Бу уч киши – “Microsoft”нинг асосчиси ва собиқ раҳбари, ҳозир кўпроқ хайр-саховот ишлари билан шуғулланадиган АҚШнинг энг катта бойи Билл Гейтс (бойлиги $72 млрд), бизнесмен-инвестор, АҚШнинг иккинчи сонли бойи Баффет Уоррен (бойлиги $66 млрд) ва қимор бизнеси билан шуғулланадиган Шелдон Адельсон (бойлиги $14,7 млрд).
Уларнинг The New York Times газетасига билдирган фикрларига кўра, чет элдан келган ақлли ёшларни АҚШ университетларида ўқитиб, ўқиши битгандан кейин ўз юртига депортация қилиш ақлсизликдир. Уларнинг бир қисми ўз юртига қайтишни истайди, улар қайтаверсин, аммо компютер фани ва технологиялари соҳасида мутахассис бўлганларнинг катта қисми АҚШда қолишни истайди. Иммииграцион сиёсатдаги ислоҳотларни тезлаштириб, бундайларнинг АҚШда қолишига йўл бериш керак. Бу йўналишдаги қонун лойиҳаси Сенат таарфидан маъқулланганди, Конгресснинг қуйи палатаси ҳам тезроқ бу қонунни маъқуллаши керак.
Ҳозир қўйиб берса, дунё аҳолисининг жуда катта қисми АҚШга келиб олган бўларди, дейди мухбиримиз. Ҳамма тўсиқларга қарамасда бу ерга келиб олаётганларниг сони жуда тез ортиб бораётгани сабабли, АҚШда имиграцион сиёсатни қаттиқлаштириш кераклиги ҳақида бахслар кетмоқда, шу йўналишда амалий ишлар ҳам қилинмоқда. Демак, АҚШга кўчиб олиш борган сари қийнлашаверади.
Аммо, компютер фани ва технологиялари соҳасида мутахассис бўлганлар учун шароит бошқача. АҚШ бундай мутахассисларга мухтож. Уларга кенгроқ йўл очиш учун керакли қадамлар қилинмоқда, бироқ, секин қилинмоқда. Билл Гейтс, Баффет Уоррен ва Шелдон Адельсон шу қадамларни тезлаштиришга чақиришмоқда. Газета мухбири уларнинг чақириғини яна ҳам кескинлаштириб ёзади: “Американинг 535 фуқароси (АҚШ Конгресси қуйи палатасининг 535 депутати назарда тутилмоқда – “Ҳаракат”) 318 миллион аҳолининг хизматчиси эканлигини унутмасин.”
АҚШга келишни ўйлаётган ўзбеклар ҳам шу нарсаларни ҳисобга олишлари, компютер фани ва технологиялари соҳасида мутахассис бўлишга ҳаракат қилишлари керак.
Расмда: ўша 535 фуқаронинг иш жойи – АҚШ Конгресси жойлашган бино – Капитолий.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения