12 July 2014
07:31 - Coca-Cola заводи қайта иш бошлайди
Молиявий қинғирликлар ва ишлаб чиқаришдаги қонунбузарликлар ўртага чиққани учун фаолияти тўхтатилган Тошкентдаги Coca-Cola Uzbekiston LTD ширкати қайта иш бошлайди. Ўзбекистон Респуликаси Бош прокуратураси ва Давлат Солиқ қўмитаси томонидан ғалвирдан ўтказилган ширкатнинг асосий назорат акциялари энди давлатга ўтган. Завод тўхтагани боис мамлакатда бу ичимликнинг нархи қарийб 9000 сўм (1,5 литр ҳажм), яъни “қора бозор” курсида 3 АҚШ долларидан ошиб кетганди.

Маълумки, шу йилнинг бошида Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston LTD ширкатининг фаолияти тўхтатилган ва ширкатнинг 57,12 фоиз қимматли қоғозлари Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тарсарруфига олинганди. Шундан сўнг Ўзбекистонга қўшни Қозоғистоннинг шу турдаги ичимликлари кириб келди ва энди чиқариладиган Coca-Cola ундан фарқ қилармиш.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону