11 July 2014
17:27 - Куласизми, йиғлайсизми: Владимир Путин 5-6 кунли Лотин Америка саёҳатини Кубадан бошлади

Америкаликларнинг Reuters агентлиги “Путин АҚШнинг яқин атрофида ўз позициясини мустаҳкамлаш ниятида” эканлигини ёзар экан, аслида, бу фикрга катта эътибор бермайди. Чунки, бир вақтлар СССР қилганидек, Фидель Кастронинг Кубасидан АҚШга қарши фойдаланиш ҳақида ҳозир ўйлашнинг ўзи кулгили бўларди.

Путин Бразилияда бозор куни бўладиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал ўйининг ҳам кўрмоқчи. Шу баҳона яна бир қатор давлат раҳбарлари, хусусан, ўша финалда қатнашадиган Германиянинг канцлери Ангела Маркел билан шахсан учрашиб, Украина масаласида уни юмшатишга ҳаракат қилиши мумкин. Аммо, Ғарбнинг санкциялари кучайиб бораётган пайтда, бечора Путин Россия иқтисодининг аҳволини ўйлашдан бошқа нарсага вақт ҳам тополмаса керак.

Тўғри, ҳозирги Интернет ва бошқа алоқа воситалари бор экан, Путин Россия-Украина қарама-қаршилиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун Бразилиядаги стандионда ўтириб ҳам бирон нарсалар қилолади. Аммо, у рус ва украинларнинг тарихий қардошлигини бузиб, Россиянинг келажагини хавф остида қолдиргани, тўғрироғи, Россиянинг парчаланиб кетишига асос яратиб бераётгани - бироз кеч бўлса ҳам ақли кирадиган руслар ҳеч қачон кечирмайдиган хатодир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону