10 December 2008
04:00 -
23:30 - HRWнинг янги вакили Ўзбекистонда фаолиятини бошлади
21:00 - Германия ва Франция Ислом Каримдан HRW вакилини тан олишни сўрамоқда
- Бугун - Гимн қабул қилинган кун, унинг муалли

Бундан олдинги хабаримизда Германия ва Франция расмийлари Ўзбекистон ҳукуматидан HRW ташкилотининг вакилига аккредитация беришни сўраганлари билдирилганди. Ҳозир маълум бўлишича, бу кечиккан хабар экан. Шу кунларда Ҳюман Райтс Вотч (HRW) ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига янги раҳбар тайинланган ва у рухсат олиб, Тошкентда иш бошлаган ҳам. Халқаро ташкилотнинг янги вакиласи грузин миллатига мансуб аёл - Анна Голидзе. Авваллари HRWнинг Нью-Йоркдаги штаб-квартирасида фаолият олиб борган Аннанинг мухбиримизга айтишича, у шу йилнинг 7 декабридан Тошкентда иш бошлаган, Адлия вазирлигидан вақтинчалик рухсатнома олган. Афтидан, вазирлик унинг оёқ олишига қараб, кейинги тақдирини белгилайди.
Нима бўлганда ҳам, HRW вакилининг Тошкентда иш бошлаши - Ўзбекистонда сиёсий муҳитнинг юмшаётганини кўрсатувчи мисоллардан яна биттасидир.
Аккредитация ололмай мамлакатни тарк этган Игорь Воронцов эса ҳозирда Бишкекда фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон - Европа Иттифоқи муносабатлари илиқлашишида ўзига хос ҳисса қўшган Германия расмийлари француз ҳамкасблари билан биргаликда Ислом Каримдан Human Rights Watch ташкилоти вакилига мамлакатда аккредитация беришни сўраб илтимоснома ёзишгани маълум бўлди. Франциянинг инсон ҳуқуқлари бўйича вазири Рама Ядэ (Rama Yade) ва Германия Ташқи ишлари вазири ўринбосари Гернот Ерлер (Gernot Erler) имзолаган хат режимбоши томонидан қандай қабул қилингани ҳали номаълум.
Расмий нормалар доирасидан четга чиқмаслик учунгина Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Володя Норовнинг қўлига тутқазилган, аслида, Ўзбекистон президентига қаратилган мактубда аккредитация ололмай мамлакатни тарк этган ташкилот вакили Игорь Воронцовга Ўзбекистонга қайтиш учун рухсат сўралади.
Бугун - Гимн қабул қилинган кун, унинг муаллифи эса қонунбузар...
Бундан 16 йил муқаддам Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинган. Олий Кенгашнинг навбатдаги сессияларидан бирида муаллиф Абдулла Ориф ҳамда Мирпўлат Мирзо ижодига мансуб уч вариант ичидан қабул қилинган бугунги гимн матни Абдулла Орифга тегишли. Уинг мусиқасини Мутаваккил Бурҳонов басталаган.
Айнан шу кун арафасида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси лавозимини ғайриқонуний эгаллаб келаётган Абдулла Орифнинг устидан яна Адлия вазирлигига мурожаат қилди.
Уставига кўра, жамоат ташкилоти бўлган Ёзувчилар уюшмасини шу йилнинг май ойидан бери текширишни ваъда қилиб келаётган вазирликнинг жамоат ташкилотларини рўйхатга олиш Бошқармаси бошлиғи А. Набираевга эслатма берган “Эзгулик”чилар гимн муаллифини ўта қалтис қонунбузарликларда айблайди.
14:30 - “Бирлик” фаоллари қурбонлик бағишларига ҳомийлик шакли бердилар
Маълумки, Ислом удумларига кўра, қурбонликни бошқа ёрдамга муҳтожларга бериш мумкин. Бу ёрдам қандай ишлатилиши ҳақида Ислом уламолари ўртасида ҳам умумий фикр йўқ. Баъзилар қурбонлик ёрдами фақат қурбонлик учун ишлатилиши кераклигини айтишса, бошқалар қурбонлик ҳар қандай хайрли ишга ишлатилиши мумкинлигини гапиришмоқда. Бу хусусдаги бахслар давом этаркан, ҳаётни тўхтатиб бўлмайди. Ўзбекистонда қилиниши керак бўлган хайрли ишлар кўп, уларни бажариш учун кимларнингдир ёрдами керак.
Шу нуқтаи назардан келиб чиққан “Бирлик” Партияси фаоллари Абдураҳим Пўлат (партия раиси, АҚШда яшайди), Пўлат Охун (партия раиси ўринбосари, Швецияда яшайди) ва Акбарали Ориф (партиянинг Андижон вилояти ташкилоти собиқ расиси, Данияда яшайди) ўз қурбонликларини (тўплам 500 доллар) Ўзбекистонда дин эркинлиги учун ҳам амалда фаолят олиб бораётган “Бирлик” Партияси тарафидан очилган ҳомийлик фондларига топширишга қарор қилдилар.
Пўлат Охуннинг ташаббуси билан бошланган бу кампанияга Канадада яшайдиган ёзувчи ва ҳуқуқ ҳимоячиси Холдор Вулқон ҳам қўшилишини билдирди.
Уларга қўшилиб, миллат ҳуррияти ва дин эркинлиги учун Ўзбекистон ичида курашаётганларга ҳомийлик/спонсорлик қилиш ниятидагилар учун керакли маълумотларни эслатамиз.
1. АКШ ва Канадада яшаётганлар ўз ёрдамларини «Uzbekistan Associates – Harakat» номига ёзилган чек ёки «Money order» воситасида ташкилотнинг қуйидаги адресига юборишлари мумкин:
Uzbekistan Associates – Harakat
7318 Fountain Spring Ct
Springfield, VA 22150
2. Европада яшаётганлар ўз ёрдамларини Швециянинг Swedbank банкида «Association Central Asia» ташкилоти номига очилган қуйидаги ҳисоб рақамига ўтказоладилар:
SWEDBANK, S-105 34 Stockholm
SWIFT: SWEDSESS
Telex: 128 26 SWEDBNKS
Account/ Compte no
82149 037 021 9958
Швециянинг ўзида яшаб, Швед кронида пул ўтказиш истаганлар учун банк ҳисоби:
Association Central Asia
Clearingnummer 8214-9
Kontonummer 994 259 156 2
13:00 - Россиядаги ўзбек миллиардери турмуш ўртоғи билан спорт чўққиларини эгалламоқда
Рус оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, ўтган шанба куни Халқаро Фехтования Федерациясининг Парижда ўтказилган ҳисобот-сайлов конгрессида Федерациянинг президентлигига ўзбек аслли Россия миллиардери Алишер Усмонов сайланган. У 66 га 61 овоз билан Федерациянинг жорийдаги президенти француз Рене Рокани мағлубиятга учратган. Алишер Усмоновнинг ўзи бу йиғилишда қатнашган ёки қатнашмагани хабарларда айтилмайди.
Айнан шу куни Алишер Усмоновнинг турмуш ўртоғи Ирина Винер Бадиий Гимнастика бўйича Бутунроссия Федерациясининг президенти этиб сайланган. Бу лавозимни шу кунгача Россия президентининг сабиқ ёрдамчиси Сергей Ястржембский эгалалб турарди. У Алишер Усмонов билан Россия Ташқи ишлар вазирлигининг машҳур Москва Давлат Халқаро Алоқалар Институтида (МГИМОда) бирга ўқиган.
11:00 - Туянинг қаери тўғри ёҳуд сайлов қонунидаги бир ўзгариш ҳақида
Туядан сўрашди: “Нега бўйнингиз қийшиқ?” — “Худо шундай яратган”. “Унда нега ўркачингиз ғадир-будир?” — “Бунда менинг айбим йўқ”. “Оёқларингиз-чи?..” — “Ўзи менинг қаерим тўғри...” деди жаҳли чиқиб у.
Охирги кунларда айрим интернет нашрларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонунига киритган ислоҳини танқид қилаётган ҳамкасбларимиз меҳнаткаш жониворни изза қилаётган одамга ўхшайди, дейди мухбиримиз.
Хуллас, гап шундаки, Ўзбекистон Сенатнинг сайлов қонунга киритган ўзгартиришларидан бирига кўра, сайловчилар ташаббус гуруҳларининг депутатликка номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи йўқ бўлди. Жамиятда сиёсий партияларнинг ролини ошириш нуқтаи назаридан қаралса, бу ўзгаришни ижобий деб баҳоласа ҳам бўларди. Аммо, Ўзбекистонда сиёсий партиялар - жамиятда ҳеч қандай аҳамияти бўлмаган қўғирчоқ ташкилотлар. Демак, қонунни ўзгартиришдан мақсад – партияларнининг ролини кучайтириш эмас.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси Нуриддинжон Исмоилов “Халқ сўзи” газетасида сайловчилар ташаббускор гуруҳлари томонидан номзодлар кўрсатиш институтининг қўлланилиши турли бузғунчилар, шу жумладан, уюшган жиноий гуруҳларнинг депутатлик дахлсизлигига эга бўлиш мақсадида ўз вакилини депутатликка номзод қилиб кўрсатиш учун уруғ-аймоқчилик, корпоратив ва маҳаллийчилик алоқаларидан фойдаланишига ва ҳатто сайловчиларни оғдириб олишига йўл очиб бериши мумкин, деб таҳликага тушиши ҳам назарий жиҳатдангина тўғри.
