12 December 2008
04:00 -
23:30 - Евросиё Иқтисодий Ҳамжамияти бош вазирлар йиғилиши Ўзбекистонсиз ўтмоқда
20:30 - Ҳуқуқ ҳимоячисини қамоққа тиқиш қарори &

Бугун Москвада ЕИҲ давлатлараро кенгашининг бош вазирлар даражасидаги йиғилиш иши бошлади. Владимир Путин раислик қилаётган мажлисда Ўзбекистоннинг бу ташкилотдаги аъзолигини тўхтатишга қарор қилинди. Маълумки, Ўзбекистон шу йилнинг октябрь ойида ташкилотнинг фаолиятида самарадорлик кўрмаётганини рўкач қилиб, аъзолигини тўтатиб туришини билдирганди. Қизиғи шундаки, ЕИҲнинг Уставида аъзоликни тўхтатиб туриш деган тушунча йўқ. Бунинг устига, бугунги мажлисда Ўзбекистоннинг аризаси муҳокама қилиб ҳам ўтирмасдан инобатга олинган. Афтидан, Ўзбекистон президентининг ножиддий қадамларига ўрганиб қолган ЕИҲчилар вазиятни кузатиб боришмоқчи, холос.
Эслатиб ўтамиз, ЕИҲга Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон кирарди. Энди бу ташкилотда 5 аъзо мамлакат қолди. 2002 йилдан бери Молдава ва Украина, 2003 йилдан Арманистон кузатувчи мақомига эга.
Бугун ЕИҲга кирувчи давлатлар Ҳамжамият ичида капитал ташилаётганда валюта миқдорини чегаралашни бекор қилишга келишдилар.
20:30 - Ҳуқуқ ҳимоячисини қамоққа тиқиш қарори қатъий, шикоятга ўрин йўқ
Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Олий судида куни кеча ўтган маҳкама - ҳуқуқ ҳимоячиси, 53-54-чилар томонидан тузилиб, амамлий фаолият ҳам олиб боришга улгурмаган "Мазлум" жамиятининг раиси Аъзам Турғуновнинг ишини аппелация тартибида кўриб чиқди. Чорак соат давом этган суд мажлисида судья Жамила Раззоқова Амударё туман судининг 10 йиллик қамоқ ҳукмини ўзгаришсиз қолдирганини эълон қилди. Ҳимоя тарафнинг илтимосномалари, маҳкумнинг талаблари қондирилмади.
Эслатиб ўтиш керак, Аъзам Турғунов собиқ эридан алимент ундириш ҳаракатида юрган аёлнинг жамоатчи ҳимоячиси сифатида бир суд ишига аралашиб, охир-оқибатда озодликдан маҳрум этилди. Унинг тақдири кўпчилик ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиларига сабоқ бўлиши керак.
Сир эмасаки, баъзи ҳуқуқ ҳимоячилари сўнгги пайтда турли мафиоз гуруҳлар ўртасидаги мулкчилик учун жанг ёки оддий оилавий жанжалларга у ёки бу ёқнинг тарафини кўр-кўрона олиб аралашмоқдалар. Ваҳоланки, ҳуқуқ ҳимоячиларининг фаолият майдони - ҳукуматнинг қонунбузарлиги ва зўравонликларига қарши курашишдир.
20:00 - Мурод Шарифхўжаев вафот этди
Бугун Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг илк раиси, таниқли жамоат арбоби Мурод Шарифхўжаев вафот этди. Президент Ислом Каримнинг тўғридан-тўғри устози, унинг қатор мурувватларига ноил бўлган кекса академик Тошкент давлат молия институтининг ректори эди. Унинг жанозасига ҳукуматнинг кўплаб раҳбарлари келди, жудолик ҳақидаги расмий таъзия эртага газеталарда чоп этилса керак.
Навоий вилоятига янги ҳоким тайинланди
Бугун Президент Ислом Карим халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, вилоятга янги ҳоким тайинлади. Эндиликда собиқ Баҳриддин Рўзиевнинг ўрнига келган шахс мамлакат Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Турдимов экан.
Бундан 5 кун аввал махсус Фармон билан Навоий вилояти ҳудудини саноатлашган эркин иқтисодий зона деб эълон қилган Ислом Каримнинг навбатдаги тутуриқсиз ҳаракати, яъни саноатни ривожлантириш учун қишлоқ хўжалиги ходимини раҳбар қилгани ҳеч кимни ажаблантирмади. Чунки бу ҳаракат сурхондарёдек қишлоқ минтақасига муқаддам Маориф вазирини ҳоким қилгани олдида ҳолвадир.
18:30 - Ўзбек мухолифати ичидаги масхарабозлар ҳали ҳам ўша-ўша
Бундан 12-13 йил аввал Швецияга сиёсий қочқин сифатида келиб жойлашган “Бирлик” халқ ҳаракатнинг собиқ фаоли Ҳазратқул Худайбердини ҳеч ким фаолиятсизликда айблай олмайди. Ҳар ҳолд унинг ўзи бундай айблар остида қолишни истамайди. Шу сабабдан бўлса керак, у ўзи каби 2-3 масхарабоз билан биргаликда вақти-вақти билан турли ташкилотлар тузиб, Ўзбекистондаги режимни ўзгартириш йўлида фаолиятлар режасини эълон қилади, кейин навбатдаги ташкилот ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетаверади.
Ҳазратқулнинг антиқа ишларидан бири тарихда ҳам қолса керак. Чеченичтонда уруш кетаётган пайтда Ҳазратқул Швецияда ўзи яшайдиган қишлоқчада кун бўйи бўйнига “Чеченистондан қўлингни торт!” деган плакат осиб кўчаларда юрарди. У шу йўл билан чечен халқига ёрдам бераётганига амин эди. Чеченистон нима эканлигини ҳам билмайдиган қишлоқ аҳолисининг ҳайронлигини тушуниш ҳам қийин бўлмаса керак.
Ҳозир ҳам шу анъанани давом эттираётган ўзбек “мухолифатчилари” бор. Қаерда денг, яна ўша Швецияда. “Эрк” партияси 53-54-чилар фракциясининг аъзолари Ўзбекистоннинг элчихонаси ҳам бўлмаган бу мамлакатда турли акциялар ўтказишлари бунинг мисолидир. Улар ўтган йили Стокгольм шаҳри майдонларидан бирида чодирча қуриб, Ўзбекистон ҳукуматининг ўз фуқароларига қарши зўравонлик сиёсатини қораловчи муддатсиз тадбир бошладилар. Муддатсиз бу “намойиш” қисқа муддатдан кейин ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетди.
Шу кунларда 3-4 киши (яна ўша 53-54-чилардан бўлса керак) Стокгольмда ўзбек сиёсий махбусларини озод қилиш талаби билан пикет ўтказишибди. Бу шаҳарда Ўзбекистон элчихонаси бўлса эди, бу тадбирнинг самараси бўлмаса ҳам, қандайдир маъноси бўларди. Ҳозир эса, ҳеч қандай маъно ҳам йўқ.
Ўша пикетга чиққан “пахлавон” ўзбеклар бекорчи пикет ўрнига пул тўплаб қамоқда ётганларнинг оиласига ёрдам беришса, ёки партия фаолиятини Ўзбекистонда тиклаш учун ҳаракатлар қилишса, ишларида маъно пайдо бўларди. Эслатиб ўтишдан фойда бор, 14 йидан бери қамоқда ётган Мурод Жўраевнинг оиласига (53-54-чилар унинг ўз партиялари аъзоси эканлигини иддао қилишни яхши кўришади) “Бирлик”нинг чет элда яшайдиган фаоллари доимий молиявий ёрдам бериб келмоқдалар.
10:30 - АҚШнинг авто-гигантлари яна ёрдам ололмадилар
Шу йил 25 ноябрдаги хабаримизда АҚШдаги авто-ишлаб-чиқариш секторининг гигантлари - Форд, Женерал Моторс ва Крайслер ҳукуматдан молиявий ёрдам сўрашганда, дарҳол ижобий жавоб берилмагани билдирилганди. Ундан бироз илгари эса, ҳукумат кўпчилик мусулмонлар ҳаром деб ҳисоблайдиган банкларга сўзсиз ёрдам берган эди.
Маълум бўлишича, бундан бир неча кун аввал яна ўша авто-гигантлар ёрдам хусусидаги таклифларини олдин айтилган танқидий мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда қайта ишлаб чиқиб, уларни Конгрессга топширишган. Конгресснинг Вакиллар палатасида бу таклифлар қабул этилиб, бу уч авто-гигантга ёрдам учун тўплам 13 миллиард АҚШ доллари ажратиш хусусида қонун қабул қилинган.
У кучга кириши учун Сенатнинг ҳам тасдиғидан ўтиши керак эди. Аммо, кеча Сенат бу қонунни тасдиқламади.
Молиявий секторга ортиқча ўйлаб ўтирмасдан ёрдам бераётган давлат, ишлаб чиқариш секторига ёрдам беришга шошилмаётгани кўрсатмоқдаки, бугунги иқтисодий системада тўғридан тўғри ишлаб чиқаришдан кўра молиявий системанинг роли катта. Молиявий системани ислоҳот қилиш ишлаб чиқаришга ҳам ўз таъсирини кўрсатади.
Айнан шу сабабдан, молиявий системаси ўта ибтидоий даражада қолиб кетган Ўзбекистонда иқтисодий бўҳрон кучайса, унга таъсир қилиш механизмлари етарли бўлмайди.