12 July 2014
07:13 - Давлат миқёсидаги масхарабозлик давом этмоқда: Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли қизи Тошкентда эмиш

Қатор оммавий ахборот воситаларда Президент Ислом Каримнинг Фуҳуша лақаби билан танилиб бораётган Гулнора қизи 8 июлда туғилган кунини Болтиқбўйи давлатларидан бирида нишонлагани Узметроном интернет нашрига таяниб, хабар қилинганди. “Ҳаракат” Агентлиги бу хабарга ишонмади ва эътибор ҳам бермади. Ҳозир ҳар доимгидек “Ҳаракат” ҳақ эканлиги маълум бўлди. Гулнора Каримнинг мамлакатдан қочиб, Европа Иттифоқи ҳудудига кириб олгани ҳақидаги маълумотни кишибилмас тарзда сиздирган Узметрономнинг хабарини Гулноранинг ўғли Ислом рад қилибди.

Кичкина Исломнинг Би-Би-Си радиосига берган интервьюсида, дейди мухбиримиз, Гулноранинг Тошкентда экани, ҳамон уй қамоғида қолаётгани ва аҳволи оғирлиги айтилган. Унинг фикрича, Президентни мамлакатдаги қайсидир кучлар бошқармоқда ва зилол сувдан пок Гулноранинг уй қамоғида қолишини уюштиришмоқда эмиш, агар ҳақиқатни бобоси Ислом Карим билса, Гулноранинг ишлари аввалгидек беш бўлармиш.

Хабарларда айтилишича, Фуҳушанинг 20 яшарли ўғли Ислом Лондонда яшайди ва бу ерда қандайдир университетда ўқийди. Кўриниши билан чўчқадан фарқи бўлмаган бу болани бобоси Ислом Карим тарафидан яратилган давлат миқёсидаги масхарабозлик саҳнасига олиб чиқишаётгани устидан кулиш керак, холос. Эй, аҳмоқ, онанг қамоқда экан, бу ҳақда бобонгга телефон қил, онангни тақдирини ўйласанг, Тошкентга бориб бобонг билан гаплаш, дейдиган одам топиладими ўзи ўзбеклар ичида.

Билмайдиган ёки тушунмайдиганларга билдириб ёки тушунтириб қўйиш керакки, Би-Би-Си радиосининг ўзбекча хизмати ҳам Ислом Карим яратган масхарабозлик саҳнасининг бир парчасидир. Бу радиода Ўзбек миллати, Ўзбекистон давлати, Ўзбек жамияти, Ўзбек мухолифатининг фундаментал муаммоларига оид биронта хабар ёки эшиттириш йўқ. Унинг ходимлари эски шаҳарнинг бозорчаларида юрадиган даражадаги гапларни эфирда тарқатиш билан шуғулланишади. Худди Узметроном каби.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону