудларда катта таъсир кучига эга бўлган халқнинг асосий қисми мардикорларга айланишига сабаб бўлган воқеалар 1989 йилнинг сентябрь-декабрь ойларида юз берди. Бу менинг фикрим эмса, бу - факт.
Ўша кунлар ҳақида кўп гапириш ва ёзиш мумкин. Мен фақатгина ҳужжатга тушган, видеотасмаларга олинган воқеалар ҳақида ёзаман.
1989 йил август ойида “Бирлик” 10 сентябрда Тошкентда 100 минг кишилик митинг ўтказишини эълон қолди. Ундан кейинги ҳар якшанба куни ҳам митинг ўтказилиши билдирилди. Митингнинг асосий мақсади – ўзбек тилига давлат тили мақоми беришни талаб қилиш бўлса ҳам, ҳар бир ақли расо одам тушунардики, бу кетишда “Бирлик” 1-2 ой ичида миллионлаб одам қатнашадиган митинглар даражасига чиқади ва ҳокимиятни қўлга олади.
Москва, унинг КГБси ва уларнинг одами Ислом Карим ҳам ўша тушунадиган одамлар ичида эди. Бу учлик бизни йўлимизни тўсиш учун жуда тўғри йўл танлаганини тан олиш керак. Уларниннг танлаган йўли – ташкилотимиз Марказий Кенгаши Ҳайъатининг ичида кўпчиликни ташкил қилувчи ёзувчиларнинг асосий қисми, аслида, ҳамма ёзувчиларнинг кўпчлиги каби, ўта принципсиз, тўғрисини айтса, ўз ғоясини ҳам ҳар қадамда сотқиб кетаверадиган одамлардан иборат эканлигидан фойдаланиб, улар ёрдамида аввал 10 сентябрга режалаштирилган митингни қолдириш, кейин “Бирлик”ни парчалаш бўлди.
Ўша вақтда Каримовга “Бирлик”ни сотиш эвазига олган квартираларининг номерлари туфайли 53-54 лақаби билан танилиб бўлган Салой Мадамин хоинлар гуруҳининг раҳбари эди. Бу гуруҳга кирувчилар тарафидан 1989 йил 8 октябрдаги “Бирлик” Марказий Кенгаши мажлисида айтилган: “Митинг қилиш кўча чангитишдир, Каримовнинг бизга узатган қўлини олмаётган Абдураҳим Пўлатовни ташкилот раислигидан олиш керак” сўзлари “Бирлик” Марказий Кенгаши аъзоларининг кўпчлиги тарафидан рад этилгач, бу кичик гуруҳ мажлисни тарк этди. “Бирлик” парчаланди.
Бўлинишдан кейин ҳукмрон Коммунистик партия очиқчасига 53-54-чиларни қўллаб қувватлади, уларга фаолият учун ҳамама имкониятлар яратилди, менинг раҳбарлигимдаги ҳақиқий “Бирлик” қисқа вақтга бўлса ҳам кучини йўқотди. Бундан фойдаланган Каримов ўзи истаган шаклда парламент сайловларини ўтказиб, курсисини мустаҳкамлаб олди. Ҳозирги мавжуд диктатуранинг асослари яратилди. Биз қайтдан оёққа туришга бошлаганимизда эса, Грбачев ҳам ўз мавқесини йўқотишга бошлаган, Коммунистик партия ичида реакцион қанот Москвада ҳам ҳокимиятни олишга бошлаган эди.
Хуллас, Салой Мадамин бошчилигидаги хоинлар туфайли биз мустақиллик ва демократия учун курашнинг энг муҳим даврини қўлдан бой бердик. Ўша пайтда бу гуруҳда, Салой Мадаминдан ташқари, Дадахон Ҳасан, Аҳмад Аъзам, Зоҳир Аълам, Усмон Азим, Дилором Исоқова, Сафар Бекжон, Фахриддин Худойқулов каби ёзувчилар бор бўлганини ҳамма билиши керак.
Шу пайтгача бу миллат хоиналари (уларнинг кўпчилиги кейинчалик “Эрк” партиясининг тузувчилари бўлишди) ўз қилғилиқларини тан олишмасди, Салой Мадаминни мухолифат лидери қилиб кўрсатишга интилишарди. Менинг ва бошқа “Бирлик” фаолларининг саъй-ҳаракатлари билан ҳақиқат ўртага чиқарилди. Ҳақиқатни тушунган одамлар бирин кетин “Бирлик”га қайтиб ўта бошладилар. Хоинлик рамзига айланган “Эрк” партияси тугаб битди ҳисоб.
Шу кунларда Дадахон Ҳасаннинг кечикиб келган эътирофлари диққатга сазовордир. Дадахон ака Салой Мадаминнинг мухолифатни парчалаш учун қилган ишларини, у ишларни доимо қўллаб-қувватлаб келганини айтар экан, ўзи ҳам хоинга айланганини тан олишни унутиб қўйгани қизиқ. Аслида, бу хоин ҳам, авваламбор, қилган ишлари учун халқдан узр тилаши, бундан кейинги умрини тавба қилиш билан ўтказиши керак. У ахир бир кун шундай қилишга мажбур бўлади ҳам.
* * *
Бундан 19 йил аввал шу кунларда Салой Мадамин хоинлиги учун мукофат сифатида коммунистларнинг рўйхатидан Ўзбекистон парламентига номзод қилиб кўрсатилган эди. У Компартия аъзоси бўлмагани, шунинг учун бу партия рўйхатидан альтернативсиз депутат бўлиб сайланганини рад этиш одатини ҳам чиқарган. Ўша кунларнинг реалликлари ҳаммaнинг эсидан чиққан деб ўйлайди, шекилли. Реаллик шундан иборатки, Компартия халқни алдаш учун “коммунистлар ва партиясизларнинг бузилмас блоки” шиори остида сайловлар ўтказарди, компартиянинг номзодлар рўйхатига бир нечта партиясиз қўшиб қўйиларди. Бу партиясизлар халқни алдаш йўлида Компартиянинг энг ишончли одамлари бўлишарди. 53-54 лақабли Салой Мадамин ҳам шундай “шарафли” ишга тортилганди.
Қолаверса, партиянинг номзодлар рўйхати Компартия марказкомида тасдиқланарди, рўйхат ҳамма партия ташкилотларига ижро этиш учун тарқатиларди. Демоқчиманки, Салой Мадаминнинг ҳам исми бор бўлган номзодлар рўйхати Марказкомнинг ва қуйи ташилотларнинг (обком ва райкомларнинг) архивларида бор.
Ўша пайтда Каримов ва унинг командасининг энг қўрққан нарсаси – менинг депутат бўлиб қолишим эди. Ва улар тўғри қўрқишган. Мен депутат бўлсам эди, парламент сессияларида асосли ва жозибали чиқишлар қилиб, ҳаммани бўлмаса ҳам, депутатларнинг кўпчилигини ўз томонимга оғдириб олган бўлардим. Ахир, ёзувчилар тузган “Бирлик” халқ ҳаракатини Салой ва Дадахонларни доғда қодириб ўз томонимга оғдириб олганманку.
Вақти келиб қолгани учун айтаман, ўша вақтда парламентда мухолифатчи бўлганларини такрорлашни яхши кўрадиган Салой Мадамин, Жаҳонгир Муҳаммад ёки Насрулло Сайиднинг биронта пичоққа илинадиган, оташин ва ҳаммани демократия йўлиги чақирувчи (СССР парламентидаги Сахаров, Собчак, Афанасьевлар каби) нутқини биров эслайдими? Йўқ, чунки нутқларнинг ўзи йўқ. Жаҳонгир Муҳаммаднинг 1992 йил 30 сентябрда парламент сессиясида Каримовни даҳшатли танқид қилиши кечикиб қилинган чиқиш эди. Бунинг устига, бир ҳафта ҳам ўтмасдан, у Ўзбекистон телевидениясининг биринчи программасидаги эшиттиришда иштирок этиб, Каримовни шунчалик мақтаганки, ҳамма буни аввалги танқид учун кечирим сўраш сифатида қабул қилган.
1989 йилга қайтсак. Менга номзодимни кўрсаттирмалик учун ҳукумат нималар қилмади. Ўша пайтда мен каби одамни ёки ишлайдиган ёки яшайдиган туманидан маҳалла ёки бирон меҳнат колликтивининг мажлиси орқали номзод қилиб кўрсатиш мумкин эди. Ишхоналар тамомийла ҳукумат қўлида бўлгани учун биронта меҳнат коллективи номидан номзод кўрсатиш имкониятидан фойдалана олмасдик. Агар маҳалладан номзод кўрсатилса, ўша пайтнинг қонунига кўра, номзод кўрсатиш мажлиисининг протоколи маҳалла комитетининг муҳри билан тасдиқланиши керак эди. Шундай қилишимизнинг олдини олиш учун мен яшайдиган Киров (ҳозирги Юнусобод) туманидаг ҳамма маҳаллаларнинг муҳрларини таъмирлаш баҳонаси билан ўша кунларда йиғиштириб олишган.
Аминманки, шунда бўлса ҳам биронта политтехнология ўйлаб топардим. Каримовнинг одамлари ҳам шунга амин бўлишган ва менга ҳеч қандай имконият қолдирмаслик учун, сайловолди кампанияси бошланиши билан устимдан арзимаган баҳона билан жиноий иш очиб, ҳар куни эрталабдан кегача Тошкент шаҳар прокуратурасида ушлаб ўтиришган. Ҳар куни кечқурун эртаси кун учун қўлимга чақирув қоғози тутқизишарди, бу ҳам етмагандек, ҳар куни эрталаб уйимга 2 милиционер келиб, прокуратурага олиб кетарди.
Бундан роппа-роса 19 йил аввал шу кунларда биз турмуш ўртоғим билан чақалоқли бўлишга тайёрланардик. 13 дан 14 декабрга ўтар кечаси Саиданинг тўлғоғи бошланди, дарҳол Тез ёрдам машинаси чақириб ҳукуматнинг яқинда очилган янги туғруқхонасига кетдик. Мен фан доктори сифатида ҳукумат поликлиникаси ва касалхоналарига бириктирилган эдим. Докторлар вақтли келганимизни айтишди, лекин, шундай бўлса ҳам хотинимни туғруқхонада олиб қолишди.
Уч яшарлик ўғлим Шуҳрат билан Саиданинг уйига кета қолдим, чунки эрталаб ишга кетсам, ўғлимни бувисига қолдиришим керак эди. Милиционерлар мени бу ердалигимни билишмайди, шу сабабли эрталаб ишга кетаман, деб ўйлабман, соддалик қурсин. Эрталаб соат 8 да икки милиционер бу ерга етиб келишди ва мени прокуратурага олиб кетишди. Тушундимки, кеча кундуз назорат остида эканман.
Қаранг, бир мухолифатчини ҳокимиятнинг ўзи альтернативсиз депутут қилдирмоқда, бошқасига йўл бермалик учун нималар қилинмоқда.
Хуллас, прокуратурага келиш биланоқ, Алишер исмли терговчимга воқеани тушунтирдим, туғриқхонага боришим кераклигини айтдим. У парво ҳам қилмади. Аммо, борган сари қаттиқроқ гапираверганимдан кейин, туғруқхонага телефон қилиб, гапим тўғри эанлигини ўрганди ва ўзича олийжаноблик кўрсатиб, менга ҳар соатда туғруқхонага телефон қилиб туришга рухсат берди. Соат кундузи 2 билан 3 орасида (яъни, 19 йил аввал шу дақиқаларда) туғруқхонага телефон қилганимда, қизли бўлганимни айтишди.
Ўша қизим Сайёра бугун 19 га тўлди. Мен у билан фахрланаман. Ҳозир ҳам ўша дақиқаларни эслаб, кўзимга ёш келиб турибди. Кейинчалик у 3 ёшлигида мен билан бирга Ўзбекистонни тарк этди. Биринчи синфга ўқишга Туркияда кетди, бу йил мактабни Америкада битирди, ҳозир университетда ўқишни бошлади, халқаро сиёсат бўйича мутахассис бўлмоқчи. Ўзбекчаси мукаммал. “Бирлик” тўғрисида ҳам кўп нарсани билади. Акаси Шуҳрат каби мактабнинг охирги синфларидан бошлаб бир ерда ишлайди ҳам. Кеча акаси билан ўзлари ишлаб топган маблағларидан ҳар бири 50 доллардан бизнинг ҳайрия фондимизга ёрдам пули ўтказишди. Мен бундай фарзандларим билан фахрланишга ҳақлиман.
Мажбур бўлгандан айтаман, 19 йил аввал мен кунларимни прокуратуралардан ўтказган ва қизим туғиладиган кунларда, Каримовдан сотқинлик эвазиган олинган машина ва квартираларни расмийлаштириб олиш учун югуриб юрган 53-54 нинг укалари билан ҳам фахрланадиган одамлар бормикан? Ёки Каримов уларга берган 53 ва 54 сонли квартиларини кейинчалик Жасликдаги ҳужраларга алмаштириб берганидангина ғазабланишни билишармикан?
* * *
19 йил аввалги кунлар каби бугунги кунларимиз ҳам Ўзбекистоннинг келажаги учун жуда муҳим. АҚШда, Россияда ва умуман дунёда бўлаётган иқтисодий бўҳрондан ташқари, ҳали ҳамма ҳам кўролмаётган жараёнлар кечмоқда. Мен ўтган йилнинг шу кунларида ёзилган “Ўзбекистон демократик мухолифатининг навбатдаги тўлғоғи” номли мақоламда Андижон воқеаларидан кейин тикланиб келаётган “Бирлик” Партияси ва шахсан менга қарши катта кампания бошлангани, бу иш “Бирлик”нинг ғалабаси билан битиши ва “Бирлик” мухолифатнинг ягона ташкилоти бўлиб қолишини ёзган эдим.
Ҳозир аниқ айтишим мумкинки, бизга қарши бошланган кампанияни МХХ (Марат Зоҳидов тимсолида), “Эрк”нинг 53-54-чилари (яна ўша хоин Салой Мадамин етакчилигида), ҳизбуттаҳрирчи ва турли ислом радикаллари (янглишаётган бўлсам Оллоҳ кечирсин, буларнинг бошида Обидхон Қори ва Исмои Дадажон турибди) ҳамда бир гуруҳ собиқ бирликчилар (Дадахон Ҳасан раҳбарлигида) биргаликда олиб боришди ва яна бир марта ютқазишди.
Айни замонда, Ислом Каримнинг Евросиё Иқтисодий Ҳамжамиятида аъзоликни тўхтатиб қўйишдек ўз табиатига зид бўлган қадами ва унинг Конституция кунидаги мантиқсиз нутқи кўрсатдики, бу киши сиёсий арбоб сифатида битди. Ўзбекистон янги бир давр арафасига келди. Бу даврнинг асосий вазифаси – демократик жараёнларни сақлаб қолиш, уларни тезлаштириш ва ислом экстремизмининг олдини олиш.
Мен ҳозир шу асосий вазифамизни тушунган, уни қўллаб қувватлаш лозимлигини идрок этган ва бунга жасорати бор бўлган ўзбекларга мурожаат қилмоқчиман.
Сиёсий партиялар халқдан молиявий ёрдам оладилар ва халққа хизмат қиладилар. Миллат сиёсий ҳомийлик/спонсорлик қилмаган партияларнинг келажаги йўқ. Бугун “Бирлик” Партияси ўзбек халқининг эҳтиёжларини қондириш йўлида фаолият олиб бораётган, бу хусусда аниқ дастури, тегирмоналардан бутун чиққан фаоллари бўлган ягона ташкилотдир. Мухолифатчиликка даво қилган бошқа гуруҳлар битиб бўлди. Баҳодир Чори ташкил қилмоқчи бўлган ва ҳеч бир янги ғояси йўқлигидан ташқари, маълум бир қисминингг ярми хоин ярми сиёсий хунасалардан иборат ташкилот ҳақида гапириб ўтириш ҳам ортиқча.
Шулардан келиб чиқиб мурожаат қилмоқчиман. “Бирлик”нинг фаолияти ва Ўзбекистонда ягона мустақил нашр бўлмиш “Ҳаракат” журнали ва хабар агентлиги ҳамда шу номли сайтини қўллаб қувватлашни истаганлар бизга ҳомийлик қилишсин. Бизга ёрдам бериш йўллари ҳақида маълумотни “Сайтимиз ўқувчиларига” номли бўлимида топишингиз мумкин.
Алоҳида айтмоқчиманки, 19 йил аввал қизимнинг туғилиши муносабати билан бугун кўзларим ёшланганини эслатиб туриб айтган гапларим, ўз фарзандарим ҳайрия фондимизга бир томчидек бўлса ҳам ёрдам беришгани ҳақида фахрланиб берган маълумотим ҳаммани ҳаёжанлантириб юборади, бизга ёрдам берувчилар кескин кўпаяди, деган катта умидларим йўқ. Чунки, юз йиллардан бери чала муллалар тарафидан “Пешонангга ёзилганини кўрасан” дея Ислом динини нотўғри талқин қилиш асосида тарбияланган халқимиз - жамиятнинг келажагини белгилашда ташаббусни ўз қўлига тезда ололмаслигини, динимзнинг моҳияти “Оллоҳдан баракат, биздан ҳаракат” эканлигини тезда тушуниб етолмаслигини биламан. Ҳали ўзбеклар “пешонага ёзилганининг“ ўрнига биронта сиёсий партияга ишонишлари учун вақт керак.
Лекин, барибир, бизни тушунадиганлар оз бўлса ҳам борлигига, уларнинг сони аста-секин бўлса ҳам ортиб боришига ишонаман.