Хўш, сайлов қонунига бундай ўзгартиришнинг орқасида нима бор?
Масаланинг моҳиятини тўғри тушуниш учун тарихга ҳам бир назар ташлашдан фойда бор, дейди “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат. 1991 йил 11 ноябрда “Бирлик” халқ ҳаракати рўйхатга олингандан кейин, бизга бу ҳақда гувоҳнома берилди. Гувоҳномага қўшиб, Адлия вазирлигининг қарорини ҳам беришди. Ўша пайтдаги вазир Муҳаммад Бобир Маликов имзолаган қарорнинг биринчи моддаси “Бирлик”ни рўйхатдан ўтказииш бўлса, иккинчи моддасида “Бирлик” сайловларда номзод кўрсатиш ҳаққига эга эмас, деб ёзилганди.
Авваламбор, алоҳида таъкидлаш керак, ким сайловда номзод кўрсатишга ҳақли ёки ҳақли эмаслигини Адлия вазирлиги эмас, қонунлар белгилайди. Табиий, буни кучли юрист Муҳаммад Бобир Маликов жуда яхши биларди. Шубҳасиз, биз ҳаққимиздаги қарорга иккинчи моддани киритишга уни мажбур қилишган. Ваҳоланки, ўша пайтдаги совет конституциясига кўра, “Бирлик” каби ташкилотлар номзод кўрсатиш ҳаққига эга эдилар. Яъни, Адлия вазирлигининг биз ҳаққимиздаги қарори тамомийла антиконституцион эди.
Орадан 10 кун ўтар-ўтмас, Ўзбекистон конституцияси ва қонунларига ўзгартириш киритилиб, ижтимоий ташкилотларнинг номзод кўрсатиш ҳуқуқи йўқ қилинди ва ўша куниёқ президент сайловлари тайинланди. Ислом Каримов “Бирлик”дан шундай қўрқардики, бирон сабаб билан қонуннинг шу моддаси бекор қилинмай қолса, “Бирлик” номзод кўрсатиб қолмасин дея, бизни рўйхатдан олиш қарорига тарихда ўхшаши бўлмаган модда кириттирганди.
Ҳозир ҳам айнан шундай бўлмоқда. “Бирлик”дан ҳали ҳам аввалгидек ўта қўрқадиган Ислом Карим сайловларда ташаббус гуруҳлари номидан номзод кўрсатишга доир моддани олдиртириб ташлаган. Чунки, 2004 йилги Парламент сайловларида фақат “Бирлик” Партияси қонуннин ана шу “кемтигидан” фойдаланишга эришганди. Мислсиз оғир шартлар остида бўлса ҳам, “Бирлик” фаоллари тахминан ўнта сайлов округида Сайловчиларнинг Ташаббус Гуруҳларини тузиб, парламент депутатлигига номзодлар кўрсатишган. Улар орасида партия раисининг ўринбосарлари Пўлатжон Охун ва Исмол Дадажон ҳамда партиянинг Сурхондарё вилояти ташкилоти раҳбари Шавкат Турсунлар бор эди. Шавкат Турсуннинг номзоди округ сайлов комиссияси тарафидан рўхатга ҳам олинган, аммо кейинчалик унга барибир йўл берилмаган.
Лекин мамлакатимизда сайловнинг сийлов эканини, жиловнинг юқоридан тутилганини инобатга олсак, ташаббускор гуруҳларнинг йўққа чиқарилганидан афсусланадиган жойи йўқ, дейди мухбиримиз. Ўзбекистонда қонунлар ҳукуматнинг қўлидаги қурол эмас, мустақил ишлайдиган нормаларга айланмас экан, жамиятда ҳеч қандай демократик ўзгаришлар бўлмайди.
Ўзбек ёзувчиси инглиз ўқувчиларини забт этиш йўлида
Ўзбекистотн Ёзувчилар Уюшмасининг аъзоси, ҳозир сиёсий қочқин сифатида Канадада яшаётган таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Холдор Вулқон ўзининг бир романи русларнинг “Самиздат” сайтида (адреси - http://zhurnal.lib.ru) катта муваффақият қозонганидан кейин, романини инглиз тилига таржима қилдиришни бошлади. Бу воқеа ўзбек адабиётини дунёга танитишда катта янгилик бўлиши кутилмоқда. Холдор Вулқоннинг билдиришича, унинг унинг рус тилидаги романи рус ўқувчиларининг диққатини ўзига тортиш даражаси билан Чингиз Айтматовдан кейин иккинчи ўринга чиққан.
Холдор Вулқон ўз романини инглиз тилида китоб қилиб чоп эттирмоқчи. Бу – замонавий ўзбек адабиётида инқилоб бўлиши ва ўзбек мухолифатининг обрўсини мисли кўрилмаган даражаларга олиб чиқишига шубҳа йўқ.