12 July 2014
07:55 -
Каттақўрғоннинг собиқ ҳокими Жомбойда ифторлик берди
Аввалги хабарларимизда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ишдан олиниб, жавобгар қилинган туман ҳокими Пирмат Ўсаровнинг боши балода экани ҳақида маҳаллий мухбирларимизга асосланиб хабар бергандик. Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёнинг одами экани айтиладиган собиқ ҳокимни МХХнинг Самарнқад вилояти бошқармаси аралашиб ишдан олганини урғулагандик.
Жомбойдан келган сўнгги хабардан Каттақўрғоннинг собиқ раҳбари, асли жомбойлик Пирмат Ўсаров рўзадор ҳамшаҳарларига ўзининг муҳташам ҳовлисида ифторлик бергани ва гўё ишлари билан боғлиқ муаммо йўқлигини кўрсатишга урингани маълум бўлди.
Эҳтимол, бу жон талвасасидаги собиқ амалдорнинг ўзини халққа кўрсатиб қўйиш борасидаги уринишларидан биридир. Ахир, кимсан Президентнинг катта қизи Гулнора Карим инқирозидан аввал бутун дунёга ўзини кўрсатди. Мода подиумларида жилва қилди, хайрияларнинг бошида турди, халқаро доираларда ўзини кўрсатишга уринди. Энди эса ҳатто унинг қаердалиги ҳам маълум эмас, демак Пирмат Ўсаровнинг тақдири ҳам шундай бўлмайдими, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Дадажонов Исмоил
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Исмоил Дадажонов 2003 йили "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Бирл...
Добавить сведения