08 December 2008
04:00 -
23:30 - Ўзбекистонда мухолифатчини вазир қилиш учун Россия прецеденти
23:00 - Адолат - лаҳзали яшин!<

Бугун Россия президенти Дмитрий Медведев мамлакатдаги асосий мухолифат ташилотларидан бири бўлмиш - яқинда тарқатиб юборилган Ўнг Кучлар Иттифоқи (СПС) партиясининг собиқ раиси Никита Белихни Киров вилояти губернатори лавозимига номзод қилиб кўрсатди. Россия қонунларига кўра, бу номзод вилоят Қонунчилик мажлиси томонидан тасдиқланиши керак, демак, сўзсиз тасдиқланади ҳам.
Ҳозир Россиянинг сиёсатчилари ва сиёсатшунослари бир савол устида ўйлашмоқда: Никита Белихнинг губернаторликка номзод қилиниши нимани кўрсатади, у мухолифатчиликдан воз кечдими ёки ҳокимият мухолифатга бир оз бўлса ҳам ён беришга қарор қилдими?
Бу воқеа ўзбек мухолифатчиларининг ҳам диққат-эътиборига сазовордир. Маълумки, яқинда “Бирлик” Партияси номидан чет элдаги ватандошларнинг муаммолари билан шуғулланадиган вазирлик тузиш ва партия раисининг ўринбосари Пўлат Охунни вазир қилиш таклифи Ўзбекистон президентига киритилганди. Россияда таниқли мухолифатчининг ҳокимият ишларига жалб қилиниши Ўзбекистон учун ҳам прецедент бўлиши мумкин.
23:00 - Адолат - лаҳзали яшин!
Бисёрдур заминда фисқ-у разолат,
Ҳолга бу нисбатан оздир адолат,
Сокинликда аммо бўлмас ҳам хиёл,
Яшиннинг чақнашин қилингиз хаёл.
Адолат аслида бамисли яшин,
Кузатинг оқимлар кўкда курашин:
Даставвал сутдек оқ булутлар, бехит
Қорайиб, осмонни қоплашар яхлит.
Парчалар уларнинг сафларини зич
Яшин чақнаб, гўё, оловли қилич.
Беркиниб олади бетараф қуёш,
Булутлар тўкади шариллаб кўз ёш.
Юзминглаб милтиқдан отилгандек ўқ,
Дўл ёғиб, қилади экинларни йўқ.
Гоҳида тикланмас довул зиёни,
Дод-фарёд қилишнинг йўқдир хаёни.
Борму лек курашсиз хаётда мантиқ,
Бир лаҳза хоҳ, яшин, чақнасин қаттиқ.
Портласин гумбурлаб мамақалдироқ,
Биллурларни нозик тутсин қалтироқ.
Чириган дарахтлар ловиллаб ёнсин,
Ғафлатда ётганлар, чўчиб уйғонсин.
Адолатни хеч ким қилмайди тортиқ,
Жон кечиб курашдан, гап-с злар ортиқ.
Ялт этиб чақнаса, шудир мукофот,
С нг яна курашда боради ҳаёт.
Равоний чорламас можаро сари,
Асли низоларга қарши асари.
* * *
60-йилик ҳуқуқ байрами муносабати билан
ўзбек мухолифатчи, мухбир ва ҳуқуқ
ҳимоячиларга бағишланади.
Саиджаҳон Равоний.
Андижон, 8.12.2008
9:00 - Абдураҳим Пўлат: Қурбон байрами билан табриклайман!
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари Ислом дунёсининг энг буюк байрамларидан бирини нишонламоқдалар. Келажакда Ислом оламида бўладиган ислоҳотлар байрамларимизнинг шаклини ўзгартириши шубҳасиз, аммо уларнинг моҳияти ўзгармайди. Чунки, ҳамма исломий байрамларимизнинг моҳияти – Оллоҳга сиғиниш, Оллоҳга ибодат қилишимизни намойиш қилишдир. Коммунистик атеизм замонида ҳам ҳозирги мустақил динсизлар замонида ҳам ҳеч ким бизни бу йўлдан қайтаролмади ва қайтаролмайди.
Мамлакатимизда дин эркинлиги учун курашганларнинг маълум бир қисми бугун байрамни муҳожирликда нишонлайди. Бу ҳам бизга дарс бўлиши керак. Дин эркинлиги учун кураш ҳали битмади. Аммо шундай кунлар келадики, байрамларни ҳаммамиз юртимизда қутлаймиз.
Ҳаммани Қурбон байрами билан табриклайман ва динимиз эркинлиги, миллат ҳуррияти учун курашдан четда турмасликка, бу кураш Оллоҳга сиғиниш билан бир қаторда Оллоҳ берган ақл-заковатни ишлатишга асосланишини унутмасликка чақираман.