22:35 - Бу расмлар мусулмон дунёсининг имижини яхшилашга хизмат қилмайди
22:00 - Украина навбатдаги сиёсий бўҳрондан чиққанга ўхшайди
18:00 - Ўзбекларни сотиш билан машғу - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/> 22:35 - Бу расмлар мусулмон дунёсининг имижини яхшилашга хизмат қилмайди
22:00 - Украина навбатдаги сиёсий бўҳрондан чиққанга ўхшайди
18:00 - Ўзбекларни сотиш билан машғу - «HARAKAT» XABAR AGENTLIGI :: Independent News Agency Harakat. Узбекистан, новости Узбекистана, политика Узбекистана, оппозиция Узбекистана"/>

09 December 2008
04:00 -
22:35 - Бу расмлар мусулмон дунёсининг имижини яхшилашга хизмат қилмайди
22:00 - Украина навбатдаги сиёсий бўҳрондан чиққанга ўхшайди
18:00 - Ўзбекларни сотиш билан машғу
22:35 - Бу расмлар мусулмон дунёсининг имижини яхшилашга хизмат қилмайди

Қурбон байрами мунсабати билан тарқатилаётган хабарлар ва уларга оид баъзи расмлар мусулмонларнинг обрўсиини оширишга хизмат қилмайди. Мана мисоллар.

Туркияда чиқадиган энг йирик оммавий ахборот воситаларидан бири - “Миллиёт” газетасида бугун Босфор кўрфазининг шаҳар ичидаги қисмини кўрсатувчи расм эълон қилинган. Ундан кўринадики, кўрфаз қирғоғи қизил рангга бўялган. Аслида, бу қандайдир бўёқ эмас, кеча Қурбон байрами муносабат билан сўйилган ўн минглаб, балки юзминглаб ҳайвонларнинг қони.

Гaзетада айтилишича, Туркия ҳукумати ва маҳалиий ҳокимиятларнинг қаттиқ талабларига қарамасдан одамлар махсус белиланган жойларда қассоблар ёрдамида эмас, ўз ҳовлиларида, кўп қаватли уйларнинг олдида, ҳатто кўча-майдонларда, кўп ҳолларда ёш болаларнинг қўзи олдида қурбонлик ҳайвонларини ўзлари сўйишган.
















Иккинчи расм эса, Россия хабар органлари томонидан тарқатилди. Расмда Қозон шаҳридаги марказий масжитлардан бирида номоз ўқиётган одамларни кўрасиз. Номоз ўқиётганларнинг шундоққина юзи ўнгида уларнинг оёқ кийимлар тахланган жавон турибди, атроф ҳам ечиб қўйилган оёқ кийимлари билан тўла.

Номоз ҳам қурбонлик ҳам ибодат. Ҳар қандай ибодатнинг асл мақсади – Оллоҳга сиғинишни Оллоҳга намойиш қилишдир. Аммо, шакл ҳам муҳим роль ўйнайди, айниқса, бугунги техник имкониятлар доирасида ибодатларни кўрсатувчи расмлар бутун дунёга тарқалаётган пайтда. Бундан ҳам муҳими – бундай манзаралар Оллоҳга манзурми?

Хуллас, масалага қайси тарафдан қараманг, Ислом дунёси, номоз қилиш усулларидан тортиб қурбонлик қилиш шаклларигача, ислоҳотга муҳтож.

22:00 - Украина навбатдаги сиёсий бўҳрондан чиққанга ўхшайди

Маълумки, бу мамлакатнинг парламенти – Олий Рададаги Президент Юшченко ва Бош вазир Тимошенко тарафдорларидан иборат коалиция бузилгандан кейин, Президент Юшченко эрта парламент сайловлари эълон қилган эди. Аммо, ўзининг рақиби бўлмиш Регионлар Партияси раиси Янукевич билан ҳамкорлик қилишга бошлаган Тимошенко сайловлар ўтказиш учун керак бўлган қонунларни, хусусан, эрта сайлов учун маблағ ажратиш қонунини парламентдан ўтказтирмади. Натижада, сайлов масаласида Президент Юшченко орқага чекинишга мажбур бўлса ҳам, парламент фалаж ҳолга келди ва сўнги ойлар ичида Украина парламенти сиёсий ўйинлар саҳнасига айланди.

Аммо, бугун кутилмаган ишлар бўлиб кетди. Юшченконинг “Бизнинг Украина – Халқ Мудофааси” ва “Юлия Тимошенко Блоки” ўзларининг зарғалдоқ инқилоби давридаги ҳамкорлари бўлмиш Литвин Блоки билан бирлашиб, янги парламент коалицияси туздилар. Воқеалар шунчалик тез ривожланиб кетдики, куннинг ўртасида аниқ бўлмаган режалар кечга яқин амалга ошиб бўлди. Аввал Литвин Блокининг раҳабари, Украина Социалистик Партиясининг раиси Владимир Литвин парламент раиси қилиб сайланди, бироздан кейин унинг ўзи янги коалиция тузилганини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, айнан шу таркибдаги коалиция биринчи марта зарғалдоқ инқилобидан кейин тузилганди, аммо, кейинчалик Литвин Янукевич томонга ўтиб кетгач, Юшченко янги сайловлар тайинлаган ва ундан кейин Юшченко-Тимошено коалицияси ўртага чиққанди. Бу коалиция ҳам сал кам бир йилдан кейин бузилгач, ҳозирги бўҳрон юзага келди ва у ниҳоят бугун тамом бўлди.

Охирги йилларда бўлган воқеалаларринг хронологиясидан келиб чиқсак, бу коалициянинг ҳам умри узун бўлмаслигини кутиш керак. Балки, айнан шу воқеалар ҳаммага дарс бўлади ва энди Украина сиёсатчилари маъсулиятлироқ ҳаракат қиладилар.

18:00 - Ўзбекларни сотиш билан машғул бўлган ўзбек Иркутскда қамалаган

ИТАР-ТАСС агентлиги хабар беришича, Иркутскда одам савдоси билан шуғулланувчи 40 ёшли Қўчқор Қубаев қамоққа олинган. Ўзи ҳам Ўзбекистон фуқароси бўлган бу одам самарқандликларни Россияга ноқонуний йўллар билан олиб келиб, қурилиш ишларида ишлатган. Ишчиларга ҳеч қандай иш ҳаққи берилмаган ҳисоб.

Ҳозир Қўчқор Қубаев тергов изоляторида ушлаб турилибди, тергов ишлари юритилмоқда. У Ўзбекистонга топширилса керак. Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 135-чи моддасига кўра, айбланувчи 5-8 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин, дейилади хабарда.

Бу воқеа ҳам яна бир марта кўрсатмоқдаки, миллионлаб ўзбек меҳнат муҳожирлари турли хил ёрдамга муҳтожлар. Аммо, Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларининг тақдири билан мутлақо қизиқмайди, бирон-бир ҳодиса бз бергандан кейингина у билан шуғулланишга мажбур бўлади.

Ўзбекистон ҳукумати чет эллардаги ўзбек меҳнат муҳожирларига сифатли ва самарали ёрдамни ўз вақтида бера олиши учун, “Бирлик” Партияси таклиф қилганидек, бу ишлар билан шуғулланувчи махсус вазирлик тузилиши керак.

11:00 - Васила Иноятнинг Европа сафари давом этмоқда

ЕХҲТ давлатлари ташқи ишлар вазирларининг 3-4 декабрда Финландия пойтахтидаги учрашуви олдидан нодавлат ташкилотларининг вакиллари учун уюштирилган тадбирларда қатнашиш мақсадида 1 декабрда Хельсинкига келган “Бирлик” Партияси Бош котиби, “Эзгулик” жамиятнинг раиси Васила Иноят у ердан Брюсселга ўтди. У Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 60 йиллиги муносабати билан Европа Иттифоқи ва ЕХҲТ ташкил қилган турли учрашувлар ва конференцияларда иштирок этади, Ўзбекистондаги бугунги аҳвол билан европаликларни таништиради.

Васила Иноят бу тадбирлар программасига кўра, Германия ва Швецияда ҳам бўлиб, янги йил арафасида Тошкентга қайтади. Кеча у партия раиси Абдураҳим Пўлат билан гаплашди. Улар Европаладаги учрашувларда кўтарилиши керак бўлган муаммолар ва мухолифатнинг шу кунлардаги тактикалари хусусида маслаҳатлашдилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону